ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАДЕНС
KADENSUM
Препаратнинг савдо номи: Каденс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Декстроза (глюкоза), натрий хлориди, калий хлориди.
Дори шакли: Инфузия учун эритма.
Таркиби:
декстроза – 50 г;
натрий хлориди – 4,5 г;
калий хлориди – 1,5 г;
инъекций учун сув – 1 л гача.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.
Фармакологик хусусиятлари
Асосий фармакологик таъсири – парентерал карбонсувли озиқлантириш билан таъминлаш ва туз мувозанатини бошқаришдир. Бу препарат организмни электролитлар ва калориялар билан тўлдиради, шунингдек гидратация учун сув манбаи ҳисобланади. Пациентнинг клиник ҳолатига кўра, диурезни индукциялаш хусусиятига эга.
Натрий – ҳужайрадан ташқари суюқликни асосий катиони, сувни тақсимланишини, кислота-ишқор мувозанатини ва организмда суюқликнинг осмотик босимини назорат қилиш унинг асосий фаолияти бўлиб ҳисобланади. Натрий, шунингдек организмнинг суюқликларида кислота-ишқор мувозанатини бошқаришда хлорид ва бикарбонат ионларини билан боғланган.
Хлоридлар – ҳужайрадан ташқари асосий анионлар каби, натрийнинг метаболизми билан чамбарчас боғланган. Организмни кислота-ишқор мувозанатини ўзгариши хлоридларни концентрацияларини ўзгариши билан боғлиқ.
Калий – ҳужайра ички суюқлигини асосий катиони ҳисобланади, карбонсувларни утилизация қилинишида, оқсилларни синтезида иштирок этади. Нерв ўтказувчанлигини ва мушак қисқарувчанлигини, айниқса юрак соҳасида бошқаришда ҳал қилувчи ролни ўйнайди.
Глюкоза – калория манбаи ҳисобланади, осон метаболизмга учрайди. Организм томонидан оқсил ва азотни йўқотилишини камайтириши мумкин. Гликогенни чўкишига ёрдам беради ва етарли дозалар билан таъминлашда кетозни камайтиради ёки бартараф қилади.
Қўлланилиши
Каденс катталар ва болаларда дегидратацияда, электролит ва сув манбаи сифатида, шунингдек интоксикацияларда, давомли қусиш ва диареяда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига (томчилаб) юборилади.
Дозалари пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатория текшириш кўрсаткичларига боғлиқ.
Эритмани юборишдан олдин 36-38 ºС гача иситиш керак.
Препаратни йирик периферик веналарга, веналарни таъсирланишини минималлаштириш учун секин, кичик диаметрли игна орқали юбориш тавсия қилинади. Инфильтрациядан яхшилаб сақланиш керак.
Катталар учун дозалари – 10-20 ммоль (0,5-1,0 л), максимал 40 ммолгача калий сақловчи эритма (2,0 л) 1-3 соат давомида юборилади. Болаларга – соатига 0,3-0,5 ммол/кг. 1 л эритмадаги калийнинг концентрацияси 20 ммольни ташкил қилишини ҳисобга олиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Препарат қўлланганда фебрил реакциялар (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инъекция жойида инфекция, веналар тромбози ёки инъекция жойидан бошланувчи флебит, шишлар ва гиперволемия каби турли реакциялар юз бериши мумкин. Бундан ташқари, препарат кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ ва диареяни чақириши мумкин.
Реакция пайдо бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни кўриш, шунингдек зарурат туғилганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаб қўйиш керак. Гипертоник эритмаларни ҳаддан ташқари тез қуйиш локал оғриқни ва веналарни таъсирланишини чақириши мумкин. Юборишлар тезлиги толерантликка қараб тўғриланиши керак.
Ножўя таъсирларининг симптомлари эритмада бўладиган бир ёки бир неча ионларни ҳаддан зиёд бўлиши ёки уни танқислиги натижасида пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун электролитлар даражасини назоратини тез-тез ўтказиш зарур.
Шишлар, сувни тўпланиши ва ҳужайрадан ташқари суюқлик ҳажмини ошиши билан боғлиқ юрак етишмовчилигини зўрайиши гипернатриемиядан далолат беради.
Гиперкалиемия симптомлари ўз ичига оёқ-қўлларни парестезияси, арефлексия, мушак ва респиратор фалажи, онгни чалкашиши, ҳолсизлик, артериал гипотензия, аритмиялар, юрак блокадаси, юракнинг электрокардиографик бузилишлари ва тўхтаб қолишини олади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гиперкалиемия, гипергидратация, ўпка, мия шиши хавфи, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гиперкалиемияни пайдо бўлиш хавфи туфайли, препаратни бир вақтда бошқа калий сақловчи дори воситалари билан ишлатиш тавсия қилинмайди. Гиперкалиемия чақириш хусусиятига эга препаратларни калий сақловчи диуретикларни, ААФ ингибиторларини, бета-блокаторларни, НЯҚВ, циклоспорин, гепарин ва бошқаларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Махсус кўрсатмалар
Каденс эритмаси натрий ва калий ионларини сақлаганлиги сабабли, уни оғир буйрак етишмовчилиги, сийдик-чиқариш йўлларининг обструкцияси, димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса операциядан кейинги пациентларда ва гиповолемияси бўлган кекса одамларда, шунингдек бошқа клиник ҳолатларда шиш билан кечувчи натрийни тутилишида жуда эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим.
Буйрак фаолияти сусайган пациентларда Каденсни қўллаш организмда калийни тўпланишига олиб келади.
Каденсни кортикостероидларни ёки кортикотропинни олаётган, шунинигдек тузни тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳитиёткорлик билан буюриш лозим.
Каденс эритмаси глюкоза сақлайди, шунинг учун уни аниқ ёки субклиник қандли диабети бўлган беморларда ёки ҳар қандай генезли карбонсувларни интолерантлиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препаратли флаконни хар гал юборишдан олдин қаттиқ заррачаларни борлигини ва рангини ўзгаришини юзасидан визуал текшириш керак. Фақат флакон бутун бўлса ва эритма тиниқ бўлганида ишлатиш керак.
Каденсни бошқа препаратлар билан аралаштириш натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган номутаносибликлар хавфини минимал даражага тушириш учун аралаштирилгандан кейиноқ эритмани хиралигини ёки чўкмани борлиги юзасидан инфузия учун эритмани юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида вақти-вақти билан текшириб туриш керак.
Узоқ муддатли парентерал даволашни ўтказиш вақтида ва зарурат бўлганида беморнинг ҳолатига кўра, мунтазам клиник баҳолашни амалга ошириш ва суюқлик мувозанатини электролитларни концентрацияларини ва кислота – ишқор мувозанатини ўзгаришларини кузатиш мақсадида вақти-вақти билан лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак.
Кардиологик касалликлари бўлган беморларда, айниқса ангишвонагул препаратларини олаётган беморларда гиперкалиемиянинг илк белгиларини аниқлаш учун серяли ЭКГ ўтказиш керак, чунки калийнинг зардобдаги даражаси ҳар доим ҳам унинг тўқималардаги даражасини намоён қилаолмайди.
Атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Қўшимча даво сифатида калий олаётган пациентларга калийнинг зардобдаги даражаларини тез-тез назорат қилиш керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактациядаги таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун уни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат жуда зарур ҳолатлардагина буюриш мумкин.
Болаларга, айниқса чақалоқлар ва чала туғилганларга в/и юбориладиган эритманинг дозалари ва инфузияни юбориш тезлиги, гипергликемияни/гипогликемияни ривожланиш хавфини юқорилиги туфайли, эҳтиёткорлик билан танланиши керак. Глюкозанинг зардобдаги концентрацияларини доимий мониторинги талаб қилинади.
Узоқ парентерал даволанишда, қонда глюкоза миқдорини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини, шунингдек суюқлик мувозанатини ва электролитларни лаборатор ва клиник текширишларини доимий ўтказиш йўли билан кузатиш керак.
Юбориладиган суюқлик, чиқариладиган сийдик миқдори ва электролитларнинг зардобдаги даражасини кузатиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни терапевтик дозалардан анча юқори дозаларда юборилганда, у гиперкалиемияни ривожланиш симптомлари (мушак гипотонуси, қўл-оёқлар парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши) юз бериши мумкин. Эритмани қуйишни дарҳол тўхтатиш, терапевтик даволашни буюриш керак.
Калийнинг дозаси ошириб юборилган ҳолларда, калийнинг зардобдаги даражасини пасайтириш учун мувофиқ чораларни кўриш: калий сақловчи препаратларни ёки калийни тежовчи диуретикларни бекор қилиш, и ҳалқали диуретикларни, диализни, гемофильтрацияни буюриш билан калийни чиқарилишини амалга ошириш керак.
Чиқарилиш шакли
Инфузий учун эритма 100, 250 ёки 500 мл дан полипропилен флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.