ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар 150 мг
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар 300 мг
Кветиапин
Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
- Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Хатто агар уларда касалликнинг худди шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди:
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қўллашни бошлашдан олдин нимани билиш керак.
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қўллаш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
1 Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима
Сизга буюрилган дори воситаси Кетилепт деб аталади. Унинг фаол моддаси кветиапиндир. Кетилепт® антипсихотик деб номланадиган препаратлар синфига киради.
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима учун қўлланади
Антипсихотик препаратлар руҳий касалликларнинг симптомларини яхшилашлари мумкин, масалан, галлюцинациялар (пациент тушунтириб бераолмайдиган товушларни эшитади), қандайдир ва қўрқитувчи фикрлар, хулқни ўзгариши, ёлғизлик хисси ва онгни чалкашиши.
Кетилепт® шунингдек кайфиятни бузилиши туфайли ўзларини жуда “кўтаринки” ҳис қилувчи ёки қўзғалган пациентларни даволаш учун ҳам қўлланади. Бундай пациентлар одатдагидан кам ухлайдилар, жуда гапдон ва таъсирчан бўладилар.
Бундан ташқари Кетилепт® тушкун кайфиятли, ғайратсиз, айбдорлик ҳисси бўлган, иштаҳаси йўқолган ёки уйқусизлиги бўлган пациентларни даволаш учун ҳам қўлланади.
Даволовчи шифокорингиз Сизга Кетилепт® препаратини хатто, агар Сизнинг ҳолатингиз яхшиланаётган бўлса ҳам, Сизнинг касаллигингизнинг симптомлари қайталанишини олдини олиш мақсадида ҳам буюришни давом эттириши мумкин.
Агар Сиз бундай симптомлардан азият чекаётганингизни Ўз қариндошингизга ёки яқин дўстингизга айтсангиз ва улардан ушбу илова-варақани ўқиб беришни сўрасангиз, бу эҳтимол Сизга ёрдам беради. Сизнинг симптомларингизни мумкин бўлган ёмонлашиши ҳақида ёки, агар улар Сизнинг хулқингизда ўзгаришларни сезсалар, уларни Сизга хабар беришларини сўранг.
Агар Сизда Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратининг таъсири, ёки нима мақсадда Сизга буюрилгани хақида саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қўллашни бошлашдан олдин нимани билиш керак.
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қуйидаги холларда қабул қилманг:
- Агар Сизда кветиапинга ёки 8-бўлимда келтирилган бу препаратнинг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса (8-бўлимда келтирилган)
- Агар Сиз қуйидаги препаратлардан бирини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсансиз: ОИТВ протеазаси ингибиторлари, масалан, нелфинавир, ОИТС инфекциясини даволаш учун, азол сақловчи препаратлар, масалан, кетоконазол (замбуруғли касалликларни даволаш учун), эритромицин, кларитромицин (антибиотиклар) ёки нефазодон (депрессияни даволаш учун препарат).
Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлаш олдидан даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг, агар:
- Сизда ёки Сизнинг оила аъзоларингизда юрак касалликлари бўлган ёки бўлса (масалар, юрак ритмини бироз тезлашаши, “QT интервалини узайиши” сифатида маълум бўлган ўзгариш, ёки Сизнинг юрак ритмингизга таъсир қилувчи ҳар қандай тиббий воситалар ишлатилаётган бўлса;
- Сизда қон босими паст бўлса;
- Сизда инсульт бўлган, айниқса, агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз;
- Сизда ёки Сизнинг оила аъзоларингизда тромбоз бўлган бўлса (томирларда қон лахтасини ҳосил бўлиши), чунки бундай тиббий воситалар томирларда қон лахталарини шаклланишини чақириши мумкин;
- Сизнинг жигарингиз касал бўлса;
- Сизда қачонлардир тутқаноқ хуружи бўлган бўлса;
- Сизда юқори ҳарорат, нафас тез-тезлиги юқори, кўп терлаш, онгнинг ҳолати ўзгарган, ва мушакларни қотиб қолиши пайдо бўлган бўлса (4-бўлимга қаранг “хавфли нейролептик синдром”);
- Сизда оғир уйқучанлик бор бўлса;
- Сизда диабет бўлса, ёки Сизда диабетнинг хавф омиллари бор бўлса (оилада диабетни ёки ҳомиладорлик вақтида қонда қанднинг даражасини юқори бўлиши). Бундай ҳолда Сизнинг даволовчи шифокорингиз Кетилепт® препарати қўлланган вақтда қонингизда қанд даражасини текшириши мумкин;
- Сизда панкреатит (меъда ости безини яллиғланиши) ривожланса ёки панкреатитни ривожланиш хавф омиллари бўлса, масалан, ўт-тошлари ёки триглицеридларнинг даражаси юқори бўлса (Сизнинг қонингизда ёғнинг маълум тури);
- Сизда илгари бошқа дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки боғлиқ бўлган қоннинг оқ хужайраларининг сони паст бўлгани Сизга маълум бўлса;
- Сиз деменцияси (мия фаолиятини бузилиши) бўлган кекса одам бўлсансиз. Агар бу шундай бўлса, унда Сиз Кетилепт® препаратини қабул қилмаслигингиз керак, чунки тиббий воситалар гуруҳи, унга Кетилепт® ҳам киради, инсультни ривожланиши ёки, айрим ҳолларда деменцияси бўлган кекса пациентларда ўлим хавфини ошириши мумкин.
Агар Сизни касалхонага йўллашса, Сиз Кетилепт® препаратини қабул қилаётганингизни тиббиёт ходимларига айтинг.
Ўз жонига қасд қилиш хақида фикрлар ёки депрессияни ёмонлашиши
Агар Сизда депрессия ва/ёки хавотирли ҳолат бўлса, Сизда ўзингизга зарар етказиш фикри пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат антидепрессантлар билан даволашни бошида яққолроқ ифодаланган бўлиши мумкин, чунки бу тиббий воситаларнинг таъсири дарҳол бошланмайди, уларнинг таъсири бошлангунича одатда икки-уч ҳафта, балки кўпроқ ҳам ўтади.
Бундай фикрларнинг пайдо бўлишини эҳтимоли юқорироқ, агар:
- Сизда илгари ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш фикри пайдо бўлган бўлса;
- агар Сиз ёш, катта одам бўлсангиз. Клиник текширишларнинг натижалари рухий касалликлари бўлган 25 ёшдан кичик катта пациентларда, ўз-ўзини ўлдириш билан боғлиқ бўлган хулқнинг юқори хавфини аниқланган бўлса.
Агар Сизда ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш фикри пайдо бўлса, даволовчи шифокорга мурожаат қилинг ёки дарҳол касалхонага мурожаат қилинг.
Агар Сиз бундай симптомлардан азият чекаётганингизни Ўз қариндошингизга ёки яқин дўстингизга айтсангиз ва улардан ушбу илова-варақани ўқиб беришни сўрасангиз, бу эҳтимол Сизга ёрдам беради. Сизнинг симптомларингизни ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида ёки, агар улар Сизнинг хулқингизда ўзгаришларни сезсалар, уларни Сизга хабар беришларини сўранг.
Кетилепт® қабул қилаётган пациентларда, тана вазнини ошиши кузатилган. Сиз ва шифокорингиз Сизнинг тана вазнингизни мунтазам назорат қилиши керак.
Болалар ва ўсмирлар
Болалар ва ўсмирларда Кетилепт® препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Кетилепт® болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга тавсия этилмайди.
Бошқа дори воситалари ва Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати
Даволовчи шифокорга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида хабар беринг, шу жумладан рецептсиз бериладиганлари ҳақида ҳам.
Даволовчи шифокорга қуйидаги ҳолларда хабар беринг:
- агар Сиз қуйидагиларга қарши дорилар қабул қилаётган бўлсангиз:
- инфекциялар (масалан, эритромицин антибиотики, замбуруғларга қарши препарат кетоконазол, ОИТВ протеазаси ингибиторлари);
- хавотирлик;
- депрессия;
- тутқаноқ (фенитоин, карбамазепин ёки вальпроат натрий);
- юқори артериал босим.
- агар Сиз қандай дори воситаларини қабул қилаётганингизни билмасангиз.
- агар Сиз қуйидаги препаратлардан бирини қабул қилаётган бўлсангиз:
- рифампицин (туберкулёзга қарши);
- барбитуратлар (уйқусизликка қарши);
- тиоридазин (антипсихотик восита);
- юракка таъсир қилувчи дори воситалари, масалан электролит мувозанатини ўзгартириши мумкин бўлган препаратлар (калий ёки магнийнинг даражасини пасайиши), масалан, сийдик хайдовчи воситалар ёки айрим антибиотиклар.
Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда сийдикда дориларнинг даражасини аниқласалар, унда Кетилепт® препаратини қўллаш, хатто Сиз метадон ёки трициклик антидепрессантларни (ТАД) қабул қилмаган бўлсангиз ҳам, метадон ва ТАД га сохта-мусбат натижа бериши мумкин. Таҳлил натижаларини спецификроқ синамалар билан тасдиқлаш керак.
Кетилепт® таблеткалари препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш
Кетилепт® ни овқат қабул қилишдан қатьий назар қабул қилиш мумкин.
Кетилепт® препаратини қабул қилиш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланинг. Агар Сиз мунтазам алкоголь истеъмол қилсангиз, Кетилепт® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг.
Кетилепт препарати билан даволаниш вақтида грейпфрут шарбатини ичманг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз, ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.
Ҳомиладорлик вақтида дастлаб даволовчи шифокор билан маслаҳатлашмасдан, Сиз Кетилепт® препаратини қабул қилмаслигингиз керак.
Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида (ҳомиладорликни охирги уч ойи) Кетилепт® препаратини қабул қилган оналарнинг янги туғилган чақалоқларида қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: қалтираш, мушакларни қотиши ва/ёки кучсизлиги, уйқучанлик, қўзғалиш, нафасни бузилиши ва эмизишдаги қийинчиликлар. Агар Сизнинг болангизда бу симптомлардан бирон-бири ривожланса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Эмизиш
Агар Сиз бола эмизсангиз, Кетилепт® препаратини қабул қилмаслигингиз керак.
Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Кетилепт® уйқучанлик чақириши мумкин. Кетилепт® Сизга қандай таъсир қилишини билмагунингизча, Сиз транспорт воситаларини ва механизмларни бошқармаслигингиз керак.
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати лактоза сақлайди
Лактозани ўзлаштираолмайдиган пациентлар парҳезни тузганларида, ҳар бир 25 мг,
100 мг, 150 мг, 200 мг ва 300 мг Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткада мувофиқ 4,42 мг, 17,05 мг, 17,05 мг, 34,1 мг ва 50,94 мг лактоза сақланишини ҳисобга олишлари керак.
Агар шифокор Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деб айтган бўлса, бу дори воситасини қўллашдан олдин маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак.
Бу препаратни доимо қатьий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Кетилепт® препаратини қабул қилиш тартибини шифокор белгилайди. Шифокор Сизга мувофиқ бошланғич дозани буюради, уни кейинчалик ошириши мумкин. Турли кўрсатмаларда турли дозалаш тартиби тавсия этилади. Агар Сизга одатдаги тавсия этиладиган доза буюрилган бўлса, унда Сиз касаллигингизга қараб ва даволашнинг шахсий эҳтиёжларига қараб, Сиз кунига 150 мг дан 800 мг гача қабул қилишингиз мумкин.
Агар Сиз кекса ёшли одам бўлсангиз ёки жигар ёки Сизда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлса, шифокор Сизга Кетилепт® препаратининг пастроқ дозасини буюриши мумкин.
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткаларини чайнамасдан, бутунлигича сув билан бирга ютинг. Кетилепт® препаратини овқат қабул қилишдан қатьий назар қабул қилиш мумкин.
Ҳатто агар ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, шифокор бу препаратни бекор қилмагунигача, Кетилепт® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатманг.
Болалар ва ўсмирлар
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткаларини болалар ва 10 ёшгача бўлган ўсмирларга буюриш мумкин эмас.
Агар Сиз Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини ҳаддан зиёд кўп қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз Кетилепт® препаратини Сизга буюрилган дозадан кўп қабул қилган бўлсангиз, иложи борича тезроқ шифокорингизга ёки яқиндаги касалхонага мурожаат қилинг.
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: одатда уйқучанлик, седатив самара, юрак уришини тезлашиши ва қон босимини пасайиши кузатилади.
Агар Сиз Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини бир ёки бир неча дозаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, буни эслашингиз билан уни қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани кейинги доза билан бир вақтда ёки унга яқин қабул қилманг. Шундан кейин препаратни қабул қилишни шифокор буюрган тартиб ва дозаларда қабул қилишни давом эттиринг.
Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг.
Агар Сиз Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ҳатто агар ўзингизни яхши сезсангиз ҳам, шифокор бу препаратни бекор қилмагунигача, Кетилепт® препаратини қабул қилишни тўхтатманг.
Агар Сиз Кетилепт® препаратини қабул қилишни тўсатдан тўхтатсангиз, унда кўнгил айниши, қусиш, уйқусизлик, бош айланиши, бош оғриғи, ич кетиши ёки таъсирчанлик каби симптомлар қайтиши мумкин; шунингдек касаллигингизни симптомлари янгидан кузатилиши мумкин. Шифокор Сизга препаратни қабул қилишни тугатиш олдидан, Сизга дозани аста-секин пасайтиришни маслаҳат бериши мумкин.
- Мумкин бўлган ножўя реакциялар
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.
Агар Сиз қуйидаги симптомлардан бирини сезсангиз шифокорга хабар беринг ёки дарҳол яқиндаги касалхонага мурожжат қилинг:
- Ҳароратни ошиши, томоқда доимий оғриқ, оғизда яралар (бу оқ қон таначаларининг оғир касаллигини асорати бўлиши мумкин);
- Тутқаноқ хуружлари;
- Терининг юзасидан кўтарилувчи шишлар/бляшкалар (эшакеми) билан аллергик реакциялар, терининг шиши, оғиз атрофини шиши;
- Назорат қилинмайдиган харакатлар, асосан юзни ва тилни (кечки дискинезия);
- Юқори ҳарорат, нафасни тезлашиши, қон босимини ахамиятли ошиши ёки юрак ритмини тезлашиши, кўп терлаш, мушакларни қотиши, одатдаги бўлмаган уйқучанлик ёки ҳушдан кетишни ҳис қилиш (хавфли нейролептик синдромнинг симптомлари);
- Сариқлик (тери ва кўзларни сарғайиши);
- Гепатит (жигарни яллиғланиши);
- Давомли, оғриқли эрекция (приапизм);
- Веналарда қон лахталарини ҳосил бўлиши, асосан оёқларнинг (симптомлари оёқларда шиш, оғриқ ва қизаришни ўз ичига олади);
- Нафасни қийинлашиши, бош айланиши ва коллапсни ўз ичига олувчи оғир аллергик реакция (у анафилаксия деб аталади);
- Тез ривожланувчи терининг шиши, одатда кўзлар, лаблар атрофида ва томоқда (ангионевротик шиш);
- Оғир тери тошмалари, улар жуда тез ривожланиши мумкин. Симптомларига қизариш, пуфакларни ҳосил бўлиши ва терини кепакланиши киради, пуфаклар шунингдек оғиз ва бурун атрофида ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Бошқа мумкин бўлган ножўя самаралари:
Жуда тез-тез учрайдиган ножўя самаралари (улар 10 пациентлардан 1 дан кўпроғида пайдо бўлади):
- Бош айланиши (йиқилишларга олиб келиши мумкин);
- Бош оғриғи;
- Уйқучанлик (бу Кетилепт® таблеткаларини қабул қилиш давом эттирилганида юз бериши мумкин) (йиқилишларга олиб келиши мумкин);
- Оғизни қуриши;
- Тана вазнини ошиши;
- Кўнгил айниши, қусиш, уйқусизлик, бош айланиши, бош оғриғи ва таъсирчанликни ўз ичига олувчи бекор қилиш симптомлари (Сиз Кетилепт® препаратини қабул қилишни тўхтатганингизда ривожланувчи симптомлар). Кетилепт® препаратини қабул қилишни аста-секин тўхтатиш керак.
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари (улар 100 пациентлардан 1-10 тасида пайдо бўлади):
- Юрак уришини тезлашиши
- Кучли, кескин тезлашган юрак уришини ёки юрак қискаришларини ўтказиб юборилишини ҳис қилиш
- Қабзият
- Ҳазм бўлмаслик
- Кучсизлик (йиқилишларга олиб келиши мумкин)
- Қўллар ва оёқларни шиши
- Хушдан кетишлар
- Бурунни битиши
- Турган холатда қон босимини пасайиши, бу бош айланишига ёки ҳушдан кетиш холатига олиб келиши мумкин (йиқилишларга олиб келиши мумкин)
- Қонда қанднинг даражасини ошиши
- Кўриш ўткирлигини ёмонлашиши
- Мушакларнинг ҳаракатланишини бошланишида қийинчиликларни ўз ичига олувчи нормал бўлмаган мушак ҳаракатлари, қалтираш, ҳаракат безовталиги ёки оғриқ билан бирга кечмайдиган мушакларнинг қотиши ҳисси.
- Тунги даҳшатлар ва нормал бўлмаган тушлар
- Юқори очлик ҳисси
- Қўзғалувчанлик ҳисси
- Нутқни бузилишлари
- Ўз-ўзини ўлдириш билан боғлиқ фикрлар ва депрессия ҳолатини ёмонлашиши. Бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг ёки касалхонага мурожаат қилинг!
- Ҳансираш
- Қусиш (асосан кексаларда)
- Ҳароратни кўтарилиши
Тез-тез бўлмаган ножўя самаралари (улар 1000 пациентлардан 1-10 тасида пайдо бўлади):
- Оёқларда ҳаракат безовталиги (оёқларнинг ҳаракатини енгиб бўлмайдиган зарурати)
- Ютишни қийинлашиши
- Юракка электрик импульсларни нонормал ўтказилиши (ЭКГ да QT интервалини узайиши)
- Сексуал фаолиятни бузилиши
- Қандли диабетни ривожланиши
- Юрак қисқаришларини нормага қараганда секинроқ ритми, у даволашни бошида ривожланиши мумкин, бу қон босимини пасайишига ва ҳушдан кетиш холатига олиб келиши мумкин.
Кам учрайдиган ножўя самаралари (улар 10000 пациентлардан 1-10 тасида пайдо бўлади):
- Эркаклар ва аёлларда кутилмаганда сутни чиқиши билан сут безларини катталашиши
- Ҳайз кўриш циклини бузилиши
- Ҳароратни пасайиши (гипотермия)
- Қорин ва белда кескин оғриқ чақирувчи меъда ости безини яллиғланиши
Жуда кам учрайдиган ножўя самаралари (10000 пациентлардан 1 дан камида):
- Сийдикнинг хажмини назорат қилувчи гормонни нормал бўлмаган ишлаб чиқарилиши
- Мушак толаларини емирилиши ва мушакларда оғриқ (рабдомиолиз)
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас):
- Терида нотўғри шаклли қизил нуқталарни пайдо бўлиши билан тошмалар.
Кветиапин ҳам кирувчи препаратлар синфи, юрак ритмининг бузилишларини чақириши мумкин, улар жиддий бўлиши мумкин, айрим холларда эса ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
Қуйида келтирилган ножўя самаралари фақат агар, қон таҳлилга олинган бўлса аниқланади:
- Қон хужайраларининг айрим турларининг (оқ ва қизил қон таначалари, қон пластинкалари каби) миқдорини ўзгариши
- Жигар ферментларининг даражасини ошиши (Кетилепт® препаратини ишлатиш давом эттирилганида бу самара ўтиб кетади)
- Қонда айрим ёғларнинг даражасини ўзгариши (липидлар даражасини ошиши, яъни триглицеридлар ва холестеринни)
- Креатин-фосфокиназа даражасини ошиши (мушакларнинг доимий элементи)
- Қонда қанднинг даражасини ошиши
- Пролактиннинг даражасини ошиши (кам холларда сут безларининг катталашишини, эркаклар ва аёлларда кутилмаганда кўкрак сутини чиқишини, шунингдек ҳайз кўриш циклининг бузилишини чақириши мумкин)
- Қонда натрийнинг даражасини пасайиши
- Қонда қалқонсимон бези гормонининг даражасини пасайиши
Агар Сиз худди шу касалликдан бошқа препарат қабул қилган бўлсангиз ва шу препарат ҳайз кўришни тўхташини чақирган бўлса, Кетилепт®га ўтгандан кейин улар қайта тикланиши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар
Болалар ва ўсмирларда катталардаги каби ножўя самаралари ривожланиши мумкин.
Қуйидаги ножўя самаралар фақат болалар ва ўсмирларда кузатилган:
Жуда тез-тез (улар 10 пациентларда 1 дан кўпида пайдо бўлади):
- Қон босимини ошиши
Қуйидаги ножўя самаралар кўпроқ болалар ва ўсмирларда кузатилган:
Жуда тез-тез (улар 10 пациентларда 1 дан кўпида пайдо бўлади):
- Қонда пролактин деб аталувчи гормоннинг даражасини ошиши
- Кам холларда бу сут безларининг катталашишини, кутилмаганда ўғил болалар ва қиз болаларда кўкрак сутини чиқишини, шунингдек ҳайз кўриш циклининг бузилишини (ҳайз кўришни бўлмаслиги ёки мунтазам бўлмаган ҳайз кўришлар) бузилишини чақириши мумкин.
- Иштаҳани ошиши
- Мушак ҳаракатларини бошланишида қийинчиликлар, қалтираш, ҳаракат безовталиги хисси ёки оғриқ билан бирга кечмайдиган мушакларни қотиши.
Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса, бу хақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Бу ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли.
- Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак.
25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препаратни ишлатманг.
Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни йўқотиш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкин.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти билан берилади.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима сақлайди
Таъсир этувчи модда: ҳар бир қобиқ билан қопланган таблеткада 25 мг, 100 мг, 150 мг, 200 мг ва 300 мг кветиапин мувофиқ 28,78 мг,115,13 мг, 172,70 мг, 230,26 мг ва 345,40 мг кветиапин фумарати)
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмал (А тури), повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Қобиқ:
Opadry II 33G28523 оқ: гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), лактоза моногидрати, макрогол 3350, триацетин (қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг, 100 мг, 300 мг),
Opadry II 33G28523 оқ ва Opadry II 33G28523 пушти: гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), лактоза моногидрати, макрогол 3350, триацетин, темир III оксиди (Е172), темир II оксиди (Е172) (қобиқ билан қопланган таблеткалар 150 мг, 200 мг).
Кетилепт® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Ташқи кўриниши
25 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида Е харфи кўринишидаги гравировкали ва бошқа томонида 201 рақами, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.
100 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида Е харфи кўринишидаги гравировкали ва бошқа томонида 202 рақами, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.
150 мг: пушти, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида Е харфи кўринишидаги гравировкали ва бошқа томонида 203 рақами, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.
200 мг: тўқ-пушти, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида Е харфи кўринишидаги гравировкали ва бошқа томонида 204 рақами, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.
300 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томони қавариқ бир томонида Е харфи кўринишидаги гравировкали ва бошқа томонида 205 рақами, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ўрами
Қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 донадан блистерга жойланган. 3 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.