📜 Инструкция по применению Эмаксем®
💊 Состав препарата Эмаксем®
✅ Применение препарата Эмаксем®
📅 Условия хранения Эмаксем®
⏳ Срок годности Эмаксем®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭМАКСЕМ®

EMAXEM

 

Препаратнинг савдо номи: Эмаксем®

Таъсир этувчи модда (ХПН): бета-1а интерферони

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: бета-1а интерферони – 44 мкг/0,5 мл;

ёрдамчи моддалар: маннитол, одам альбумини, натрий ацетати, инъекция учун сув

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш, эркин механик қўшимчаларсиз эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодуляр восита.

АТХ коди: L03AB07.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Интерферонлар иммуномодулятор, вирусларга қарши ва антипролифератив хусусиятлари хос бўлган эндоген гликопротеинлар гуруҳи ҳисобланади. Бета-1а интерферони – рекомбинант интерфероон бета-1а бўлиб, одам табиий бета интерферонига ўхшаш натив аминокислоталар кетма-кетлигидан иборат. Сут эмизувчиларнинг (хитой юмронқозиғини тухумдони) ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда олинади. Бета-1а интерфероннинг тарқоқ склероздаги таъсир механизми тўлиқ ўрганилмаган. Бета-1а интерфероннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги қайталанувчи тарқоқ склерози бўлган беморларда 12000000 ХБ дозада ҳафтада 3 марта юборилиб баҳоланган. Бета-1а интерферон 12000000 ХБ дозада касалликни тез-тезлигини (тахминан 2 йил давомида 30% га) ва қайталанишлар оғирлигин пасайтирган.

Бета-1а интерферонни 6000000 ХБ да қабул қилан беморларда, 2 йил давомида плацебони, кейин кейинги 2 йил давомида бета-1а интерферонни 6000000 ХБ да ёки бета-1а интерферон 12000000 ХБ дозада қабул қилган пациентлар билан солиштирилганда, 4 йил давомида касалликни зўрайишларини ўртача сонини пасайиши 29% ни ташкил қилган.

Фармакокинетикаси

Тарқоқ склерозда бета-1а интерфероннинг таъсир механизми охиригача ўрганилмаган. Маълумки, препарат касалликнинг асосида ётувчи марказий нерв тизимини шикастланишини чекланишига ёрдам беради. Препаратнинг фармакодинамикаси бета-1а интерферонни юбориш усулига боғлиқ эмас. Бета интерфероннинг концентрацияси тери остига ва мушак ичига юборилганда бир-бирига тенг. 60 мкг дозада бир марта юборилгандан кейин иммунологик усул билан текширилганда, максимал концентрацияси тахминан 6-10 ХБ/мл ни ташкил қилади ва унга юборилгандан кейин ўртача 3 соатдан сўнг эришилади

Худди шу дозада 48 соатлик интервал билан тери остига 4 марта юборилгандан кейин ўртача кумуляция кузатилган (AUC тахминан 2,5 марта ошган). Бир марталик инъекциядан кейин 24 соат атрофида 2-5А синтетазанинг ҳужайра ичида ва зардобдаги фаоллиги ва бета-2 микроглобулин ва неоптериннинг қон зардобидаги даражаси ошади ва улар 2 кун давомида аста-секин пасаяди. Препаратни мушак ичига ва тери остига юборилиш бир хил реакция чақиради. Тери остига 48 соатлик интервал билан 4 марта юборилгандан кейин кўрсатилган биологик самаралар сақланиб қолади, толерантлик белгилари ривожланмайди. Бета-1а интерферони организмда метаболизмга учрайди ва сафро ва сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Қайталанувчи қайта авж олувчи типда кечувчи ўтган 3 йил давомида камида 2 зўрайишлар билан характерланадиган тарқоқ склерозда қўлланади. Қайталанишлар орасида уни узлуксиз авж олиб борувчи кечиш белгилари бўлмаганида ҳам қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

12000000 ХБ дан – тери остига, ҳафтада 3 марта қўлланади. Препаратни бу дозада ёмон ўзлаштирадиган беморларга бета-1а интерферонни 6000000 ХБ (ёки 3000000 ХБ дан 2 ампула) тери остига ҳафтада 3 марта буюрилади. Даволашни тарқоқ склерозни даволаш бўйича тажрибага эга бўлган шифокорнинг назорати остида бошлаш керак. Препаратни бир вақтда ва ҳафтанинг айнан бир кунида буюриш керак. Бета-1а интерферон билан даволашни бошида ножўя самараларни камайтириш учун даволашни биринчи 2 ҳафтасида 24000000 ХБ, 3-4- чи ҳафта давомида 6000000 ХБ, 5–чи ҳафтадан бошлаб ва кейинчалик 12000000 ХБ дан буюриш тавсия қилинади. Препаратни қанчалик узоқ қўлланиши аниқланмаган. Беморнинг ҳолатини даволаш бошлангандан бошлаб 4 йил давомида, 2 йилда бир марта баҳолаш тавсия қилинади. Даволашни давом эттириш тўғрисидаги қарорни ҳар бир конкрет ҳолатда шифокор қабул қилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Кўпинча гриппсимон синдром, миалгия, артралгия, иситма, эт увишиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи ва кўнгил айниши аниқланади. Шунингдек инъекция қилиш жойида – қизариш, шиш, терини оқариши, оғриқ, жуда кам ҳолларда – инъекция қилиш жойида некроз аниқланади. Диарея, қусиш, иштаҳани йўқолиши, анорексия, уйқусизлик, бош айланиши, безовталик ҳисси, тошма, терини қизариши ва тахикардия, депрессия, суицидга мойиллик, деперсонилизация, тиришиш хуружлари ва аритмия бошқа ножўя самаралар бўлиб ҳисобланади.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, лаборатория текшириш кўрсаткичларини (лейкопения, лимфопения, тромбоцитопения, АсАТ, АлАТ, γ -глутамитрансфераза ва ИФ даражасини ошиши) ўзгариши кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Табиий ёки рекомбинант интерферон бетага, одам зардоби альбуминига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, оғир депрессия, суицидга мойиллик, самарали адекват даволаш бўлмагандаги тутқаноқда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бета-1а интерферонни тор терапевтик индексга эга ва клиренси цитохром Р450 га аҳамиятли даражада боғлиқ бўлган препаратлар, тутқаноққа қарши препаратлар ва антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бета-1а интерферонни ГКС ёки АКТГ билан ўзаро таъсири ўрганилмаган, аммо клиник тадқиқот натижалари тарқоқ склерози бўлган беморлар касалликни қайталаниш вақтида Бета-1а интерферонни ГКС ёки АКТГ билан бирга олишлари мумкинлигидан далолат беради. Миелосупрессив препаратлар билан номутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Депрессияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Депрессия белгилари бўлган беморлар кузатув остида бўлишлари керак, уларда мувофиқ даволашни ўтказиш лозим. Зарурат бўлганида бета-1а интерферони билан даволаш тўхтатилади. Илгари тиришиш хуружлари кузатилган беморларни бета-1а интерферони билан даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Агар тутқаноқ хуружлари бета-1а интерферони билан даволанаётган вақтда илк бор пайдо бўлган бўлса, уларнинг этиологиясини аниқлаш ва бета-1а интерферони билан даволашни давом эттиришдан олдин тиришишга қарши даволашни буюриш лозим.

Юрак ишемик касаллиги, димланган юрак етишмовчилиги ёки аритмияси бўлган пациентлар клиник ҳолатини ёмонлашишидан сақланиш мақсадида бета-1а интерферони билан даволашни бошида шифокор кузатуви остида бўлишлари керак. Бета-1а интерферон қўлланаётган беморларда баъзида инъекция жойида некроз аниқланади. Уни ривожланиш хавфини камайтириш учун ҳар гал инъекция қилиш жойини ўзгартириш керак.

Беморларни препаратни ўз-ўзига юбориш муолажасини, айниқса агар маҳаллий реакциялар ривожланган бўлса, вақти-вақти билан текшириш керак. Агар терини кўп сонли шикастланишлари аниқланса, шикастланишлар битгунича бета-1а интерферонни қўллашни тўхтатиш лозим. Якка шикастланишлари бўлган пациентлар  некроз ўлчами кичкина бўлган тақдирдагина даволашни давом эттиришлари мумкин. Интерферон аборт чақириши мумкинлиги тўғрисида беморларни хабардор қилиш керак. Даволаниш вақтида изчил контрацепция қўлланилиши зарур.

Бета-1а интерферон билан даволаш вақтида периферик қонда лейкоцитлар ва тромбоциталар сонини, лейкоцитар формулани, биокимёвий кўрсаткичларни, хусусан жигарнинг функционал тестларини аниқлаш тавсия қилинади. Бета-1а интерферон 12000000 ХБ дозаси билан даволашни бошида бу текширишларни  тез-тез ўтказиш керак. Бета-1а интерферонини оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги, шунингдек оғир миелосупрессияси бўлган беморларга юборишда ўта эҳтиёткорликка риоя қилиш ва  синчков мониторингни ўтказиш лозим. Бета-1а интерферонга нисбатан антитела ишлаб чиқарилиши мумкин. Клиник тадқиқот натижалари бета-1а интерферонни 12000000 ХБ 24-48 ой қўллагандан кейин тахминан 13-14% беморларни қон зардобида бета-1а интерферонга нисбатан антителолар пайдо бўлганлиги аниқланган. Антителаларни пайдо бўлиши бета-1а интерферонни фармакодинамик самараларини (бета-2 микроглобулин ва неоптрин даражасини) пасайтиради.

Нейтралловчи антителаларни ривожланиши даволашни клиник самарасини пасайиши билан бирга кечади. Шунинг учун агар пациент бета-1а интерферон билан даволанишга нисбатан суст жавоб берса ва айни пайтда унда нейтралловчи антителалар аниқланса, бета-1а интерферонни қўллашни давом эттиришни мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш лозим. Бета-1а интерферонни қўлланиши билан боғлиқ айрим нохуш самаралар марказий нерв тизими томонидан пациентни транспортни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Бета-1а интерферонни 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни бу ёш гуруҳидаги беморларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация давридаги эҳтиёткорликлар

Гарчи ЭМАКСЕМни она сутида ажралиб чиқиши номаълум бўлсада, уни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида ишлатиш мумкин эмас, аммо чақалоқларда салбий реакцияларни бўлиши мумкинлигини эътиборга олиб, эмизишни ёки бета-1а интерферонни қўллашни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш керак.

Агар аёл Эмаксем билан даволаш вақтида ҳомиладор бўлиб қолса, уни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари таърифланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма шприцларда; 0,5 мл дан препарат билан тўлдирилган 1, 3, 6 ёки 12 боросиликат шиша шприцлар ва стерил игналар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга пеналда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.