📜 Инструкция по применению Трамадол-ЗН капсулалар
💊 Состав препарата Трамадол-ЗН капсулалар
✅ Применение препарата Трамадол-ЗН капсулалар
📅 Условия хранения Трамадол-ЗН капсулалар
⏳ Срок годности Трамадол-ЗН капсулалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРАМАДОЛ-ЗН

TRAMADOL-ZN

 

Препаратнинг савдо номи: Трамадол-ЗН

Таъсир этувчи модда (ХПН): трамадол (tramadol)

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг трамадол гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, енгил магний карбонати, кальций стеарати.

№1 ва №2 ўлчамли каттиқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди: желатин, титан диоксиди (Е 171), индиготин (Е 132), эритрозин (Е 127).

Таърифи: оқ рангли тиниқ бўлмаган корпусли ва тиниқ бўлмаган, қизил рангли қопқоқчали, №1 ёки №2 ўлчамли каттиқ желатин капсулалар.

Капсулаларни ичидагиси – оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетиклар. Опиоидлар.

АТХ коди: N02АХ02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Трамадол – марказий фаол таъсирга эга бўлган опиоидли анальгетик. Аралаш таъсир механизмига эга. µ-рецепторларга максимал яқин бўлган носелектив µ-, δ- ва к-рецепторларнинг носелектив тоза агонисти ҳисобланади. Трамадолни оғриқни қолдирувчи таъсирини таъминлайдиган бошқа механизмлари нейронларда норадреналинни қайта қамраб олинишини сусайиши ва серотонинергик жавобни кучайиши билан боғлиқ.

Трамадол йўталга қарши таъсир ҳам кўрсатади. Морфиндан фарқли ўлароқ трамадол кенг диапазондаги оғриқни қолдирувчи дозалари нафас олишни бостирмайди. Шунингдек овқат ҳазм қилиш тизими моторикасига сусайтирувчи таъсири кучсизроқ намоён бўлади. Юрак–қон томир тизимига одатда кучсиз таъсир кўрсатади. Трамадолнинг фаоллиги морфинни фаоллигидан 1/10 дан 1/6 гача бўлган диапазонида баҳоланади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин трамадолнинг тахминан 90% дан ортиғи овқат ҳазм қилиш тизимидан сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга 4,8 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги – 68% ни ташкил қилади. Қон плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, препаратни 0,1% кўкрак сути билан ажралади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 6 соатни ташкил этади. Трамадол ва унинг метаболитлари буйраклар орқали ўзгармаган ҳолатда (25-35%) чиқарилади. Тахминан 7% гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

75 ёшдан катта пациентларда ярим чиқарилиш даврини узайиши кузатилади.

 

Қўлланилиши

Ўртача ва кучли оғриқни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалар ва даволаш давомийлигини оғриқ синдромини жадаллигига қараб, шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга ичга 1-2 капсуладан (50-100 мг) ҳар 4-6 соатда буюрилади.

Максимал суткалик доза 8 капсулани (400 мг) ташкил қилади.

Агар трамадолни (50 мг) бир марталик дозасини қабул қилингандан кейин 30-60 минут давомида оғриқни камайиши кузатилмаса, у ҳолда бир марталик дозани (50 мг) қўшимча буюриш мумкин.

Кучли оғриқда Трамадол-ЗН янада юқорироқ бошланғич дозаси (100 мг) талаб қилиниши мумкин.

Оғриқни жадаллига қараб таъсир давомийлиги 4-8 соатни ташкил қилади. Зарурати бўлганида эрта операциядан кейинги даврда қўшимча оғриқсизлантириш учун юқорироқ дозалар талаб қилиниши мумкин. Суткалик доза одатда қўлланадиган дозадан ошмаслиги керак.

Оғриқни қолдириш учун одатда минимал самарали дозани буюрилади. Трамадолнинг суткалик дозасини (400 мг) маҳсус  клиник ҳоллатлардан (масалан ракдаги оғриқ ёки оғир операциядан кейинги оғриқ) ташқари ҳолларда ошириш мумкин эмас.

Катта ёшдаги пациентлар.

Жигар ёки буйрак фаолиятини яққол намоён бўлган клиник бузилишлари бўлмаган кекса ёшдаги пациентларга  (75 ёш гача) одатда дозага тузатиш қиритиш талаб қилинмайди.

Жигар ва буйрак етишмовчилиги/диализ.

Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини енгил ва ўртача бузилиши бўлган беморларда трамадолнинг чиқарилиши секинлашади шундай қилиб ушбу беморларга зарурат  бўлганида беморни эҳтиёжига қараб қабул қилишлар орасидаги интервалини ошириш керак.

Изоҳ. Препаратни фақат тавсия қилинган паст дозаларда қўллаш лозим. Сурункали оғриқни даволаш учун Трамадол-ЗН ўрнатилган тартиб бўйича мувофиқ буюриш керак.

Капсулаларни овқатни қабул қилишдан қатъий назар бутунлигича етарлича миқдордаги сув билан қабул қилиш керак.

Даволаш давомийлиги

Трамадол-ЗН препаратини тавсия қилингандан узоқроқ қўллаш мумкин эмас. Агар касалликни характери ва оғирлигига қараб узоқ муддатли оғриқсизлантириш зарур бўлса, у ҳолда кейинчалик даволаш заруратини аниқлаш учун беморни аҳволини мунтазам ва синчков назорат қилиш керак (агар керак бўлса, даволаш танаффус билан ўтказилади).

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи кўп учрайдиган ножўя реакциялар бўлган.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, ортостатик гипотензия, юрак-қон томир коллапси,  юрак уришини ҳис қилиш. Бу нохуш самаралар айниқса вена ичига юборилганда ва ҳолсизланган пациентларда намоён бўлиши мумкин. Артериал гипертензия, брадикардия кузатилиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, иштаҳани ўзгариши, парестезиялар, тремор, нафасни сусайиши, тутқаноқсимон хуружлар, мушакларни иҳтиёрсиз тортилиши, координацияни бузилиши, синкопэ, уйқусизлик, уйқучанлик, нутқни бузилиши.

Агар тавсия қилинган дозалар сезиларли даражада оширилган ва шунингдек бир вақтда марказий таъсир кўрсатадиган бошқа депрессантлар қўлланган бўлса, нафасни сусайиши пайдо бўлиши мумкин. Тутқаноқсимон хуружлар асосан трамадолни юқори дозаларда ёки бир вақтда тиришиш тайёргарлигини пасайтирувчи дори воситалар билан қўлланганда пайдо бўлади.

Руҳий бузилишлар: галлюцинациялар, уйқуни бузилиши ва тунги даҳшатлар, тиришишлар, хавотирлик.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашиши, мидриаз.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусишга қистовлар, қабзият, диарея, шиллиқ қаватларини қуриши, кекириш, меъда ва ичак шиллиқ қаватини таъсирланиши.

Нафас аъзолари томонидан: дистония, ҳансираш. Астмани пайдо бўлганлиги ҳақида маълумотлар бўлган. Лекин сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кўп терлаш, тери реакциялари (шу жумладан қизариш, эшакеми, қичишиш).

Суяк-мушак тизими томонидан: мушак ҳолсизлиги.

Гепатобилиар тизими томонидан: айрим ҳолатларда жигар ферментларини фаоллигини ошиши.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: сийишни қийинлашиши ва сийдикни тутилиши, дизурия.

Умумий бузилишлар: толиқиш, аллергик реакциялар (дистония, бронхоспазм, ангионевротик шиш, хириллаган овоз), анафилаксия, таъмни бузилиши, кучсизлик, тормозланиш, реакция тезлигини пасайиши, ҳайз циклини бузилиши. Бошқа опиоидларни қўлланганида ўхшаш абстинент синдроми пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар қўзғалиш, хавотирлик, асабийлик, уйқуни бузилиши, гиперкинезия, тремор ва овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар каби симптомларни ўз ичига олади. Кам ҳолларда трамадол бекор қилингандан кейин бошқа симптомлар, шу жумладан оғриқ хуружлари, хавотирлик оғир ҳоллатлари, галлюцинациялар, парестезиялар, қулоқда шовқин, марказий нерв тизими томонидан одатдаги бўлмаган симптомлар (онгни чалкашиши, мания, деперсонализация, ташқи муҳит идрок қилишни бузилиши, паранойя) кузатилиши мумкин.

Трамадол қўллангандан кейин турли ножўя самаралар (пациентлар ўзига хос хусусиятига ва даволашни давомийлига қараб) бўлиши мумкин. Ушбу реакцияларга кайфиятни ўзгариши (эйфория, дисфория), фаолликни ўзгариши (пасайиши, ошиши), когниктив фаолиятини ва идрок қилишни ўзгариши (масалан қарор қабул қилиш жараёни, идрок қилишни бузилиши)   кузатилиши мумкин. Карамлик пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Трамадол гидрохлоридига ёки препаратни бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • алкоголь, психотроп, уҳлатувчи, оғриқсизлантирувчи (шу жумладан опиоид) воситалари билан ўткир заҳарланиш;
  • оғир буйрак (креатинин клиренси ‹10 мл/мин) ёки жигар етишмовчилиги;
  • МАО ингибиторлари билан даволаниш даври ва улар бекор қилингандан кейин 14 кун давомида;
  • даволаш билан назорат қилинмайдиган тутқаноқ;
  • опиоид қарамликни даволаш учун қўлланилмайди;
  • наркотикларни беқор қилиш синдромида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трамадол-ЗН капсулаларини МАО ингибиторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас. опиоид пептидни қўллашдан олдин МАО ингибиторларини 14 кун давомида қабул қилаётган пациентларда ҳаётга хавф солувчи реакциялар кузатилган бўлиб, улар марказий нерв, нафас ва юрак-қон томир тизимига таъсир қилади. Трамадолни қўлланганида МАО ингибиторлари билан ўхшаш ўзаро таъсирларни истисно қилиб бўлмайди.

Трамадол-ЗН капсулаларини ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, шу жумладан алкоголни бир вақтда қўлланганида, уларни марказий нерв тизимига бўлган таъсирини кучайтириши мумкин. Фармакокинетик тадқиқот натижалари циметидинни бир вақтда ёки олдиндан қўлланганида (фермент ингибитори) клиник аҳамиятли ўзаро таъсирларига олиб келишини эҳтимоли кам. Карбамазепинни (фермент индуктори) бир вақтда ёки олдиндан қўлланганида оғриқсизлантирувчи самарани камайтириши ва таъсир давомийлигини қисқартириши мумкин.

Трамадол ва аралаш агонистлар/антагонистларни (масалан, бупренорфин, налбуфин, пентазоцин) мажмуасини қўллаш тавсия қилинмайди, чунки назарий жиҳатдан қуйидаги мажмуада тоза агонистини оғриқсизлантирувчи самараси камайиши мумкин. Трамадол ва тиришиш тайёргарилигини пасайтирувчи серотонинни қайта қамраб олишни селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар ва бошқа дори воситалари бир вақтда қўлланганда тиришишларни чақириши ва тиришишни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Трамадолни бошқа серотонинергик дори воситалари масалан, серотонини қайта қамраб олишни селектив ингибиторлари ёки МАО ингибиторлари билан мажмуавий қўлланганида серотонин синдромини ривожланиши ҳақида айрим хабарлар мавжуд. Онгни чалкашиши, асабийлик, иситма, кўп терлаш, атаксия, миоклонус, диарея серотонин синдромини белгилари бўлиши мумкин. Серотонинергик препаратларни бекор қилиш одатда пациентни аҳволини тез яхшиланишга олиб келади. Даволаш симптомларни характерига ва оғирлигига боғлиқ.

Айрим беморларда кучли қон кетиши ва қон қўйилиши билан кечувчи ХМН (ҳалқаро меъёрлашган мунособат) ошиши ҳақида хабарлар мавжуд бўлгани учун трамадол ва кумарин ҳосиларини (масалан, варфарин) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

CYP3A4 ни ингибиция қилувчи препаратлар, шу жумладан кетоконазол ва эритромицин  трамадол (N-метил гуруҳини ажралиши) ва унинг фаол О-метил гуруҳи ажралган метаболитини метаболизмини бостириш мумкин. Қуйидаги ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган. Хинидин трамадолни қон плазмадаги концентрациясини оширади ва CYP1D6 изоэнзимни рақобатли ингибиция қилиш ҳисобига М1 метаболити концентрацияси камайтиради.

Кам сонли тадқиқотларда  операциядан олдин ва кейин 5НТ3 серотонин рецепторларини селектив антагонистларини (ондансетрон) қўлланиши операциядан кейинги оғриқлари бўлган беморларда трамадолга бўлган эҳтиёжни оширади.

Метоклопрамид ёки домперидонни қўлланганда сўрилиш тезлиги ошиши ва холестирамин билан қўлланганда камайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Трамадол-ЗН капсулаларини опиоид қарамликда, бош мия жароҳатларида, шокда, келиб чиқиши номаълум бўлган онгни бузилишида, нафас фаолиятини бузилишида, бош мия ички босимини ошишида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Опиатларга юқори сезувчанлик бўлган беморларда махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Нафас фаолиятини сусайиши бўлган пациентларда ёки марказий нерв тизимини депрессантлари билан бирга қўллангандан, ёки агар максимал тавсия қилинадиган суткалик доза аҳамиятли оширилганда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим чунки нафасни сусайиши пайдо бўлиши мумкин.

Трамадолни тавсия қилинган дозада қабул қилган пациентларда тиришишлар қайд қилинган. Тавсия қилинган максимал суткалик дозадан (400 мг) ошадиган дозада қўлланганда хавф ошиши мумкин. Тиришиш тайёргарлигини пасайтирувчи дори воситалари билан қўлланганда трамадол тиришиш хуружлари хавфини ошириши мумкин.  Тутқаноғи бўлган ва тутқаноқли хуружларга мойиллиги бўлган пациентларда, Трамадол–ЗН ҳаётий кўрсатма бўйича қўллаш керак.

Трамадолга қарамлик паст потенциали паст. Трамадолни узоқ муддат қўлланганида унга нисбатан толерантлик, руҳий ва жисмоний қарамлик ривожланиши мумкин. Дори воситаларини суииъстемол қилишга мойилиги бўлган пациентларда трамадол билан даволашни фақат қисқа муддат давомида шифокорни жиддий кузатув остида ўтказиш лозим.

Трамадол опиоид препаратларга қарамлиги бўлган пациентларда ўрнини босувчи даволаш  учун қўллаш мумкин эмас.

Трамадолни опиоид агонисти бўлишига қарамасдан, морфинни бекор қилиш симптомларини бартараф қилаолмайди.

Трамадол-ЗН билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Трамадол-ЗН капсулалари лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштирилолмаслиги, лактазани оғир танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳайвонларда ўтқазилган тадқиқотлар трамадолни юқори дозаларини аъзоларни ривожланиши, суякларни ўсиши ва янги туғилган чақалоқларни ўлим сонига таъсир  кўрсатган. Тератоген самара кузатилмаган. Трамадол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Трамадолни ҳомиладорлик даврида қўллаш ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Шу туфайли ҳомиладор аёлларда Трамадол-ЗН капсулаларини қўллаш мумкин эмас.

Туғрикдан олдин ёки туғриқ вақтида қўлланадиган трамадол бачадонни қисқаришига таъсир қилмайди. Одатда янги туғилган чақалоқларда клиник ахамиятсиз нафас тез-тезлигини ўзгаришини чақириши мумкин. Трамадолни ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланса, янги туғилган чақалоқларда абстинет синдромни ривожланиши мумкин.

Эмизиш даврида препаратни қабул қилган аёлда дозанинг тахминан 0,1% кўкрак сутига ўтади, шунинг учун Трамадол-ЗН капсулаларини ушбу даврда қўллаш мумкин эмас. Одатда трамадолни бир марталик дозада қўлланганда эмизишни тўхтатиш шарт эмас.

Болалар

Препаратни 14 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Трамадол-ЗН уйқучанлик, бош айланиши чақириши мумкин бу автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилади, шунинг учун препарат билан даволаш вақтида ушбу ишлардан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари бошқа опиоид анальгетикларни дозасини ошириб юборилиш симптомларига ўхшаш: кўз қорачиғини торайиши, қусиш, коллапс, кома,  тиришишлар хуружи, нафас фаолиятини сусайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш, нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш, ҳаётий муҳим фаолиятни назорат қилиш, ҳаддан ташқари совуб кетишини олдини олиш, вена ичига налоксонни юбориш лозим. Тиришишлар пайдо бўлган ҳолларда вена ичига диазепам юбориш керак.

Перорал шакллари билан дозани ошириб юборилиш ҳолати кузатилганда трамадол қўллангандан кейин 2 соат ичида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қўллаш тавсия қилинади. Жуда юқори дозаларда қўлланганда кейинроқ овқат ҳазм қилиш тизимини ювиш фойдали бўлади. Трамадолни оз миқдори гемодиализ ёки гемофильтрация йўли билан чиқарилади (бу усуллар Трамадол-ЗН нинг дозасини ошириб юборилишини даволашда самарасиз).

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда, 1 ёки 2 ёки 3 блистер қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 8оС дан 15оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.