ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЮРАВОРМ
CURAWORM
Препаратнинг савдо номи: Кюраворм
Таъсир этувчи модда (ХПН): альбендазол
Дори шакли: чайналадиган таблеткалар.
Таркиби:
ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: альбендазол – 400 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, сахароза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, тозаланган тальк, малина ароматизатори, Sunset yellow бўёвчиси.
Таърифи: оч-тўқ сариқ рангли, думалоқ, ясси, плёнка билан қопланмаган чайналадиган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антигельминт восита.
АТХ коди: P02CA03
Фармакологик хусусиятлари
Альбендазол бу ичак ва тўқима паразитларига нисбатан протозойларга қарши ва антигельминт таъсирга эга бензимидазол карбаматидир. Альбендазол гельминтларнинг личинкасига, тухумига ва уларнинг ўзига нисбатан тубулинни полимеризациясини ингибиция қилиш орқали антигельминт таъсир кўрсатиб, ўз фаоллигини намоён қилади. Бу энергетик заҳираларни ишдан чиқишига, гельминт метаболизмини бузилишига олиб келади, у эса сезувчан гельминтларни иммобилизация қилади ва кейин уларни нобуд қилади.
Фармакодинамикаси
Ичак инфекциялари ва Larva migrans тери синдроми
Альбендазол ичак паразитларига нисбатан фаол, шу жумладан:
– | Нематодалар |
Ascaris lumbricoides (думалоқ чувалчанглар) | |
Trichuris trichiura (власоглав) | |
Enterobius vermicularis (острица/ичак угрицалари) | |
Ancylostoma duodenale (анкилостома) | |
Necator americanus (некатор) | |
Strongyloides stercoralis – | |
Larva migrans тери синдромини чақирувчи нематодлар | |
– | Цестодалар |
Hymenolepsis nana (кичкина солитёр) | |
Taenia solium (чўчқа солитёри) | |
Taenia saginata (қорамол солитёри) | |
– | Трематодалар |
Opisthorchis viverrini ва Clonorchis sinensis. | |
– | Содда ҳайвонлар |
Giardia lamblia (ичак ёки дуоденал) |
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Альбендазол оғиз орқали қўлланганда одамларда ёмон (5% дан кам) сўрилади.
Агар препарат ёғли овқат билан қабул қилинса, альбендазолнинг тизимли фармакологик таъсири кучаяди, у препаратни сўрилишини тахминан 5 баробарга оширади.
Тақсимланиши
Альбендазолнинг 400 мг ли бир марталик дозаси нонушта вақтида ичга қабул қилинганидан кейин унинг фармакологик фаол метаболити – Альбендазол сульфоксиди плазмада 1,6 дан 6,0 микромоль/л гача бўлган концентрацияларга эришилади.
Метаболизми
Альбендазол жигарда тез эстенсив бирламчи метаболизмга учрайди ва, асосан, плазмада аниқланмайди. Альбендазол сульфоксиди бирламчи метаболит ҳисобланиб, у тизимли тўқима инфекцияларига нисбатан фаол ҳисобланади.
Чиқарилиши
Альбендазол сульфоксидининг плазмадан ярим чиқарилиш даври 8½ соатни ташкил қилади.
Альбендазол сульфоскиди ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилади ва фақат озгина қисми сийдик билан чиқарилади. Шунингдек юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганидан кейин бир неча ҳафта давомида цисталарни чиқарилиши юз бериши кўрсатилган.
Алоҳида гуруҳи пациентлари
- Кексалар
Гарчи Альбендазол сульфоксидининг фармакокинетикасига пациентнинг ёшини таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган бўлсада, 26 эхинококкли кистаси бўлган пациентлардаги (79 ёшгача) маълумотлар, уларни фармакокинетикасини ёш соғлом одамларнинг фармакокинетикаси билан ўхшаш эканлигини тахмин қилади. Кистоз эхинококкоз ёки нейроцистеркоздан даволанган кекса пациентларнинг сони чегараланган, аммо кекса пациентлар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар кузатилмаган.
- Буйрак етишмовчилиги
Буйрак фаолияти сусайган пациентларда альбендазолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.
- Жигар етишмовчилиги
Жигар фаолияти сусайган пациентларда альбендазолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган
Қўлланилиши
Кюраворм қуйидаги ичак ва тўқима паразитларига нисбатан антигельмент ва протозойларга қарши фаолликка эга бўлган бензимидазол карбамат ҳисобланади.
Ичак касалликларини ва Larva migrans тери синдромини даволаш учун (паст дозалар билан қисқа даволаш курси):
Альбендазол альбендазолга сезувчан ичак гельминтлари/содда ҳайвонлар чақирган қуйидаги ҳолатларни даволаш учун қўлланилади (батафсил маълумот учун фармакодинамикаси бўлимига қаранг):
– энтеробиоз;
– анкилостомоз, некатороз;
– гименолепидоз;
– тениоз;
– стронгилоидоз;
– аскаридоз;
– трихоцефалез;
– клонорхоз ва описторхоз (clonorchis sinensis ва/ёки opisthorchis viverrini);
– larva migrans тери синдроми;
– болаларда жиардиаз.
Қўллаш усули ва дозалари
Агар уч ҳафтадан кейин пациентни соғайиши кузатилмаса, у ҳолда иккинчи даволаш курси буюрилади.
Оч қолиш (оч қоринга қабул қилиш) ёки ичакни тозалаш каби махсус муолажалар талаб қилинмайди.
Қўлланилиши | Ёши | Дозалари | Қабул қилиш давомийлиги |
– Энтеробиоз
– Анкилостомоз, некатороз, аскаридоз, трихоцефалез |
Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг [бир таблетка] |
бир марта |
– Тахмин қилинган ёки тасдиқланган стронгилоидоз
– Тениоз – Гименолепидоз1 |
Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг [бир таблетка] |
суткада 1 таблетка 3 кун давомида |
– Клонорхоз
– Опистархоз |
Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг [бир таблетка] |
суткада икки марта 3 кун давомида |
Larva migrans тери синдроми | Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг [бир таблетка] |
суткада 1 марта 1-3 кун давомида |
– Жиардиаз | Фақат 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар | 400 мг [бир таблетка] |
суткада 1 марта 5 кун давомида |
1Тасдиқланган гименолепидозда 10 кундан 21 кунгача бўлган давомийликдаги қайта даволаш курси тавсия қилинади.
Алоҳида гуруҳ пациентлари
Кексалар
65 ёш ва ундан ошган пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган. Ҳисоботларга кўра, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, аммо Альбендазолни жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим (Жигар етишмовчилиги ва фармакокинетикасига қаранг).
Буйрак етишмовчилиги
Альбендазол ва унинг бирламчи метаболити, альбендазол сульфоксиднинг буйрак элиминациясини аҳамиятсизлиги туфайли, ушбу пациентларда бу компонентларнинг клиренсини ўзгариш эҳтимоли кам. Дозаларга тузатиш киритиш талаб қилинмайди, бироқ, яққол буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар синчков назорат қилинишлари керак.
Жигар етишмовчилиги
Альбендазол жигарда тез метаболизмга учраши ва бирламчи фаол метаболит альбендазол сульфоксидини ҳосил бўлиши туфайли, жигар етишмовчилиги альбендазол сульфоксидининг фармакокинетикасига сезиларли таъсир қилиши мумкин. Жигар фаолияти кўрсаткичларини синчков аниқлаш, жигар функционал синамаси тестини (трансаминазалари) ёмон натижалари бўлган барча пациентларда ҳар бир даволаш циклини бошлашдан олдин ўтказилиши керак.
Қўллаш/тайёрлаш бўйича йўриқнома
Қўллашдан олдин яхшилаб чайқатиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакцияларни учраш тез-тезлигини аниқлашда қуйидаги шартли тасниф қўлланилган:
Жуда тез-тез >1/10
Тез-тез > 1/100 ва < 1/10
Баъзида > 1/1000 ва < 1/100
Кам ҳолларда > 1/10000 ва < 1/1000
Жуда кам ҳолларда <1/10000
Ичак касалликлари ва Larva migrans тери синдромини даволаш учун қўлланганда (кичик дозалар билан қисқа даволаш курси):
Иммун тизими томонидан
Кам: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш ва эшакеми.
Нерв тизими томонидан
Баъзида: бош оғриғи ва бош айланиши
Меъда-ичак йўллари томонидан
Баъзида: меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидаги симптомлар (масалан, эпигастрия ёки қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш) ва диарея
Гепатобилиар тизим томонидан
Кам ҳолларда: жигар энзимлари даражасини ошиши
Дерматологик реакциялар
Жуда кам ҳолларда: турли генезли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Альбендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас.
Альбендазолни альбендазолга ва анамнезида дори воситасини бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Циметидин, празиквантел ва дексаметазон препаратнинг тизимли самарадорлигига масъул бўлган Альбендазолнинг фаол метаболитини плазмадаги даражасини оширади.
Ритонавир, фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал альбендазолнинг фаол метаболити – Альбендазол сульфоксидининг плазмадаги концентрациясини камайишини потенциялаши мумкин. Бунинг клиник аҳамияти номаълум, аммо бу, айниқса тизимли гельминт касалликларини даволашда самарани пасайишига олиб келиши мумкин. бундай пациентлар назорат остида бўлишлари керак ва уларга муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб қилиниши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Альбендазолни илк ҳомиладорлик даврида қабул қилишдан сақланиш учун, туғруқ ёшидаги аёлалар ҳайз кўришдан кейин ёки ҳомиладорликка салбий тестидан кейин биринчи ҳафтада даволашни ўтказишлари керак.
Альбендазол билан даволанганда илгари кузатилган нейроцистицеркоз, айниқса тениоз билан юқори даражали инфекцияланган ҳудудларда намоён бўлиши мумкин. Пациентлар неврологик симпомларни, масалан, тутқаноқ хуружларини, бош мия ички босимини ошишини ва мияда паразитларни ҳалок бўлиши чақирган яллиғланиш реакциялари натижасида ўчоқ симптомларини сезишлари мумкин. Симптомлар кўпроқ даволанишдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Стероидлар ва антиконвульсантлар билан мувофиқ даволаш дарҳол бошланиши керак.
Альбендазол суспензияси бензой кислотасини сақлайди, у тери, кўзлар ва шиллиқ қавати учун суст таъсирловчидир. Бу янги туғилган чақалоқларда сариқлик хавфини оширади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши:
Альбендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюрилмайди (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қаранг).
Альбендазолни одамларда ва ҳайвонларда лактация даврида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:
Транспорт воситаларини ҳайдаш ва ҳаракатдаги механик қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир этувчи ножўя реакциялар кузатилмаган.
Клиник бўлмаган маълумот
Альбендазол каламушлар ва қуёнларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген ва эмбриотоксик фаолликни намоён қилган. Альбендазол in vitro ва in vivo тадқиқотлардаги гуруҳларда мутагенлик ва генотоксиклик намоён қилмаган. Одам учун тавсия қилинадиган дозадан 30 марта ошадиган кундалик дозани каламуш ва сичқонларга бериб ўтказилган токсикликни узоқ тадқиқотларда патологик ўсмаларни ривожланиш тез-тезлигини ошишини кўрсатувчи маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишида кейинги даволаш клиник кўрсатмаларга ёки миллий токсикология марказларининг тавсияларига мувофиқ ўтказилиши керак.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар, 400 мг дан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан олиш тартиби
Рецепт билан.