📜 Инструкция по применению Квикард Капсула
💊 Состав препарата Квикард Капсула
✅ Применение препарата Квикард Капсула
📅 Условия хранения Квикард Капсула
⏳ Срок годности Квикард Капсула

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КВИКАРД

CVICARDUM

Препаратнинг савдо номи: Квикард

Таъсир этувчи модда (ХПН): Мельдоний

Дори шакли: Капсула.

Таркиби:

фаол модда: Мельдоний (милдронат).

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кремний диоксиди, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Таърифи: Оқ/қизил ёки оқ/оқ рангли №0 ёки №1 ўлчамли (250 мг доза учун) ёки №0 ёки №00 ўлчамли (500 мг доза учун), цилиндр шаклли охирлари полусферик бўлган қаттиқ желатин капсулалар.

Капсуланинг ичидагиси – кучсиз ҳидга эга оқ рангли кукун. Кукун гигроскопикдир.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мельдоний – гамма-бутиробетаин моддасининг структур аналоги бўлиб, инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўлади.

Юқори юклама шароитида мельдоний ҳужайраларни кислородга бўлган эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек организмни тонусини оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламага чидаш ва энергия заҳираларини тез тиклаш қобилиятига эга бўлади. Шу хусусиятлари туфайли, мельдоний юрак-қон томир тизими фаолиятининг, мияда қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия хуружлари сонини камайтиради. Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир. Препарат сурункали алкоголизм билан хасталанган беморлардаги абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф этади.

 

Фармакокинетикаси

Мельдонийни сўрилиши ва чиқарилишининг динамикаси экспериментал ҳайвонларга ичга, мушак ичига ва вена ичига углероднинг радиактив изотопини (14С) сақловчи таъсир қилувчи моддани юбориш йўли билан ўрганилган.

Юборилганидан кейин 1-2 соат давомида мельдонийнинг қон плазмасидаги концентрациясини максимал даражасига эришилади.

Ҳайвонлар организмида мельдоний биотрансформацияга учрайди: экспериментал ҳайвонларнинг сийдигида унинг 2 метаболити аниқланади. 14С нинг катта қисмини 14СО2 кўринишида нафас орқали чиқарилиши препаратнинг метаболизмини жадаллигидан далолат беради. Экспериментал ҳайвонларнинг турли тўқималарида радиоактивлик (14С кўринишида) узоқ вақт давомида (4 ҳафтадан ортиқ) сақланади. Бу эҳтимол, ҳайвонларнинг тўқималарида метаболитларини тўпланишидан далолат берса керак. Мельдоний ва унинг метаболитларини чиқарилишида буйрак экскрецияси аҳамиятли роль ўйнайди.

Радиоактив маҳсулотларнинг элиминациясини эгри чизиғида 2 фазани тафовут қилиш мумкин: a- тез ва b – секин, улар эҳтимол мельдоний ва унинг метаболитларининг турли кинетикаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қуёнларда препарат ичга юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври a- фазада (T½ a) 2,1 соатга тенг, b- фазада эса – (T½ b) 21 соатга, вена ичига юборилгандан кейин эса мувофиқ – 0,7 ва 14,8 соатни ташкил қилади.

Препарат оғиз орқали юборилганида биокираолишлиги 78% га тенг бўлган. 

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти) комплекс даволаш таркибида, сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатия, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилик) комплекс даволашда қўлланади.

Гемофтальм ва кўзнинг тўр пардасига турли этиологияли қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник).

Иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги зўриқиш.

Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдромида (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат қўзғатувчи таъсирини ривожланиш эҳтимолини назарда тутиб, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

Юрак-қон томир касалликлари.

Комплекс даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан ичга, бутун дозани бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияда – ичга 0,5 г дан кунига 2 марта, бутун дозани бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси –12 кун.

Мияда  қон айланишини бузилишлари.

Ўткир босқичида – препаратнинг инъекцион дори шакли 10 кун давомида қўлланади, сўнгра ичга қабул қилишга ўтилади, кунига 0,5-1,0 г дан, бутун доза бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Сурункали бузилишларда – кунига 0,5 г дан ичга, бутун дозани бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин.

Қон-томир патологияси ва кўзнинг тўр пардасининг дистрофик касалликлари.

Препаратнинг инъекцион дори шакли қўлланади.

Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар.

Катталарга ичга 0,25 г дан кунига 4 марта ёки 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

Спортчиларга ичга 0,5-1,0 г дан кунига 2 марта машқлар олдидан. Тайёрланиш даврида курснинг давомийлиги– 14-21 кун, мусобақалар даврида – 10-14 кунни ташкил қилади.

Сурункали алкоголизм.

Ичга 0,5 г дан кунига 4 марта. Даволаш курси – 7-10 кун.

Бронхиал астма.

Ичга 0,25 г дан ҳар куни 3 ҳафта давомида. Даволаш бронхолитик препаратлар билан комбинацияланади.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ўзгариши;

Марказий нерв тизими  томонидан: кам ҳолларда – психомотор қўзғалиш.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам-диспептик ҳолатлар.

Аллергик реакциялар: кам-терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари);

– марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари;

– ҳомиладорлик, лактация даври;

– препаратга юқори сезувчанлик;

– 18 ёшгача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Мельдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган.

Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсирларидан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди.

Препаратни она сути билан чиқарилиши аниқланмаган. Агар мельдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига мельдонийнинг нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

250 мг ва 500 мг дан капсулалар, 10 капсуладан блистерда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ , ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.