ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФУРОСЕМИД
FUROSEMIDE
Препаратнинг савдо номи: Фуросемид
Таъсир этувчи модда (ХПН): фуросемид (furosemide)
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг фуросемид;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксидининг 1 М эритмаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Юқори фаол диуретиклар. Сульфамидларнинг оддий препаратлари.
АТХ коди: С03СА01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Фуросемид – тез таъсир қилувчи халқали диуретик бўлиб, нисбатан кучли ва қисқа муддатли диуретик самара юзага келишига олиб келади. Фуросемид Генле ҳалқасининг юқорига кўтарувчи қисмини йўғон сегментидаги ҳужайраларнинг базал мембраналарида жойлашган Na+K+2Cl – котранспортерни блоклайди. Шундай қилиб, фуросемиднинг салуретик таъсирини самарадорлиги фуросемидни оралиқ жойлардаги найларга анион-транспорт механизми йўли билан тушишига боғлиқ. Диуретик самараси Генле ҳалқасининг бу сигментида натрий хлоридининг реобсорбциясини ингибиция қилиш оқибатида амалга ошади. Бунинг оқибатида натрийнинг фракцион экскрецияси натрийнинг гломеруляр фильтрациясини 35% га етиши мумкин. Натрийнинг ошган экскрециясини иккиламчи самаралари сийдикнинг чиқаришини оширишдан (осмотик боғланган сув туфайли) ва калийни дистал найчалар секрецияси ошишидан иборат. Шунингдек кальций ва магний ионларининг экскрецияси ошади. Фуросемид ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг дозага қарам рағбатланишини чақиради. Юрак етишмовчилигида фуросемид юракни юкланишини (сиғимли вена томирларини торайиши йўли билан) ўткир камайишига олиб келади. Бу эрта томирли самараси простагландин орқали бўлади ва ренин-ангиотензин тизимининг фаолиятини адекват фаоллашиши ва простагландинларнинг шикастланмаган синтезини бирикишга йўл қўяди. Бундан ташқари унга хос бўлган натриеуретик самараси туфайли фуросемид, артериал гипертензияси бўлган беморларда ошган катехолеминларга нисбатан қон томирларнинг реактивлигини пасайтиради.
Фуросемиднинг антигипертензив самарадорлиги натрийнинг экскрециясини ошиши, қон камайиши хажмини ва томирларнинг силлиқ мушакларини вазоконстриктор ёки томирларни торайтирувчи воситалар томонидан рағбатлантиришга жавобини камайиши билан тушунтирилади.
Диуретик самаранинг бошланиши фуросемиднинг дозаси вена ичига юборилганидан сўнг 15 минут давомида кузатилади.
Диурез ва натрийурезни дозага боғлиқ ошиши фуросемидни 10-100 мг дозаларда қабул қилган соғлом кўнгиллиларда кузатилган. Соғлом шахсларда таъсирининг давомийлиги 20 мг фуросемид вена ичига юборилганидан сўнг тахминан 3 соатни ташкил қилади.
Пациентларда найсимон аъзоларнинг ичидаги боғланмаган (эркин) фуросемиднинг концентрацияси (сийдикка фуросемиднинг экскрецияси тезлиги асосида аниқланган) ва амалга оширилган натриеуретик самараси орасидаги ўзаро боғланиш, фуросемиднинг экскрециясини минимал самарали тезлиги билан сигмасимон эгрилик шаклида ифодаланади, бу тахминан минутига 10 мкг ни ташкил қилади. Шундай қилиб, фуросемидни узлуксиз инфузия қилиш, такрорий болюс инъекцияларга қараганда самаралироқ ҳисобланади. Шу билан бирга фуросемиднинг маълум болюс дозасидан ташқари, самарасини аҳамиятли ошиши кузатилмайди. Агар пасайган тубуляр секреция ёки найчалар ичида препаратни альбумин билан боғланиши кузатилса, фуросемиднинг самараси камаяди.
Фармакокинетикаси
Фуросемиднинг тақсимланиш ҳажми 1 кг тана вазнига 0,1 дан 0,2 л гачани ташкил қилади. Тақсимланиш ҳажми касалликка қараб юқори бўлиши мумкин.
Фуросемид (98% дан кўпроқ) қоннинг плазма протеинлари, айниқса альбумин билан мастаҳкам бирикмаларни ҳосил қилади.
Фуросемид асосан проксимал найчаларда секреция йўли билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Вена ичига буюрилганидан сўнг фуросемиднинг юборилган дозасини 60-70% айнан шу тарзда чиқарилади. Фуросемиднинг метаболити – глюкуронид сийдикда сақланган моддаларнинг 10-20% ни ташкил қилади. Қолган қисми аҳлат билан эҳтимол билиар секреция йўли билан чиқарилади.
Фуросемиднинг ярим чиқарилишини якуний даври вена ичига буюрилганидан сўнг тахминан 1 соатдан 1,5 соатгачани ташкил қилади.
Фуросемид кўкрак сутига ўтади, йўлдош тўсиғи орқали киради ва ҳомилага секин ўтади. Фуросемид ҳомилада ёки янги туғилган чақалоқларида худди боланинг онасини қонидаги концентрацияларида аниқланади.
Буйрак етишмовчилигида фуросемиднинг чиқарилиши секинлашган, ярим чиқарилиш даври эса узайган, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ярим чиқарилишнинг якуний даври 24 соатгача узайиши мумкин.
Нефротик синдромида қон плазмаси оқсилларининг концентрациясини пасайиши боғланмаган (эркин) фуросемиднинг концентрациясини ошишига олиб келади. Бошқа томондан, бу пациентларда фуросемиднинг самарадорлиги интратубуляр альбумин билан боғланиши ва найчалар секрецияси пасайиши сабабли камайган.
Фуросемид амбулатор шароитларда гемодиализ, перитонеал диализ ва сурункали перитонеал диализ ўтказиладиган пациентларда диализга ёмон берилади.
Буйрак етишмовчилигида фуросемиднинг яримчиқарилиш даври асосан тақсимланиш ҳажми катта бўлганлиги сабабли 30-90% га ошади. Шунингдек бундай пациентларда барча фармакокинетик кўрсаткичларини катта хилма-хиллигини таъкидлаш керак.
Димланган юрак етишмовчилиги, оғир артериал гипертензияси ва кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолияти пасайганлиги сабабли фуросемидни чиқарилиши секинлашади.
Буйракнинг шаклланиш даражасига қараб, фуросемидининг чиқарилиши секинлашган бўлиши мумкин. Шунингдек агар чақалоқларда глюкуронизация ҳусусияти бузилган бўлса, препаратнинг метаболизми камаяди. Тухум хужайраси уруғланганидан сўнг 33 ҳафтадан катта ҳомилада ярим чиқарилишнинг якуний даври 12 соатгача узаяди. 2 ойликдан катта чақалоқларда якуний клиренси, катта ёшдаги пациентларнинг клиренсига ўхшаш.
Қўлланилиши
- Сурункали димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар (агар диуретиклар билан даволашнинг зарурати бўлса).
- Ўткир димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар.
- Сурункали буйрак етишмовчилигидаги шишлар.
- Ўткир буйрак етишмовчилиги, шу жумладан ҳомиладорлардаги ёки туғруқ вақтидаги.
- Жигар касалликларидаги шишлар (зарурати бўлган ҳолда – альдостероннинг антагонистлари билан даволашга қўшимча қилиш учун).
- Гипертоник криз (тутиб турувчи восита сифатида).
- Жадаллашган диурезни тутиб туришда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш тартибини сув-электролит мувозанатининг бузилишини яққоллиги, калавалар фильтрациясининг катталиги, пациентнинг холатини оғирлигига қараб шифокор шахсий равишда белгилайди. Препаратни қўллаш жараёнида диурез ва беморнинг умумий холатининг динамикасини ҳисобга олиб, сув-электролит мувозанатининг кўрсаткичларини мувофиқлаштириш керак.
Фуросемидни фақат ичга қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки самарасиз (масалан, ичакда сўрилиши бузилганида) ҳисобланган холларда ёки тез самарага эришиш зарурати бўлган холларда вена ичига буюрилади. Вена ичига қўллаш билан даволаш холида, фуросемидни перорал қўллашга иложи борича тезроқ ўтиш тавсия қилинади.
Оптимал самарадорликка эришиш ва қарама-қарши бошқарилиш сусайтириш учун одатда, фуросемидни такрорий болюс инъекцияларига нисбатан танаффуссиз инфузия қилишга афзаллик берилади.
Бир ёки бир неча болюс дозалар юборилганидан сўнг фуросемидни танаффуссиз инфузия қилиш кейинги даволаш учун мақсадга мувофиқ эмаслигида даволашда катта вақт оралиғи билан юбориладиган катта болюс дазаларига нисбатан қисқа вақт оралиғида юбориладиган (тахминан 4 соат) кичик дозаларини буюриш тартибига авзаллик берилади.
Катталар учун фуросемиднинг тавсия қилинган максимал суткалик дозаси – 1500 мг.
Болалар учун парентерал юбориш учун фуросемиднинг тавсия қилинган дозаси тана вазнига 1 мг/кг ни ташкил қилади, лекин максимал суткалик дозаси 20 мг дан ошмаслиги керак.
Дозалашга нисбатан махсус тавсиялар.
Катталар учун дозалаш одатда қуйидаги тавсияларни қўллашга асосланади.
Сурункали димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар
Ичга қабул қилиш учун препаратнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси – суткада 20-
50 мг. Зарурати бўлган холда пациентнинг терапевтик жавобига мувофиқ дозани бошқариш мумкин.
2-3 қабулга тақсимланган суткалик дозани қабул қилиш тавсия этилади.
Ўткир димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар
Препаратнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси – 20-40 мг, болюс инъекцияси кўринишида буюрилади. Зарурати бўлган холда пациентнинг терапевтик жавобига мувофиқ дозани бошқариш мумкин.
Сурункали буйрак етишмовчилигидаги шишлар
Фуросемиднинг натрийуретик таъсири маълум миқдордаги омилларига, шу жумладан буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражаси ва натрийнинг балансига боғлиқ. Шундай қилиб, дозанинг самарадорлигини аниқ олдиндан билиш мумкин эмас. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун суюқликни аста-секин бошланғич йўқолишини таъминлаш учун дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш керак. Катта ёшли пациентлар учун бу тана вазнини суткада тахминан 2 кг га (тахминан 280 ммоль Na+) камайишига олиб келадиган дозани юборишни билдиради.
Вена ичига юборилган ҳолда фуросемиднинг дозасини қуйидагича аниқлаш мумкин: даволаш 1 минут даволамида 0,1 мг ни танаффуссиз вена ичига инфузия қилиш билан бошланади, сўнгра инфузия қилиш тезлигини пациентнинг жавобига қараб ҳар ярим соатда оширилади.
Ўткир буйрак етишмовчилигидаги шишлар
Фуросемидни қўллашни бошлашдан олдин гиповолемия, артериал гипотензия ва аҳамиятли электролит ва кислота ишқор дисбалансини тўғрилаш керак.
Вена ичига юборишдан перорал қабул қилишга ўтишни иложи борича тезроқ амалга ошириш тавсия қилинади.
Тавсия қилинган бошланғич доза 40 мг ни ташкил қилади ва вена ичига инъекция кўринишида буюрилади. Агар ушбу дозани буюриш суюқликнинг чиқарилишини кутилган ошишига олиб келмаса, фуросемидни соатига 50 мг дан 100 мг гача юбориш билан бошлаб, вена ичига узлуксиз инфузия кўринишида буюриш мумкин.
Жигар касалликларидаги шишлар
Фуросемид фақат альдостероннинг антагонистларини қўллаш етарсиз бўлган, альдостерон антагонистлари билан даволашга қўшимча сифатида буюрилади. Ортостатик гипотензия ёки электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатининг бузилиши каби асоратларни олдини олиш учун, суюқликни аста-секин бошланғич йўқотилишини таъминлаш учун дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш керак. Катта ёшли пациентлар учун бу тана вазнини суткада тахминан 0,5 кг га камайишига олиб келадиган дозани юборишни билдиради.
Агар вена ичига юбориш мутлоқо зарур бўлса, бошланғич бир марталик доза 20-40 мг ни ташкил қилади.
Гипертоник криз
Тавсия қиилинган бошланғич доза 20 мг дан 40 мг гача вена ичига болюс инъекция кўринишида буюрилади. Зарурати бўлган ҳолда пациентнинг терапевтик жавобига қараб дозани бошқариш мумкин.
Заҳарланиш ҳолида жадаллашган диурезни тутиб туриш
Фуросемид электролит эритмаларини инфузия қилиб юборишга қўшимча вена ичига буюрилади. Доза фуросемидга нисбатан терапевтик жавобга боғлиқ. Суюқлик ва электролитларнинг йўқотилишни даволаш вақтида бошқариш керак. Кислотали ва ишқорий моддалар билан заҳарланиш холида суюқликнинг чиқарилишини сийдикни мос равишда алкализацияси ёки оксидланиши йўли билан тезлаштириш мумкин.
Тавсия қилинган бошланғич доза вена ичига 20-40 мг ни ташкил қилади.
Вена ичига инъекция-инфузия қилиш: вена ичига юборилган ҳолда фуросемидни секин инъекция ёки инфузия кўринишида буюриш керак; кўпи билан 4 мг/мин тезлик билан. Жигар фаолияти яққол бузилган пациентларга (қон зардоби креатинини > 5 мг да) кўпи билан минутига 25 мг тезликда инфузия қилиш тавсия этилади.
Мушак ичига инъекция қилиш: препаратни мушак ичига инъекция кўринишида буюришни фақат ичга қабул қилиш ва вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ бўлмаган айрим ҳоллар билан чеклаш керак. Фуросемидни мушак ичига инъекция кўринишида юбориш усули ўпкалар шиши каби ўткир ҳолатларини даволаш учун мумкин эмас.
Фуросемид рН тахминан 9 га тенг, буфер сиғимига эга бўлмаган эритма ҳисобланади. Шундай қилиб, рН 7 дан паст бўлган қийматларда фаол компоненти чўкмага тушиши мумкин. Ушбу эритмани суюлтиришда, суюлтирилган эритманинг рН кучсиз ишқорийдан нейтралгача чегараларда бўлишини таъминлашга эътибор бериш керак. 0,9% натрий хлориднинг эритмасини эритувчи сифатида қўллаш мумкин. Суюлтирилган эритмаларни имкон борича тезроқ қўллаш тавсия қилинади.
Ножўя таъсирлари
Метаболик ва алиментар бузилишлар.
Фуросемид организмдан натрий ва хлорни, оқибати сифатида суюқликнинг экскрециясини ошишига олиб келади. Бундан ташқари, бошқа электролитларнинг (хусусан калий, кальций ва магний) экскрецияси кучаяди, электролитлар мувозанатини симптоматик бузилиши ва метаболик алкалоз, аста-секин ошиб борувчи электролитлар танқислигига ўтиши мумкин. Жигар фаолияти нормал бўлган пациентларга фуросемиднинг юқорироқ дозалари қўлланганида, электролитларнинг катта миқдорини йўқотилиши сабабли холатнинг ўткир ёмонлашуви ривожланиши мумкин.
Электролитлар мувозанатини бузилишини огоҳлантирувчи симптомларига кучли чанқаш ҳисси, бош оғриғи, онгни чалкашиши, мушакларни тиришиши, тетания, мушакларни ҳолсизлиги юрак ритмини бузилиши ва овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан симптомлар киради.
Фуросемиднинг диуретик самараси айниқса кекса ёшдаги пациентларда организмни сувсизланиши ва гиповолемиясига ёрдам бериши ва олиб келиши мумкин. Организмда суюқлик миқдорини аҳамиятли камайиши тромбозлар, ривожланиши хавфи билан қопни ивиш жараёнларни кучайишига олиб келиши мумкин.
Фуросемид билан даволаш қонда креатинин ва мочевинанинг даражасини ўтиб кетувчи ошишига, шунингдек зардобда холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Қон зардобида сийдик кислоталигини даражаси ошиши ва подагра хуружлари ривожланиши мумкин.
Глюкозани ўзлаштирилиши фуросемидни қўллаш натижасида камайиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда метаболик назоратни ёмонлашишига олиб келиши мумкин, қандли диабет яширин шаклдан касалликнинг кечишини яққол шаклига ўтиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки ўткир панкреатит.
Гепатобилиар тизими томонидан: якка ҳолларда – жигар ички холестазаси, жигар трансаминазаларининг даражаси ошиши мумкин.
Эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – айниқса буйрак етишмовчилиги, гипопротеинемияси бўлган пациентларда (масалан, нефротик синдромда) ва/ёки фуросемид вена ичига ҳаддан ташқари тез юборилган холда, эшитишни бузилиши ва қулоқларда шовқин, одатда улар ўткинчи бузилишлар ҳисоблансада, ошишини бузилиши ва қулоқларда шовқин.
Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: якка ҳолларда – қичишиш, эшакеми, терида тошмалар ёки буллёз тошмалар, кўпшаклли эритема, буллёз пемфигоид, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, пурпура; якка ҳолларда – ёруғликка юқори сезувчанлик (фотосезувчанлик).
Иммун тизими томонидан: оғир анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (масалан, шок билан кечувчи) кам ҳолларда намоён бўлади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, шу жумладан ортостатик гипотензия.
Айрим ҳолларда тромбозларнинг ривожланишини эҳтимоли ҳақида хабарлар берилган. Васкулит. Фуросемид артериал гипотензияни чақириши мумкин, бу ўз навбатида концентрация ва реакцияларни бузилиши, алаҳсираш, бошда босим ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, кўришни бузилиши, оғизни қуриши, ортостатик гипотензия каби симптомлар ва белгиларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: якка ҳолларда – сийдик чиқариш йўлларини қисман обструкцияси бўлган пациентларда сийдик чиқарилишини ўткир тутилиши; интерстициал нефрит.
Чала туғилган кўкрак ёшидаги болаларда фуросемид нефрокальциноз/нефролитиаз чақириши мумкин. Сийдик ҳосил бўлишини ошиши сийдикни оқиб чиқишини обструкцияси бўлган пациентлардан тушадиган шикоятларнинг миқдорини ошишини ёки чақириши мумкин. Шундай қилиб, иккиламчи асоратлар, масалан қовуқнинг бўшашини бузилиши, простата безининг гиперплазияси ёки уретрани торайиши эҳтимоли бўлган пациентларда сийдикни тутилиши ривожланиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: парестезиялар, гепатоцеллюляр етишмовчилиги ёки ўткир панкреатити бўлган пациентларда жигар энцефалопатияси.
Қон ва лимфа тизими томонидан: тромбоцитопения, эозинофилия, лейкопения; якка ҳолларда – агранулоцитоз, апластик ёки гемолитик анемия.
Туғма ва наслий/генетик бузилишлар: агар фуросемид ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида чала туғилган чақалоқларни даволаш учун қўлланса, бу доимо очиқ бўлган артериал йўли ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Умумий бузилишлар: иситма. Мушак ичига юборилганида инъекция қилинган жойда оғриқ ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фуросемид ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Сульфонамидларга (масалан, сульфонамид антибиотиклари ёки сульфанилмочевинага) аллергияси бўлган пациентларда фуросемидга қарама-қарши сезувчанлик пайдо бўлиши мумкин); гиповолемия ёки организмнинг сувсизланиши; фуросемидга терапевтик жавоб кузатилмайдиган анурия кўринишидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар; нефротоксик ёки гепатотоксик препаратлар билан заҳарланиш оқибатидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар: оғир гипокалиемия ёки гипонатриемия; жигар энцефалопатияси қўшилган кома олди ёки кома ҳолатлари.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тавсия қилинмайдиган мажмуалар
Алоҳида ҳолларда хлоралгидратдан сўнг 24 соат давомида фуросемидни қабул қилиш қонни оқиб келиши, тери ажралишини ошиши, қўзғалиш ҳолати, кўнгил айниши, артериал босимни ошиши ва тахикардияни чақириши мумкин. Шундай қилиб, фуросемид ва хлоралгидратни бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Фуросемид аминогликозидларнинг ва бошқа ототоксик дори воситаларнинг ототоксиклигини кучайтириши мумкин. Буни орқага қайтмас характерга эга шикастланишга олиб келиши мумкинлиги туфайли, бу дори воситаларини фуросемид билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Олдини олиш чораларни кўришни талаб қилувчи мажмуалар
Цисплатин ва фуросемид бир вақтда қўлланган ҳолда ототоксик самаралар ривожланишини хавфи бор. Бундан ташқари, агар цисплатин билан даволаш вақтида фуросемид кичик дозаларда (масалан, буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга 40 мг) ва жадаллаштирилган диурезга эришиш учун суюқликнинг ижобий мувозанатида буюрилмаса, цисплатиннинг нефротоксиклиги кучайиши мумкин.
Фуросемид литий тузларининг чиқарилишини камайтиради ва зардобда литийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, унинг натижаси бўлиб литийнинг токсиклиги хавфини ошиши, шу жумладан литийнинг кардиотоксик ва нейротоксик самараларининг ривожланишини катта хавфи ҳисобланади. Шундай қилиб, ушбу мажмуавий даволашни олаётган пациентларда литийнинг даражасини синчиклаб мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.
Диуретикларни олаётган пациентларда оғир артериал гипотензия ва буйрак фаолиятини ёмонлашиши, шу жумладан айниқса ангиотензин айлантирувчи гормон (ААГ) ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари биринчи марта қўлланганида ёки бу дори воситалари катта дозаларда биринчи марта қўлланганида буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Фуросемидни қўллашни вақтинча тўхтатиш ёки хеч бўлмаганда даволаш бошланишдан 3 кун олдин фуросемиднинг дозасини камайтириш ёки ААГ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторлари антагонистларининг дозаларини ошириш кераклигини ҳал қилиш лозим.
Рисперидон: мажмуавий даволашни ўтказиш ёки фуросемид ёки бошқа кучли диуретикларни бир вақтда қўллаш масаласини ҳал қилишдан олдин, хавф ва фойдани синчиклаб баҳолаш ва эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар.
Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари, шу жумладан ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қўллаш, фуросемиднинг таъсирини сусайтириши мумкин. Организмнинг сувсизланиши ёки гиповолемияси бўлган пациентларда ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари ўткир юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Фуросемиднинг таъсирида салицилатларнинг токсиклиги ошиши мумкин.
Фуросемиднинг самарадорлигини камайиши фенитоин билан бирга қўлланганидан сўнг ривожланиши мумкин.
Кортикостероидлар, карбеноксолон, қизилмия илдизини катта дозаларда қўллаш ва сурги воситаларни давомли қўллаш гипокалемиянинг ривожланиши хавфини ошириш мумкин.
Электролитлар мувозанатини баъзи бузилишлари (гипокалемия, гипомагнемия кабилар) маълум бошқа дори воситаларини (масалан, дигиталис препаратлари ва QT интервалини узайиши синдромига сабаб бўладиган дори воситалар) токсиклигини ошириши мумкин.
Агар антигипертензив препаратлар, диуретиклар ёки артериал босимни пасайтириш хусусиятига эга бошқа дори воситалари фуросемид билан бир вақтда қўлланса, артериал босимни янада кўпроқ пасайишини кутиш керак.
Пробенцид, метотрексат ва буйракда аҳамиятли найчалар секрециясига дучор бўладиган фуросемид каби бошқа дори воситалари фуросемиднинг самарадорлигини камайтиришлари мумкин, ва аксинча фуросемид бу дори воситаларининг буйрак орқали чиқарилишини камайтириши мумкин.
Ҳам фуросемид, ҳам бошқа дори воситаларни юқори дозаларда қўллаш билан даволаш, қон зардобида уларнинг даражасини ошиши ва фуросемидни қабул қилиш ёки йўлдош даволашни қўллаш билан чақирилган ножўя самаралари хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Артериал босимни ошириш ҳусусиятига эга бўлган антидиабетик дори воситалари (масалан эпинефрин, норэпинефрин) ва симптомиметикларнинг самарадорлиги камайиши мумкин. Кураресимон мушак релаксантлари ёки теофиллиннинг таъсири кучайиши мумкин.
Нефротоксик дори воситаларини буйракга зарарли таъсири кучайиши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилиши фуросемид билан йўлдош даволанаётган ва айрим цефроспоринларнинг катта дозаларда олаётган пациентларда ривожланиши мумкин.
Циклоспорин А ва фуросемидни бир вақтда қўллаш фуросемид томонидан чақирилган гиперурикемияга нисбатан иккиламчи бўлган подагрик артритининг ривожланиши хавфини ошиши билан ва циклоспорин томонидан чақирилган уратларнинг буйраклар орқали экскрециясини бузилиши билан қўшилади.
Радиоконтраст воситалар билан даволаш оқибатида нефропатия ривожланишининг юқори хавф гуруҳига кирувчи пациентларда фуросемид билан даволашда радиоконтраст моддаларни буюришдан олдин фақат вена ичига гидратация ўтказилган юқори хавф гуруҳи пациентларига нисбатан, радиоконтраст моддаларини олгандан сўнг буйраклар фаолиятининг ёмонлашиш тез-тезлигини ошиши кузатилган.
Номутаносиблиги
Фуросемид эритмасини бошқа дори воситалари билан бир сиғимда аралаштириш мумкин эмас.
Фуросемидни бошқа дори воситалар билан бирга юбориш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Фуросемид препарати билан даволаш вақтида сийдикни доимий оқиб чиқишини таъминлаш керак. Сийдик чиқарилишини қисман обструкцияси бўлган пациентлар, айнқса даволашнинг бошланғич босқичларида доимий эътиборга мухтождирлар. Фуросемидни қўллаш билан даволаш мунтазам тиббий кузатувни талаб қилади.
Синчиклаб монитор қилиш айниқса қуйидагиларда:
- артериал гипотензияси бўлган беморлар;
- артериал босимни аҳамиятли пасайиши оқибатида алоҳида хавф гуруҳига кирувчи пациентлар, масалан, тож артерияларининг ёки бош мияга қон олиб келувчи томирларнинг яққол стенози бўлган пациентлар;
- қандли диабетнинг яширин ёки яққол шакллари бўлган пациентлар;
- подаграси бўлган беморлар;
- гепаторенал синдроми, яъни оғир жигар касаллиги билан қўшилган, функционал буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- масалан нефротик синдроми билан қўшилган гипонатриемияси бўлган пациентлар (ототоксиклигини кучайиши билан бир вақтда фуросемиднинг самараси кучсизланиши мумкин). Дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш керак;
- чала туғилган чақалоқлар (нефрокальциноз/нефролитиаз ривожланиши мумкин); буйракнинг фаолиятини монитор қилиш ва буйракнинг ультрасонографиясини ўтказиш керак.
Қон зардобидаги натрий, калий ва креатининни мунтазам мониторинг қилиш, одатда фуросемид билан даволаш вақтида тавсия қилинади. Синчиклаб мониторинг қилиш айниқса, электролитларнинг дисбаланси юқори бўлган ёки суюқликни аҳамиятли қўшимча йўқотилиши бўлган (масалан, қусиш, диарея ёки мунтазам тер ажралиши натижасида) пациентларга талаб қилинади. Организмнинг сувсизланиши ёки гиповолемияси, шунингдек электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини ҳар қандай аҳамиятли бузилишларини тўғрилаш керак. Бунинг учун фуросемид билан даволашни вақтинча тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Электролитлар мувозанати бузилишини ривожланишига мавжуд бўлган касаллик (масалан, жигар циррози, юрак етишмовчилиги), дори воситаларни йўлдош қўллаш ва овқатланиш каби омиллар таъсир қилиши мумкин. Масалан, қусиш ёки диарея натижасида калийнинг етишмовчилиги ривожланиши мумкин.
Препарат қўлланганида пациентга калийнинг миқдори юқори бўлган овқатларни (пиширилган картошка, банан, шпинат, қуруқ мевалар) истеъмол қилиш тавсия этилади. Фуросемид қўлланганида калий танқислигини дорилар билан компенсация қилиш талаб қилиниши мумкин.
Ақли заиф бўлган кекса ёшли пациентлар орасида юқори ўлим даражаси фақат рисперидон ёки фақат фуросемид олган пациентларга нисбатан респеридон билан бир вақтда фуросемид олган пациентларда кузатилган.
Бундай мажмуани қўллашни хал қилишдан ёки бошқа кучли диуретиклар билан бир вақтда даволашдан олдин, хавф ва фойдани синчклаб баҳолаш ва эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Фуросемид йўлдош тўсиғидан ўтади. Уни ҳомиладорлик даврида буюриш мумкин эмас. Фуросемид кўкрак сутига ўтади ва лактацияни сусайтириши мумкин. Фуросемид билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.
Болалар.
Болалар учун дозани тана вазнига нисбатан камайтириши керак (“Қўллаш усули ва дозалари“ бўлимига қаранг).
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тизимига таъсир қилиш қобилияти.
Препарат билан даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлардан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ўткир ёки сурункали дозани ошириб юборилишининг клиник манзарасига асосан электролитлар ва суюқликнинг йўқотиш даражаси ва оқибатига боғлиқ ва гиповолемия, организмни сувсизланиши, гемоконцентрация, регидратация, айланаётган қон хажмини (ААҚ) пасайиши, электролитлар мувозанатини бузилиши, диуретик самара билан боғлиқ бўлган гипокалиемия ва гипохлоремик алкалоз, юрак аритмиялари (шу жумладан AV-блокада ва қоринчалар фибрилляцияси) каби белгилар киради. Бу бузилишларни симптомларига оғир артериал гипотензия (шоккача ривожлантирувчи), ўткир буйрак етишмовчилиги, тромбоз, алаҳсираш, периферик фалаж, апатия ва онгни чалкашиши киради.
Даволаш: сув-туз мувозанатини тўғрилаш, айланаётган қон оқимини тиклаш, симптоматик даволаш. Махсус антидоти мавжуд эмас.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан ампулаларда; 10 ампуладан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш ттартиби
Рецепт бўйича.