📜 Инструкция по применению Вермодед®
💊 Состав препарата Вермодед®
✅ Применение препарата Вермодед®
📅 Условия хранения Вермодед®
⏳ Срок годности Вермодед®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕРМОДЕД®

VERMODED®

 

Препаратнинг савдо номи: Вермодед®

Таъсир этувчи модда: Мебендазол

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка сақлайди:

фаол модда: мебендазол – 100 мг.

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий кросскармеллозаси, кальций гидрофосфати, Сансет сариғи бўёвчиси ПКФ, натрий бензоати, тозаланган тальк, магний стеарати.

Таърифи: Зарғалдоқ рангли думалоқ, ясси, қобиқсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Кенг таъсир доирасига эга гельминтларга қарши препарат. Энтеробиоз ва трихацефалёзда кўпроқ самарали. Мебендазолни эхинококк касаллигига қарши самарадорлиги тўғрисида далиллар йўқ. Гельминтларда ҳужайра тубулинини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шундай қилиб, глюкозани утилизациясини бузади ва улар организмида АТФ ҳосил бўлишини сусайтиради.

Таъсир механизми препаратга сезгир гельминтлар томонидан глюкозани ютилишини орқага қайтмас блокланиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида гельминтларни тирик қолиши ва кўпайиши учун зарур бўлган паразитларда тўпланган эндоген гликоген тамом бўлади.

Фармакокинетикаси

Мебендазол ичакдан деярли сўрилмайди. Фаол модданинг озгина қисми қонга тушиб, 90% плазма оқсиллари билан боғланади ва жигарда метаболизмга учрайди. Мебендазолнинг плазмадаги энг юқори концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин 2-4 соат ўтгач эришилади. Қабул қилинган дозанинг фақат 10% 24-48 соат давомида сийдик билан декарбоксилланган ҳолда, 90% эса аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Қуйидаги гельминтозларни даволаш учун:

– Трихецефалез (Trichuris trichiura);

– Энтеробиоз (Enterobius vermicularis);

– Аскаридиоз (Ascaris lumbricodes);

– Анкилостомадиоз (Ancylostoma duоdenale);

– Якка ёки аралаш инфекциялардаги тениоз (Necator americanus) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Трихоцефалез, аскаридиоз ва анкилостомадиоз: катталар ва икки ёшдан ошган болаларга 100 мг (1 таблетка) дан кунига 2 марта – эрталаб ва кечқурун кетма-кет 3 кун буюрилади. Агар инфекция даволашдан 3 ҳафтадан кейин йўқолмаса, иккинчи даволаш курсини ўтказиш тавсия қилинади.

Ҳеч қандай махсус муолажалар, масалан очлик ёки меъдани ювиш каби муолажалар талаб қилинмайди.

Энтеробиоз: катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга 100 мг дан (1 таблетка) бир марталик доза шаклида буюрилади. Иккинчи курси – 2 ҳафтадан кейин.

Тениоз и стронгилоидоз: катталарга 200 мг (2 таблетка) дан суткада 2 марта, 3 кун давомида, болаларга 100 мг (1 таблетка) дан суткада 2 марта, худди шундай 3 кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: катта инвазия ва гельминтлар тез йўқотилган ҳолларида қорин бўшлиғида ўткинчи оғриқлар, диарея бўлиши мумкин; кам-препарат узоқ вақт давомида юқори дозаларда қўлланганида, жигар фаолиятининг орқага қайтувчи бузилишлари, гепатитни ривожланиш ҳоллари аниқланган.

Қон яратиш тизими томонидан: препарат билан юқори дозаларда узоқ муддат даволанганда баъзида нейтропения кузатилган.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мебендазолга юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация, 2 ёшгача бўлган болалар.

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланганда парҳезга риоя қилиш, сурги воситаларини буюриш талаб қилинмайди. Препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

100 мг дан таблеткалар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан паст ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт билан.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.