📜 Инструкция по применению Лофокс
💊 Состав препарата Лофокс
✅ Применение препарата Лофокс
📅 Условия хранения Лофокс
⏳ Срок годности Лофокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОФОКС

LOFOX

 

Препаратнинг савдо номи: Лофокс

Таъсир этувчи модда (ХПН): ломефлоксацин

Дори шакли: кўз томчилари

1 мл таркиби:

фаол модда: ломефлоксакцин гидрохлориди (ломефлоксацинга қайта ҳисобланганда) –  3,0 мг.

ёрдамчи моддалар: глицерол (дистилланган глицерин) – 25,0 мг, динатрий эдетати (этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи) – 0,1 мг, бензалконий хлориди – 0,1 мг, натрий гидроксидининг 1М эритмаси – рН 4,8-5,0 гача, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита – фторхинолон.

АТХ коди: S01AX17.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши бактерицид воситадир. Ўта спирализацияни таъминловчи бактериянинг ДНК-гираза ферментига таъсир қилади, унинг тетрамери (А2В2 гираза суббирлиги) билан комплекс ҳосил қилади ва ДНК транскрипцияси ва репликациясини бузади, микроб хужайрасининг ўлимига олиб келади.

Қўзғатувчи ишлаб чиқарган бета-лактамаза ломефлоксациннинг фаоллигига таъсир қилмайди.

Қуйидаги грамманфий аэроб микроорганизмларга нисбатан юқори фаол: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Citrobacter diversus, Klebsiella pneumoniae, Enterobacter cloacae, Proteus vulgaris, Salmonella spp., Shigella spp., Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Haemophilus influenzae и Haemophilus parainfluenzae, Legionella pneumophila.

Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Serratia liquifaciens и Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Mycobacterium tuberculosis, Chlamydia trachomatis, Hafnia alvei, Citrobacter freundii, Aeromonas hydrophila, Proteus mirabilis и Proteus stuartii, Providencia rettgeri и Providencia alcalifaciens, Klebsiella oxytoca, Klebsiella ozaenae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans препаратга ўртача сезгир.

Streptococcus spp., Pseudomonas cepacia, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Mycoplasma hominis ва анаэроб бактериялар препаратга чидамли.

Фармакокинетикаси

2 кун давомида кунига 5 марта 1 томчидан ва 3 куни 5 томчи инстилляциясидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmax) – 90 минутни, максимал концентрацияси кўрсаткичи (Сmax) – 2,5 соатдан кейин 1 мкг/мл ни ташкил этади. Шох парда, склера, қовоқ, конъюнктива ва кўз ички суюқлигидаги терапевтик концентрацияси 5 минут интервал билан 1 томчидан 5 инстилляциядан кейин эришилади. 1-2 инстилляциядан кейин кўз ёши суюқлигидаги миқдори – 2 соатдан кейин 40-200 мкг/мл, 6 соат ва ундан кейин 7-27 мкг/мл, 24 соатдан кейин – 3 мкг/мл ни ташкил этади.

Қўлланилиши

Кўз олдинги соҳаларининг бактериал инфекциялари (конъюнктивит, блефарит, блефароконъюнктивит, шу жумладан хламидия этиологияли) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга пастки конъюнктивал қопчага 1 томчидан суткада 2-3 марта 7-9 кун давомида буюрилади. Даволашни бошида тез-тез юбориш зарур: 20 минут давомида 5 томчи (1 томчидан 5 минут интервал билан) ёки бир соатда 1 томчидан 6-10 соат давомида буюрилади.

Хламидияли конъюнктивитларни даволаш учун 1 томчи препарат шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига 2-4 марта 1-2 ой давомида томизилади.

Ножўя таъсирлари

Ачишиш ҳисси, узоқ муддат қўлланилганида – иккиламчи замбуруғли инфекцияни ривожланиши.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасининг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик. Лактация (эмизиш) даври, болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида контакт линзаларни тақишдан сақланиш керак.

Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда қўллаш тавсия этилмайди. Лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 0,3%.

5 мл дан резина тиқин билан беркитилган ва қалпоқча билан қисилган, ёруғликдан ҳимояловчи шиша флаконда.

1 шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

1 шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва қопқоқча-томчилагич билан картон қутига жойланади.

5 мл дан дозатор-учлик ва пластик бураладиган қопқоқ билан кўз томчилари учун флаконда ёки томчилагич тиқин ва бураладиган қопқоқ билан полимер флакон-томчилагичда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

50 флакондан тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон қутига жойланади (стационарлар учун).

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача бўлган ҳароратда. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилганидан кейин эритма 1 ой давомида қўлланилсин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.