ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОЦИПРО
PROCIPRO
Препаратнинг савдо номи: Проципро
Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлорид моногидрати кўринишида).
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий лаурил сульфати, магний стеарати, тозаланган тальк, коллоидли кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти;
қобиқ: таблеткалар учун оқ коплам, винкоат Вт-1001, изопропил спирти, метилен хлориди; бўёвчиси: титан диоксиди.
Таърифи: Оқ ёки деярли оқ, думалоқ икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, бир томонида рискали таблеткалар. Синдирилгандаги кўриниши – оқ ёки деярли оқ рангли бироз ғадир будир юзали кўринишга эга.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).
АТХ коди: J01MA02
Фармакологик хусусиятлари
Фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг бактерицид таъсир доирали микробларга қарши препарат. Тинч ҳолатдаги ҳамда кўпайиш босқичидаги микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади. Таъсир механизми бактерияларни кўпайиш вақтида хромосомаларни сегментли деспирализацияси ва спирализацияси жараёнида катта аҳамиятга эга бўлган ДНК – гираза ферментининг – фаоллигини ингибирлаши билан боғлиқ. Кўпчилик грамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан юқори фаол: кўкйиринг, гемофил ва ичак таёқчалари, шигеллалар, салмонеллалар, менингококк, гонококк, стафилококкларнинг кўпчилик штаммлари (пенициллиназа ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган, метициллинрезистент), энтерококкларнинг айрим турлари, шунингдек кампилобактер, легионеллалар, микоплазмалар, хламидиялар ва микобактерияларга нисбатан =ам. Бета-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи организмларга нисбатан фаол. Аминогликозидлар, пенициллинлар, учинчи авлод цефалоспоринлари, тетрациклинлар ва бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши жуда самарали восита. Препаратга резистентлик жуда секин ҳосил бўлади (кўп поғонали тур). Препаратга резистент бўлган микроорганизмлар: Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides, Streptococcus faecum, Treponema pallidum, Chlamidia лардир.
Препаратга сезгир бактерияларга фагоцитлар ичида ҳам таъсир кўрсатиб, иммунологик тизимни тутиб туради. Кислотали муҳитда фаоллиги камаяди.
Фармакокинетикаси
Препарат меъда-ичак йўлларида тез ва яхши сўрилади. Асосан ўникки бармоқ ва ингичка ичакларда сўрилади. Ичга қабул қилинганида ципрофлоксациннинг биологик кираолишлиги 70 дан 80% гачани ташкил қилади. Овқат қабул қилиш сўрилишини секинлаштиради, аммо Сmax ва биокираолишлигини ўзгартирмайди. Тахминан 20-30% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Препарат қабул қилингандан то уни қонда пайдо бўлиши аниқланишигача бўлган вақт, одатда 30 минутниташкил қилади. Қонда максимал концентрацияга етиш вақти 1-1,5 соатни ташкил қилади. Тўқималар, суюқлик ва ҳужайраларга кириб юқори концентрация ҳосил қилади. Ципрофлоксациннинг ўпка тўқимасидаги ва простата безидаги концентрацияси қон зардобидаги концентрациясидан бир неча марта ортиқ. Жигарда метаболизмга учраб, кам фаол метаболитларни ҳосил қилади. Буйрак клиренси 3-5 мл/мин/кг. Асосан буйраклар орқали, (тахминан 30-60% ўзгармаган ҳолда, 15% метаболитлари ҳолида) ва қолган қисми аҳлат билан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг яримчиқарилиш даври 3-5 соат. Буйраклар фаолиятини сезиларли бузилишида бу кўрсаткич ошиши мумкин (ҳатто 12 соатгача).
Қўлланилиши
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, обструктив литиаз, цистит, сийдик йўлларининг асоратланган ёки қайталанувчи инфекциялари, простатит, эпидидимит), нафас йўлларининг инфекциялари (пневмония, бронхопневмония, инфекцияланган плеврит, ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазлар, сурункали бронхитни зўрайиши), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (инфекцияланган яралар, жароҳат инфекциялари, абсцесслар, целлюлитлар, ташқи отит, инфекцияланган куйишлар), меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (қорин тифи, бактериал диарея ва бошқалар), қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғи ичидаги абсцесс, холангит, холецистит, ўт қопи эмпиемаси), кўз, ўрта қулоқ ва ёндош бўшлиқлар, суяк ва бўғимлар, кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари, гонорея. Иммунитети пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга. Таблеткаларни оч қоринга ёки овқатдан сўнг, бутунлигича озгина суюқлик билан ютиш лозим. Доза инфекциянинг жойлашиши ва кечишини оғирлигига, шунингдек микроорганизмнинг сезгирлигига қараб шахсий белгиланади. Буйраклар фаолиятини ўртача ва яққол бузилишлари бўлган беморларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинади (яъни креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам бўлганида, бир марталик доза ўртача дозанинг 50% суткада 2 марта буюрилади ёки одатдаги бир марталик доза суткада бир марта юборилади). Жуда оғир ҳолларда ва ципрофлоксацинга сезгирлиги кам бўлган микроорганизмлар чақирган қайталанувчи инфекцияларда, препаратнинг кундузги дозасини бир қабулга 750 мг гача ошириш мумкин, кунига 2 марта ҳар 12 соатда қабул қилинади.
Кекса беморлар учун дозани камайтириш лозим (одатда 1/3 га).
Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида суткада 2 марта 0,25-0,5 г дан буюрилади. Даволаш курси 7-10 кун. Асоратланмаган гонореяда бир марта 0,25-0,5 г; гонококк инфекцияси хламидия ва микоплазма инфекцияси билан бирга қўшилганида 0,75 г дан ҳар 12 соатда 7-9 кун давомида буюрилади. Шанкроидда 0,5 г дан суткада икки марта бир неча кун. Бурун-халқумдаги менингококк ташувчиликда бир марта 0,5 г ёки 0,75 г дозада. Салмонеллаларни сурункали ташувчиликда 0,25 г дан суткада 4 марта буюрилади. Пневмонияда, остеомиелитда 0,75 г дан суткада 2 марта, 7-14 кун давомида буюрилади. Staphylococcus aureus чақирган меъда-ичак йўлларининг инфекцияларида 0,75 г дан ҳар 12 соатда, 7-28 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари ва жигарга таъсири: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит.
Нерв тизимига таъсири: бош айланиши, бош оғриғи, мигрень, чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, қалтираш, периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик ҳолати, депрессия, галлюцинациялар, тунги даҳшатлар (бу реакциялар препаратни дарҳол тўхтатишни талаб қилади).
Тери реакциялари: қичима, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш.
Юрак-қон томир тизимига таъсири: тахикардия, ҳушдан кетишлар, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар.
Қон ва унинг таркибига таъсири: эозинофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз.
Сийдик-чиқариш тизимига таъсири: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, альбуминурия, уретрал қон кетишлар, ҳатто транзитор буйрак етишмовчилигини ривожланишигача бўлган фаолиятини бузилиши мумкин.
Сезги аъзоларига таъсири: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқларда шовқин, вақтинчалик қулоқ оғирлиги (айниқса баланд товушларга).
Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсиридаги иситма, кам ҳолларда – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, камдан-кам ҳолларда – анафиликтик шок, петехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгия, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайел синдроми кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ципрофлоксацинга ёки бошқа хинолон препаратларга бўлган юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар (ёшларда тоғайларни шикастланишига олиб келиши мумкин), кексалар, ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фторхинолонлардан ташқари, бошқа антибиотиклар ва антибактериал воситалар билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг таъсирининг сусайиши аниқланмаган. Темир препаратлари, сукральфат, алюминий, магний ёки кальций гидроксидини сақловчи антацидлар бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг сўрилишини пасайишини чақиради, шунинг учун бу препаратларни қўллаш орасидаги вақт 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Теофиллин билан бир вақтда қўллаш унинг ножўя таъсирини кучайтиради, бу теофиллиннинг миқдорини камайтиришни талаб қилади. Циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш креатининнинг қон плазмасидаги даражасини ошишига олиб келади, шунинг учун ушбу кўрсаткични назорат қилиш (ҳафтада 2 марта) лозим. Варфарин билан бир вақтда қўлланганида варфариннинг таъсири кучаяди. Пробенецид билан бирга буюриш препаратнинг таъсири кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Бош мия томирларининг яққол атеросклерози, мия қон айланишини бузилишлари, тутқаноғи, анамнезида тиришиш ҳуружлари бўлган, буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда (фақат ҳаётий кўрсатилишлар бўйича) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вақтида беморлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари лозим. Препарат реакциялар тезлигини пасайтириши мумкин (айниқса алкоголь билан бир вақтда қўлланганида), буни касби юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб этадиган шахслар (масалан, транспорт ҳайдовчилари) ҳисобга олишлари керак. Оғир ва узоқ давом этувчи диарея ҳолларида сохтамембраноз колит ташхисини истисно қилиш лозим, у препарат қўллашни дарҳол бекор қилишни ва керакли даволашни буюрилишини талаб қилади. Препарат билан даволаш фонида айрим лаборатория кўрсаткичлари ўзгариши мумкин: сийдикда чўкма пайдо бўлиши, қон зардобида креатинин, мочевина, билирубин, жигар трансаминазаларининг концентрациясини вақтинчалик ошиши; айрим ҳолларда – гипергликемия, кристаллурия ёки гематурия, протромбин кўрсаткичларини ўзгариши.
Даволаниш вақтида фотоаллергик реакцияларининг пайдо бўлишини эҳтимоли туфайли, бевосита қуёш нурлари билан контактдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: баъзида ципрофлоксацин дозаси сезиларли ошириб юборилганида буйракларни ўткинчи шикастланиши аниқланган.
Даволаш: Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш ва қусишни чақиришни ўтказиш лозим.
Қўшимча гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш мумкин.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан алюминий/алюминий блистерда;
1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида;
10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида (стационар учун).
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 25°С дан паст ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.