📜 Инструкция по применению ВИТРУМ® ЮНИОР
💊 Состав препарата ВИТРУМ® ЮНИОР
✅ Применение препарата ВИТРУМ® ЮНИОР
📅 Условия хранения ВИТРУМ® ЮНИОР
⏳ Срок годности ВИТРУМ® ЮНИОР

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® ЮНИОР

VITRUM JUNIOR

Препаратнинг савдо номи:  ВИТРУМ® ЮНИОР

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Поливитамин + Минерал тузлар

Дори шакли: чайналадиган таблеткалари.

Таркиби:

Бир чайналадиган таблетка сақлайди:

Фаол моддалар:

Ретинол ацетати (А витамини)                                                     5000 ХБ1)

Колекальциферол (D3 витамини)                                                  400 ХБ2)

Альфа-токоферол ацетати (Е витамини)                                     30 ХБ3)

Аскорбин кислотаси (С витамини)                                              300 мг

Тиамин мононитрати (В1 витамини)                                           1,5 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                                                       1,7 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                             2 мг

Никотинамид                                                                                  20 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                                                 6 мкг

Фитоменадион (К1 витамини)                                                      10 мкг

Биотин                                                                                             45 мкг

Фолат кислотаси                                                                             400 мкг

Кальций пантотенати                                                                    10 мг

Кальций гидрофосфати кальцийга қайта ҳисобланганда                     160 мг

Магний оксиди магнийга қайта ҳисобланганда                         40 мг

Темир фумарати темирга қайта ҳисобланганда                          18 мг

Мис оксиди мисга қайта ҳисобланганда                                     2 мг

Рух оксиди рухга қайта ҳисоланганда                                         15 мг

Марганец сульфати марганецга қайта ҳисобланганда               1 мг

Хром хлориди хромга қайта ҳисобланганда                               20 мкг

Натрий молибдати молибденга қайта ҳисобланганда               20 мкг

Кальций гидрофосфати фосфорга қайта ҳисобланганда                       50 мг

Калий йодид йодга қайта ҳисобланганда                                    150 мкг

1) 1,72 мг ретинолга эквивалент

2) 10 мкг колекальциферолга эквивалент

3) 30 мг альфа токоферол ацетатига эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: сорбитол – 100,0 мг, сахароза – 250,0 мг, стеарин кислотаси – 100,0 мг, коллоид кремний диоксиди – 7,0 мг, магний стерати – 18,0 мг, микрокристаллик целлюлоза – 118,8 мг, лимон кислотаси – 13,0 мг, апельсин хушбўйи – 15,0 мг, ананас хушбўйи –       3,0 мг, аспартам – 10,0 мг, қуёш ботиши сариғи бўёвчиси (Е110) – 2,0 мг.

Таърифи: думалоқ, ясси, четлари қия оч-жигаррангдан то зарғалдоқроқ-оч жигарранггача рангли, оч ва тўқ доғлари бўлган, бир томонида бўлиш чизиғили, енгил мева ҳидили таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин+мультиминерал.

АТХ коди: А11АА04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Махсус танлаб олинган дозалари боланинг витаминлар, макро- ва микроэлементларга бўлган кундалик талабига мос келади. Организмнинг носпецифик ҳимоя кучларини ошишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Болалар ва ўсмирларда авитаминозлар, гиповитаминозлар, макро- ва микроэлементлар етишмовчилигида, шу жумладан жадал ўсиш даврида, жисмоний ва ақлий юкламалар кўпайганида, ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даврида, мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланишда, даволаш-профилактика воситаси сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга овқатдан кейин, таблетка чайнаб ютилади. 7 ёшдан ошган болаларга – кунига 1 таблетка, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга кунига 1/2 таблетка.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Сийдик тўқ рангга бўялиши, аҳлат қора рангга бўялиши мумкин, бу хавфли эмас.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига бўлган юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминози. 4 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа витаминлар ва темир сақловчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган доза оширилмасин.

Дори препаратини ҳомиладор аёллар, эмизиш давридаги аёллар, сурункали касалликлари бўлган болалар, катталарда қўллашнинг имконияти ва ўзига хослигига кўрсатма

Маълумотлар йўқ.

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, холсизлик, кўришни бузилиши, меъда-ичак бузилишлари.

Тасодифан доза ошириб юборилганда шифокорга мурожаат қилинади.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Чайналадиган таблеткалар.

30 ёки 60 чайналадиган таблеткалари полиэтилен флаконда шу материалдан бўлган буралувчи қопқоғи ва фольгадан қилинган ҳимоя клапани билан. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ўралади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга рангли илова билан таъминланган картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.