📜 Инструкция по применению Кодрал
💊 Состав препарата Кодрал
✅ Применение препарата Кодрал
📅 Условия хранения Кодрал
⏳ Срок годности Кодрал

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОДРАЛ

CODRAL

Препаратнинг савдо номи: Кодрал

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: кофеин БФ – 50 мг, парацетамол БФ – 250 мг, пропифеназон гидрохлориди БФ – 150 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, натрий бензоати, изопропил спирти, этил целлюлоза, магний стеарати, тозаланган крахмал гликоляти.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, фаскали, бир томонида бўлувчи чизиқчаси ва бошқа томони силлиқ қобиқ билан қопланмаган таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик-антиперетик.

АТХ коди: N02BE51.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кодрал таблеткалари тез оғриқ қолдирувчи самарага, шунингдек иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. 

Кодрал синергик таъсирга эга кўп компонентли маҳсулот ҳисобланади. 

Ацетаминофен (парацетамол) МИЙ га хавфсиз оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи дори воситаси ҳисобланади.

Пропифеназон одатда синергик таъсир учун бирикмаларда қўлланадиган бошқа оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи воситадир. 

Кофеин ақлий фаолликни оширувчи, мушак ишини ва чидамлиликни яхшиловчи МНТ нинг кучли рағбатлантирувчисидир.

Одатда ушбу компонентлар яхши ўзлаштирилади ва оғриқнинг турли кўринишларида тез енгиллашишга олиб келади. Кофеинни қўшилиши туфайли, Кодрал кунгузги вақтда оғриқ қолдирувчи восита сифатида мос келади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Бутун организм бўйлаб нисбатан бир текис тақсимланади ва оқсиллар билан ўзгарувчан боғланишни намоён этади. Конъюгацияланган метаболитлари кўринишида фақат буйраклар орқали чиқарилади.

Пропифеназоннинг буйраклар орқали чиқарилиши 0,6% (ўзгармас) ни ташкил қилади. Кофеин перорал қўлланилгандан кейин дарҳол сўрилади, қондаги максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади, қондан ярим чиқарилиш даври эса 3,5 соатни ташкил қилади. Қўлланилган кофеиннинг 65-90% 1-метилурик кислотаси ва 1-метилксанин кўринишида сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Кодрал оғриқ ва/ёки иситма, шу жумладан тумов ва грипп билан боғлиқ барча ҳолатларни, иситмалаш ҳолатлари, бош оғриғи, тиш оғриғи, ҳайз вақтидаги оғриқ, операциядан олдинги ва операциядан кейинги оғриқлар, толиқишда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар:

Зарурати бўлганида 1-2 таблетка, лекин кунига 5 таблеткадан ошмаслиги керак.

6-12 ёшдаги болалар:

Зарурати бўлганида кунига ½-1 таблетка, лекин кунига 2 таблеткадан ошмаслиги керак ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларга риоя қилганда ножўя самаралар кузатилмайди. Кам ҳолларда аллергик реакциялар, кўнгил айниши, баъзида тана ҳароратини ошиши (“дори иситмаси”) ва шиллиқ қаватларни шикастланиши билан кечувчи терини қизариши ва тошма тошиши кузатилади. Кам ҳолларда қон таркибида ўзгаришлар (толиқиш, оқариш, томоқда оғриқ намоён бўлади), астма, пичан иситмаси ва бурун шиллиқ қаватини шиши кузатилиши мумкин. Пропифеназон қўлланилгандан кейин дарҳол ёки бир соат давомида шок кузатилиши мумкин.

Юқорида дозада ёки узоқ вақт қўлланилганда жигар ва буйракни функционал бузилишлари инкор этилмайди.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кодрал таблеткаларини унинг компонентларидан биронтасига аллергияда, жигар ва буйракни оғир функционал бузилишларида, мавжуд суяк кўмиги фаолиятини ёмонлашиши, наслий глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги (моддалар алмашинувини бузилишининг жуда кам ҳолларда учрайдиган наслий касаллиги), жигар порфирияси (ферментларни наслий танқислиги ёки моддалар алмашинувини орттирилган бузилиши), алкоголни ҳаддан ташқари ёки сурункали истеъмол қилганда қўллаш мумкин эмас. Оғриқ қолдирувчи воситаларни ўзлаштирилишини пасайган, астма ёки нафас йўлларининг сурункали яллиғланишида (айниқса поллиноз ва аллергик тошмалар билан бирга) ва бошқа оғриқни қолдирувчи препаратларга аллергияда (астма хуружини қўзғатиш хавфи), шунингдек меъда-ичак йўлларидаги ярада ва қон кетишларда эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кодрал таблеткалари турли моддаларнинг самарадорлигини кучайтириши ёки камайтириши мумкин, шунинг учун агар шифокор кўрсатмаси бўлмаса ёндош препарат сифатида қўлланмаслиги керак. Кодрал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, айниқса доимий қўлланилганда; парацетамол метоклопрамид томонидан сўрилади, ухлатувчи, седатив, тутқаноққа қарши воситалар ва рифампицин билан бирга қўлланилганда парчаланишнинг зарарли маҳсулотлари пайдо бўлади.

Кодрал таблеткалари хлорамфеникол чиқарилиш тезлигини ва салициламид томонидан парацетамолни чиқарилишини камайтиради.

Кофеин эрготаминни киришини тезлаштиради.

Бир вақтда алкоголь қабул қилинганда жигар фаолиятини бузилиши хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Ножўя самараларнинг биринчи белгиларида ва ҳомиладорликда Кодрални қабул қилишни давом эттиришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Жигар ва буйракнинг барча функционал бузилишларида Кодрал таблеткаларини дастлаб шифокор билан маслаҳатлашмасдан қўллаш мумкин эмас.

Узоқ вақт ва юқори дозаларда (кунига 2 г дан кўп парацетамол) қўллаганда жигар ва буйрак фаолияти учун хавф инкор этилмайди. 3 ёшдан кичик болаларга Кодрални қабул қилиш тавсия этилмайди, шифокор буюрган ҳолатлардан ташқари. Пропифеназонга юқори сезувчанлиги бўлган одамларда қон таҳлилини ёмонлашишига олиб келиши мумкин; тошмалар, толиқиш, томоқда оғриқ ёки оғиз бўшлиғида яралар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат этиш керак. Айрим ҳолларда диспноэ билан кечувчи ҳаёт учун хавфли анафилактик шок кузатилган. 

Агар Кодрални қабул қилиш тегишли таъсир кўрсатмаса ва оғриқ ҳолати давом этса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак. Кодрал қўлланилганда алкоголни истеъмол қилишни инкор этиш керак. Қорин бўшлиғидаги кучли оғриқда дастлаб шифокор билан маслаҳатлашмасдан оғриқ қолдирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу препаратлар муҳим симптомларни яшириши, шу орқали диагностикани қийинлаштириши мумкин.

Оғриқни қолдирувчи препаратлар қўлланилганда даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Кодрал таблеткаларини ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлиги ва охирги 6 ҳафталиги давомида қўллаш мумкин эмас. Қолган ҳолларда энг паст доза ва бир марта чекланган қабул қилишга риоя қилган ҳолда жуда зарур ҳолатларда қўллаш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Парацетамол

10 г ва ундан кўпроқ парацетамол қабул қилинганда катталарда жигар шикастланиши мумкин. Хавф гуруҳига кирувчи пациентларда (қуйига қаранг) жигарни шикастланиши 5 г ва ундан кўпроқ парацетамол қабул қилинганда намоён бўлиши мумкин. Қуйидаги хавф омиллари, агар пациент:

  1. агар пациент узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитон, фенитоин, примедон, рифампицин, далачой ёки жигар ферментларини индукция қилувчи бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлса, ёки 
  2. тавсия этилган миқдорлардан кўпроқ алкоголь истеъмол қилаётган бўлса, ёки
  3. глютатион танқислиги эҳтимоли бўлса, масалан овқат ҳазм қилишни бузилишлари, муковисцедоз, ОИТВ инфекцияси, очлик ва кахексия. 

Симптомлари:

Парацетамол дозаси ошириб юборилиши 24 соат давомида намоён бўлади: оқариш, кўнгил айниши, анорексия, қоринда оғриқ. Жигарни шикастланиши қабул қилингандан 12-48 соат давомида намоён бўлади. Глюкозанинг метаболизмини бузилишлари ва метаболик ацидоз пайдо бўлиши мумкин. Оғир заҳарланишларда жигар фаолиятини бузилишлари энцефалопатия, қон кетиши, гипогликемия, бош мия шиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Жигарни шикастланиши бўлмаганида белди оғриқ, гематурия ва протеинурия билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилиши ривожланиши мумкин. Шунингдек кардиал аритмиялар ва панкретит ҳолатлари қайд этилган.

Даволаш:

Парацетамол дозаси ошириб юборилганда дарҳол даволаш муҳим. Эрта симптомларни етарли даражада намоён бўлмаслигига қарамасдан, пациентлар дарҳол шифохонага юборилиши керак. Симптомлар кўнгил айниши ва қусиш билан чекланиши мумкин ва дозани ошириб юборилишининг жиддийлиги ёки аъзоларни шикастланиш хавфини акс эттирмайди. 

Агар дозани ошириб юборилгандан кейин 1 соатдан камроқ вақт ўтган бўлса, фаоллаштирилган кўмир ёрдамида даволашни қўллаш мумкин. Парацетамолни қабул қилгандан 4 соат ва ундан кўпроқ вақт ўтган бўлса, унинг қондаги концентрацияси ўзгартирилиши керак (эртароқ концентрацияси барқарор эмас). N-ацетилцистеин билан даволаш парацетамол қабул қилингандан 24 соатдан кейин қўлланиши мумкин, лекин максимал самарага қабул қилгандан 8 соатдан кейин эришилади. Бу муддат ўтгандан кейин антидотнинг самарадорлиги камаяди. Зарурати бўлганида пациентга N-ацетилцистеинни тегишли дозада вена ичига юбориш мумкин. Қусиш кузатилмаганда метионинни перорал қўллаш мумкин, айниқса госпитализация имконияти бўлмаган ҳолда. Препаратни қабул қилиш даврига боғлиқ бўлмаган жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларни даволаш гепатологик бўлимда ўтказилиши керак.

Кофеин

Симптомлари:

Кофеин дозасини ошириб юборилиши асабийлик, безовталик ҳолати, уйқусизлик, диурез, қуйилишлар, мушак тики, гастроинтестинал бузилишлар, юрак тахикардияси ва аритмияси, назоратланмаган нутқ, психомотор қўзғалиш ёки толиқишни узоқ вақт бўлмаслигини чақириши мумкин.

Даволаш:

Пациентлар умумий тутиб турувчи даво олишлари керак (масалан, гидратация ва ҳаётий муҳим фаолиятлар кўрсаткичларини тутиб туриш). Дозани ошириб юборилгандан кейин 1 соат давомида фаоллаштирилган кўмир самарали бўлиши мумкин, лекин уни дозани ошириб юборилгандан 4 соатдан кейин ҳам қўллаш мумкин. Дозани ошириб юборилиш белгиларида вена ичига седатив препаратларни қўллаш мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистер ўрамда, 10 блистер картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.