ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НОВЭКС Ибупрофен
NOVEX Ibuprofen
Препаратнинг савдо номи: НОВЭКС Ибупрофен
Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен.
Дори шакли: суспензия
Таркиби:
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг ибупрофен (БФ);
ёрдамчи моддалар: сахароза, метилпарабен, пропилинпарабен, натрий бензоати, лимон кислотаси, ксантин камеди, натрий сахарин, аэросил 200, твин 80, сорбитол эритмаси, сариқ бўёвчиси, аспартам, апельсин ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи: тўқ сариқ рангли, апельсин таъмли, гомоген суспензия
Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ).
АТХ коди: М01АЕ01
Фармакологик таъсири
НЯҚВ, фенилпропион кислотасини ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш, оғриқ ва иситмани патогенезида бош ролни ўйнайдиган простагландинларнинг ўтмишдоши ҳисобланган арахидон кислотасининг метаболизмини асосий ферменти-ЦОГ фаоллигини сусайтириши билан боғлиқдир. Оғриқ қолдирувчи таъсири ҳам периферик (билвосита, простагландинларни синтезини сусайтирилиши орқали), ҳам марказий механизм (марказий ва периферик нерв тизимида простагландинларни синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ) билан боғлиқ. Тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганда НОВЭКС Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради.
Препарат жигарда метаболизмга учрайди (90%). Т1/2 2-3 соатни ташкил қилади. Дозанинг 80% сийдик билан асосан метаболитлар (70%), 10% – ўзгармаган ҳолда, 20% ичак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
НОВЭКС Ибупрофен кенг хавфсизлик профили билан бирга кучли иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга.
Препарат қуйидаги касалликларда:
- юқори нафас йўлларининг инфекциялари ва бошқа бузилишлар билан боғлиқ иситма;
- ювенил ревматоид артрит;
- юмшоқ тўқималарни яллиғланиши;
- травматик яллиғланиш ва носпецифик оғриқларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади.
Доза бола тана вазнига боғлиқ.
Иситма ва оғриқ синдромида препаратни 1 кг тана вазнига 5-10 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.
Максимал суткалик доза кг тана вазнига 30 мг дан ошмаслиги керак.
Ёши | Тана вазни | Дозаси | Максимал суткалик доза |
3-6 ойликдан бошлаб
6-12 ойликдан бошлаб 1-4 ёшдан бошлаб 4-7 ёшдан бошлаб 7-10 ёшдан бошлаб 10-12 ёшдан бошлаб |
5 кг дан кам
6-10 кг 10-15 кг 15-20 кг 21-29 кг 30-40 кг |
50 мг (2,5 мл) кунига 3 марта
50 мг (2,5 мл) кунига 3-4 марта 100 мг (5 мл) кунига 3 марта 150 мг (7,5) кунига 3 марта 200 мг (10 мл) кунига 3 марта 300 мг (15 мл) кунига 3 марта |
150 мг
200 мг 300 мг 450 мг 600 мг 900 мг |
Кўрсатилган дозадан оширилмасин.
Иммунизациядан кейинги иситмада:
1 ёшгача бўлган болаларга: препаратни 50 мг (2,5 мл) дозада буюрилади.
1 ёшдан катта болаларга: зарурат бўлганида 6 соатдан кейин препаратни худди шу дозада қайта буюриш мумкин. 24 соат давомида 5 мл дан ортиқ қўлланмасин.
Даволашни давомийлиги: препаратни иситма туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ, оғриқ қолдирувчи сифатида – 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Агар иситма (тана ҳароратини ошиши) сақланиб турса, у ҳолда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Препаратни ишлатиш қоидаси
Суспензияни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак. Суспензияни аниқ дозалаш учун флакон билан бирга ўлчов стаканчаси илова қилинади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирлар кам кузатилади, аммо қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, анорексия, қусиш, эпигастрияда дискомфортни ҳис қилиш, диарея, меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали шикастланишлари ривожланиши мумкин; узоқ муддат қўлланганда жигар фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин.
МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, кўришни бузилиши.
Қон яратиш тизими томонидан: узоқ вақт қўлланганда анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз бўлиши мумкин.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: узоқ вақт қўлланганда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар: тез-тез – терида тошма, Квинке шиши, кам ҳолларда-асептик менингит (кўпинча аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда), бронхоспастик синдром.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Меъда-ичак йўлларининг зўрайиш босқичидаги эрозив ярали шикастланишлари;
- кўриш нерви касалликлари;
- аспирин триадаси;
- қон яратилишини бузилиши;
- буйрак ва/ёки жигар фаолиятини яққол бузилишлари;
- ибупрофенга юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
НОВЭКС Ибупрофен препарати ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг таъсири кучайиши мумкин.
НОВЭКС Ибупрофенни бирга қўллаганда қонда диоксид, фенитоин, метатрексат ва литийнинг концентрациясини оширади.
НОВЭКС Ибупрофен препаратини диуретиклар ва антигипертензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг самараси сусайиши мумкин. НОВЭКС Ибупрофен бирга қўлланганда минерал кортикостероидлар ва глюкортикоидларнинг ножўя самараларини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Жигар ва буйракнинг ёндош касалликларида, сурункали юрак етишмовчилигида, даволашни бошлашдан олдин диспептик симптомларда, бевосита жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан олдин, анамнезида меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак касалликларига кўрсатма бўлганида, НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик реакцияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш жараёнида жигар ва буйрак фаолиятини, периферик қон манзирасини мунтазам назорат қилиш зарур.
Ҳомиладорликда ва эмизишда қўлланилиши
Новэкс Ибупрофенни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида қўлланиши фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина оқланган.
Новэкс Ибупрофен кўкрак сути билан оз миқдорда чиқарилади. Лактация даврида оғриқларда ва сиситмада (суткада 800 мг дан ортиқ) қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.
Буйрак фаолиятини бузилишида қўлланилиши
Буйрак фаолиятини оғир бузилишларида қўлланмайди. Препаратни 3 ойликдан 6 ойликкача бўлган болаларда анамнезида буйрак касалликлари бўлганида эҳтиёткорлик билан ва фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, метаболик ацедоз, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги, артериал босимини пасайиши, брадикардия, тахикардия.
Даволаш: меъдани ювиш (фақат қабул қилингандан кейин 1 соат давомида) фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ишқорий суюқлик, жадаллаштирилган диурез симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Препарат 120 мл дан қахрабо рангли, қалпоқчали, болалардан ҳимоялаш учун қулфча билан таъминланган шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланг.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептсиз берилади.