ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАРАСЛАВИН®
MARASLAVIN
Препаратнинг савдо номи: Мараславин® (Maraslavin®)
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун эритма
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 4,196 г понтий эрман ўти (Artemisia pontica L.); 0,728 г жамбил ўти (Satureja hortensis L.); 3,646 г чиннигул дарахти, ғунчалари (Syzygium aromaticum (L.) Merr. et L.M.Perry ); 1,199 г қора муруч мевалари (Piper nigrum L.); 4,196 г занчабил илдизпояси (Zingiber officinale Roscoe).
ёрдамчи моддалар: аммоний хлориди, вино сиркаси, тозаланган сув.
Таърифи: хира эритма. Сақлаганда чўкма тушади. Ранги – жигарранг, таъми – бужмайтирувчи-нордон, ҳиди – ўзига хос.
Фармакотерапевтик гуруҳи: стоматологияда қўлланиладиган воситалар
АТХ коди: А01АD11
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мараславин® стоматологияда маҳаллий қўлланадиган ўсимликлардан олинган мажмуавий маҳсулотлардан иборат. Антисептик, дезинфекцияловчи, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, буриштирувчи, маҳаллий оғриқсизлантирувчи ва регенерацияни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Маҳсулот маҳаллий қўлланилганда биринчи навбатда юмшоқ тўқималар гиперемияси ва экссудацияни ошиши кузатилади. Таркибида гипертоник концентрацияларда аммоний хлоридининг мавжудлиги экссудацияни камайиши, пародонтал чўнтаклардан токсик маҳсулотларни чиқарилиши, тикланиш жараёнларини рағбатлантирилиши ва соғайиш жараёнига олиб келади. Ўзининг фиброз ҳосил қилувчи таъсири натижасида даволаш курси сўнгида коллаган фибриллаларни ошиши ва уларни зичлашиши, шиш ва қонашни сезиларли камайишига олиб келади. Тиш тошларини олиб ташлангандан кейин ва илдиз юзаларига ишлов берилгандан кейин уни мунтазам қўллаш оғиздан ёқимсиз ҳидни бартараф этади. Препарат тиш бўйинчалари очилиб қолгандаги ўта юқори сезувчанликни камайтиради ва рН ни кислотали муҳитга силжитади, шундай қилиб, мавжуд фуроспириллёз микрофлорага бактеристатик таъсир қилади. Милк сўрғичлари тиш бўйинчаларига зич тегиб туради. Махсус пародонтал зондлар ёрдамида ўлчанганда пародонтал чўнтакларнинг чуқурлиги сезиларли камаяди.
Маҳсулотнинг таркибига кирувчи понтий эрман ўти (Artemisia pontica L.) фаол таъсир компоненти сифатида эфир мойлари сақлайди, уларнинг ичида кўк-яшил эфир мойи энг юқори фаолликка эга. Шунингдек туйол спирти, кетон туйони терпенлар, сирка ва изовалерьян кислоталарини сақлайди.
Эрман тизимли қўланлганда асосий фармакокинетик хусусиятлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: меъда секрециясини рағбатлантириш, панкреатин ва ўт кислоталари ажралиб чиқишини кучайиши; амилаза ва липаза даражасини ошиши, таъм рецепторларини рағбатлантирилиши. Маҳаллий қўлланганида жароҳатларни, яраларни битишини, шунингдек, ҳашоротлар чаққанда терини шикастланишини регенерация ва жараёнларини тезлаштиради.
Жамбил ўти (Satureja hortensis L.) карвакрол ва парацимол эфир мойлари, танинлар, шиллиқ моддалар сақлайди. Буриштирувчи, бактерицид, спазмолитик, кучсиз яққолликдаги диуретик, терлатувчи ва паразитларга қарши таъсир кўрсатади.
Чиннигул дарахти ғунчалари (Syzygium aromaticum (L.) Merr. et L.M.Perry ) қуйидаги эфир мойларини сақлайди: эвгенол, ацетоэвгенол, ванилин ва кариофилен. Чиннигулнинг эфир мойлари стоматологик амалиётда антисептик восита сифатида қўлланади, оғриқ қолдирувчи таъсир ҳам кўрсатади.
Қора муруч (Piper nigrum L.) тахминан 1,2-2,6% эфир мойлари сақлайди, улар унинг микробларга қарши самараси ва пародонтозда даволовчи самарасини белгилайди.
Таъм нерв охирларини рағбатлантиради ва меъда шираси ва сўлак секрециясини кучайишини чақиради. Жигар ва метаболик фаолиятга таъсир қилади. Шунингдек инсектицид таъсир кўрсатади.
Мараславин® мажмуавий дори маҳсулотининг таркибига занчабил илдизпояси (Zingiber officinale Roscoe) ҳам киради. У 3% гача эфир мойлари, арил алканлари, гингердиолалар ва крахмал сақлайди. Бу асосий компонентлар қуйидаги фармакологик самараларни белгилайди: сўлак, меъда ва ўт секрецияси рағбатлантириш, қусишга қарши, антиоксидант, антиагрегант, антилипидемик ва яллиғланишга қарши таъсир.
Таркиби бўйича фарқ қилувчи Мараславин® дори препаратидаги доривор ўсимликларнинг айрим турларининг эфир мойлари яққол яллиғланишга қарши ва антисептик таъсир кўрсатади. Эритма таркибида танин, килоталар ва бўёвчилар мажмуада антиэкссудатив, антигеморрагик ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Милкларга ва милк чўнтакларига маҳаллий қўлланилганида алоҳида таркиб қисмларининг ва уларнинг мажмуасинининг фармакокинетикаси ҳақида маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
Мараславин® ни қачон қўллаш мумкин?
- Сурункали пародонтитнинг барча тасдиқланган шакллари.
- Пародонтал касалликларини мажмуавий даволаш.
- Пародонтитни жаррохлик усулида даволагандан кейин операциядан кейинги даврда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мараславин® ни ҳар доим бу илова-варақадаги кўрсатмаларига қатъий риоя қилган холда қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.
Катталар: маҳаллий қўллаш учун, бунда даволашдан олдин даволовчи стоматолог барча тиш қаторларини механик каузал даволашни тўлиқ ўтказади, у милк усти ва милк ости тиш тошларини ва тиш бляшкаларини олиб ташлашни, пародонтал чўнтаклар чуқурлиги 5,5 мм гача бўлганда ламбосиз полировка ва кюрретажни ўз ичига олади. Мавжуд ятроген омиллар ҳам мувофиқлаштирилади, кўрсатмаларга қараб мавжуд жароҳат окклюзияларини бартараф этиш учун танлаб текислаш бажарилади.
Маҳсулот 10 мл дан 15 мл гача оғизни интерваллар билан икки ойдан уч ой давомида чайиш учун дозаланади. Ойига камида 17 дан 20 тагача сеанс ўтказиш керак. Фаол даволаш тугатилганидан кейин ҳар 5-6 ойда назорат текширувлари билан тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Сўнги кўрик даволаш бошланганидан 12 ойдан кейин амалга оширилади.
Болалар: болаларда маҳсулот билан даволашнинг етарли клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, бу ёш гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди.
Қўллашдан олдин чайқатилсин!
Ножўя таъсирлари
Мараславин® ни қўллаганда қандай ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин?
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Барча нохуш реакциялар, шу жумладан илова-варақада таърифланмаган нохуш реакциялар ҳақида пациент дарҳол даволовчи шифокорига хабар бериши керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Маҳсулотнинг айрим компонентларига ўта юқори сезувчанлик ҳақида маълумотлар бўлганида маҳсулотни буюриш мумкин эмас.
Фаол абсцесс ва йирингли экссудати бўлган пациентларга уни қўллаш тавсия этилмайди.
Чуқурликда пародонтал тўқималарнинг патологик ўзгаришларига таъсир қилолмаслиги туфайли суяк структураларини йўқотилиши тасдиқланганда уни мустақил қўллаш тавсия этилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Кўп миқдорда органик кислоталар сақлаганлиги туфайли эритма тишнинг қаттиқ тўқималарига кучсиз деминарализация қилувчи таъсир кўрсатишига эътибор бериш керак ва уни кариесда ва тиш қаторини норезистентлигида тавсия этиш мумкин эмас.
Агар даволовчи шифокор лозим топса, ортопедик усуллар ёрдамида тишларни умумий санацияси ўтказилади. Беморга витаминларга бой овқат ва қўшимча равишда А ва С витаминларини тавсия этилади. Даволаш вақтида ўткир ва таъсирловчи овқатлар (саримсоқ пиёз, пиёз, ёнғоқлар ва бошқалар) ни истеъмол қилиш тақиқланади, тишларни паста билан тиш шеткаси ёрдамида тозалаш ёки оғизни чайиш учун дезинфекцияловчи суюқликларни ишлатиш мумкин эмас. Оғизни эрталаб ва кечқурун совуқ сув билан чайилади. Узоқ вақт қуёш остида бўлишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик вақтида ҳомилага ва эмизиш даврида препаратнинг таъсирини ўрганиш бўйича тизимли тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг маҳсулот фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланиши керак.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Автомобилни ҳайдаш ва юқори диққатни талаб этувчи машиналар билан ишлаш қобилиятини бузилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ асоратлар хозирча аниқланмаган. Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
Маҳаллий қўллаш учун эритма.
100 мл дан эритма 125 мл сиғимли тўқ жигарранг шиша ёки тўқ жигарранг ПЭТ флаконларга дозаланади.
Тўқ жигарранг шиша флаконлар алюмин ёки “Пильферпруф” типидаги полиэтилен қалпоқчалар билан беркитилади.
Тўқ жигарранг ПЭТ флаконлар “Пильферпруф” типидаги полиэтилен қалпоқчалар билан беркитилади. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қўллашдан олдин чайқатилсин!
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!
Яроқлилик муддати
3 йил.
Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати: 1 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз