ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КИНДИНОРМ
KINDINORM
Препаратнинг савдо номи: Киндинорм
Дори шакли: гранулалар.
Таркиби:
10 г гранула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 25 мг Chamomilla dil. D12, 25 мг Kalium phosphoricum dil. D6, 25 мг Staphisagria dil. D12, 25 мг Valeriana dil. D6,
ёрдамчи модда: сахароза.
Таърифи: тахминан сферик, оқиш гранулалар.
Фармакотерапевтик гурухи: гомеопатик воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Гомеопатик даволаш усули касалликни тушуниш маъносида ва дори субстанцияларини қўлланишида анъанавий тиббиётдан аҳамиятли фарқ қилади. Гомеопатик воситалар организмнинг шахсий ҳимоя кучларини рағбарлантиради, ҳамда ўзини-ўзи даволаш қобилиятини фаоллаштиради. Гомеопатик воситаларга организмнинг жавоби юқори шахсий. Шу сабабларга кўра доза-специфик самарани, шунингдек фармакодинамик ва фармакокинетик маълумотларни аниқлашнинг имконияти йўқ.
Қўлланилиши
Диққатни жамлашни бузилишлари, нерв қўзғалувчанлиги, ҳаддан ташқари фаоллик, ўқишдаги қийинчиликлар, уйқуни бузилишлари ёки умумий ҳолсизлик ҳолатлари билан кузатиладиган катталардаги ва болалардаги хулқни бузилишлари.
Қўллаш усули ва дозалари
1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга 2 грануладан кунига 1 дан 3 мартагача.
6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга 3 грануладан кунига 1 дан 3 мартагача.
Катталар ва 12 ёш ва ундан катта болаларга 5 грануладан кунига 1 дан 3 мартагача.
Симптомлар яхшилангандан кейин препаратни қабул қилиш тез-тезлигини камайтиринг.
Киндинормни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.
Гранулаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида гранулаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин.
Гомеопатик дори воситаларининг таъсирига алкоголь ва тамаки чекиш салбий таъсир кўрсатади.
Препаратни ўтказиб юборилган қабулини ўрнини босиш учун икки баробар дозани бериш тавсия қилинмайди.
Ножўя таъсирлари
Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар Сиз фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ножўя самараларнинг белгилари пайдо бўлган деб ўйласангиз, шифокорингизга хабар қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар Сиз ёки фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Махсус кўрсатмалар
Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак.
8 ҳафта давомида яхшиланиш кузатилмаса ёки қўшимча шикоятлар пайдо бўлса шифокор билан маслахатлашиш керак.
Киндинорм препарати билан даволашни бошлашдан олдин 1 ёшгача бўлган болалар шифокор кўригидан ўтишлари керак.
Бу препарат сахароза сақлайди. Агар шифокорингиз Сизга, Сизда ёки фарзандингизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингиз ҳақида айтган бўлса, у билан дори воситасини қўллашгача маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши ҳақида етарлича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли, олдиндан фақат шифокор маслаҳатидан кейин тавсия этилади.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши.
Ҳозирги вақтгача номаълум.
Чиқарилиш шакли
10 г дан гранулалар шиша флаконда, 1 флакондан картон қутида.
Сақлаш шароити
Алоҳида шароит талаб қилмайди.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.