ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумотнома)
ЛУЦЕТАМ®
400 мг, 800 мг, 1200 мг ли
қобиқ билан қопланган таблеткалар
(пирацетам)
Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг.
- Бу варақани сақланг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиш талаб қилиниши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
- Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. У хатто, агар уларда касалликни худди шундай симптомлари бўлса ҳам уларга зарар келтириши мумкин.
- Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг (4-бўлимга қаранг).
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак.
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
Луцетам® препаратининг фаол моддаси – пирацетам – у нерв ҳужайраларида моддалар алмашинувини яхшилайди, хужайраларни ўраб турувчи хужайра мембраналарининг структурасини нормаллаштиради ва фаолиятини тиклайди, шундай қилиб ҳужайралар ўртасидаги маълумотлар оқимини яхшилайди. Пирацетам бош мияда қон оқимини ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Пирацетам қон пластинкаларини бир-бирига ёпишиши ва уларини қон томир деворига боғланиб қолишини камайтиради, бу эса тромб (қон қуйқаси) ҳосил бўлиши ва томир бўшлиғини ёпилиб қолиши ривожланишини биринчи босқичи ҳисобланади.
Қўлланилиши
- Бош мия фаолиятини бузилиши ёки зарарланиши натижасида ривожланадиган хотира бузилиши, диққат ва қизиқишни (мотивация) камайиши.
- Мияда қон айланиши бузилиши оқибатларини даволашда (биринчи навбатда афазияни).
- Кортикал миоклонияни даволаш (марказий нерв тизимидаги бузилишлар билан боғлиқ мушакларнинг нормал бўлмаган тортишишлари).
- Бош айланиши ва мувозанат хиссини бузилишларини даволаш (руҳий характердаги бузилишлар ва қон томир ўзгаришларига боғлиқ бўлган бузилишлардан ташқари).
- Алкоголли абстинент синдромни комплекс даволашнинг таркибий қисми сифатида, шунингдек спиртли ичимликларини сурункали истеъмол қилишга боғлиқ бўлган когнитив бузилишларни даволаш учун қўлланади.
Болалар ва 8 ёшдан катта ўсмирлар
- Дислексияси (ўқишда қийинчилик) бўлган 8 ёшдан катта болаларда – бошқа даволаш усуллари (шу жумладан, логопедик усуллар) билан бирга қўлланади.
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қуйидагиларда қабул қилиш мумкин эмас.
- агар Сизда пирацетамга, пирролидоннинг бошқа ҳосилаларига ёки 8–бўлимда берилган препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига нисбатан аллергия бўлса
- агар Сизда буйрак етишмовчилигини терминал босқичи бўлса
- мияга қон қуйилишида (геморрагик инсульт)
- агар Сиз Хантингтон хореяси билан хасталанган бўлсангиз.
Тиббиётда қўлланганида эҳтиёткорлик чоралари
Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин албатта даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Қуйидагиларда албатта даволовчи шифокорга хабар беринг:
- Агар Сиз буйрак касалликлари билан оғрисангиз, чунки бундай ҳолатларда Луцетам® препаратини чиқарилиши секинлашади ва бу унинг самарасини кучайишига олиб келиши мумкин. Дозасини ўзгартиришга эҳтиёж туғилиши мумкин. Кекса пациентларда шифокор буйрак фаолиятини доимий равишда назорат қилиб туради.
- Агар Сизда қон ивиши бузилган бўлса, оғир қон кетиши кузатилиши мумкин ёки Сиз қон кетиши ривожланишини юқори хавфи мавжуд гуруҳга кирсангиз (масалан, меъда ёки ичак яраси сабабли).
- Агар Сизда аввал мияга қон қуйилиши (геморрагик инсульт) бўлган бўлса.
- Агар Сизда катта операция ўтказилган бўлса, шу жумладан стоматологик.
- Агар Сизда марказий нерв тизимидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган мушакларни тиришишли қисқаришлари бўлса; чунки Луцетам® препаратини кескин бекор қилиш, препаратни бекор қилиш билан боғлиқ бўлган касалликни кескин зўрайишини – тиришиш хуружини чақириши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда Луцетам® препаратини қўллаш юқори даражадаги тиббий назоратни талаб этади.
Болалар ва 8 ёшдан катта ўсмирлар
Луцетам® ни дислексияси (ўқишда қийинчилик) бўлган 8 ёшдан катта болаларга логопедик даволаш билан бирга буюриш мумкин.
Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати ва бошқа дори воситалари
Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган ҳар қандай дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Агар Сиз қуйидаги дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг:
- қалқонсимон без гормонларини сақловчи препаратлар.
- антикоагулянтлар.
- ацетилсалицил кислотаси (оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи дори воситалари, шунингдек юрак–қон томир касалликларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланиладиган дори воситалари).
Бундай ҳолатларда эътиборли тиббий назоратни ўтказиш, баъзи ҳолатларда эса – дори воситасини дозасини ўзгартириш лозим.
Луцетам® препарати билан бир вақтда овқат, ичимлик ва алкоголни истеъмол қилиш
Ушбу дори воситасини оч қоринга ёки овқат билан қабул қилиш мумкин. Таблеткани кўп миқдордаги суюқлик билан ичиш керак.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Агар Сиз ҳомиладор, эмизикли бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган ёки болали бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевтга бу ҳақида хабар беринг.
Ҳомиладорлик
Препаратни ҳомиладорлик вақтида клиник қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли, фақат препаратнинг хавфи/фойда синчков баҳолангандан кейинги камдан-кам ўзига хос ҳолатлардан ташқари ҳолларда, ҳомиладор аёлларга пирацетамни қўллашдан сақланиш лозим.
Эмизиш
Фаол модда пирацетам йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун Луцетам® ни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас ёки Луцетам® препарати билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, пирацетамни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини инкор этиб бўлмайди. Шунинг учун шифокор чеклов ёки ман қилиш даражасини ҳар бир пациент учун индивидуал белгилаши керак.
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак.
Бу препаратни қатъий шифокор тавсиясига мувофиқ қабул қилиш керак. Агар Сизда савол туғилса шифокорга мурожаат қилинг.
Доза ва даволаниш давомийлиги Сизнинг даволовчи шифокорингиз томонидан Сизнинг аҳволингиз, ёшингиз ва бошқа касалликларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Дозалаш тартиби
Турли хил кўрсатмаларда тавсия қилинадиган дозалари:
– Бош мия фаолиятини бузилиши ёки зарарланиши натижасида ривожланадиган хотира бузилиши, диққат ва қизиқишни (мотивация) камайиши:
тавсия қилинадиган суткалик дозаси 2,4-4,8 г кунига икки-уч маҳал қарта қилишга буюрилади.
– Мияда қон айланиши бузилиши оқибатларини даволаш:
ўткир ости ёки сурункали касалликларда (давомийлиги 15 кундан кўпроқ) 4,8-6 г доза тавсия қилинади.
– Кортикал миоклония (марказий нерв тизимидаги бузилишлари билан боғлиқ мушакларни нормал бўлмаган тортишишлари):
тавсия қилинадиган бошланғич суткалик дозаси – 7,2 г, шундан сўнг заруратга кўра, дозани 4,8 г дан 3–4 кунлик интервал билан максимал дозаси 24 г гача ошириш мумкин, кунига икки-уч қабул қилишга буюрилади.
– Бош айланиши:
тавсия қилинадиган доза 2,4-4,8 г кунига икки-уч маҳал қабул қилишга буюрилади.
– Алкоголни бекор қилиш синдроми:
кунига 12 г, кейин суткада 2,4 г дан даволашни бир маромда ушлаб турувчи доза.
Даволаш давомийлиги пациентнинг аҳволига боғлиқ бўлади. Сурункали касалликларда оптимал самарага 6-12 ҳафтадан сўнг эришилади. 3 ойлик даволаш давридан сўнг даволашни давом эттиришга зарурат борлигини қайта баҳолаш керак. Агар узоқроқ даволашга зарурат туғилса, даволашни давом эттириш заруратига баҳо бериш ҳар 6 ойда ўтказилади.
Буйрак фаолиятини бузилишида препаратнинг дозасини ўзгартиришга зарурат туғилиши мумкин.
Ўсмирлар ва 8 ёшдан катта болалар
Луцетам® препарати дислексияси бўлган 8 ёшдан катта болалар ва ўсмирларда логопедик усуллар билан бирга буюрилади, тавсия этиладиган максимал доза икки маҳал қабул қилишга 3,2 г ни ташкил қилади.
Қўллаш усули
Қобиқ билан қопланган таблеткалар ичга қабул қилиш учун.
Тавсия қилинган суткалик дозани 2-4 марта қабул қилиш учун бўлиш керак. Таблеткаларни овқат вақтида ёки овқатланишга боғлиқ бўлмаган равишда вақтда 100-
200 мл суюқлик билан қабул қилиш керак.
Агар Сиз Луцетам® таблеткаларини тавсия қилинганидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз Луцетам® таблеткаларини тавсия қилинганидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз, дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Луцетам® таблеткасини ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз Луцетам® таблеткасини буюрилган дозасини ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги таблеткаларни қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса, препаратни икки баробар дозасини қабул қилманг. Сиз ўтказиб юборилган таблеткани ўрнини қоплай олмайсиз, лекин дозани ошириб юбориш хавфини оширишингиз мумкин. Вақтида қабул қилинмаган таблеткани ўтказиб юборинг ва препаратни одатдаги тартибда қабул қилинг.
Агар Сиз Луцетам® таблеткасини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Даволовчи шифокор препаратни бекор қилишга қарор қилмагунча Луцетам® таблеткасини қабул қилишни тўхтатманг.
Агар Сизда ушбу дори воситасини қабул қилиш юзасидан қўшимча саволлар туғилса ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Ҳамма дори воситалар каби, ушбу препарат ҳам кутилмаган реакциялар чақириши мумкин, бироқ булар ҳаммада ҳам юзага келмайди.
Аллергик реакцияларга боғлиқ бўлган оғир ножўя таъсирлар, тез-тезлиги номаълум:
- ютишни ёки нафас олишни қийинлаштирувчи лаб, оғиз ёки томоқларни шиши
- хушдан кетиш ёки шунга ўхшаш ҳолат
- эшакеми
Агар Сиз юқорида санаб ўтилган симптомлардан бирини аниқласангиз, препаратни қабул қилманг ва тезда шифокорга мурожаат қилинг!
Кейинги ножўя таъсирлар тўғрисида клиник тадқиқотлар вақтида, шунингдек препаратни рўйхатга олинганидан кейинги даврда ҳам хабар берилган:
Тез-тез (100 пациентдан 1-10 фоизида учрайди):
Бирдан пайдо бўладиган мажбурий харакатлар (гиперкинез), тана вазнини ошиши, асабий ҳолат.
Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 фоизида учрайди):
Холсизлик, депрессия, уйқучанлик
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга асосланиб баҳолашни иложи йўқ):
Қон кетиши, безовталик, хавотирли ҳолат, онгни чалкашиши, галлюцинация, атаксия (координацияни бузилиши), мувозанат хиссини бузилиши, тутқаноқни кечишини ёмонлашиши, бош оғриғи, уйқусизлик, бош айланиши (вертиго), қориндаги оғриқ, қоринни юқори қисмидаги оғриқлар, ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш, терида тошмалар, қичишиш.
Ножўя таъсирлар ҳақида хабар бериш
Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада эслатиб ўтилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш орқали, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.
- Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткаларни қандай сақлаш керак.
15-30°С ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратининг сифатини бузилишини яққол белгилари бўлса (масалан, рангини ўзгариши бўлса) қабул қилиш мумкин эмас.
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамда кўрсатилган.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.
Яроқлилик муддатини тугаш санаси бўлиб, кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
Дори воситаларини маиший чиқиндиларга ёки оқава сувга ташлаш мумкин эмас. Агар бошқа керак бўлмайдиган препаратни ташлаб юбориш зарур бўлса фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалар ўзида нималар сақлайди
Таъсир қилувчи модда: пирацетам
Луцетам® 400 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 400 мг пирацетам сақлайди,
Луцетам® 800 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 800 мг пирацетам сақлайди,
Луцетам® 1200 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 1200 мг пирацетам сақлайди.
Ёрдамчи моддалар:
магний стеарати, повидон К-30,макрогол 6000, дибутилсебакат, титан диоксиди, тальк, этилцеллюлоза, гипромеллоза.
Луцетам® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратнинг ташқи кўриниши ва ўрам таркиби
Ташқи кўриниши:
Луцетам® 400 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томонлама қавариқ, ҳидсиз, бир томонида фаскали ва Е 241 гравировкаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Луцетам® 800 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томонлама қавариқ, ҳидсиз, икки томонида рискали ва фаскали, бир томонида Е 242 гравировкаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Луцетам® 1200 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томонлама қавариқ, ҳидсиз, бир томонида фаскали ва Е 243 гравировкаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ўрам:
Луцетам® 400 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар: 60 таблеткадан жигарранг шиша флаконларга жойлаштирилган.
Луцетам® 800 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар: 30 таблеткадан жигарранг шиша флаконларга жойлаштирилган.
Луцетам® 1200 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар: 20 таблеткадан жигарранг шиша флаконларга жойлаштирилган.
Флаконлар қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилган.