📜 Инструкция по применению Эмоксипин – Белмед
💊 Состав препарата Эмоксипин – Белмед
✅ Применение препарата Эмоксипин – Белмед
📅 Условия хранения Эмоксипин – Белмед
⏳ Срок годности Эмоксипин – Белмед

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭМОКСИПИН – БЕЛМЕД

EMOXYPINUM

Препаратнинг савдо номи: Эмоксипин – Белмед

Дори шакли: инъекция учун эритма 10 мг/мл

Бир ампуланинг таркиби:

фаол модда – эмоксипин – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: 0,1 М хлорид кислотанинг эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипоксантлар ва антиоксидантлар. Ангиопротекторлар, микроциркуляция корректорлари.

АТХ коди: N07XX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Эмоксипин қон ивиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади: тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди, умумий коагуляция индексини пасайтиради, қон ивиш вақтини узайтиради. Фибринолиз жараёнини кучайтиради. Қоннинг қовушқоқлигини, томирлар деворининг ўтказувчанлигини пасайтиради. Қон томирлари ҳужайралари ва эритроцитларнинг мембраналарини рағбатлантиради, эритроцитларни механик жароҳат ва гемолизга резистентлигини оширади. Ангиопротектор ҳусусиятларга эга. Микроциркуляцияни яхшилайди. Биомембраналардаги липидларнинг эркин радикали оксидланишини самарали ингибирлайди, антиоксидант ферментларнинг фаоллигини оширади. Цитохром Р-450 рағбатлантиради, антитоксик таъсирга эга. Липидларни перекисли оксидланиши ва гипоксияни кучайиши билан кечувчи экстремал ҳолатларда биоэнергетик жараёнларни уйғунлаштиради.

Дори воситаси кўзнинг тўр пардасини юқори жадалликдаги ёруғликнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, кўз ичига қон қуйилганида уни сўрилиб кетишига ёрдам беради.

Қон айланиши етишмовчилигида оксидланиш-қайтарилиш тизимини бошқарилишига ёрдам беради. Липидларнинг перекисли оксидланишини кучайиши билан кечувчи ҳолатларда самаралидир.

Қўлланилиши

Офтальмологияда: марказий хориоретинал дистрофиялар, юқори даражадаги миопияда тўр парданинг дистрофик ўзгаришлари, диабетик ретинопатия, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини окклюзияси, глаукома (операциядан кейинги даврда), турли генезли оптиконейропатиялар, гемофтальмлар, гифемалар, кератитлар, кератоконус, увеитлар, шох пардани (контакт линзалар қўйилганида) ҳимояси ва юқори жадалликдаги ёруғлик таъсиридан (лазер ва қуёш нурларидан куйиш, лазерли коагуляция) кўзнинг тўр пардасини ҳимоя қилиш; шох парданинг жароҳатлари, яллиғланиши ва куйиши, катаракта (шу жумладан, 40 ёшдан ошган шахсларда олдини олиш), кўзларда ўтказилган жарроҳлик аралашувлари, кўзнинг томирли пардасини кўчиши билан кечувчи юзасидан глаукома ўтказилган операциядан кейинги ҳолат.

Жарроҳликда: ўткир панкреатит (УТ назорати ва лапараскопия ёрдамида ўтказиладиган кичик ҳажмдаги жарроҳлик аралашувларини бажаришда).

Қўллаш усули ва дозалари

Дозаси, даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда аниқланади.

Офтальмологияда: марказий хориоретинал дистрофиялари, юқори даражадаги миопияда тўр парданинг дистрофик ўзгаришлари бўлган беморларда, диабетик ретинопатияда, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини окклюзиясида, глаукомада, оптиконейропатияларда 10 мг/мл эритмани 0,5-1 мл дан суткада 1 марта 10-15 кун давомида ретробульбар (парабульбар) юбориш буюрилади (битта кўз шикастланганида курслик доза 100-150 мг, иккита кўз шикастланганида – 200-300 мг). Гифемалар, кератитлар, кератоконус, увеитларда 10 мг/мл эритмани 0,2-0,5 мл дан суткада 1 марта 10-15 кун давомида субконъюнктивал буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш давомийлигини 30 кунгача ошириш мумкин. Даволаш курсини йилда 2-3 марта такрорлаш мумкин.

Лазерли коагуляцияда (шу жумладан, ўсмаларни чекланган ва парчалайдиган коагуляциясида) тўр пардани ҳимоя қилиш учун – 10 мг/мл эритмани 0,5-1 мл дан коагуляциядан 24 соат ва 1 соат олдин парабульбар ёки ретробульбар буюрилади, сўнгра – ўша дозаларда (10 мг/мл эритмани 0,5 мл дан) суткада 1 марта 2-10 кун давомида юборилади.

Жарроҳликда: ультратовуш назорати ва лапароскопия ёрдамида ўтказиладиган кичик ҳажмдаги жарроҳлик аралашувларини бажаришда қуйидаги тарзда қўлланади: 10 мг/мл эмоксипинни 10 мл эритмаси 10 мл натрий хлоридининг изотоник эритмаси бўлган шприцда суюлтирилади ва парапанкреатик клетчаткага ва чарви қопига бир маромда инфильтрация қилинади, шунингдек панкреатик суюқлик аспирация қилинганидан сўнг бўшлиққа юборилади.

Ножўя таъсирлари

Одатда, препарат қўлланганида ножўя самаралар кузатилмайди.

Айрим ҳолларда қисқа муддатли қўзғалиш, уйқучанлик, артериал босимни ошиши, аллергик реакциялар (тери тошмалари ва бошқалар), маҳаллий реакциялар – оғриқ, ачишиш, қичишиш, гиперемия, параорбитал тўқималарни зичлашиши (ўз-ўзидан сўрилади) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик даври.

Эҳтиёткорлик билан: лактация даври (кўрсатмаларга қараб).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан даволаш вақтида эмоксипин қўлланганида салбий ҳолатлар таърифланмаган.

α-токоферол ацетати эмоксипиннинг антиоксидант самарасини кучайтиради.

Эритмани бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш вақтида артериал босим ва қон ивишини мунтазам назорат қилиб туриш керак.

Дори воситаси транспорт воситалари ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида препаратнинг ножўя самараларини яққоллиги кучайиши мумкин.

Симптомлари: артериал босимни ошиши, қўзғалувчанлик ёки уйқучанлик, бош оғриғи, юрак соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада дискомфорт. Қон ивиши бузилиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулаларда ўрамида №10 ёки контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.