📜 Инструкция по применению Эгистрозол®
💊 Состав препарата Эгистрозол®
✅ Применение препарата Эгистрозол®
📅 Условия хранения Эгистрозол®
⏳ Срок годности Эгистрозол®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Эгистрозол®

қобиқ билан қопланган таблеткалар 1 мг

(анастрозол)

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. У хатто, агар уларда касалликни худди шундай симптомлари бўлса ҳам, уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг (4-бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди

  1. Эгистрозол® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати нима ва нима учун қўлланади
  2. Эгистрозол® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Эгистрозол® таблеткаларини қандай қабул қилиш лозим
  4. Тиббиётда қўлланилганда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Эгистрозол® препаратни қандай сақлаш лозим
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидаги ва бошқа маълумотлар

  1. Эгистрозол® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва нима учун қўлланади

Эгистрозол® қобиқ билан қопланган таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси анастрозол – ароматаза ингибитори деб номланадиган моддалар гуруҳига мансуб. Эгистрозол аёлларда постменопаузада кўкрак бези ракини даволаш учун қўлланилади.

Анастрозол Сизнинг организмингиз томонидан ишлаб чиқариладиган эстроген гормонининг даражасини пасайтиради.

  1. Эгистрозол® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.

Эгистрозол® таблеткаларини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • агар Сизда анастрозолга ёки Эгистрозол препаратининг ҳар қандай бошқа компонентларига (8-бўлимга қаранг) аллергия бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз;
  • агар Сиз эмизсангиз;

Агар юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси бўлса Сизга тааллуқли, Эгистрозол препаратни қабул қилманг. Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

 

Тиббиётда қўлланилганда эҳтиёткорлик чоралари

Агар қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси Сизда бўлса, Эгистрозол қабул қилишни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Эгистрозол препарати аёлларда пременопауза ҳолатига ёки болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган
  • Агар Сиз ҳайз кўраётган бўлсангиз ёки менопауза ҳолатидан ўтмаган бўлсангиз
  • Агар Сиз тамоксифен ёки эстроген сақловчи дори воситалари қабул қилаётган бўлсангиз (“Бошқа дори воситалари ва Эгистрозол препарати” бўлимига қаранг)
  • Агар Сизда аввал ёки ҳозирда суяк мустаҳкамлигига таъсир қилувчи ҳар қандай бузилишлар бўлса
  • Агар Сизда жигар ёки буйрак фаолияти бузилишлари бўлса

Агар Сизда юқорида келтирилган маълумотлар қанчалик Сизга тааллуқли эканлиги ҳақида саволлар туғилса, Эгистрозол препарати билан даволашни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда касалхонада даволаниш зарурати туғилса, Сиз Эгистрозол қабул қилаётганлигингиз ҳақида тиббиёт ходимини огоҳлантиринг.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Эгистрозол препарати болалар ва ўсмирларни даволаш учун мўлжалланмаган.

 

Бошқа дори воситалари ва Эгистрозол препарати

Агар Сиз ҳозирги вақтда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган ҳар қандай дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг, чунки бу дори препаратлари бир-бирининг самараларини ўзгартириши мумкин.

Эгистрозол препарати бошқа дори воситаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Ўз навбатида бошқа препаратлар Эгистрозолнинг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Агар Сиз қуйидаги дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз Эгистрозолни қабул қилманг:

  • Тамоксифен (экстроген рецепторларнинг селектив модуляторлари гуруҳига мансуб, кўкрак бези ракини даволаш учун дори воситаларидан бири); бундай дори воситалари Эгистрозолнинг самарасини ўзгартириши мумкин;
  • Эстрогенлар сақловчи препаратлар, масалан, гормонал ўрин босар даволаш препаратлари
  • Агар Сиз лютеинлаштирувчи гормон аналогларини қабул қилаётган бўлсангиз даволовчи шифокорингизга хабар беринг (кўкрак бези ракини, айрим гинекологик касалликларни ва бепуштликни даволаш учун препаратлар, масалан, гонадорелин, бусерелин, госерелин, лейпрорелин ва трипторелин). Лютеинлаштирувчи гормон аналогларини ва анастрозолни бирга қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун анастразолни лютеинлаштирувчи гормон аналоглари билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

Эгистрозол препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Овқат ва ичимликлар Эгистрозолга таъсир қилмайди.

 

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорликни тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин ўзингизни бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Эгистрозолни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар сиз ҳомиладорликни гумон қилсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Ҳомиладорликда Эгистрозол препаратини қабул қилишни тўхтатинг.

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Эгистрозол транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Аммо баъзида Сизда ҳолсизлик ёки уйқучанлик чақириши мумкин. Бундай ҳолларда механизмлар ёки машиналарни бошқариш мумкин эмас.

 

Эгистрозол препарати сут қанди (лактоза) сақлайди

Агар даволовчи шифокорингиз Сизда айрим қанд турларини масалан, лактозани ўзлаштираолмаслик борлиги тўғрисида огоҳлантирган бўлса, бу дори воситасини қўллашдан олдин шифокорга маслаҳат учун мурожаат қилинг.

 

  1. Эгистрозол® таблеткалари қандай қабул қилиш лозим.

Эгистрозолни ҳар доим шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш тартиби

  • Одатдаги тавсия қилинган доза – битта таблетка (1 мг анастрозол) кунига бир марта.
  • Таблеткани суткалик бир вақтида қабул қилишга ҳаракат қилинг.

Кекса пациентлар, шунингдек жигар фаолиятини енгил бузилишлари ёки буйрак фаолиятининг енгил ёки ўртача бузилишлари бўлган пациентларда дозани ўзгартириш талаб этилмайди.

Қўллаш усули

Ичга қабул учун қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таблеткаларни бутунлигича сув билан қабул қилиш керак.

Эгистрозолни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Эгистрозолни даволовчи шифокорингиз буюрган вақт давомида қабул қилиш керак.

Даволаш узоқ муддатли ҳисобланади. Эҳтимол, Сизга бу препаратни бир неча йиллар давомида қабул қилиш талаб қилиниши мумкин.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Эгистрозол препарати болалар ва ўсмирларни даволаш учун мўлжалланмаган.

 

Агар Сиз Эгистрозол таблеткаларини буюрилгандан кўп қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Эгистрозол таблеткаларини буюрилгандан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Агар Сиз Эгистрозол препаратини ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган таблеткани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг. Қабул қилинмаган дозани ўтказиб юборинг ва кейинги таблеткани одатдаги вақтда қабул қилинг.

 

Агар Сиз Эгистрозолни қабул қилишни  тўхтатган бўлсангиз

Шифокор тавсия қилмагунича, хатто агар Cиз ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам препаратни қабул қилишни тўхтатманг. Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Тиббиётда қўлланилганда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби Эгистрозол ҳам, гарчи ҳамма пациентларда бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.

Қуйида қўлланилганда ножўя самараларнинг тез-тезлиги кўрсаткичлари қуйидагича белгиланган:

  • жуда тез-тез (10 пациентдан 1 дан кўпроғида кузатиладиган)
  • тез-тез (100 пациентдан 1 дан кўпроқда, аммо 10 пациентдан 1 дан камида кузатиладиган)
  • тез-тез эмас (1000 пациентдан 1 дан кўпроқда, аммо 100 пациентдан 1 дан камида кузатиладиган)
  • кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 дан кўпроқда, аммо 1000 пациентдан 1 дан камида кузатиладиган)
  • жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 дан камида кузатиладиган)

Жуда тез-тез

  • Бош оғриғи
  • Қизиб кетиш хисси
  • Кўнгил айниши
  • Тери тошмаси
  • Бўғимларда оғриқ ёки кам ҳаракатлилик
  • Бўғимларни яллиғланиши (артрит)
  • Ҳолсизлик ҳисси
  • Суяк массасини камайиши (остеопороз)

Тез-тез

  • Иштаҳани йўқолиши
  • Қонда холестерин (маълум турдаги ёғ) ошиши ёки юқорилиги даражасини. Бу қон таҳлилидан сўнг аниқланилади.
  • Уйқучанлик ҳисси
  • Билак канали синдроми (санчиш, оғриқ хисси, қўлларнинг айрим соҳаларида совуш ва ҳолсизлик хисси)
  • Ич кетиши
  • Қусиш
  • Жигар фаолиятини кўрсатувчи қон таҳлили натижаларини ўзгариши
  • Сочларни тўкилиши
  • Юзда, лабда ва тилда намоён бўлувчи аллергик реакциялар
  • Суякларда оғриқ
  • Қинни қуруқлиги
  • Қиндан қон кетишлар (одатда даволашнинг биринчи ҳафтасида – агар қон кетишлар тўхтамаса, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг)

Тез-тез эмас

  • Жигар фаолиятини кўрсатувчи қон таҳлили натижаларини ўзгариши (гамма-ГТ ва билирубин)
  • Жигарни яллиғланиши (гепатит)
  • Эшакеми ёки аллергик тошмалар
  • Бармоқларни шақиллаш синдроми (бош бармоқ ёки бошқа бармоқлар букилган ҳолатда қотиб қолиши) ҳолати.

Кам ҳолларда

  • Қизил доғлар ёки пўрсилдоқ пайдо бўлиши билан кечадиган терининг яллиғлиниши
  • Аллергик тери тошмалари (аллергик ёки анафилактоид реакциялар)
  • Терининг қизил ёки тўқ қизил рангга киришини чақирувчи майда қон-томирларни яллиғланиши. Жуда кам ҳолларда бўғимларда, меъдада ёки буйракда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат Шенлейн-Генох пурпураси сифатида маълум.

Жуда кам ҳолларда

  • Яра ва пўрсилдоқлар ҳосил бўлиши билан кечувчи тери томонидан ҳаддан ташқари оғир реакциялар. Бу ҳолат Стивенс-Джонсон синдроми деб номланади
  • Нафас олиш ва ютинишни қийинлашишига олиб келувчи томоқни шиши билан кечувчи аллергик реакциялар
  • Агар Сизда шундай реакциялардан биронтаси ривожланган, дарҳол тез тиббий ёрдамни чақиринг ёки даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг – Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб этилиши мумкин.

Суяк тўқимасига самараси

Эгистрозол Сизнинг организмингиз томонидан ишлаб чиқариладиган эстроген деб номланувчи гормон даражасини пасайтиради. Бу Сизнинг суяк тўқимангиздаги минераллар даражасини пасайтириши мумкин. Сизнинг суякларингизни кучсизроқ ва синишга мойиллиги ошиши мумкин. Даволовчи шифокорингиз менопаузадан кейин аёлларда суякларнинг соғломлигини тутиб туриш бўйича мавжуд терапевтик тавсияларга мувофиқ хавфни баҳолайди.

Ҳар қандай ножўя самаралар шу жумладан, ушбу йўриқномада кўрсатиб ўтилмаган самаралар аниқланганда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралари ҳақида ҳабар қилиб, Сиз бу препаратнинг хавсизлиги тўғрисида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

  1. Эгистрозол® препаратини қандай сақлаш керак

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Дори воситаларини маиший чиқиндиларга ёки оқава сувга ташлаш мумкин эмас. Агар бошқа керак бўлмайдиган препаратни ташлаб юбориш зарур бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Эгистрозолни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатманг. Яроқлилик муддатини тугаш санаси бўлиб, кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Эгистрозол қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: анастрозол. Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка 1 мг анастрозол сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

Таблетканинг ядроси: лактоза моногидрати, натрий крахмал гликояти (А типи), повидон, магний стеарати.

Таблетка қобиғи: макрогол 400, гипромеллоза, титан диоксид.

 

Эгистрозол таблеткаларининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши

Оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «ANA» ва «1» ёзуви бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ўрами

10 ёки 14 қобиқ билан қопланган таблеткалар блистерда. 14 таблеткадан 2 блистер, 10 таблеткадан 3 блистер ёки 10 таблеткадан 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.