📜 Инструкция по применению Алборегин
💊 Состав препарата Алборегин
✅ Применение препарата Алборегин
📅 Условия хранения Алборегин
⏳ Срок годности Алборегин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

АЛБОРЕГИН

ALBOREGINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Алборегин

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

1 мл эритма таркиби қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: қон компонентлари – бузоқчалар қонининг протеинсизлантирилган гемодеривати 40 мг қуруқ моддага мос келади, 5,3 мг натрий хлориди, 0,0015 мл полисорбат 80.

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, сарғиш, заррачалардан деярли холи бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори.

 

Фармокологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Антигипоксант. Алборегин диализ ва ультрафильтрация (молекуляр массаси 5000 дальтондан кам бирикмалар ўтади) орқали олинадиган гемодериват хисобланади. Глюкозани ташилиши ва утилизациясига ижобий таъсир кўрсатади, кислородни истеъмол қилинишини рағбатлантиради (бу ишемияда хужайраларнинг плазматик мембраналарини баркарорлашишига ва лактатлар хосил бўлишини пасайишига олиб келади), шундай қилиб, антигипоксик таъсир кўрсатади, у парентерал юборилганидан сўнг энг узоғи билан 30 минутдан кейин намоён қилишни бошлайди ва ўртача 3 соатдан (2-6 соат) кейин максимумга етади.

Алборегин аденозинтрифосфат, аденозиндифосфат, фосфокреатин, шунингдек аминокислоталар, глютомат, аспартат ва гамма–аминомой кислотасининг концентрациясини оширади.

Алборегиннинг кислородни ўзлаштирилиши ва утилизациясига таъсири, шунингдек глюкозани ташилиши ва оксидланишини рағбатлантириши билан инсулинсимон таъсири диабетик полинейропатияни (ДПН) даволашда муҳим хисобланади.

Қандли диабети ва диабетик полинейропатияси бўлган пациентларда Алборегин полинейропатия симптомларини (санчилувчи, оғрик, ачишиш хисси, парастезиялар, оёқларни увишишини) ишончли камайтиради. Объектив сезувчанликни бузилишлари камаяди, пациентнинг рухий холати яхшиланади.

 

Фармакокинетикаси

Фармококинетик усуллар ёрдамида алборегин препаратининг фармакокинетик кўрсаткичларини ўрганиш мумкин эмас, чунки у одатда фақат организмда мавжуд бўлган физиологик компонентлардан иборат.

Шу вақтгача фармококинетикаси ўзгарган (масалан, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, метаболизмни ўзгариши, кексаллик ёши билан боғлик бўлган, хамда янги туғилган чақалоқлардаги метаболизмнинг ўзига хослиги бўлган) беморларда гемодериватларнинг фармакологик самарасини пасайиши аниқланмаган.

 

Қўлланилиши

Бош миянинг метаболик ва қон томир бузилишлари (шу жумладан, ишемик инсульт, бош-мия жарохати).

Периферик (артериал ва веноз) қон томир бузилишлари ва уларнинг оқибатлари (артериал ангиопатия, трофик яралар); диабетик полинейропатия.

Жарохатларни (турли этиологияли яралар куйишлар, трофик бузилишлар (ётоқ яралари), жарохатларни битиш жараёнини бузилиши) битишини тезлаштириш.

Нур билан даволашда тери ва шиллиқ қаватларнинг нурдан шикастланишларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Артерия ичига, вена ичига (шу жумладан инфузия кўринишида) ва мушак ичига юборилади. Анафилактик реакцияларни ривожланишининг потенциал имконияти туфайли, инфузияни бошлашдан олдин препаратга ўта юқори сезучанлик борлигини аниқлаш юзасидан тест-синамани ўтказиш тавсия қилинади.

Бош миянинг метаболик ва қон томир бузилишлари: 5 дан 25 мл гача (200-100 мг) вена ичига 2 ҳафта давомида хар куни юборилади, кейинчалик таблетка шаклига ўтилади.

Ишемик инсульт: 20-50 мл дан (800-2000 мг) 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасининг 200-300 мл да вена ичига 1 хафта давомида томчилаб хар куни, кейинчалик 10-20 мл дан (400-80 мг) вена ичига 2 хафта давомида томчилаб юборилади, кейинчалик таблетка шаклига ўтилади.

Периферик қон томир бузилишлари ва уларнинг оқибатлари: 20-30 мл (80-1000 мг) препарат 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% декстроза эритмасининг 200 мл да артерия ёки вена ичига хар куни қўлланади, даволаш давомийлиги 4 хафтани ташкил қилади.

Диабетик полинейропатия: суткада 50 мл (2000 мг) вена ичига 3 ҳафта давомида қўлланади, кейинчалик таблетка шаклига ўтилади ва камида 4-5 ой давомида 2-3 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади.

Жарохатларни битишини тезлаштириш: 10 мл (400 мг) дан вена ичига ёки 5 мл дан мушак ичига хар куни ёки жароҳатни битиш тезлигига қараб, хафтада 3-4 марта буюрилади.

Тери ва шиллик қаватларнинг нурдан шикастланишларини олдини олиш ва даволаш: ўртача доза 5 мл (200мг) ни ташкил қилади, вена ичига хар куни радиацион таъсирини танаффусларида қўлланади.

Радиацион цистит: хар куни 10 мл (400 мг) антибиотик билан трансуретрал равишда даволашда қўлланади.

Юбориш тезлиги: тахминан минутига 2 мл.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг белгилари ва оғирлигига қараб шахсий белгиланади.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, терини қизариши, гипертеримия) хатто анафилактик шоккача оғирлашиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Алборегин препаратига ёки ўхшаш препаратларга ўта юқори сезувчанлик, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўпка шиши, олигурия, анурия, организмда суюқликни тутилиши.

Эхтиёткорлик билан: гиперхлоремия, гипериатриемия.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: ҳомиладорларда препаратни қўллаш она ёки ҳомилага салбий таъсир чақирмаган. Бироқ ҳомиладор аёлларда қўлланилганда ҳомила учун потенциал хавфни ҳисобга олиш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Хозирги вақтда номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Мушак ичига қўллаш усулида кўпи билан 5 мл аста-секин юборилади.

Анафилактик реакция юз бериши мумкинлиги туфайли, синама инъекциясини (2 мл мушак ичига) ўтказиш тавсия қилинади.

Инъекция учун эритма бироз сарғиш тусга эга. Ранги ишлатилган дастлабки материалларнинг хусусиятларига қараб, бир партиядан бошқасига ўзгариши мумкин, лекин бу препаратнинг фаоллиги ёки унинг ўзлаштирилишига салбий таъсир қилмайди.

Тиниқ бўлмаган эритмани ёки заррачалар сақловчи эритмани ишлатманг.

Ампула очилганидан кейин эритмани сақлаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 40 мг/мл.

2, 5, 10 мл дан препарат синдириш нуқтаси бўлган рангсиз шиша ампулаларда.

5 ампуладан пластик контур-уяли ўрамда. 1 ёки 5 контур-уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Сақлаш шароити

10 дан 25°С гача бўлган хароратда, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.