📜 Инструкция по применению Венорутинол
💊 Состав препарата Венорутинол
✅ Применение препарата Венорутинол
📅 Условия хранения Венорутинол
⏳ Срок годности Венорутинол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕНОРУТИНОЛ

VENORUTINOL

Препаратнинг савдо номи: Венорутинол

Таъсир қилувчи модда (ХПН): троксерутин

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула сақлайди:

Фаол модда: рутин ва қуруқ моддага ҳисобланганда 300 мг троксерутин (венорутинол) (О-(b-гидроксиэтил)-рутозидлар);

Ёрдамчи моддалар: макрогол 6000, лактоза моногидрати, кальций стеарати; капсуланинг таркибига Сариқ шафақ FCF (Е 110) бўёвчиси киради.

Таърифи: сариқ рангли корпуси ва қопқоқчаси бўлган қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – сариқдан жигарранг-сариқ ранглигача бўлган, ҳидсиз қисман ёки тўлиқ шаклланган устунга шаклидаги масса ёки кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротекторлар. Капиллярларни барқарорлаштирувчи воситалар.

АТХ коди: С05СА04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Троксерутин – Р-витамини фаоллигига ва яққол ангиопротектор хусусиятларига эга бўлган восита. Препарат томир-тўқима ўтказувчанлигини ва капиллярларнинг синувчанлигини камайтиради, тўқималар трофикасини нормаллашиши ва яхшиланишига ёрдам беради, веналар ва паравеноз соҳаларда димланиш ҳолатларини камайтиради, шишга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, вена қон томирларининг силлиқ мушаклари тонусини оширади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади; гиалуронидазанинг фаоллигини блоклаб, ҳужайралар деворидаги гиалурон кислотасининг фаоллигини барқарорлаштиради. Томирлар деворининг зичлигини оширади, плазманинг суюқ қисмини экссудациясини ва қоннинг шаклли элементлари диапедезини камайтиради. Қон томирларда экссудатив яллиғланиш жараёнларини камайтириши туфайли, троксерутин қон томирлар деворининг юзасига тромбоцитларни ёпишишини чеклайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Плазмада фаол модданинг максимал концентрацияси ичга қабул қилинганидан сўнг ўртача 2 соатдан кейин кузатилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди ва бир қанча нофаол метаболитларни ҳосил қилади. Сийдик ва сафро билан ўзгармаган ҳолда қисман чиқарилади.

Қўлланилиши.

  • шиш, терини трофик шикастланиши, шу жумладан, болдирда яраларни ҳосил бўлиши билан кечувчи сурункали веноз етишмовчилик;
  • веналарни варикоз кенгайиши бўйича ўтказилган жарроҳлик аралашувларидан кейин;
  • веналарни варикоз кенгайиши, шу жумладан ҳомиладорликда (II ва III уч ойликларда), юза тромбофлебит, флебит, перифлебит, флебитдан кейинги ҳолат, посттромботик синдром;
  • геморрой;
  • диабетик ретинопатияни мажмуавий даволашда;
  • тунда ва уйғоқлик вақтида оёқларни тиришишлари ва парестезиялар;
  • посттравматик шишлар ва гематомаларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Венорутинол ичга 1 капсуладан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) овқат вақтида қабул қилинади. Тутиб турувчи даволаш – суткада 1 капсуладан буюрилади. Баъзида кутилган самара суткада 600 мг (2 та капсула) дозада кузатилади.

Желатин капсулаларни чайнамасдан ютиш керак.

Дори воситасини қабул қилиш давомийлиги касалликни оғирлиги ва кечишига қараб белгиланади. Даволаш курси одатда 3-4 ҳафтани ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Венорутинол капсулалари билан даволанганда нохуш реакциялар кам ривожланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия бўлиши мумкин. Кам ҳолларда меъда-ичак йўлларида эрозив ярали шикастланишлар кузатилади.

Тери аллергик реакциялари – эшакеми ва қичишиш бўлиши мумкин; бош оғриғи, юзни қизариши, уйқуни бузилиши кам кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Троксерутинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, сурункали гастрит (зўрайиш фазасида);
  • болалар.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари.

Препарат жигар ва ўт пуфагининг оғир даражадаги касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга Венорутинолни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди.

Венорутинол меъданинг шиллиқ қаватини таъсирлашини ҳисобга олиб, у овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштиролмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Оёқларда юрак, буйрак ва жигар касалликлари оқибатидаги шиши бўлган пациентлар препаратни қабул қилишлари мумкин эмас, чунки бу ҳолатларда препарат самарали эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат қон томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайишига ва тузилишини мустаҳкамлашишига аскорбин кислотасининг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II-III уч ойликларида ва эмизиш даврида, агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолда, шифокорнинг назорати остида препаратни қўллаш мумкин.

Болалар. Болаларда препарат қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрганилмаган.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда препаратни реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти бўйича маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя таъсирларининг симптомлари (кўнгил айниши, диарея, диспепсия, қоринда оғриқ ва бош оғриғи, уйқуни бузилиши, терини аллергик реакциялари) кучайиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Қусишни қўзғатиш ёки меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида перитонеал диализ буюриш мумкин.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.