ЭМОКСИ-ОПТИК
препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Қайд этиш рақами: PN 002264/01
Препаратнинг савдо номи: ЭМОКСИ-ОПТИК
Гуруҳланган номи: метилэтилпиридинол
Кимёвий номи: 3-окси-6-метил-2-этилпиридин гидрохлориди
Дори шакли: кўз томчилари.
Таркиби:
1 мл эритма сақлайди:
Фаол модда: метилэтилпиридинол гидрохлориди – 10 мг;
Ёрдамчи моддалар: натрий сульфити, натрий бензоати, калий дигидрофосфати, натрий гидрофосфат додекагидрати, метилцеллюлоза, инъекция учун сув.
Таърифи: Рангсиз ёки кучсиз бўялган бироз товланувчи суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиоксидант восита.
АТХ коди: С05СХ.
Фармакологик таъсири
Антиоксидант (хужайра мембраналари липидларининг перекисли оксидланишига тўсқинлик қилувчи дори воситаси), ангиопротектор (томирларнинг чидамлилигини оширувчи), антиагрегацион (тромбоцитларнинг ёпишишига тўсқинлик қилувчи) ва антигипоксик (тўқималарни кислороднинг етишмовчилигига чидамлилигини оширувчи) фаолликка эга.
Капилярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва томирлар деворини мустаҳкамлайди (ангиопротектор). Қоннинг қовушқоқлигини ва тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради (антиагрегант). Эркин радикалли жараёнларнинг ингибитори, мембраналарни мустаҳкамловчи таъсирга эга.
Ретинопротектор хусусиятларга эга, тўр парда ва кўзнинг бошқа тўқималарни юқори жадалликдаги ёруғликнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Кўз ички қон қуйилишларининг сўрилишига ёрдам беради, қоннинг ивувчанлигини пасайтиради, кўзнинг микроциркуляциясини яхшилайди. Шох пардадаги репаратив жараёнларини (шу жумладан эрта операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги даврда) рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Аъзолар ва тўқималарга тез киради, у ерда унинг тўпланиши ва метаболизми юз беради.
Кўз тўқималаридаги концентрацияси қондагига қараганда юқори.
Алмашинувининг деалкилланган ва конъюгацияланган маҳсулотлари бўлган 5 метаболити аниқланган. Метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади. 2-этил-6-метил-3-оксипиридин-фосфат аҳамиятли миқдори жигарда аниқланади.
Қўлланилиши
Катталарда қуйидаги касалликларда ва ҳолатларда қўлланади:
- кўзнинг олд камерасига қон қуйилиши (даволаш);
- кекса ёшдаги шахсларда склерага қон қуйилиши (даволаш ва олдини олиш);
- шох парданинг яллиғланиши ва куйишлари (даволаш ва олдини олиш);
- узоқни кўраолмасликдаги асоратлар (даволаш);
- шох пардани ҳимоя қилиш (контакт линзалар таққанда).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик. Лактация даври (эмизиш), 18 ёшгача бўлган болалар.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Даволаш курси 3-30 кун. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида даволаш курси 6 ойгача давом эттирилиши ва 1 йилда 2-3 марта такрорланиши мумкин.
Ножўя таъсири
Ачишишни ҳис қилиш, қичишиш, конъюнктивани қисқа муддатли гиперемияси, кам – маҳаллий аллергик реакциялар.
Дозани ошириб юборилиши. Аниқланмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири.
Препаратни бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Бошқа кўз томчиларини бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида препаратни охирги бўлиб, аввалги томчилар тўлиқ сўрилганидан кейин (камида 10-15 минутдан кейин) томизилади.
Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари 1%.
5 ёки 10 мл дан рангсиз шиша флаконларда.
5 мл ёки 10 мл дан учлик-дозатор ва пластик буралувчи қопқоқчали флаконларда.
1 пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
1 шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва қопқоқ-томчилагич билан бирга ёки қопқоқ-томчилатгичсиз картон қутига жойланади.
Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилганидан кейин 1 ой давомида ишлатилсин.
Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Сақлаш шароити
Б рўйхати. Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.