ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГРАНДАЗОЛ®
GRANDAZOL
Препаратнинг савдо номи: Грандазол®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): орнидазол, левофлоксацин
Дори шакли: инфузия учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 5 мг орнидазол, 2,5 мг левофлоксацин;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сарғиш рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Левофлоксацин, бошқа антибактериал воситалар билан мажмуаси.
АТХ коди: J01RА05.
Фармакологик хусусиятлари
Левофлоксацин
Фармакодинамикаси
Левофлоксацин – фторхинолонлар гуруҳига мансуб синтетик антибактериал препарат ва офлоксацин дори воситасининг рацемик аралашмасининг S-энантиомери.
Таъсир механизми
Фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал препарат сифатида левофлоксацин ДНК-ДНК-гираза ва топоизомераза ІV комплексига таъсир қилади.
Фармакокинетика/фармакодинамика нисбати
Левофлоксациннинг бактериал фаоллиги даражаси қон зардобида максимал концентрация (Сmax) ёки фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон (АUC) ҳамда минимал ингибиция қилувчи (бостирувчи) концентрация (МИК (МБК)) ўртасидаги нисбатга боғлиқ.
Резистентлик механизми
Резистентликнинг асосий механизми gyr-A генларидаги мутация оқибати бўлиб ҳисобланади. In vitro шароитда левофлоксацин ва бошқа фторхинолонлар ўртасида кесишган резистентлик мавжуд.
Таъсир кўрсатиш механизми туфайли одатда левофлоксацин ва антибактериал воситаларнинг бошқа синфлари ўртасида кесишган резистентлик мавжуд бўлмайди.
Антибактериал спектр
Резистентликнинг тарқалганлиги танланган турлар учун географик жиҳатдан ва вақт бўйича фарқланиши мумкин, шу сабабли айниқса оғир инфекцияларни даволашда резистентлик тўғрисидаги маҳаллий маълумотларни олиш мақбул бўлади. Резистентликнинг маҳаллий тарқалганлиги айрим инфекция турларида препарат наф келтиришига шубҳа туғдирса, зарурат бўлганида мутахассисга маслаҳат олиш учун мурожаат қилиш лозим.
Одатда сезгир турлари
Аэроб граммусбат бактериялар Staphylococcus aureus метицилинга сезгир, Staphylococcus saprophyticus, Streptococci, С ва G гуруҳи, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes
Аэроб грамманфий бактериялар Burkholderia cepacia, Eikenella corrodens, Haemophilus influenzae, Haemophilus para- influenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Pasteurella multocida, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri Анаэроб бактериялар Peptostreptococcus Бошқалар Chlamydophila pneumoniae, Chlamydophila psittaci, Chlamidia trachomatis, Legionella pneumophila, Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Ureaplasma urealyticum |
Орттирилган (иккиламчи) резистентлик муаммоли бўлиши мумкин бўлган турлар
Аэроб граммусбат бактериялар Enterococcus faecalis, Staphylococcus aureus метицилинга резистент, Staphylococcus coagulase spp. Аэроб грамманфий бактериялар Acinetobacter baumannii, Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Morganella morganii, Proteus mirabilis, Providencia stuartii, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens Анаэроб бактериялар Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotamicron, Bacteroides vulgatus, Clostridium difficile |
Бошқа маълумотлар
- aeruginosa чақирган госпитал инфекцияларида мажмуавий даволашга эҳтиёж бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Вена ичига ва перорал юборилганида левофлоксацин фармакокинетикасида жиддий фарқлар йўқ.
Вена ичига юборилганидан кейин препарат бронхлар шиллиқ қаватида ва ўпка тўқимасининг бронхиал секретида (ўпкадаги концентрация қон плазмасидаги концентрациядан юқори бўлади), сийдикда тўпланади. Орқа мия суюқлигига левофлоксацин қийин ўтади.
Тақсимланиши
Левофлоксациннинг тахминан 30-40% қон зардоби оқсиллари билан боғланади. Суткада 1 марта 500 мг дан кўп марта қўлланганида левофлоксациннинг тўпланиш самараси деярли йўқ. Суткада икки марта 500 мг дан дозада қўлланилганидан кейин препаратнинг сезиларли бўлмаган, аммо тахмин қилинадиган тўпланиш самараси мавжуд. Барқарор ҳолатга 3 кун давомида эришилади.
Организм тўқималари ва суюқликларига ўтиши
Бронхлар шиллиқ қаватларига, ўпка тўқималарининг бронхиал секретига (ЎТБС) ўтиши
Препарат 500 мг перорал қўлланилганидан кейин бронхлар шиллиқ қаватида ва ўпка тўқимасининг бронхиал секретида левофлоксациннинг максимал концентрацияси мувофиқ равишда 8,3 мкг/г ва 10,8 мкг/мл ни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичларга препарат қабул қилинганидан кейин бир соат давомида эришилган.
Ўпка тўқималарига ўтиши
Препарат 500 мг перорал қўлланилганидан кейин ўпка тўқималарида левофлоксациннинг максимал концентрацияси 11,3 мкг/мл ни ташкил этган ва препарат қабул қилинганидан кейин 4-6 соатдан сўнг эришилган. Ўпкадаги концентрация қон плазмасидаги концентрациядан юқори бўлади.
Қовуқ ичига ўтиши
Қовуқ ичига левофлоксациннинг 4-6,7 мкг/мл ни ташкил этган максимал концентрациясига препарат 3 кун давомида суткада мувофиқ равишда бир ёки икки марта 500 мг дан дозада қўлланилганидан кейин эришилган.
Цереброспинал (орқа мия) суюқлигига ўтиши
Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.
Простата тўқималарига ўтиши
Препарат 3 кун давомида суткада бир марта 500 мг дан дозада қўлланилганида простата тўқималарида левофлоксациннинг ўртача концентрацияси 2 соатдан, 6 соатдан ва 24 соатдан сўнг мувофиқ равишда 8,7 мкг/г, 8,2 мкг/г ва 2 мкг/г ни, простата/плазма концентрациясининг ўртача коэффициенти 1,84 ни ташкил этган.
Сийдикдаги концентрацияси
Левофлоксациннинг 150 мг, 300 мг ва 500 мг ли дозаси ичга бир марта қабул қилингандан кейин 8-12 соат ўтгач сийдикдаги ўртача концентрацияси мувофиқ равишда 44 мг/л,
91 мг/л ва 200 мг/л ни ташкил этган.
Биотрансформацияси
Левофлоксацин жуда ҳам сезилмас даражада метаболизмга учрайди, дисметил-левофлоксацин и левофлоксацин N-оксид метаболитлар бўлиб ҳисобланади. Ушбу метаболитлар сийдик билан ажраладиган препаратнинг 5% кам миқдорини ташкил этади. Левофлоксацин стереокимёвий жиҳатдан барқарор ҳисобланади ва хорал структура инверсиясига олиб келмайди.
Чиқарилиши
Левофлоксацин перорал ва вена ичига юборилганидан кейин қон плазмасидан нисбатан секин чиқарилади (ярим чиқарилиш даври 6-8 соатни ташкил этади). Препарат одатда буйраклар орқали чиқарилади (юборилган дозанинг 85 %).
Вена ичига ва перорал юборилганида левофлоксацин фармакокинетикасида жиддий фарқлар йўқ, бу эса перорал ва вена ичига юборилиши усуллари ўзаро алмашина олиш мумкинлиги ҳақида далолат беради.
Пропорционаллик
Левофлоксацин 50-600 мг диапазонда тўғри пропорционал фармакокинетикага эга.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилиги левофлоксацин фармакокинетикасига таъсир кўрсатади. Буйрак фаолияти пасайганида буйрак орқали чиқарилиши ва клиренси пасаяди, ярим чиқарилиш даврлари эса ошади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Ёш ва кекса ёшдаги пациентларда левофлоксацин фармакокинетикасида креатинин клиренси билан боғлиқ фарқлардан ташқари сезиларли фарқлар йўқ.
Гендер фарқланишлари
Аёл ва эркак жинсдаги пациентлар бўйича ўтказилган алоҳида таҳлил левофлоксацин фармакокинетикасида жинс билан боғлиқ сезиларли бўлмаган фарқларни намоён этган. Ушбу гендер фарқланишлари клиник жиҳатдан аҳамиятли эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Орнидазол
Фармакодинамикаси
Орнидазолнинг таъсир этиш механизми унга сезгир микроорганизмларда ДНК структурасининг бузилиши билан боғлиқ. Орнидазол Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis) ларга, шунингдек Bacteroides, Fusobacterium spp. каби айрим анаэроб бактерияларга; Clostridium spp. анаэроб граммусбат бактерияларга, Eubacterium spp. сезгир штаммларига; Peptococcus spp. анаэроб граммусбат коккларга, Peptostreptococcus spp га нисбатан фаол ҳисобланади.
Микроб ҳужайрасига енгил равишда ўта олади ва ДНК билан боғланган ҳолда, репликация жараёнини бузади.
Фармакокинетикаси
Орнидазол гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали яхши ўта олади, орқа мия суюқлигига, сафрога ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Вена ичига 15 мг/кг дозада юборилганида ва кейинчалик ҳар 1 кг учун 7,5 мг дозада ҳар 6 соатда юборилганида мувозанат концентрацияси 18-26 мкг/мл ни ташкил этади. Организмда препаратнинг тахминан 30-60% гидроксил гуруҳини қўшилиши, оксидланиш ва глюкуронизация йўли билан метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши. Орнидазол кўпроқ (60-80%) сийдик орқали деярли 20% ўзгармаган кўринишда, 6-15% ахлат орқали организмдан чиқарилади.
Қўлланилиши
Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) чақирган сийдик-таносил йўлларининг аралаш инфекцияларини даволаш.
Гинекологик операциялар ўтказилганидан кейинги йирингли-яллиғланиш асоратларини олдини олиш.
Нафас йўлларининг ўткир инфекцияларини даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига томчилаб юборилади.
Грандазол®нинг суткалик дозаси 100 мл ни (500 мг орнидазол ва 250 мг левофлоксацин) ташкил этади. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Бемор ҳолати барқарорлашгандан кейин, левофлоксацин ва орнидазолни перорал қабул қилишга ўтиш керак. Даволашни касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан ёки қўзғатувчини йўқолганлигини тасдиқловчи лаборатория маълумотлари олинганидан кейин 48-72 соат мобайнида давом эттириш лозим.
Оғир инфекция ҳолларида Грандазол® нинг максимал суткалик дозаси суткасига 1-2 марта юбориш учун 200 мл (1000 мг орнидазол ва 500 мг левофлоксацин) ни ташкил этади.
Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам буйрак фаолиятлари бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентлар учун дозалаш (доза левофлоксацинга кўра ҳисобланади):
Креатинин клиренси | Дозалаш тартиби | ||
минутига
50-20 мл |
биринчи доза –
250 мг кейингилари – 125 мг/24 соат |
биринчи доза –
500 мг кейингилари – 250 мг/24 соат |
биринчи доза –
500 мг кейингилари – 250 мг/12 соат |
минутига
19-10 мл |
биринчи доза –
250 мг кейингилари – 125 мг/48 соат |
биринчи доза –
500 мг кейингилари – 125 мг/24 соат |
биринчи доза –
500 мг кейингилари – 125 мг/12 соат |
<10 мл/мин (шунингдек гемодиализ ва САПД 1) | биринчи доза –
250 мг кейингилари – 125 мг/48 соат |
биринчи доза –
500 мг кейингилари – 125 мг/24 соат |
биринчи доза –
500 мг кейингилари – 125 мг/24 соат |
1 – Гемодиализ ёки сурункали амбулатория перитонеал диализи (САПД) дан кейин қўшимча дозалар керак эмас.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозалаш. Левофлоксацин жигарда кам даражада метаболизмга учраганлиги сабабли дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Кекса ёшдаги пациентларда дозалаш. Агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, дозага тузатиш киритишга эҳтиёж йўқ. Вена ичига юбориш учун эритма Грандазол® ни вена ичига аста-секин томчилаб инфузияси йўли билан юборилади. 100 мл Грандазол® (500 мг орнидазол ва 250 мг левофлоксацин) эритмасини юбориш давомийлиги 60 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Пациентнинг ҳолатига кўра бир неча кундан кейин препаратни вена ичига юборишдан айнан шу дозада перорал қабул қилишга ўтиш мумкин.
Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Бошқа антибактериал воситаларни қўллашдаги каби Грандазол® препарати билан даволашни тана ҳарорати нормага келганидан ёки қўзғатувчилар йўқолганлиги микробиологик тестлар билан тасдиқланганидан кейин камида 48-72 соат мобайнида давом эттириш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар қуйида келтирилган MedRA аъзолар тизими таснифига мувофиқ таърифланган.
Учраш тез-тезлиги қуйидаги шартли белгилардан келиб чиқиб аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, ≤1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, ≤1/1000), жуда кам ҳолларда (≤1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолашнинг имкони йўқ).
Қон тизими ва лимфа тизими томонидан
Тез-тез эмас: лейкопения, эозинофилия.
Кам ҳолларда: тромбоцитопения, нейтропения.
Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз.
Номаълум: панцитопения, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан
Жуда кам ҳолларда: эшакеми, бронхоспазм ва эҳтимол оғир нафас сиқилиши белгилари бўлган анафилактик шок.
Анафилактик ва анафилактоид реакциялар баъзан биринчи дозани қабул қилгандан сўнг юзага келиши мумкин.
Руҳият томонидан
Тез-тез эмас: уйқусизлик, асабийлашиш.
Кам ҳолларда: психотик бузилишлар, депрессия, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалувчанлик, хавотирлик.
Жуда кам ҳолларда: ўз-ўзига шикаст етказиш хулқ-атворли психотик реакциялар, шу жумладан ўз жонига қасд қилишга қаратилган фикр ва ҳаракатлар, галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан
Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик.
Кам ҳолларда: тиришишлар, тремор, парестезиялар, ригидлик, координацияни бузилиши.
Жуда кам ҳолларда: сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия, дисгевзия (таъм билишни субъектив бузилиши), шу жумладан агевзия (таъм билишни йўқолиши), паросмия (ҳид билишни бузилиши), шу жумладан аносмия (ҳид билишни йўқолиши), вақтинчалик ҳушдан кетиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан
Кам ҳолларда: тахикардия, артериал босимни пасайиши.
Жуда кам ҳолларда: коллапс.
Номаълум: QT интервалини узайиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари/моддалар алмашинуви томонидан
Тез-тез: диарея, кўнгил айниши.
Кам ҳолларда: кўнгил айниши, қусиш, оғизда металл таъми.
Жуда кам ҳолларда: колитни, шу жумладан сохтамембраноз колитни намоён қиладиган қонли ич кетиши, иштаҳани йўқлиги, оғиз қуриши, тилни караш билан қопланиши, қусиш, овқат ҳазм қилишни бузилиши, гипогликемия, анорексия.
Гепатобилиар бузилишлар.
Тез-тез: жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ИФ, ГГТП) кўрсаткичларини ошиши.
Тез-тез эмас: билирубинни ошиши.
Жуда кам ҳолларда: гепатит.
Номаълум: сариқлик ва жигарнинг оғир шикастланиш ҳоллари, шу жумладан асосан асосий касаллиги оғир бўлган пациентларда препарат таркибига кирувчи левофлоксацин қабул қилинганида ўткир жигар етишмовчилиги ҳоллари бўлиши мумкин.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан
Тез-тез эмас: тошма, қичишиш, терини қизариши.
Кам ҳолларда: эшакеми.
Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларнинг (масалан, юз териси ва ҳалқум шиллиқ қаватининг) ангионевротик шиш, қуёш ва ультрабинафша нурланишларга сезувчанликни ошиши, порфирия.
Номаълум: токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми, экссудатив кўп шаклли эритема, гипергидроз.
Баъзан биринчи дозани қабул қилгандаёқ тери-шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар юзага келиши мумкин.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан.
Кам ҳолларда: пайларни шикастланиши, шу жумладан яллиғланиши, бўғим ёки мушакларда оғриқ.
Жуда кам ҳолларда: пай (масалан, ахилл пайи) узилиши. Ушбу ножўя таъсир даволаш бошлаганидан 48 соат ичида намоён бўлиши ва иккала оёқ ахилл пайларини шикастлантириши мумкин. Мушак ҳолсизлиги, бу оғир миастения мавжуд бўлган беморлар учун муҳим ўрин тутади, мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз).
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан
Тез-тез эмас: қон зардобида креатинин кўрсаткичларини ошиши.
Жуда кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги (интерстициал нефрит оқибатида).
Юборилган жойда умумий бузилишлар ва ҳолатлар.
Тез-тез эмас: астения.
Жуда кам ҳолларда: пирексия.
Номаълум: оғриқ (шу жумладан бел, кўкрак ва қўл-оёқлардаги оғриқ).
Инфекция ва инвазиялар
Тез-тез эмас: микозлар (ва бошқа резистент микроорганизмларнинг пролиферацияси).
Кўриш аъзолари томонидан
Жуда кам ҳолларда: кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзолари томонидан ва вестибуляр бузилишлар
Тез-тез эмас: вертиго.
Жуда кам ҳолларда: эшитиш қобилиятини бузилиши.
Номаълум: қулоқ шанғиллаши.
Нафас олиш тизими томонидан
Кам ҳолларда: бронхоспазм, ҳансираш.
Жуда кам ҳолларда: аллергик пневмонит.
Бошқа ножўя таъсирлари: экстрапирамид симптомлар ва ҳаракат координациясини бошқа бузилишлари, гиперсенситив васкулит, порфирияси бўлган пациентларда порфирия хуружлари. Ҳар қандай антибактериал воситаларни қўллаш инсон организмидаги нормал микрофлорани бузилиши билан боғлиқ бузилишларга олиб келиши мумкин. Шу сабабга кўра, қўшимча даволашни талаб қилувчи иккиламчи инфекция ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Левофлоксацинга ёки орнидазолнинг бошқа фторхинолонларга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; марказий нерв тизимининг органик касалликлари: тутқаноқ, тарқоқ склероз; анамнезида фторхинолонлар қўлланганидан кейинги пай узилишлари, қон айланишини бузилиши, сурункали алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Левофлоксацин
Левофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда буюрилиши қон плазмасида теофиллин концентрациясини ошишига ва унинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Пробенецид, азлоциллин қон плазмасида препарат концентрациясини оширади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) левофлоксацинни марказий нерв тизимига таъсирини кучайтириши мумкин. Левофлоксацин циклоспориннинг нефротоксиклигини ва айрим НЯҚПнинг нейротоксиклигини оширади. Варфарин бир вақтда қабул қилинганида коагуляция кўрсаткичларини назорат қилиш зарур. Перорал гипогликемик воситалар бир вақтда қабул қилинганида қонда глюкоза даражасини назорат қилиш лозим. Карбоангидраза, натрий цитрати ингибиторларини бир вақтда қабул қилиниши кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади.
Пробенецид ва циметидин
Пробенецид ва циметидин левофлоксацинни чиқарилишига статистик жиҳатдан ишончли таъсир қилади. Левофлоксацинни буйрак клиренси циметидин мавжуд бўлганида 24% га ва пробенецид мавжуд бўлганида 34% га пасаяди. Бу ҳар иккала препарат левофлоксацинни каналчалари секрециясини тўсишга қодирлиги сабабли юз беради. Бироқ тадқиқотлар давомида синалган дозаларда статистик аҳамиятга эга кинетик фарқлар клиник аҳамиятга эга эканлиги ҳақиқатдан узоқ ҳисобланади. Левофлоксацинни пробенецид ва циметидин каби каналчалари секрециясига таъсир кўрсатувчи дори воситалари билан бир вақтда, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга, қўллашга эҳтиёткорлик билан қараш керак.
К витаминининг антагонистлари
К витаминининг антагонистлари (масалан, варфарин) билан бир вақтда қўлланганида яққол намоён бўлиши мумкин бўлган коагуляция тестлари кўрсаткичларининг (ПЧ/халқаро нормаллаштирувчи нисбат) ошиши ва/ёки қон кетиши ҳақида хабар берилган. Шунга қарамай, параллел равишда К витаминининг антагонистларини қабул қилаётган пациентларда коагуляция кўрсаткичларини назорат қилиш зарур.
QT интервалини узайтирувчи дори воситалари
QT интервалини узайтиришга қодирлиги маълум бўлган дори воситаларини (масалан, IA ва III синф антиаритмик воситалар, трициклик антидепрессантлар ва макролидларни) қабул қилаётган пациентларга бошқа фторхинолонлар каби левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Бошқа маълумотлар
Фармакология клиник тадқиқотлари левофлоксацин кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин билан бирга қабул қилинганида левофлоксацин фармакокинетикасига ҳеч қандай клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаганлигини намоён қилди.
Орнидазол
Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганида орнидазол кумарин қатори антикоагулянтлари (варфарин ва бошқалар) таъсирини рағбатлантиради, бу эса уларнинг дозасига тегишли тузатишлар киритишни талаб қилади. Векуроний бромиди таъсирини узайтиради.
Номутуносиблик. Препарат юборилганда уни бошқа инъекцион эритмалар билан аралаштирмаслик лозим.
Махсус кўрсатмалар
Фақат даволашга тўғридан-тўғри кўрсатма бўлганида жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган беморларга, кекса ёшдаги беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Даволаш курси давомида буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш зарур.
Препарат қўлланилаётганида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.
Препарат билан даволашда ультрабинафша нурланишини қўллаш мумкин эмас.
Кам ҳолларда кузатиладиган тенденит пайларни узилишига олиб келиш мумкин. Кекса ёшдаги беморлар бундай асоратга мойилроқ бўладилар. Тенденитга шубҳа қилинганида препарат билан даволашни зудлик билан тўхтатиш ва шикастланган пайни даволашни бошлаш лозим.
Даволаш вақтида оғир ва узоқ давом этадиган диарея юзага келганида сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш лозим, у препарат буюрилишини бекор қилишни талаб этади.
Препаратни қўллаш даврида беморлар кристаллурияни олдини олиш учун етарли миқдорда суюқликни қабул қилишлари керак.
Тиришишларга мойил бўлган пациентлар
Препаратни анамнезда тутқаноқ касаллиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас, ва бошқа хинолонлар билан бўлгани каби препаратни илгари марказий нерв тизими шикастланишлари бўлган пациентлар сингари тиришишларга мойил пациентларга фенбуфен ва унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари ёки теофиллин каби тиришишга қарши тайёргарликни оширувчи (тиришиш бўсағасини пасайтирувчи) дори воситалари билан бир вақтда даволашда ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Тиришишлар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш лозим.
Гипогликемия
Айниқса қандли диабет билан касалланган, гипогликемик воситалар (масалан, глибенкламид) билан перорал ёки инсулин билан ёндош даволанган пациентларда гипогликемия ҳолатлари тўғрисида хабар қилинган. Қандли диабет билан касалланган пациентларда қонда глюкоза даражасини синчковлик билан кузатиш тавсия этилади («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).
К витаминининг антагонистларини қабул қилган пациентлар
Грандазол® препаратини К витамини антагонисти (масалан, варфарин) билан бирга қабул қилган пациентларда коагуляция тестлари кўрсаткичлари (ПЧ/халқаро нормаллаштирувчи нисбат) ошиши ва/ёки қон кетиши мумкинлиги сабабли, агар бу дори воситалари бир вақтда қўлланилса, коагуляция тестлари бўйича кузатувни олиб бориш лозим.
Психотик реакциялар
Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда психотик реакциялар ҳақида хабар қилинган. Жуда кам ҳолларда ушбу реакциялар, гоҳида левофлоксацинни фақат ягона дозаси қабул қилинганидан кейин, ўз жонига қасд қилиш фикрларига ва ўзига шикаст етказишга ундовчи феъл-атворга қадар ривожланган. Агар пациентда ушбу реакциялар юзага келса, левофлоксацинни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш лозим. Психотик бузилишлари ёки анамнезда руҳий касалликлари бўлган пациентларда левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.
QT интервалини узайиши
Қуйидагича каби QT интервали узайиши хавфи маълум омиллари бўлган пациентларга фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллашга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим, масалан:
- QT интервалини узайиши туғма синдроми;
- QT интервалини узайтиришга қодирлиги маълум бўлган дори воситаларини (масалан, IA ва III синф антиаритмик воситалар, трициклик антидепрессантлар, макролидларни) бир вақтда қўллаш;
- тўғриланмаган электролит дисбаланси (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);
- кекса ёшдаги пациент;
- юрак касаллиги (масалан юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия).
Периферик нейропатия
Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда тезда содир бўлиши мумкин бўлган сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия ҳақида хабар берилган. Агар пациентда нейропатия симптомлари кузатилаётган бўлса, қайтмас ҳолат юзага келишини олдини олиш учун левофлоксацинни қабул қилиш тўхтатилиши лозим.
Гепатобилиар бузилишлар
Левофлоксацин қабул қилинганида кўпроқ оғир асосий касалликлари, масалан сепсис бўлган пациентларда ҳаёт учун хавф туғдирадиган некротик гепатитдан то жигар етишмовчилигига қадар ҳолатлар ҳақида хабар қилинган. Агар бундай ҳолатлар ва анорексия, сариқлик, сийдикнинг қора рангда эканлиги, қорин соҳасида қичишиш ёки оғриқлар каби жигар касаллиги симптомлари юзага келса, пациентларга даволанишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилиши лозим.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни қўллаш мумкин эмас.
Болалар
Препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Препарат стационар шароитларида қўлланилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Левофлоксацин
Доза ошириб юборилганлигининг эҳтимол қилинадиган муҳим симптомлари (бош айланиши, онгни бузилиши ва тиришиш хуружлари) марказий нерв тизимига тааллуқлидир. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра терапевтик дозадан юқори бўлган дозалар қўлланганида QT-интервални узайиши кузатилган. Доза ошириб юборилган тақдирда пациентни синчковлик билан кузатиш, шу жумладан ЭКГ ўтказилиши зарур. Даволаш симптоматик амалга оширилади.
Орнидазол
Доза ошириб юборилганида ҳушдан кетиш, бош оғриғи, бош айланиши, титроқ, тиришишлар, диспептик бузилишлар бўлиши мумкин. Даволаш: махсус антидот номаълум; симптоматик даволаш ўтказилади, тиришишлар пайдо бўлганида диазепам буюрилади.
Чиқарилиш шакли
100 мл, 200 мл дан бутилкага №1 ёки 100 мл, 200 мл дан контейнерга №1 жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.