📜 Инструкция по применению Гепасол-Нео
💊 Состав препарата Гепасол-Нео
✅ Применение препарата Гепасол-Нео
📅 Условия хранения Гепасол-Нео
⏳ Срок годности Гепасол-Нео

ГЕПАСОЛ-НЕО

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Қайд этиш рақами:

Cавдо номи: Гепасол-Нео

Халқаро патентланмаган ёки гуруҳлаш номи: парентерал озиқлантириш учун аминокислоталар&

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби

1000 мл эритма сақлайди

Таъсир этувчи моддалар:

L – валин                                                                   10,08 г

L – изолейцин                                                          10,40 г

L – лейцин                                                                13,09 г

L – лизин                                                                     6,88 г

(L – лизин моноацетат шаклида                               9,71 г

L – метионин                                                              1,10 г

L – треонин                                                                4,40 г

L – фенилаланин                                                       0,88 г

L – триптофан                                                            0,70 г

L – аланин                                                                   4,64 г

L – аргинин                                                              10,72 г

Глицин                                                                       5,82 г

L – гистидин                                                               2,80 г

L – пролин                                                                  5,73 г

L – серин                                                                    2,24 г

L – цистеин                                                                0,52 г

(ацетилцистеин шаклида                                         0,70 г

Ёрдамчи моддалар:

99,8% ли сирка кислотаси                                        4,42 г

Инъекция учун сув                                                  1000 мл гача

Энергетик қиймати                                                  1344 кДж/л (320 ккал/л)

Теоретик осмолярлиги                                              770 мОсм/л

pH                                                                               5,7 – 6,3

Таърифи: рангсиздан то оч-сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентарал озиқланиш воситаси – аминокислоталар.

АТХ коди: [B05BA01].

 

Фармакологик таъсири

Метаболик, гепатопротектор ва дезинтоксикацион таъсирга эга.

Фармакодинамикаси:

Гепасол-Нео –бу мажмуавий препарат бўлиб, аминокислоталар эритмасидир. Гепасол-Нео таркибига одам организмида синтезланмайдиган барча 8 алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар (L–валин, L–изолейцин, L–лейцин, L–лизин, L–метионин, L–треонин,          L–фенилаланин, L–триптофан), патофизиологик ҳолларда етарли миқдорда синтезланмайдиган 2 шартли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар (L–аргинин ва L–гистидин) ва жигар касаллиги билан хасталанган беморларда адекват модда алмашинувини таъминлайдиган 5 алмаштирилмайдиган аминокислоталар киради. Аминокислоталар L-шаклида бўлиб, бу уларни оқсиллар биосинтезида тўғридан – тўғри иштирокини таъминлайди (азот миқдори жами 12,9 г/л).

L–аргинин мочевинани арнитил цикл синтезида иштирок этади. L–аланин ва L–пролин организмни глицинга бўлган эҳтиёжини камайтиради (бу аминокислота организмда суст ўзлаштирилади, уни алмаштирилганда гипераммониемия ривожланмай қолади).

L–изолейцин, L–лейцин ва L–валин (ёйилган ён занжирли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар) периферик тўқималарда бевосита ўзлаштирилади (уларнинг метаболизми жигарнинг шикастланиш даражасига боғлиқ эмас), марказий нерв тизими (МНТ) да ароматик аминокислоталарни ўзлаштирилишини ва организмга тушишини камайтириб жигар энцефалопатиясини юз беришини камайтиради.

Гепасол – Нео жигар етишмовчилигида аминокислоталар бузилишини тўғрилашга имкон беради, ва шунингдек, жигар церрози ва гепатит билан касалланган беморларда оқсилларни ўзлаштирилишини анча яхшилайди ва жигар энцефалопатияси симптомларини яққоллигини камайтиради.

Углеводлар ва электролитлар сақламайди.

 

Фармакокинетикаси:

Гепасол–Нео, организмга нормада овқат билан мунтазам тушиб турадиган турли аминокислоталарни сақлайди.

Инфузия ёрдамида организмга юборилган аминокислоталар мавжуд бўлган икки метаболик йўлдан бирига учрайди: аминокислоталар пептид алоқалар билан боғланиб, оқсилларни ҳосил қилувчи анаболик йўл ва аминокислоталар трансаминланиши билан катаболик йўл. Декстроза ва ёғлар билан бирга (углеводлар ва ёғларнинг нисбати 70:30) тўлиқ парентерал озиқлантириш доирасида соатига 10,5 мг азот/кг тезликда юборилган аминокислоталар, 3 соатдан кейин қонда мувозанатланган концентрацияларига етади.

Аминокислоталар қондаги концентрацияси тез ошганида улар ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Аминокислоталарнинг (соғлом одамларда) ярим чиқарилиш даври 5-15 минутни ташкил қилади (бу қисқа вақт ичида аминокислоталар оқсил синтези учун ишлатилиши керак). Оқсил синтези жараёнида ишлатилмаган аминокислоталарнинг қолдиқлари дезаминланишига учрайди, натижада мочевина ҳосил бўлиб организмдан чиқарилади.

Аргинин буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.

Аминокислоталарнинг метаболизми организмнинг барча тўқималарида юз беради. Уларнинг парчаланиш даражаси организм дуч келадиган стресснинг яққоллигига боғлиқ. Стресс аминокислоталарнинг метаболизмини тезлаштиради ва жигар фаолияти бузилишини кучайтиради, бу эса ўз навбатида аминокислоталарнинг метаболизмини камайтиради. Сепсис ҳам уларнинг метаболизмини тезлаштиради, буйраклар фаолиятини пасайиши эса – сусайтиради.

Гепасол–Нео инфузиясида алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг ўзлаштира олиниш фоизи 99%, алмаштириш мумкин бўлганларнинг эса, 97% ни ташкил қилади. Бунда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг умумий ва буйрак клиренси минутига 0,5 л ва минутига 1,5 мл ни, кўпчилик алмаштириш мумкин бўлган аминокислоталар учун эса минутига 0,6 л ва минутига 3 мл ни ташкил қилади.

Қўлланилиши:

Бош мия фаолиятини бузилиши билан (жигар энцефалопатияси) ва усиз кечувчи жигар фаолиятини бузилишларида даволаш ва парентерал озиқлантириш (қисман ёки тўлиқ – углеводлар ва ёғли эмульсия эритмаларини қўшиб), жигар прекомаси ва комасини даволашда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
  • аминокислоталарнинг метаболизмини бузилиши
  • гипергидратация
  • гипонатриемия
  • гипокалиемия
  • буйрак етишмовчилиги (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар комасида беморнинг ҳаётига иккала ҳолатдан қай бири хавф солаётганини эътиборга олиш керак)
  • юрак етишмовчилиги (декомпенсация босқичида)
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври
  • 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрнатилмаган).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даври қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари:

Гепасол–Нео инфузион эритмаси даволашни қонда азот қолдиғининг концентрацияси ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб ўтказилади.

Гепасол–Нео вена ичига томчилаб юборилади.

Инфузияни соатига 1,0–1,25 мг/кг (минутига 30-35 томчи) тезликда ўтказиш тавсия этилади, бу соатига 0,08–0,1 г аминокислоталар/кг га мос келади.

Максимал юбориш тезлиги – соатига 1,25 мл/кг (соатига 0,1 г аминокислота/кг га мос келади).

Максимал суткалик доза 18,75 мл/кг ни ташкил қилади (суткада 1,5 г аминокислота/кг), яъни 70 кг оғирликдаги бемор учун 1300 мл ни ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги неврологик симптомлар тўлиқ йўқолгунига қадар индивидуал белгаланади.

Ножўя таъсирлари:

Бу препаратнинг ножўя самаралари маълум эмас.

Дозани ошириб юборилиши:

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кучли терлаш, иситма, тахикардия, “жигар” ферментлари фаоллиги ва азот қолдиғи концентрацияси ошиши.

Юқори юбориш тезлиги гипергидратация ва периферик шиш пайдо бўлишига, ўпка шишини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Даволаш: препаратнинг инфузиясини тўхтатиш, симптоматик даволашни бошлаш тавсия этилади (специфик антидотлар мавжуд эмас).

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Гепасол–Нео компонентларини теофиллин билан in vivo шароитида ўзаро таъсири теофиллиннинг клиренсини ошишига олиб келиши ҳақида маълумотлар бор. In vitro шароитида ўзаро таъсири ҳақида кўплаб маълумотлар маълум, шунинг учун Гепасол–Нео эритмасига бошқа дори препаратларини қўшиш тавсия этилмайди. Гепасол–Нео билан бирга юбориш мумкин бўлган дори препаратлари: антибиотиклар – амикацин, ампициллин, цефотаксин, цефтриаксон, доксициклин, эритромицин, гентамицин, хлорамфеникол, клиндамицин, нетилмицин, бензилпенициллин, пиперациллин, тетрациклин, тобрамицин ва ванкомицин; бошқа препаратлар – аминофиллин, циклофосфамид, циметидин, цитарабин, дигоксин, допамин, фатомидин, фитоменадион, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, хлорпромазин, инсулин, кальций глюконат, лидокаин, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопрамид, метотрексат, морфин, низатидин, норэпинефрин, пропранолол, ранитидин ва рибофлавин.

Махсус кўрсатмалар:

Гепасол–Нео эритмасини фақат келтирилган кўрсатмалар бўйича қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу препаратни қўллаш пайтида электролит ва кислота–ишқор ҳолатини, организм гидратация даражасини, буйраклар фаолияти ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим.

Фақат шикастланмаган флакондан тиниқ эритма ишлатилсин!

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига препаратнинг таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун 8% ли эритма. 500 мл дан препарат металл, резина ва пластмасса қопқоқ билан ёпилган, биринчи очилиши назоратли бўлган шиша (II гидролитик гуруҳига мансуб шиша) флаконда. 1 флакондан пластик тутқич ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланган.

10 флакон пластик тутқич ва тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланган (стационарлар учун).

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

15°С дан 20оС гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Фақат стационар шароитда тиббий муассасаларида қўлланилсин.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.