ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АТОРИС®
ATORIS®
Препаратнинг савдо номи: Аторис®
Таъсир этувчи модда (ХПН): аторвастатин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 плёнка қобиқ билан қопланган 30 мг/60 мг/80 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:
ЯДРО
Фаол модда:
31,08 мг/62,16 мг/82,88 мг аторвастатин кальций (30,00 мг/60,00 мг/80,00 мг аторвастатинга эквивалент).
Ёрдамчи моддалар:
лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, гипролоза, кроскармеллоза натрий, кросповидон, А тури, полисорбат 80, натрий гидроксиди, магний стеарати.
Плёнка қобиқ: * оқ Опадрай II HP85F28751.
*Оқ Опадрай II HP85F28751 таркиби: поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол – 3000 ва тальк.
Таърифи
30 мг ли таблеткалар: думалоқ, бироз икки ёқлама қавариқ, четлари кесилган, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
60 мг ли таблеткалар: овал, икки ёқлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
80 мг ли таблеткалар: капсуласимон, икки ёқлама қабариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита – ГМК-КоА-редуктаза ингибитори.
АТХ коди: С10АА05.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Аторвастатин – статинлар гуруҳига мансуб гиполипидемик восита. Аторвастатиннинг асосий таъсир механизми, ГМК-КоАни мевалон кислотасига айланишини катализловчи фермент – 3-гидрокси-3-метилглутарил-коэнзим А-(ГМК-КоА)-редуктазанинг фаоллигини ингибиция қилишидир. Бу айланиш организмда холестерин синтезининг занжирида эрта босқичлардан бири хисобланади. Аторвастатин томонидан холестерин синтезини сусайтирилиши жигарда, шунингдек жигардан ташқари тўқималарда паст зичликдаги липопротеин (ПЗЛП) рецепторларининг юқори реактивлигига олиб келади. Бу рецепторлар ПЗЛП заррачаларини боғлайди ва қон плазмасидан йўқотади, бу қон плазмасида ПЗЛП холестерин (ХС) (ПЗЛП-Хс) концентрациясининг пасайишига олиб келади.
Аторвастатиннинг антисклеротик самараси унинг қон томирларнинг деворига ва қон компонентларига таъсирининг оқибати ҳисобланади. Аторвастатин қон томирларнинг ички қавати хужайраларининг ўсиш омиллари ҳисобланган изопреноидлар синтезини сусайтиради. Аторвастатиннинг таъсири остида қон томирларнинг эндотелийга боғлиқ кенгайиши яхшиланади, ПЗЛП-Хс, аполипопротеин В, триглицеридлар (ТГ) концентрацияси пасаяди, юқори зичликдаги липопротеин холестерин (Хс-ЮХЛП) ва А полипопротеин концентрациясини ошиши юз беради.
Аторвастатин қон плазмасининг қовушқоқлигини ва қон ивишнинг айрим омилларини фаоллигини ва тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради. Бунинг оқибатида у гемодинамикани яхшилайди ва қон ивиш тизимининг ҳолатини нормаллаштиради. ГМГ-КоА-ингибиторлари шунингдек макрофаглар метаболизмига таъсир кўрсатади, уларнинг фаолланишини блоклайди ва атеросклеротик бляшканинг ёрилишини олдини олади.
Одатда, аторвастатиннинг терапевтик самараси даволашдан 2 ҳафтадан кейин аниқланади, максимал самараси эса 4 ҳафта ўтгач ривожланади.
Аторвастатин 80 мг дозада ишемик асоратларни ривожланиш хавфини (шу жумладан миокард инфаркти оқибатидаги ўлимни) 16% га, миокард ишемияси белгилари билан бирга кечувчи стенокардия юзасидан такрорий госпитализация хавфини – 26% га пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Аторвастатинни сўрилиши юқори, меъда-ичак йўлларидан тахминан 80% сўрилади. Сўрилиш даражаси ва қон плазмасидаги концентрацияси дозага пропорционал ошади. Максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmax) ўртача, 1-2 соат. Аёлларда ТСmax 20% га юқори, “концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони (AUC) – 10% га паст. Пациентлардаги ёш ва жинс бўйича фармакокинетик фарқлар аҳамиятсиз ва дозага тузатиш киритиш талаб қилмайди.
Жигарнинг алкоголли циррози бўлган пациентларда ТСmax нормадан 16 марта юқори. Овқат қабул қилиш препаратнинг сўрилиш тезлиги ва давомийлигини бироз пасайтиради (мувофиқ 25% ва 9% га), лекин ПЗЛП-Хс концентрациясини пасайиши аторвастатин овқатсиз қўллангандаги билан ўхшаш. Аторвастатиннинг биокираолишлиги паст (12%), ГМГ-КоА-редкутазага нисбатан ингибиция қилувчи тизимли биокираолишлиги – 30%. Паст тизимли биокираолишлиги меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватида тизимолди ва жигар орқали “биринчи ўтиш” метаболизми билан боғлиқ. Аторвастатиннинг ўртача тақсимланиш ҳажми – 381 л. Аторвастатиннинг 98% дан кўпроғи қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Аторвастатин гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Асосан жигарда фармакологик фаол метаболитларнинг (орто- ва парагидроксилланган метаболитлари, бета-оксидланиш махсулотлари) хосил бўлиши билан CYP3A4 изоферменти таъсири остида метаболизмга учрайди, улар 20-30 соатлар давомида ГМГ-КоА-редкутазага нисбатан тахминан 70% ингибиция қилувчи фаолликни белгилайди.
Аторвастатиннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 14 соатни ташкил қилади. Асосан сафро билан чиқарилади (яққол ичак-жигар рециркуляциясига учрамайди, гемодиализ жараёнида чиқарилмайди). Аторвастатиннинг тахминан 46% ичак орқали ва 2% дан камроғи – буйрак орқали чиқарилади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Болалар
Болаларда фармакокинетикани ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Кекса ёшли пациентлар
Препаратнинг кекса ёшли (65 ёшдан катта) пациентлар қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) ва AUC ёшроқ катта пациентлардагидан мувофиқ 40% ва 30% га юқоридир (клиник аҳамиятга эга эмас).
Буйраклар фаолиятини бузилиши
Буйрак фаолиятини бузилиши қон плазмасидаги аторвастатиннинг концентрациясига ёки унинг липид алмашинувининг кўрсаткичларига таъсирига таъсир қилмайди, шунинг учун буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигарнинг алкоголли циррози (Чайлд-Пью таснифи бўйича В синфи) бўлган пациентларда препаратнинг концентрацияси аҳамиятли ошади (Сmax – тахминан 16 марта, AUC – тахминан II марта ошади).
Қўлланилиши
- Бирламчи гиперхолестеринемия (гетерозигот оилавий ва нооилавий гиперхолестеринемия (Фредриксон бўйича II тур).
- Мажмуавий (аралаш) гиперлипидемия (Фредриксон бўйича IIa ва IIb турлари).
- Дисбеталипопротеинемия (Фредриксон бўйича II1 тур) (пархезга қўшимча сифатида),
- Пархезга резистент бўлган оилавий эндоген гипертриглицеридемия (Фредриксон бўйича IV тур).
- Пархез билан даволаш ва даволашнинг бошқа нофармакологик усулларининг самарадорлиги етарли бўлмагандаги гомозигот оилавий гиперхолестеринемияда қўлланилади.
- Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш:
- юрак ишемик касаллигининг (ЮИК) клиник белгилари бўлмаган, лекин унинг ривожланишининг бир неча омилларига: 55 ёшдан ошганлар, никотинга қарамлик, артериал гипертензия, қандли диабет, қон плазмасида Хс-ЮЗЛП концентрацияини пастлиги, генетик, шу жумладан дислипидемия фонидаги мойилликка эга бўлган пациентларда юрак-қон томир асоратларни бирламчи олдини олиш;
- ўлим кўрсаткичи миокард инфаркти, инсульт, стенокардия бўйича такрорий госпитализациянинг умумий кўрсаткичини ва реваскуляризация заруратини пасайтириш мақсадида ЮИК бўлган пациентларда юрак-қон томир асоратларнинг иккиламчи профилактикаси учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Аторис® препаратини қўллашни бошлашгача пациент қон плазмасида липидлар концентрациясининг пасайишини таъминловчи пархезга ўтказилган бўлиши, унга препарат билан бутун даволаш даври давомида риоя қилиши керак. Даволашни бошлашдан олдин семизлик билан хасталанган пациентларда жисмоний машқлар ва тана вазнини пасайтириш, шунингдек асосий касалликни даволаш ёрдамида гиперхолестеринемиянинг назоратига эришишга уриниб кўриш керак.
Препарат ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Препаратнинг дозаси қон плазмасида ПЗЛП-Хс нинг дастлабки концентрацияси даволашнинг мақсади ва шахсий терапевтик самарага қараб, суткада 1 марта 10 мг дан 80 мг гача ўзгариб туради.
Аторис® препаратини бир марта сутканинг ҳар қандай вақтида қабул қилиш мумкин, лекин ҳар куни бир вақтда қабул қилиш керак.
Терапевтик самара даволашнинг 2 ҳафтасидан кейин аниқланади, максимал самара 4 ҳафтадан кейин ривожланади. Шунинг учун дозани препаратнинг олдинги дозасини қўллаш бошланганидан кейин 4 ҳафта ўтмасдан олдин ўзгартириш керак эмас.
Даволашни бошланишида ва/ёки дозани ошириш вақтида ҳар 2-4 ҳафтада қон плазмасида липидлар концентрациясини назорат қилиш ва тегишли тарзда дозага тузатиш киритиш керак.
Бирламчи (гетерозигот наслий ва полиген) гиперхолестеринемия (II а тури) ва аралаш гиперлипидемия (II b тури).
Даволаш тавсия этилган 10 мг дозадан бошланади, у пациентнинг реакциясига қараб 4 ҳафтадан кейин оширилади. Максимал суткалик доза 80 мг ни ташкил қилади.
Гомозигот наслий гиперхолестеринемия
Дозалар диапазони, гиперлипидемиянинг бошқа турларидаги билан бир хил.
Бошланғич доза касалликнинг яққоллигига қараб, шахсий равишда танланади. Гомозиготли наслий гиперхолестеринемияси бўлган кўпчилик пациентларда оптимал самара препарат 80 мг суткалик дозада (бир марта) қўлланганида кузатилади. Аторис® препарати даволашнинг бошқа усулларига (плазмафарез) ёрдамчи даволаш сифатида ёки бошқа усуллар ёрдамида даволаш мумкин бўлмаса, асосий даволаш сифатида қўлланади.
Кекса ёшли пациентларда ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда Аторис® препаратининг дозасини ўзгартириш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини бузилиши аторвастатиннинг концентрациясига ёки аторвастатин қўллангандаги қон плазмасидаги ПЗЛП-Хс концентрациясининг пасайиш даражасига таъсир кўрсатмайди, шунинг учун препаратнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик керак (препаратни организмдан чиқарилишини секинлашиши туфайли). Бундай вазиятда клиник ва лаборатория кўрсаткичларини (қон плазмасидаги аспартатаминотрансфераза [ACT] ва аланинаминотрансфераза [АСТ] фаоллигини мунтазам назорати) синчиклаб назорат қилиш керак.
“Жигар” трансаминазалари фаоллигини аҳамиятли ошишида Аторис® препаратининг дозаси камайтирилиши ёки даволаш тўхтатилиши керак.
Бошқа дори воситалари билан мажмуада қўлланиши
Циклоспорин билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида, Аторис® препаратининг суткалик дозаси 10 мг дан ошмаслиги керак.
А. АҚШ холестерин бўйича Миллий таълим дастури NCEP тавсиялари
Хавф категорияси | Қон плазмасидаги
ПЗЛП–Хс нинг мақсадли концентра-цияси (мг/дл) |
Хаёт тарзини ўзгарти-риш тавсия этилган қон плазмасидаги ПЗЛП-Хс нинг мақ-садли концентрацияси (мг/дл) | Фармакотерапия тав-сия этилган қон плаз-масидаги ПЗЛП-Хс нинг мақсадли концен-трацияси (мг/дл) |
ЮИК ёки ЮИК ри-
вожланиши хавфи (10 йиллик хавф ≤20%) |
≤100 |
≥100 |
≥130 (100-129 фарма-котерапия мумкин)* |
2 дан кўпроқ хавф
омиллари хавфи (10 йиллик хавф ≤20%) |
≤100 |
≥130 |
10 йиллик хавф ≤20%: ≥130 |
10 йиллик хавф ≤10%: ≥160 | |||
хавф омили 0-1 ** | ≤160 | ≥160 | ≥190 (160-189: қон плазмасида
ПЗЛП- Хс концентра-циясини пасайтирувчи препарат буюрилади) |
* Айрим экспертлар, агар хаёт тарзини ўзгартириш ПЗЛП-Хс концентрациясини
<100 мг/дл гача камайишига олиб келмаса, қон плазмасида унинг концентрациясини пасайтирувчи гиполипидемик воситаларни қўллашни тавсия этадилар. Айримлар липидларни пасайтирувчи дозаларда никотин кислотаси ва фибратлар каби асосан ТГ ва Хс-ЮЗЛП га таъсир қилувчи препаратларни афзал ҳисоблайдилар.
** Хавф омиллари бўлмаганида ёки фақат 1 хавф омили бўлганида деярли хамма пациентларда 10-йиллик хавф <10%, шунинг учун уни бахолаш талаб этилмайди.
Агар қон плазмасида ПЗЛП- Хс мақсадли концентрациясига эришилса, қон плазмасидаги ТГ концентрацияси эса ≥200 мг/дл бўлса, унда даволашнинг иккиламчи мақсади – қон плазмасида Хс-ЮЗЛП (умумий холестерин – Хс-ЮЗЛП) дан ташқари, қон плазмасидаги умумий холестериннинг (УХс) концентрациясини, ҳар бир хавф категориясида ПЗЛП- Хс мақсадли концентрациясини 30 мг/дл га юқори даражагача пасайтириш.
Б. Европа атеросклероз жамиятининг тавсиялари
ЮИК ташхиси тасдиқланган пациентларда ва ишемик асоратлар хавфи жуда юқори бўлган пациентларда даволашнинг мақсади қон плазмасида ПЗЛП-Хс концентрациясини, <1,8 ммоль/л (ёки <70 мг/дл) даражасигача пасайтириш ва/ёки унга эришиш мумкин бўлмаган ҳолда, ПЗЛП–Хс концентрациясини дастлабки қийматида ≥50% га пасайтириш тавсия этилади.
В. Россия кардиологик жамияти, Атеросклерозни ўрганиш бўйича Миллий Жамияти (НОА) ва Россия кардиосоматик реабилитация ва иккиламчи профилактика жамияти (РосОКР) тавсиялари (V қайта кўриш 2012 й)
Юқори хавфи бўлган пациентлар учун ПЗЛП-Хс ва умумий холестерин (УХс) концентрациясининг оптимал қийматлари: мувофиқ ≤2,5 ммоль/л (ёки ≤100 мг/дл) ва
≤4,5 ммоль/л (ёки ≤175 мг/дл), ва жуда юқори хавфи бўлган пациентлар учун: мувофиқ ≤1,8 ммоль/л (ёки ≤70 мг/дл) ва ≤4 ммоль/л (ёки ≤150 мг/дл) ҳисобланади.
Ножўя таъсирлари
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ножўя самаралар ривожланиши тез-тезлигининг таснифи:
жуда тез-тез ≥1/10
тез-тез ≥1/100 дан <1/10 гача
тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача
кам ҳолларда ≥1/10000 дан <1/1000 гача
жуда кам ҳолларда <1/10000 дан
тез-тезлиги номаълум бор бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас.
Нерв тизими томонидан:
тез-тез: бош оғриғи, уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва “даҳшатли” туш кўришлар, бош айланиши, парестезия, астеник синдром;
тез-тез эмас: периферик нейропатия, гипестезия, хотирани йўқолиши ёки пасайиши.
Сезги аъзолари томонидан:
тез-тез эмас: қулоқларни шанғиллаши;
кам ҳолларда: назофарингит, бурундан қон кетиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан:
тез-тез эмас: тромбоцитопения.
Нафас тизими томонидан:
тез-тез: кўкракда оғриқ.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:
тез-тез: қабзият, диспепсия, кўнгил айниши, диарея, метеоризм (қоринни дам бўлиши), қоринда оғриқ;
тез-тез эмас: анорексия, таъм сезишни бузилиши, қусиш, панкреатит;
кам: гепатит, холестатик сариқлик.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан:
тез-тез: миалгия, артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши;
тез-тез эмас: миопатия, мушакларни тиришишлари;
кам ҳолларда: миозит, рабдомиолиз, тендопатия (айрим ҳолларда пайларни узилиши билан);
жуда кам ҳолларда: иммунитетга боғлиқ некрозловчи миопатия ҳолатлари.
Сийдик жинсий тизими томонидан:
тез-тез эмас: сексуал дисфункция; иккиламчи буйрак етишмовчилиги.
Тери қопламалари томонидан:
тез-тез: тери тошмаси, терини қичишиши;
тез-тез эмас: эшакеми;
жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш, алопеция, буллёз тошма, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Аллергик реакциялар:
тез-тез: аллергик реакциялар;
жуда кам ҳолларда: анафилаксия.
Лаборатория кўрсатгичлари:
тез-тез эмас: аминотрансферазалар (АСТ, АЛТ) фаоллигини ошиши, қон плазмасида зардоб креатининфосфокиназа (КФК) фаоллигини ошиши;
жуда кам ҳолларда: гипергликемия, гликозилланган гемоглобин концентрациясини ошиши, гипогликемия.
Бошқалар:
тез-тез: периферик шишлар;
тез-тез эмас: лоҳаслик, кучли толиқиш, иситма, тана вазнини ошиши;
жуда кам ҳолларда: гинекомастия.
Айрим нохуш самараларининг Аторис® препаратини қўллаш билан сабаб-оқибат алоқаси, улар “жуда кам” сифатида бахоланади, лекин аниқланмаган. Оғир нохуш самаралари пайдо бўлганда Аторис® препаратини қўллашни тўхтатиш керак.
АМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторларини (статинлар) қўллашда қуйидаги нохуш самаралар қайд этилган: депрессия, ўпканинг интерстициал касалликларининг якка ҳоллари (айниқса давомли қўллашда) кузатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик.
- Фаол босқичдаги жигар касалликлари (шу жумладан фаол сурункали гепатит, сурункали алкоголли гепатит).
- Ҳар қандай этиологияли жигар циррози.
- Номаълум этиологияли “жигар” трансаминазалари фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан 3 мартадан ортиққа ошиши.
- Скелет мушакларининг касалликлари.
- Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
- 18 ёшгача бўлган пациентлар (қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
- Лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозанинг кам сўрилиш синдромида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Алкоголизм, анамнезда жигар касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аторвастатинни циклоспорин, антибиотиклар (эритромицин, кларитромицин, хинупристин/далфопристин), ОИТВ-протеаза ингибиторлари (индинавир, ритонавир), замбуруғларга қарши воситалар (флуконазол, итраконазол, кетоконазол) ёки нефазодон билан бир вақтда қўллаш, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу рабдомиолиз билан миопатия ва буйрак етишмовчилиги хавфини оширади. Шунингдек Эритромицин билан бир вақтда қўллаш аторвастатиннинг ТСmax ни 40% га узайтиради. Барча бу препаратлар аторвастатиннинг жигардаги метаболизмида иштирок этувчи CYP3A4 изофекрментини ингибиция қилади.
Аторвастатин фибратлар ва никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозалари (суткада 1 г дан кўпроқ) билан бир вақтда қўлланганида ҳам ўхшаш ўзаро таъсир кузатилиши мумкин.
40 мг дозада аторвастатинни 240 мг доза дилтиазем билан бир вақтда қўллаш, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келади.
Аторвастатинни CYP3A4 изоферментининг индукторлари бўлган фенитоин, рифампицин билан бир вақтда қўллаш аторвастатиннинг самарадорлигини камайишига олиб келиши мумкин. Аторвастатин CYP3A4 изоферменти томонидан метаболизмга учраши туфайли, аторвастатинни CYP3A4 изоферментининг ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Транспорт оқсили ОАТР1В1 ингибиторлари (масалан, циклоспорин) аторвастатиннинг биокираолишлигини ошириши мумкин.
Антацидлар (магний гидроксида ва алюминий гидроксиди суспензияси) билан бир вақтда қўлланганда, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси пасаяди.
Аторвастатин колестипол билан бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси 25% га пасаяди, лекин мажмуанинг терапевтик самараси, бир аторвастатиннинг ўзига қараганда юқори.
Аторвастатинни эндоген стероид гормонлар концентрациясини пасайтирувчи дори воситалари (шу жумладан циметидин, кетоконазол, спиринолактон) билан бир вақтда қўллаш, эндоген стероид гормонларнинг пасайиш хавфини оширади (эҳтиёткорликка риоя қилиш керак).
Бир вақтда 80 мг аторвастатин ва дигоксин қабул қилаётган пациентларда, қон плазмасида дигоксиннинг концентрацияси тахминан 20% га ошади, шунинг учун бундай пациентлар кузатув остида бўлишлари керак.
Аторвастатинни ичга қабул қилиш учун контрацептивлар (норэтистерон ва этинилэстрадиол) билан бир вақтда қўлланганида, контрацептивларни сўрилиши ошиши ва қон плазмасида уларнинг концентрацияси ошиши мумкин. Аторвастатин қабул қилаётган аёлларда контрацептивларни танлишни назорат қилиш керак.
Аторвастатинни варфарин билан бир вақтда қўллаш, биринчи кунлари варфариннинг қон ивишининг кўрсаткичларига таъсирини ошириши мумкин (протромбин вақтини камайиши). Бу самара кўрсатилган препаратлар 15 кун бир вақтда қўлланганидан кейин йўқолади.
Аторвастатин ва терфенадин бир вақтда қўлланганида, терфенадиннинг фармакокинетикасини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган.
Аторвастатин феназоннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келади.
Аторвастатин 80 мг дозада ва амлодипин 10 мг дозада бир вақтда қўлланганида, мувозанат ҳолатида аторвастатиннинг фармакокинетикаси ўзгармаган.
Аторвастатин ва фузидат кислотасини қабул қилаётган пациентларда рабдомиолиз ривожланиши ҳоллари аниқланган.
Ёндош даволаш
Аторвастатин гипотензив воситалар ва эстрогенлар билан ўринбосар даволаш доирасида қўлланганида, клиник аҳамиятли нохуш ўзаро таъсирларнинг белгилари аниқланмаган.
Аторис® препаратини қўллаш даврида грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш, қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун Аторис® препаратини қабул қилаётган пациентлар, кунига 1,2 л дан ортиқ грейпфрут шарбатини иатеъмол қилишдан сақланишлари керак.
Махсус кўрсатмалар
Аторис® препарати билан даволашни бошлашдан олдин пациентга стандарт гипохолестеринемик пархезни буюриш, у бутун даволаш даври давомида унга риоя қилиши керак.
Жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Аторис® препарати билан даволаш даврида, қон плазмасида “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши кузатилиши мумкин. Бу ошиш, одатда, катта эмас ва клиник ахамиятсиз. Лекин даволашни бошлашдан олдин, 6 ҳафта, 12 ҳафта ўтгач ва Аторис® препаратининг дозаси оширилганда, қон плазмасида “жигар” ферментларининг фаоллигини назорат қилиш тавсия этилади. Агар АСТ ва/ёки АЛТ фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан уч марта ошиши аниқланса, Аторис® препарати билан даволаш тўхтатилиши керак.
Қон плазмасида аминотрансферазалар фаоллигини ошиши препаратнинг дозасига боғлиқ ва барча пациентларда қайтувчан бўлади.
Аторис® препаратини алкоголни суистеъмол қилувчи пациентларда ва анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Аторис® препаратини қўллаш фонида миалгия кузатилиши мумкин.
Миопатия ташхисини (қон плазмасида КФК фаоллигини ошиши билан мушакларда оғриқ ёки мушак кучсизлиги) диффуз миалгияси, мушакларнинг оғриқлилиги ёки кучсизлиги ва/ёки қон плазмасида КФК фаоллигини яққол ошиши бўлган пациентларда эҳтимоли бор.
Бошқа статинларни қўллашда бўлгани каби, Аторис® препарати қўлланганида, кам, лекин миоглобинурия билан боғлиқ бўлган ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечувчи рабдомиолиз ривожланиши мумкин. Бу асоратнинг хавфи Аторис® препарати қуйидаги дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида ошади: фибратлар, липидларни пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г дан кўпроқ) никотин кислотаси, циклоспорин (Аторис® препаратининг суткалик дозаси 10 мг дан ошмаслиги керак), нефазадон, айрим антибиотиклар, “азоллар” гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши воситалар, ОИТВ-протеазалари ингибиторлари.
Миопатия симптомлари пайдо бўлганда ёки буйрак етишмовчилиги ривожланиши хавф омиллари бўлганда, зардобда КФК фаоллигини аниқлаш тавсия этилади. Агар КФК фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 10 мартадан кўпроқ юқори бўлса, даволашни тўхтатиш керак. Тўш ортидаги оғриқларни дифференциал ташхисида, Аторис® препарати қўлланганда зардобда КФК фаоллигини ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Мушакларда оғриқлар ёки кучсизликни аниқлаш мақсадида, айниқса даволашнинг биринчи уч ойи давомида ва юқорида санаб ўтилган воситалардан биронтасининг дозасини ошириш даврида, пациентларни мунтазам кузатиш керак.
Пациентни тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар ёки мушак кучсизлиги пайдо бўлганда, айниқса агар улар лоҳаслик ёки иситма билан бирга кечса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантириб қўйиш керак.
Аторис® препарати лактоза сақлайди, шунинг учун лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик ва глюкоза-галактозанинг кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда уни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Аторис® препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Ҳайвонлардаги тадқиқотларнинг натижалари, ҳомила учун хавф, она учун мумкин бўлган ҳар қандай фойдадан устун бўлиши мумкинлигидан далолат беради.
Контрацепциянинг ишончли усулларини ишлатмайдиган репродуктив ёшдаги аёлларда Аторис® препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликни режалаштиришда Аторис® препаратини қўллашни, ҳеч бўлмаганда режалаштирилган ҳомиладорликдан 1 ой олдин тўхтатиш керак.
Аторвастатинни кўкрак сути билан чиқарилиши хақида маълумотлар йўқ. Лекин айрим турдаги ҳайвонларда лактация даврида аторвастатиннинг қон зардоби ва сутдаги концентрацияси ўхшаш бўлган. Аторис® препаратини эмизиш даврида қўллаш зарурати туғилганида, эмизикли болаларда нохуш кўринишлар ривожланиши хавфидан сақланиш учун, эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспорт ва бошқа мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бош айланиши ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, транспорт воситаларни ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа техник мосламаларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Специфик антидоти йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолларда керакли симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Жигар фаолиятини ва қон зардобида КФК фаоллигини назорат қилиш керак. Гемодиализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 30 мг, 60 мг ва 80 мг.
10 таблеткадан ОПА/Аl/ПВХ мажмуавий материалдан блистерда – алюмин фольга (OPA/Al/PVC-aluminium foil).
3, 6 ёки 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.