📜 Инструкция по применению Квиковит
💊 Состав препарата Квиковит
✅ Применение препарата Квиковит
📅 Условия хранения Квиковит
⏳ Срок годности Квиковит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

КВИКОВИТ

KVIKOVIT

 

Препаратнинг савдо номи: Квиковит

Таъсир этувчи модда (ХПН): Тиамин гидрохлориди (В1 витамини), пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), цианокобаламин (В12 витамини).

Дори шакли: Мушак ичига юбориладиган инъекция учун эритма.

Таркиби: 

Ҳар бир ампула (2 мл) куйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – 150 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 100 мг, цианокобаламин (В12 витамини) – 1 мг. 

Ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий эдетати, инъекция учун сув 2 мл гача.

Таърифи: Қизил рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: В гуруҳи витаминларининг мажмуаси.

АТХ коди: A11А

 

Фармакологик хусусиятлари

Квиковит мажмуавий препаратдир. Квиковит препаратининг фармокологик хусусиятлари унинг таркибига кирган 3 та В гуруҳ витаминларининг биологик самараси билан изоҳланади. В гуруҳ витаминлари оқсил, ёғ ва углевод алмашинувини бошқарувчи тизимлар компоненти ҳисобланади. Ҳар бир витамин маълум бир билогик аҳамиятга эга. Уларнинг мувозанатли миқдорда организмга кириши метаболик жараёнларнинг ўтиши учун муҳим. 

Одам организмидаги тиамин гидрохлориди (В1 витамини) фосфорилланиш жараёнлари натижасида кўпгина ферментатив реакцияларнииг коферменти бўлмиш кокарбоксилазага айланади. Тиамин организмдаги оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида муҳим ўринни эгаллайди. Нерв тизими, юрак, мушаклар тўқималаридаги ва қоннинг шакли элементларидаги барча метабол жараёнларида, синапслардаги нерв импульси ўтказилиши жараёнларида иштирок этади. 

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) марказий ва периферик нерв тизимининг меъёрий функциясини мувозанатда ушлаб туриши учун зарур. Пиридоксин организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарининг ўзлаштирилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар, қон яратилиш функцияларига ижобий таъсир кўрсатади. Фосфорилланган шаклида аминокислоталар метаболизмида (декарбоксилланиш, трансаминирланиш ва бошқалар) кофермент ҳисобланади. Пиридоксин нерв-мушак ўтқазувчанлигини, мушаклар қисқаришини меъёрлаштирувчи, тиришишлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи олтингугурт сақлаган аминокислоталар – тауриннинг (метионин ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради. Нейромедиаторлар биосинтезида иштирокэтади: допамин, норадреналин, адреналин, серотонин, гистамин ва GABA. Липид алмашинувини меъёрлайди. 

Цианокобаламин (В12 витамини) меъёрий қон яратилиши ва эритроцитлар ҳосил бўлиши учун зарур. У шунингдек, қатор биокимёвий реакцияларда иштирок этади, организмдаги метил гуруҳи ташилишида, нуклеин кислоталар, оқсиллар синтези фаолиятига, аминокислоталар, углевод, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Цианокобаламин нерв тизимидаги метаболик жараёнларига (РНК, ДНК, миелиннинг синтезига, цереброзидлар ва фосфолипидларнинг липидли таркибига) таъсир кўрсатади. Цианокобаламинунинг периферик қисмининг зарарланишларига боғлик бўлган оғриқларни камайтиради. Цианокобаламин, метилкобаламин ва аденозилкобаламиннинг кофермент шакллари ҳужайралар ўсиши ва репликацияси учун зарурдир. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерация хусусиятини оширади.

 

Фармакокинетика

В1 витамини: Мушак ичига инъекция юборилгандан сўнг қонга тез ўтади. Жигарда фосфорилланишга учрайди. Жигар, юрак, мия, буйраклар, қора талоқда тўпланади, бироқ уларнинг организмдаги заҳиралари арзимас. Плацентар тўсиқдан ўтади ва она сутида аниқланади. Ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.

В6 витамини: Жигарда фармакологик фаол метаболлар (пиридоксал- фосфат ва пиридоксамино фосфат) ҳосил қилиш билан метаболланади. Пиридоксал фосфат плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши ўтади; кўпроқ қисми жигарда, камроқ эса мушаклар ва МНТ да тўпланади. Планцента орқали ўтади, кўкрак сути билан секретланади. Т½ – 15-20 кунлар. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ ўтишида чиқарилади. 

В12 витамини: Мушак ичига юборилганда плазма концентрациясининг чўққисига 60 минутдан сўнг эришилади. Қонда, уни тўқималарга ташувчи махсус оқсиллар транскобаламинлар билан боғланади. Асосан жигарда йиғилади. Буйракларнинг меъёрий функциясида 7–10% буйракларбилан, тахминан 50% аҳлат массалари билан, буйракларнинг пасайган функциясида 0-7% буйраклар билан, 70-100% аҳлат массалари билан чиқарилади. Плацентар тўсиқдан ўтади ва она сутида аниқланади.

 

Қўлланилиши

Турли сабабли нерв тизимининг касалликларини симптоматик даволаш: 

  • Невритлар, невралгия, миалгия, ишиалгия, периферик нимфалаж ва фалажлар, ретробульбар неврит, юз нервининг невралгияси, люмбаго, плекситлар, ковурғалар орасидаги невралгия, учламчи нервнинг невралгияси, ёнбошли амиотрофик склерози, ёйилган склероз, болаларнинг церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимининг зарарланишлари; 
  • В1, В6, В12 ларининг гипо- ва авитаминозлари;
  • Диабетик полинейропатия;
  • В1, В6, В12 витаминларининг танқислиги билан изоҳланган тизимли касалликлар;
  • Бирмер касаллиги (пернициоз анемия); 
  • Бери-Бери касаллиги (қуруқ ва нам).
  • Герпетик зарарланишлар (ўраб олувчи лишай ва бошқалар);
  • Энцефалопатиялар (диабетик, алкогол ва бошқалар);
  • Бўғимлар касалликлари: артрит, остеоартроз, остеохондроз, ревматизм, ревматоидли артрит;
  • Витаминлар метаболизмини кучайтирувчи (антибиотиклар, изониазид қатори туберкулёзга қарши препаратлар, эпилепсияга қарши препаратлар ва бошқалар) препаратлар билан даволашда чақирилган, тегишли витаминларнинг танқислиги;
  • Чегараланган пархезларга риоя қилганда, овқатланиш дисбалансда, витаминларни танқислиги, лихорадкада, сурункали касалликларда, кучлий жисмоний зўриқиш ва кучли чарчашда, жаррохликдан кейинги даврда;
  • Атеросклероз, юракнинг ишемик касаллиги, гепатит, холецистит, қандли диабетнинг мажмуавий терапияси таркибида;
  • Офтальмологияда (катаракта, кўз қорачиғи яраси, ирит, кератит, гемералопия, конъюнктивит). 

 

Қўллаш усули ва дозаси

Квиковит препаратини қўллаш давомийлиги ва дозалаш тартиби шифокор томонидан аниқланади. Квиковитни парентерал усулда, 1 ампуладан мушак ичига суткасига 1 марта юборилади. Инъекция учун эритма мушак ичига чуқур юборилади. Айрим ҳолатларда Квиковитни 1 инъекциядан 2-3 кунда буюрилади. Даволаш курси бемор ҳолатига қараб ўзгартирилади. 

 

Ножўя таъсирлари

Алоҳида ҳолатларда – юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафаснинг бузилишлари, Квинке шиши). Бош айланиши, кўнгил айниши, аритмиялар кўринишидаги тизимли реакцияларнинг ривожланиши, жуда тез парентерал юборилганда ёки дозаси ошириб юборилган ҳолатларда тиришишлар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Сурункали юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари, 10 ёшгача бўлган болалик ёши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Квиковитни левадопани қабул қилаётган беморларга буюрмаслик керак, сабаби В6 витамини паркинсонизм даволаниши учун препарат таъсирини сусайтиради. Пиридоксин шунингдек, қондаги тиришишга қарши препаратларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин (фенитоин, фенобарбитал ва бошқалар). Алкоголни истеъмол қилиш, контрацептив воситалар, сийдик ҳайдовчи препаратларни қўллаш тиамин даражасини пасайтириши мумкин. Магний сақлаган препаратларнинг кўшимча қабули мақсадга мувофик, чунки магний тиаминни унинг фаол шаклига айланиши учун зарурдир. Алкогол, азот оксиди, умумий анестетиклар, эпилепсияга қарши воситалар қондаги В12 витаминининг даражасини пасайтириши мумкин. Цианокобаламин oғиp металлар тузлари билан ўзаро номутаносиб. 

 

Махсус кўрсатмалар

Квиковитни орқа миянинг ўткир дегенерациясининг яширин симптомлари кузатилмагунига қадар, ташҳисни аниқламасдан буюрмаслик зарур. Юрак етишмовчилиги бўлган беморларга Квиковит, бемор холатига қараб шахсий буюрилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятга таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва кўкрак сути билан эмизишда қўлланиши.

Квиковитни ҳомиладорлик ва кўкрак сути билан эмизишда қўлланиши ман этилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозанинг ошириб юборилиши

В гуруҳи витаминларини қўлланганда дозанинг ошириб юборилиши жуда кам кузатилади, чунки улар сувда эрувчан ва уларнинг ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилади. 

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг кучайиши мумкин (дозасини камайтириш ёки препарат қўлланишини тўхтатиш керак).

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориладиган инъекция учун эритма, 2 мл дан ампулаларда. Ўрамда 3 ёки 5 тадан ампулалар. 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.