📜 Инструкция по применению Верапамил
💊 Состав препарата Верапамил
✅ Применение препарата Верапамил
📅 Условия хранения Верапамил
⏳ Срок годности Верапамил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕРАПАМИЛ

VERAPAMIL

Препаратнинг савдо номи: Верапамил

Таъсир этувчи модда (ХПН): верапамил

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: верапамил гидрохлориди – 40,0 мг ва 80,0 мг

ёрдамчи моддалар (ядроси): лактоза моногидрати -16,75 мг ёки 33,50 мг, картошка крахмали – 16,89 мг ёки 33,78 мг, повидон – 3,64 мг ёки 7,28 мг, тальк – 1,90 мг ёки 3,80 мг, магний стеарати – 0,82 мг ва 1,64 мг;

ёрдамчи моддалар (қобиғи): макрогол -4000 – 0,29 мг ёки 0,72 мг, тальк – 0,29 мг ёки 0,72 мг, титан диоксиди – 0,16 мг ёки 0,42 мг, хинолин сариғи бўёвчиси – 0,01 мг ёки 0,02 мг, гипромеллоза – 1,25 мг ёки 3,12 мг.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, оч-сариқдан сарғиш-тўқ сариқ ранглигача бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: «секин» кальций каналларининг блокатори

АТХ коди: С08DA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Верапамил «секин» кальций каналлари блокаторлари гуруҳининг асосий препаратларидан биридир. У антиаритмик, антиангинал ва антигипертензив фаолликка эга.

Препарат миокарднинг қисқарувчанлигини пасайтириши ва юрак қисқаришлари сонини камайтириши ҳисобига миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини пасайтиради. Юрак коронар томирларини кенгайишини чақиради ва коронар томирларда қон оқимини оширади; периферик артерияларнинг силлиқ мушаклари тонусини ва умумий периферик томирлар қаршилигини пасайтиради.

Верапамил атриовентрикуляр ўтказувчанликни аҳамиятли секинлаштиради, синус тугуни автоматизмини сусайтиради, бу препаратни суправентрикуляр аритмияларни даволашда қўллаш имкониятини беради.

Верапамил вазоспастик генезли (Принцметал стенокардияси) стенокардияни даволаш учун танлов препаратидир. Зўриқиш стенокардияси, шунингдек ритмни суправентрикуляр бузилишлари билан бирга бўлган стенокардияни даволашда самара кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида қабул қилинган дозанинг 90% дан кўпроғи сўрилади. Биокираолишлиги – 10-20%. Қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач эришилади (80-400 нг/мл). Верапамил гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқларидан ўтади. Жигар орқали биринчи ўтишида метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари норверапамил, N-деалкилверапамил ва N-деалкилнорверапамиллардир. Препарат ва унинг метаболитларини организмда тўпланиши, курсли даволашда таъсирининг кучайишини тушунтиради. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 90%. Бир марталик доза қабул қилинганидаги ярим чиқарилиш даври 2,8-7,4 соатни ташкил қилади; такрорий дозалар қабул қилинганида – 4,5-12 соат. Кўп бўлмаган миқдори ўзгармаган ҳолда (3-4%), қолган қисми – метаболитлари кўринишида (70%) буйраклар орқали, тахминан 25% сафро билан чиқарилади. Кўкрак сути билан чиқарилиши паст.

 

Қўлланилиши

  1. Юрак ритмини бузилишларини даволаш ва олдини олиш:
  • юрак қоринчалари усти пароксизмал тахикардияси;
  • юрак бўлмачаларни хилпиллаши ва липиллашини (тахиаритмик варианти) сурункали шакли;
  • юрак қоринчалари усти экстрасистолияси;
  1. Даволаш ва олдини олиш:
  • сурункали стабил стенокардия (зўриқиш стенокардияси);
  • ностабил стенокардия;
  • вазоспастик стенокардия (Принцметал стенокардияси, вариант стенокардия);
  1. Артериал гипертензияни даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Верапамил ичга овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин, шиммасдан ва чайнамасдан, кўп бўлмаган сув билан қабул қилинади.

Дозалаш тартиби ва даволаш давомийлиги беморнинг ҳолатига, оғирлик даражасига, касалликни кечиш хусусиятларига ва даволашнинг самарадорлигига қараб, шахсий равишда белгиланади.

Стенокардия, аритмия хуружларини олдини олиш учун ва артериал гипертензияни даволашда препарат катталарга 40-80 мг бошланғич дозада кунига 3-4 марта буюрилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза 120-160 мг гача оширилади.

Препаратнинг максимал суткалик дозаси 480 мг ни ташкил қилади.

Жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларда верапамилни организмдан чиқарилиши секинлашади, шунинг учун даволашни минимал дозалардан бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратнинг суткалик дозаси 120 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Верапамил қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • юрак-қон томир тизими томонидан: юзни қизариши, яққол брадикардия, атриовентикуляр блокада, артериал босимни яққол пасайиши, препарат юқори дозаларда ишлатилганида, айниқса мойиллиги бўлган беморларда юрак етишмовчилиги симптомлари пайдо бўлиши мумкин, тахикардия; кам ҳолларда – ҳатто миокард инфарктини ривожланишигача бўлган стенокардия (шу жумладан қоринчаларни хилпиллаши ва липиллаши);
  • меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият, иштаҳани кучайиши, кам ҳолларда – диарея; алоҳида ҳолларда қон плазмасида «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатаза фаоллигини транзитор ошиши;
  • марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ҳушдан кетиш, хавотирлик, астения, уйқучанлик, депрессия, экстрапирамид бузилишлар (атаксия, ниқобсимон юз, гандираклаб юриш, қўл ёки оёқларни қийин ҳаракатга келиши, қўл ва бармоқларни титраши, ютишни қийинлашиши) кам ҳолларда – юқори асабий қўзғалувчанлик, тормозланиш, толиқиш;
  • аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, юз терисини гиперемияси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми);
  • бошқалар: гинекомастия, гиперпролактинемия, милкларни гиперилазияси, тана вазнини ошиши, жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз, галакторея, артрит, кўришни транзитор йўқотиш, ўпка шиши, симптомсиз тромбоцитопения, периферик шишлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Верапамилга ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, яққол брадикардия, IIБ-III босқичдаги сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, кардиоген шок (аритмия чақирганидан ташқари), синоаурикуляр блокада, II ва III даражали атриовентрикуляр блокада (ритмни сунъий юритувчиси бўлган беморлардан ташқари); ўткир миокард инфаркти, синус тугунининг кучсизлиги синдроми, аорта оғзини стенози, Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми ёки Лаун-Ганонг-Левин синдроми (кардиостимулятор қўйилган беморлардан ташқари), Морганьи-Адамс-Стокс синдроми, чап қоринчанинг яққол дисфункцияси, юрак бўлмачаларини липиллаши ёки фибрилляцияси, ўткир юрак етишмовчилиги, бета-адреноблокаторларни бир вақтда (вена ичига) қўллаш, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган), бир вақтда колхицинни қабул қилиш мумкин эмас.

I даражали атриовентрикуляр блокадаси, идиопатик гипертрофик субаортал стенози, I ва II А босқичдаги сурункали юрак етишмовчилиги, жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, артериал гипотензияси, брадикардияси бўлган беморларга, нерв-мушак ўтказувчанлиги секинлашган кекса ёшдагиларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида:

  • барқарор парциал тутқаноғи бўлган пациентларда карбамазепиннинг AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) ни оширади (диплопия, бош оғриғи, атаксия ва бош айланиши каби ножўя таъсирларни ривожланиш хавфи юз беради).
  • циклоспориннинг AUC, Css (клиренси) ва Сmax (препаратнинг максимал концентрацияси) ни оширади.
  • глибенкламиднинг AUC ва Cmax ни оширади.
  • сиролимус ва такролимуснинг концентрациясини оширади.
  • буспирон ва мидазоламнинг AUC ва Cmax ни сезиларли оширади.
  • теофиллиннинг (клиренсини камайтириши туфайли), этанолнинг концентрациясини оширади (унинг самарасини узайтиради), хинидиннинг концентрациясини оширади (артериал босимни яққол пасайиш хавфи кузатилади).
  • аторвастатин ва ловастатиннинг концентрациясини ошириши мумкин.
  • симвастатиннинг AUC ва Cmax ни сезиларли оширади.
  • алмотриптаннинг AUC ва Cmax ни оширади.
  • юрак гликозидларининг концентрациясини оширади (синчков кузатувни ва гликозидларнинг дозасини пасайтиришни талаб қилади).
  • стенокардияси бўлган пациентларда метопролол ва пропранололнинг AUC ва Cmax ни оширади.
  • колхициннинг (CYP3A ва р-гликопротеин учун субстрат) плазмадаги концентрациясини оширади.
  • ичга қабул қилинганида доксирубициннинг AUC ва Cmax ни сезиларли оширади.
  • имипраминнинг AUC бироз оширади, фаол метаболити, дезипраминнинг концентрациясига таъсир қилмайди.
  • празозин ва теразозиннинг Cmax ни ва теразозиннинг AUC ни оширади.
  • CYP3A ингибиторлари (шу жумладан эритромицин, ритонавир ва бошқа вирусларга қарши ОИТВ препаратлар), телитромицин верапамилнинг плазмадаги концентрацияларини оширади.
  • грейпфрут шарбати верапамилнинг R- ва S-изомерларининг AUC ва Cmax ни оширади.
  • циметидин верапамилнинг биокираолишлигини деярли 40-50% га (жигардаги метаболизмини пасайтириш ҳисобига) оширади, шунинг учун верапамилнинг дозасини камайтириш зарурати туғилиши мумкин.
  • рифампицин верапамилнинг AUC ва Cmax ни сезиларли (92% га) пасайтириши мумкин
  • фенобарбитал верапамилнинг клиренсини 5 баробар оширади.
  • сульфинпиразон верапамилнинг клиренсини тахминан 3 баробар оширади ва биокираолишлигини (60% га) пасайтиради.
  • тешик далачой препаратлари верапамилнинг R- ва S-изомерининг AUC ва мувофиқ равишда Cmax ни пасайтиради.
  • ингаляцион анестетиклар билан бир вақтда қўлланганида брадикардияни, атриовентрикуляр блокадани, юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади.
  • бета-адреноблокаторлар билан комбинацияси манфий инотроп таъсирни кучайишига, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилишларини, брадикардияни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин (верапамил ва бета-адреноблокаторларни юборишни бир неча соатли интервалларда ўтказиш керак).
  • празозин ва бошқа альфа-адреноблокаторлар, шунингдек бошқа гипотензив дори воситалари (ААФ ингибиторлари, вазодилататорлар, диуретиклар, бета-адреноблокаторлар) гипотензив самарасини кучайтиради.
  • дизопирамид ва флекаинидни верапамил қўлланганидан кейин 48 соат давомида ёки 24 соат ўтгач буюриш мумкин эмас (ҳатто ўлим билан якунланишгача бўлган манфий инотроп самарасини қўшилиши туфайли).
  • литий препаратларининг нейротоксик самарасини пайдо бўлиши хавфини оширади.
  • периферик миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради (дозалаш тартибини ўзгартириш талаб этилиши мумкин).
  • ацетилсалицил кислотаси (АСК) билан бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақтини фақат АСК ни қўлланганига қараганда бир мунча каттароқ ошиши аниқланган.
  • карбамазепин ва литий билан нейротоксик самараларнинг пайдо бўлиш хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Гипертрофик кардиомиопатияси бўлган беморларда артериал босимни ошириш учун альфа-адреностимуляторлар (фенилэфрин) буюрилади; изопреналинни қўллаш мумкин эмас.

Юрак етишмовчилигида даволашни бошлаш олдидан компенсацияланган ҳолатга эришиш керак.

Даволашда юрак-қон томир тизимини ва нафас тизимлари фаолиятини, қонда глюкоза ва электролитлар миқдорини, айланаётган қон ҳажмини ва чиқарилаётган сийдик миқдорини назорат қилиш керак.

Даволашни бирдан тўхтатиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: атриовентрикуляр блокадага, баъзида асистолияга ўтувчи синус брадикардияси, артериал босимни яққол пасайиши, юрак етишмовчилиги, шок, синоатриал блокада.

Даволаш: эрта аниқланганида – меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш; ритм ва ўтказувчанлик бузилганида – изопреналин, норэпинефрин, 10-20 мл 10% ли кальций глюконати эритмасини вена ичига юбориш; ритмни сунъий юритувчиси, плазма ўрнини босувчи эритмаларни вена ичига инфузия қилиш керак. Гемодиализ самарали эмас.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 40 мг ва 80 мг.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

50 таблеткадан полимер материалли банкада.

2 ёки 5 контур уяли ўрам ёки полимер материалли 1 банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.