📜 Инструкция по применению Тивортин
💊 Состав препарата Тивортин
✅ Применение препарата Тивортин
📅 Условия хранения Тивортин
⏳ Срок годности Тивортин

ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИВОРТИН®

TIVORTIN

 

Препаратнинг савдо номи: Тивортин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): аргинин гидрохлориди

Дори шаклн: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4,2 г аргинин гидрохлориди (100 мл эритмада 20 ммоль аргинин ва 20 ммоль хлоридлар сакланади).

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: тиник, рангсиз суюклик.

Фармакотерапевтик гурухи: Аминокислоталар.

АТХ коди: В05ВА01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси.

Аргинин (а-амино-ϭ-гуанидизовалериан кислотаси) – аминокислота бўлиб, шартли алмашинмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг купсонли хаётий муҳим функциясиларининг фаол ва ҳар томонлама хужайра регулятори хисобланади, организмнинг оғир ҳолатида мухим протектор самара курсатади. Тивортин® антигипоксик, мембранастабилаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик кўрсатади, оралиқ алмашинув ва энергия билан таъминлаш жараёнларини фаол бошкарувчиси сифатида намоён бўлади.  Организмда гормонал балансни тутиб туришда маълум роль ўйнайди. Маълумки аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин микдорини оширади, пролин, полиамин, агматин синтезида иштирок этади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади. мембранодеполяризацияловчи таъсир кўрсатади.

Аргинин жигарда мочевина синтези циклидаги асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Препаратнинг гипоаммониемик самараси аммиакни мочевинага айланишини фаоллашиши йўли билан амалга ошади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембрананистабилаштирувчи фаоллиги хисобига гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Тивортин® эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация қиладиган NО-синтаза ферментига субстрат ҳисобланади. Препарат гуанилатциклазани фаоллаштиради ва қон томирлар эндотелийсида циклик гуаниндимонофосфат (цГМФ) микдорини оширади, қон томирлар эндотелийига тромбоцитлар ва лейкоцитлар фаоллиги ва адгезиясини камайтиради, адгезияловчи протеинлар VCAM-1 ва МСР-1 сиитезини сусайтиради ва шу билан атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, қон томирлар деворидаги силлиқ миоцитлар миграцияси ва пролиферацияси рағбатлантирувчиси ва кучли вазоконстриктор бўлган эндотелин-1 синтезини сусайтиради. Тивортин® шунингдек оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори – ассиметрик диметиларгинин синтезини сусайтиради. Препарат Т-хужайраларни ишлаб чиқарувчи айрисимон безининг функциясиини рағбатлантиради, жисмоний юклама вақтида қондаги глюкоза микдорини бошкаради. Яққол кислота ҳосил қилувчи таъсир кўрсатади ва кислота-ишқор мувозанатини тузатишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентранияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Тивортин® йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрацияга учрайди, бироқ буйрак найчаларида амалда тулиқ кайта сурилади.

 

Кулланилиши

Бош мия ва юрак қон томирларининг атеросклерози, периферик қон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан ўзгарувчи чўлоқлик кўринишлари билан, диабетик ангиопатия, юракнинг ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги холат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постэмболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик холатлар, реконвалесцепция жараёнидагиастеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези функциясиини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.

 

Куллаш усули ва дозалари

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритматашкил қилади. Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияларда, астеник холатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади.

Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммольдан ошмаслиги керак.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил килади.

Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини куйидагича хисоблаш мумкин:

аргинин гидрохлориди (ммоль)

————– —————————– х 0.3 х кг  тана вазни

ортщча ищор (Be) (ммоль/л)

Юборишни хисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозани қўшимча тузатиш кислота – ишкор балансини натижа олинганидан кейин кайта ўтказилиши керак.

 

Ножўя таъсири

Бош оғриғи, қизиш хисси, эритма юборилган жойида флебит. Камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиги мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратга юқори сезувчанлик;
  • буйраклар функциясиининг оғир бузилишлари;
  • гиперхлоремик ацидоз;
  • анамнезда аллергик реакциялар;
  • калий тежовчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактон;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тивортин® қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва баркарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини хисобга олиш керак. Калийни тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вактда қўллаш қондаги инсулиннинг микдорини ошириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий микдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

Препарат эндокрин безларининг функциясии бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда хомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш буйича маълумотлар мавжуд эмас.

Болалар:

Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вактида эҳтиёткорликка риоя килиш керак, чунки препарат бош оғриғини чакириши мумкин.

Номутаносиблик.

Препарат тиопентал билан номутаносиб.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомпари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.

Даволаш: дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнииг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг хаётий функциясиларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0.9% натрий хлориди эритмаси, 5% глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл дан шиша бутилкаларда картон қутида.

 

Саклаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача ҳароратда сақлансин.

 

Ярокдилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.