ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
Эгилок® Ретард
50 мг, 100 мг ли қобиқ билан қопланган ретард таблеткалар
(метопролол тартрати)
Ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.
- Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни яна бир бор ўқиб чиқиш лозим бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Ушбу дори воситаси фақат Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга беришингиз мумкин эмас. Хатто уларда Сиздаги симптомлар кузатилган бўлса хам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада келтирилмаган ножўя самарани сезсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг (4 чи бўлимга қаранг).
Ушбу иловаварақада қуйидаги маълумотлар сақланади:
- Эгилок® Ретард препарати нима ва у нима учун қўлланилади
- Эгилок® Ретард таблеткаларини қўллашни бошлашдан аввал нималарни билиш керак
- Эгилок® Ретард таблеткаларини қандай қабул қилиш керак
- Тиббиётда қўллаганда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
- Эгилок® Ретард таблеткаларини қандай сақлаш керак
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам таркиби ва бошқа маълумотлар
- Эгилок® Ретард препарати нима ва у нима учун қўлланилади
Эгилок® Ретард препаратининг фаол моддаси метопролол бетаблокаторлар деб номланувчи симпатик нерв тизимига (ҳаёт фаолиятини бошқарувчи нерв тизимининг қисми) таъсир қилувчи дори воситалари гуруҳига мансубдир. Эгилок® Ретард:
- юқори артериал босимни даволаш;
- стенокардияни даволаш;
- миокард инфарктидан кейинги ҳолатни даволаш;
- юрак ритми бузилишининг баъзи турларини даволаш;
- компенсация босқичидаги сурункали симптоматик юрак етишмовчилигини даволаш;
- қалқонсимон безнинг юқори фаолияти фонидаги юрак қисқаришлари сонини секинлаштириш учун;
- мигрень ҳуружларини узоқ вақт даволаш учун қўлланилади.
Ушбу препарат стенокардиянинг ўткир ҳуружларини (кўкракдаги сиқувчи оғриқларни) даволаш учун мўлжалланмаган.
Артериал гипертензияси бўлган беморларда Эгилок® Ретард препаратини қўллаш юракқонтомир касалликлари оқибатидаги ўлим сонини камайтиради, миокард инфарктидан кейин эса юрак ритмининг оғир бузилишларини бартараф қилиши ҳисобига такрорий инфарктни юзага келишини ва ўлим эҳтимолини камайтиради.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар
Юқори артериал босим (гипертония) ни даволаш учун қўлланилади.
- Эгилок® Ретард таблеткаларини қўллашни бошлашдан аввал нималарни билиш керак
Эгилок® Ретард таблеткаларини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг
- агар Сизда метопрололга ёки 8 бўлимда келтирилган препаратнинг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса;
- агар Сизда кучаювчи шикоятлар билан кечувчи авж олиб борувчи (декомпенсацияланган) юрак етишмовчилиги бўлса;
- юрак ритми бузилишларининг баъзи турларида;
- агар Сизнинг пульсингиз узоқ вақт давомида минутига 50 қисқаришдан камроқ бўлса,
- артериал босимни пасайишига ва коллапсга олиб келувчи юрак фаолиятининг оғир, ўткир бузилишини ривожланишида (кардиоген шокда);
- ўткир миокард инфарктининг баъзи ҳолларида;
- агар Сизда артериал қон айланишини оғир бузилиши (қонтомирларни торайиши) бўлса;
- псориазда қўллаш мумкин эмас.
Тиббиётда қўллаганда эҳтиёткорлик чоралари
Эгилок® Ретард препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал, Ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Қуйида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Эгилок® Ретардни қўллашдан аввал албатта шифокорингизга ҳабар қилинг:
- агар Сизда аллергия бўлса (аллергик реакциялар кучайиши мумкин);
- агар Сиз юрак қисқариши сонини камайганини сезсангиз;
- агар Сизда қўл ёки оёқларда қон айланишини бузилиши бўлса;
- юрак ўтказувчанлигини ўрача оғирликдаги (I даража) бузилишида;
- юрак етишмовчилигининг маълум бир шаклларида;
- агар Сиз бронхиал астма ёки нафас йўлларининг обструктив касалликлари билан хасталанган бўлсангиз;
- агар Сиз қандли диабети билан хасталанган бўлсангиз;
- агар Сизда буйрак усти безининг ўсмаси (феохромоцитома) аниқланган бўлса;
- жигарнинг оғир касалликларида;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;
- агар Сизга умумий наркоз ёрдамида жарроҳлик операцияси режалаштирилган бўлса, агар Сиз спиртли ичимлик мунтазам истеъмол қилсангиз;
- агар Сизда қалқонсимон безнинг фаолияти ошган бўлса, шифокорингизга хабар беринг.
Бошқа дори воситалари ва Эгилок® Ретард препарати:
Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори препаратларини ҳозирги вақтда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз бу ҳақида Ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга ҳабар қилинг, чунки дори препаратлари бир бирининг самарасини ўзгартириши мумкин.
Эгилок® Ретард препаратини қуйидаги дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин эмас:
- юрак ритми бузилишини даволаш учун вена ичига юбориладиган препаратлар (масалан верапамил);
- МАО ингибиторлари (баъзи антидепрессантлар ва Паркинсон касаллигини даволаш учун қўлланилувчи препаратлар).
Эгилок® Ретард препаратини қуйидаги дори воситалари билан, мажмуада қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилишингиз ва албатта бу ҳақида Ўз шифокорингизга ҳабар қилишингиз керак:
- Юрак ритми бузилишини, юрак касалликларини ва юқори артериал босимни даволаш учун қўлланилувчи бошқа препаратлар, гипотензив ва антиаритмик воситалар (дилтиазем ва верапамил каби ичга қабул қилинадиган кальций каналларининг блокаторлари), ангишвонагул препаратлари (юрак гликозидлари), нитратлар, гуанетидин гуруҳи препаратлари, резерпин, альфаметилдофа, клонидин ва гуанфацин);
- Марказий нерв тизимига таъсир этувчи айрим препаратлар (ухлатувчи воситалар, транквилизаторлар, антидепрессантларнинг айрим турлари, психотик ҳолатни даволаш учун қўлланиладиган препаратлар, алкоголь), бронхларни кенгайтирувчи айрим препаратлар, масалан, тербуталин, салбутамол, фенотерол, салметерол;
- Бачадон қисқаришларини рағбатлантирувчи препаратлар (эрготамин);
- Бўғимлар яллиғланишида қўлланилувчи оғриқ қолдирувчи препаратлар (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, масалан, диклофенак, пироксикам, ибупрофен, индометацин);
- Аёлларнинг маълум бир жинсий гормонларини сақловчи препаратлар (эстрогенлар), масалан, ҳомиладорликка қарши воситалар, ёки ўринбосар гормонал даволаш препаратлари;
- Қандли диабетни даволаш учун препаратлар (таблеткалар ёки инсулин);
- Кураре каби жарроҳликда ишлатиладиган миорелаксантлари;
- Метопрололнинг метаболизмига таъсир этувчи препаратлар (масалан, циметидин, гидралазин, пароксетин, флуоксетин, сертралин, рифампицин ва барбитуратлар);
- Бетаблокаторларни сақловчи кўз томчилари (тимолол, бетаксолол, левобунолол).
Эгилок® Ретард таблеткаларини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш
Бир вақтда овқат ёки ичимлик қабул қилиш препаратнинг сўрилишига ёки терапевтик самарасига таъсир қилмайди, шунинг учун Эгилок® Ретард таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатъий назар, шу жумладан овқат вақтида қабул қилиш мумкин.
Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ушбу дори воситасининг самарасини хаддан ташқари ошишига олиб келиши мумкин.
Фертиллик, ҳомиладорлик ёки эмизиш даври
Агар Сиз ҳомиладор, эмизикли бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки болали бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал бу ҳақида Ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармцевтга хабар беринг.
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг ҳомилага салбий таъсир самаралари аниқланмаган.
Инсонларда ҳомиладорлик даврида Эгилок® Ретард препаратини қўллаш ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, препаратни ҳомиладор аёлларга қўллаш она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун бўлган ҳавф нисбатини синчков баҳолаш талаб этади ва препаратни фақат препаратдан кутилган фойда бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Метопролол қўллашни кутилаётган туғуруқдан имкони борича 23 соат олдин бекор қилиш керак. Агар препаратни қўллаш муҳим бўлса, ҳомилани ва янги туғилган чақалоқни туғуруқдан кейинги биринчи 35 кун давомида синчиклаб кузатиш керак.
Эмизиш даври
Эгилок® Ретард препаратининг фаол моддаси метопролол кўкрак сутига ўтади. Эгилок® Ретард препаратини эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, уни қўллашни ҳавф/фойда нисбати синчков шахсий равишда баҳолангандан кейингина давом эттириш мумкин.
Агар Сиз ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, агар ҳомиладор бўлганингиз эҳтимоли бўлса ва агар Сиз фарзандли бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Эгилок® Ретард препарати ушбу қобилиятларга, айниқса даволашни бошида ёки бир вақтда алкоголь қабул қилинганда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун, автотранспортни ҳайдаш ва ҳавфли ишларни бажариш мумкин бўладиган доза индивидуал равишда аниқланиши керак.
Эгилок® Ретард таблеткаларида қанд сақланади
Эгилок® Ретард таблеткаларида сахароза (ҳар бир 50 мг таблеткада 6 мг сахароза ва ҳар бир 100 мг таблеткада 12 мг сахароза) сақланади.
Агар Сизга шифокорингиз Сизда қанднинг баъзи турларини ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Эгилок® Ретард таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак
Эгилок® Ретард таблеткаларини ҳар доим Ўз даволвчи шифокорингиз тавсиясига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Дозалаш бўйича саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Дозалаш тартиби
Препаратнинг дозаси шахсий равишда танланиши ва хаддан ташқари брадикардиядан сақланиш мақсадида аста-секин оширилиши керак. Қуйида препаратнинг тавсия қилинган дозалари келтирилган.
Юқори артериал босим (гипертония):
Катталар
Артериал гипертензияни даволаш учун Эгилок® Ретард препаратининг тавсия қилинган бошланғич дозаси кунига бир марта 50 мг ни ташкил қилади. Зарурат бўлганида шифокор дозани кунига бир марта 100 мг ёки 200 мг гача астасекин ошириши ёки бир вақтда бошқа антигипертензив воситаларни қўллашни буюриши мумкин.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар
6 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларда доза боланинг тана вазнига боғлиқ. Даволовчи шифокор зарур дозани боланинг тана вазнига асосланган ҳолда белгилайди.
Тавсия қилинган бошланғич доза кунига бир марта 0,5 мг/кг ни ташкил қилади. Суткалик доза 50 мг дан ошмаслиги керак. Хисобланган тана вазнига мг/кг дозага энг яқин турган дозани (таблеткани) танлаш керак. Артериал босимни пасайиш даражасига асосланиб, педиатр дозани максимал доза 2 мг/кг гача ошириши мумкин. 200 мг дан ошувчи суткалик доза болалар ва ўсмирларда ўрганилмаган.
Эгилок® Ретард препаратини 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Стенокардия:
Стенокардияни даволаш учун Эгилок® Ретард препаратининг тавсия қилинган бошланғич дозаси кунига бир марта 50 мг ни ташкил қилади. Зарурат бўлганида шифокор дозани кунига бир марта 100 мг ёки 200 мг гача астасекин ошириши ёки бир вақтда бошқа антиангинал воситаларни қўллашни буюриши мумкин.
Компенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги
Сиз учун зарур дозани Сизнинг даволовчи шифокорингиз белгилайди. Эгилок® Ретард препаратининг тавсия қилинган бошланғич дозаси кунига бир марта 12,5 мг ёки 25 мг ни ташкил қилади.
Агар Сиз даволашни яхши ўзлаштираолсангиз, зарурати бўлганида икки ҳафтадан кейин шифокор суткалик дозани 50 мг гача, кейинчалик икки ҳафтадан кейин 100 мг гача, ва яна икки ҳафта ўтгач 200 мг гача (максимал ўзлаштирилувчи дозагача) ошириши мумкин. Яққол юрак етишмовчилигида (NYHA бўйича III функционал синфи) унчалик юқори бўлмаган дозаларни ёки тезда ажралиб чиқувчи Эгилок® препаратини ишлатиш тавсия қилинади.
Миокард инфарктидан кейин эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи терапия
Миокард инфарктидан кейин эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи терапия учун Эгилок® Ретард препаратининг тавсия қилинган дозаси кунига бир марта 200 мг ни ташкил қилади.
Аритмияни даволаш
Аритмияни (синусли тахикардия, юрак қоринчаси усти аритмияси, юрак қоринчаси экстрасистолиясини) даволаш учун, юрак қисқаришлари сонини нормаллаштириш учун Эгилок® Ретард препаратининг тавсия қилинган дозаси кунига бир марта 50 мг дан 200 мг гачани (50 мг, 100 мг ёки 200 мг таблеткалар) ташкил қилади.
Гипертиреоз ва юракни уриб кетиши билан кечувчи юрак фаолиятини функционал бузилишлари
Тавсия қилинган дозаси кунига бир марта 50 мг дан 200 мг гачани (50 мг, 100 мг таблеткалар) ташкил қилади.
Мигрень хуружларини олдини олиш
Мигрень хуружларини олдини олиш учун Эгилок® Ретард препаратининг тавсия қилинган дозаси одатда кунига бир марта 100200 мг ни (100 мг таблеткалар) ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.
Пациентларнинг махсус гуруҳи:
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар касалликларида Эгилок® Ретард препарати билан даволашни кичик бошланғич дозалардан бошлаш керак.
Қўллаш усули
Эгилок® Ретард узоқ таъсир этувчи препарат ҳисобланади, уни кунига фақат бир марта қабул қилиш керак. Препаратнинг суткалик дозасини эрталаб кўп бўлмаган миқдордаги сув билан чайнамасдан қабул қилиш тавсия қилинади. Бир вақтда овқат ёки ичимлик қабул қилиш препаратни сўрилишига ёки терапевтик самарасига таъсир қилмайди, шунинг учун Эгилок® Ретард таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатъий назар, шунингдек овқат вақтида қабул қилиш мумкин.
Зарурат бўлганида қобиқ билан қопланган таблеткани иккига бўлиш мумкин. Таблеткаларни чайнаш ёки майдалаш керак эмас.
Агар Сиз Эгилок® Ретард препаратнинг таъсири хаддан ташқари кучли ёки аксинча хаддан ташқари кучсиз деб ҳисобласангиз, Ўз даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Эгилок® Ретардни ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган таблеткани иложи борича тезроқ қабул қилинг, кейин эса препаратни шифокор тавсиясига мувофиқ қабул қилинг.
Агар кейинги дозанинг қабул вақтига бир неча соат қолган бўлса ёки ўтказиб юборилган дозадан кейинги дозанинг вақти келган бўлса, ўтказиб юборилган қабулни ўрнини тўлдириш учун Эгилок® Ретард препаратини икки баробар юқори дозасини қабул қилманг, чунки Сиз ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдира олмайсиз, лекин дозани ошириб юборилиши ҳавфини оширишингиз мумкин.
Агар Сиз Эгилок® Ретард таблеткаларини буюрилганидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Эгилок® Ретард таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Хатто Сизнинг аҳволингиз яхшиланса ҳам Эгилок® Ретард препаратини қабул қилишни бирдан тўхтатманг! Препаратни қабул қилишни тўхтатиш ёки дозани ўзгартириш аста-секин ва фақат шифокор кўрсатмасига кўра ва назорати остида амалга оширилиши керак.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Тиббиётда қўллаганда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самараларни ривожланишини чақириши мумкин, бироқ улар ҳар бир пациентда ҳам намоён бўлмайди.
Қуйидагиларда Ўз даволовчи шифокорингизга дарҳол мурожаат қилинг:
- Агар даволаш вақтида юрак етишмовчилигининг симптомлари ёмонлашса (нафасни қийинлашиши, болдирларни шишиши юз берса);
- Агар даволаш вақтида пульс секинлашса. Бу нормал ҳолат, бироқ, агар Сизда шикоятлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Агар Сизда шикоятлар йўқ бўлса, лекин юрак қисқариши минутига 50 ёки ундан кам бўлса ҳам, шифокорга мурожаат қилинг;
- Агар Сизда стенокардия ва кўкракда сиқилиш ҳисси тезтез пайдо бўлса ёки узоқ вақт давом этаётган, ғайри оддий стимулларга жавобан давом этса ёки одатдаги препаратлар таъсир қилмаса.
Тез тиббий ёрдам ёки тезкор госпитализация қилишни талаб қилувчи оғир аллергия ривожлангани Сиз Эгилок® Ретард препаратини қабул қилаётганингиз ҳақида дарҳол тиббий ҳодимга (жарроҳлик аралашувида эса анестезиологга) хабар беринг.
Агар Сизда қуйида келтирилган ҳар қандай самаралар ривожланса, Ўз даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг:
Кўп ҳолларда ушбу шикоятлар ва симптомлар ўткинчи характерга эга ва доза оширилиши билан нормаллашади.
Қуйида ишлатилган ножўя самаралари тезтезлигининг параметрлари қуйидагича аниқланади:
- жуда тезтез: 10 дан 1 пациентдан кўпроғида кузатилади
- тезтез: 100 дан 110 пациентда кузатилади
- тезтез эмас: 1000 дан 110 пациентда кузатилади
- кам ҳолларда: 10 000 дан 110 пациентда кузатилади
- жуда кам ҳолларда: 10 000 дан 1 пациентдан камроғида кузатилади
Жуда тезтез:
- кучли толиқиш
Тезтез
- бош айланиши ва бош оғриғи
- юрак қисқаришлари сонини секинлашиши, юрак уриб кетиш ҳисси
- бош айланиши билан ва жуда кам ҳолларда ҳушдан кетиш билан кечувчи ортостатик гипотензия (тана ҳолатини горизонтал ҳолатдан ўтириш ёки туриш ҳолатига ўзгартирганда артериал босимни тушиши)
- оёққўлларни музлаши
- жисмоний зўриқишда ҳансираш
- кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ, диарея, қабзият
Тезтез эмас:
- тана вазнини ошиши
- депрессия, диққатни жамлашни бузилиши, уйқучанлик, уйқусизлик, даҳшатли туш кўришлар
- санчиқ ёки увишиш ҳисси, мушак спазмлари
- юрак етишмовчилигининг симптомларини ёмонлашиши, ЭКГ да юрак ўтказувчанлигининг бузилиши, қорин/ кўкрак қафас соҳасида оғриқ
- оёққўлларни шиши
- нафас йўлларида сиқилиш
- қусиш
- терида қизариш, эшакеми, кўп терлаш, псориазга ўхшаш ёки теридаги бошқа ўзгаришлар.
Кам:
- нерв қўзғалувчанлиги ва ҳавотирлик, импотенция, жинсий фаолиятни бузилиши
- конъюнктивит, кўзни қуриши (контакт линзаларини тақувчи пациентларда муаммо бўлиши мумкин), кўришни бузилиши, кўзларни таъсирланиши
- аритмия (мунтазам бўлмаган юрак қисқариши)
- пичан иситмаси
- оғизни қуриши
- лаборатор синовлар асосида жигар фаолиятини бузилиши
- соч тўкилиши
- Пейрони касаллиги (эрекция вақтида юз берувчи жинсий олатни қийшайиши)
Жуда кам:
- қоннинг лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши (қон пластинкалари ва оқ қон таначалари сонини камайиши)
- хотирани пасайиши, онгни чалкашиши ва галлюцинация, кайфиятни бузилиши
- таъм билиш ҳиссини ўзгариши
- қулоқларни шанғиллаши, эшитишни бузилиши
- илгари бўлган периферик қон айланишини бузилишини (хатто гангрена ривожланишигача) кучайиши
- қўл ва оёқлар терисининг яққол очариши, увишиш ва оғриқ билан кечувчи қон айланишини бузилиши (Рейно касаллиги)
- вақтивақти билан оқсоқланиш
- гепатит (жигарни яллиғланиши)
- ёритилганида тери тошмаси билан кечувчи фотосенсибилизация, псориазни ривожланиши
- бўғинларда оғриқ
Кўп ҳолларда ушбу шикоятлар ва симптомлар ўткинчи характерга эга ва доза камайтирилиши билан ўткинчидир.
Агар юқорида келтирилган симптомлардан биронтаси узоқ вақт давомида ўтмаса ва унинг сабаби аниқланмаса, Эгилок® Ретард препарати билан даволашни тўхтатиш керак.
Ножўя самаралар ҳақида хабар қилиш
Ҳар қандай ножўя самаралар, шунингдек ушбу йўриқномада келтирилмаган, ножўя самаралар аниқланса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ҳар қандай ножўя самаралар ҳақида Сиз дори воситаларининг ножўя самараларини қайд қилиш миллий тизими орқали хабар қилишигиз мумкин. Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумотлар олишга ёрдам берасиз.
- Эгилок® Ретард таблеткаларини қандай сақлаш керак
30°С дан юқори бўлмган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамда кўрсатилган.
Препарат ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин. Яроқлилик муддатининг санаси кўрсатилган ойнинг оҳирги куни ҳисобланади.
Эгилок® Ретард таблеткалари препаратини сифат даражасини аниқ ёмонлашиш аломатлари пайдо бўлганида (масалан, рангини ўзгаришида) қабул қилиш мумкин эмас.
Дори воситасини чиқиндилар билан бирга ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар бошқа керак бўлмайдиган препаратнинг қолдиқларини йўқ қилиш лозим бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиши мумкин.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.
- Ўрам таркиби ва бошқа маълумотлар
Эгилок® Ретард таблеткалари нима сақлайди
Таъсир этувчи модда:
Эгилок® Ретард қобиқ билан қопланган ретард таблеткалари 50 мг: ҳар бир таблеткада 50 мг метопролол тартрати сақланади.
Эгилок® Ретард қобиқ билан қопланган ретард таблеткалари 100 мг: ҳар бир таблеткада 100 мг метопролол тартрати сақланади.
Ёрдамчи моддалар:
қанд шарчалари, макролол 6000, тальк, этилцеллюоза, триэтилцитрат, гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171).
Эгилок® Ретард таблеткаларининг ташқи кўриниши ва ўрам таркиби
Ташқи кўриниши:
Эгилок® Ретард қобиқ билан қопланган ретард таблеткалари 50 мг:
Оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, узунчоқ шаклли, икки томонида рискали таблеткалар.
Риска ёрдамида таблеткаларни тенг икки дозага бўлиш мумкин.
Эгилок® Ретард қобиқ билан қопланган ретард таблеткалари 100 мг:
Оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, узунчоқ шаклли, икки томонида рискали таблеткалар.
Риска ёрдамида таблеткаларни тенг икки дозага бўлиш мумкин.
Ўрами:
10 қобиқ билан қопланган ретард таблеткадан блистерда. 3 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.