ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ҚАЛАМПИР ЯЛПИЗ БАРГЛАРИ
FOLIA MENTHAE PIPERITAE
Савдо номи: Қалампир ялпиз барглари
Ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, кўп йиллик маданийлаштирилган қалампир ялпиз (Menthaе piperitaе L.) ўсимлигининг гуллаш даврида йиғиб ва қуритилган барглари.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: Эфир мойи, унинг таркибида асосан ментол ва ментол эфирлари, флавоноидлар, урсол ва оманол кислоталари бор.
Фармакотерапевтик гурухи: Спазмолитик воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Ичга қабул қилинганда рефлектор таъсири натижасида спазмолитиқ, тинчлантирувчи ва сафро хайдовчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Кўнгил айнишида, қусишда ва силлиқ мушакларни спазмини йўқотиш учун спазмолитик восита сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 5 г қалампир ялпиз барглари ёки 5 та фильтр-пакет сирланган идишга солинади ва устидан 1 стакан (200 мл) хона хароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва 15 минут давомида (қайнаб турган) сув ҳаммомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона хароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ҳамда докасиз сиқилади). Олинган дамламанинг хажми қайнатилган сув билан дастлабки ҳажмигача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Ичга 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта овқатдан 15 минут олдин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанлиқда аллергик реақциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан қутиларда №25 ёки 50 та 1 г ли фильтр пакетлар.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналарда бериш тартиби
Рецептсиз.