📜 Инструкция по применению Зиромин кукун
💊 Состав препарата Зиромин кукун
✅ Применение препарата Зиромин кукун
📅 Условия хранения Зиромин кукун
⏳ Срок годности Зиромин кукун

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИРОМИН

ZIROMIN

Препаратнинг савдо номи: Зиромин

Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: азитромицн (азитромицин дигидрати шаклида) – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, уч асосли натрий фосфати додекагидрати, натрий бензоати, гидроксипропилцеллюлоза, ксантан камеди, “Олча” ароматизатори, “Банан” ароматизатори.

Таърифи: ўзига хос олча ва банан ҳидли оқ рангли бир хил кукун; сувда эритилганидан сўнг – оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос олча ва банан ҳидли бир хил суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита (макролидлар ва азалидлар).

АТХ коди: J01FA10

Фармакологик ҳусусиятлари

Зиромин (азитромицин) макролид антибиотикларнинг кичик гуруҳи – азалидларнинг вакили ҳисобланади, кенг антибактериал таъсир доирасига эга. 50S-суббирликлар билан боғланиб, трансляция босқичида пептидтранслоказани сусайтиради ва микроб ҳужайрасида оқсил синтезини сусайтиради.

Қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus agalactiae;

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Bordetella pertussis, Listeria monocytogenes;

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae, Chlamydia trachomatis, Ureaplasma urealyticum, Legionella pneumophila, Borrelia burgdorferi (Лайм касаллигини қўзғатувчиси), Mycoplasma pneumoniae, Mycobacterium avium (MAC), Toxoplasma gondii.

Препаратга чидамли граммусбат микроорганизмлар – Enterococcus faecalis ва Staphylococcus ларнинг метициллинган чидамли кўпчилик штаммлари; анаэроб микроорганизмлар – Bacteroides fragilis.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг биокираолишлиги 37% ни ташкил этади, қон плазмасида максимал концентрацияси (Cmax) 2-3 соатдан кейин ҳосил бўлади, тақсимланиш ҳажми 31,1 л/кг. Плазма оқсиллари билан боғланиши қондаги концентрациясига тескари пропорционал ва 12-52% ни ташкил этади. Ҳужайраларнинг мембраналари орқали ўтади (ҳужайра ичи қўзғатувчилари чақирган инфекцияларда самаралидир). Инфекцияга жойига фагоцитлар, полиморф-ядроли лейкоцитлар ва макрофаглар ёрдамида ташилади, у ерда бактариялар таъсирида ажралиб чиқади. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади ва тўқималарга боради. Тўқималар ва ҳужайралардаги концентрацияси плазмадагига нисбатан 50 марта юқори, инфекция ўчоғида эса соғлом тўқималардагига нисбатан          24-34% га юқори бўлади.

Тўқималардан секин чиқарилади ва 2-4 кунлик давомли ярим чиқарилиш даврига эга. Азитромициннинг терапевтик концентрацияси охирги дозаси қабул қилингандан сўнг       5-7 кунгача сақланиб туради. Азитромицин, асосан ўзгармаган ҳолда – 50% ичак орқали, 12% буйраклар орқали чиқарилади. Жигарда метил гуруҳини бириктириб, ўзининг фаоллигини йўқотади.

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан кам) бўлган пациентларда азитромициннинг ярим чиқарилиш даври 33% га узаяди.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда:

  • юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (фарингит/тонзиллит, синусит, ўрта қулоқ отити);
  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир бронхит, сурункали бронхитни зўрайиши, пневмония, шу жумладан атипик қўзғатувчилар чақирган пневмония);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сурункали миграцияланувчи эритема – Лайм касаллигининг бошланғич босқичи, сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
  • жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар (уретрит, цервицит);
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, Helicobacter pylori қўзғатган касалликларида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Зиромин суспензияси ичга суткада 1 марта, овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилинади.

Юқори ва қуйи нафас йўлларининг, ЛОР-аъзоларининг, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида: препарат тана вазнига 10 мг/кг ҳисобида суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади; курслик доза – 30 мг/кг ни ташкил этади.

Зиромин препаратини боланинг тана вазнига қараб тавсия этилган дозалаш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган:

Тана вазни Суспензияни 1 марта қабул қилиш учун

керакли ҳажми

10-14 кг 2,5 мл (100 мг азитромицин)
15-24 кг 5,0 мл (200 мг азитромицин)
25-34 кг 7,5 мл (300 мг азитромицин)
35-44 кг 10,0 мл (400 мг азитромицин)
камида 45 кг 12,5 мл (500 мг азитромицин)

(катта ёшдаги пациентлар учун қўлланадиган дозага мос келади)

Сурункали миграцияланувчи эритемада: 1-кунида суткада 20 мг/кг дозада, сўнгра 2-кундан 5-кунгача суткада 10 мг/кг дозада буюрилади; курслик доза – 60 мг/кг ни ташкил этади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакни Helicobacter pylori қўзғатган касалликларида тана вазнига 20 мг/кг кунига бир марта шифокорнинг тавсияси бўйича антисекретор восита ва бошқа дори препаратлари билан бирга буюрилади.

Жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларда: асоратланмаган уретрит/цервицит – тана вазнига 10 мг/кг бир марта буюрилади; асоратланган, узоқ вақт кечувчи, Chlamydia trachomatis чақирган уретрит/цервицит – тана вазнига 10 мг/кг дан уч марта 7 кунлик интервал (1-7-14) билан буюрилади.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар: буйрак функциясини бузилганида (КК минутига 40 мл дан кам) дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар: жигар функцияси ўртача даражада бузилганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Суспензияни тайёрлаш:

1200 мг азитромицин сақлаган флаконда 30 мл суспензия тайёрлаш учун ўлчов стакани ёрдамида 15 мл сув қўшилади.

Тайёр бўлган суспензияни 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда кўпи билан 5 кун сақлаш керак.

Ҳар сафар қабул қилишдан олдин флаконнинг ичидагиси бир хил суспензия ҳосил бўлгунича яхшилаб чайқатилади.

Тайёр суспензияни дозалаш учун 5 мл ҳажмларга бўлинган ўлчов шприци, 1,25 мл, 2,5 мл ва 5 мл ҳажмларга бўлинган ўлчов қошиғи ва 15 мл ҳажмга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.

Суспензия бевосита қабул қилинганидан сўнг оғиз бўшлиғида қолган суспензиянинг миқдорини ювиш ва ютиш учун болага бир неча ютим чой ёки шарбат берилади.

Ишлатилганидан сўнг ўлчов стакани ва ўлчов қошиғи оқаётган сувда ювилади, қуритилади ва препарат билан бирга сақланади.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни учраш тез-тезлигини келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги аниқланмаган – учраш тез-тезлиги кўрсаткичларини мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас.

Кўпчилик кузатиладиган ножўя реакциялар препарат билан даволаш курси тугаганидан ёки бекор қилинганидан сўнг қайтувчандир.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диарея, метеоризм; тез-тез – қусиш; тез-тез эмас – қабзият; кам ҳолларда – холестатик сариқлик, иштаҳани пасайиши, гастрит; жуда кам ҳолларда – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидомикози.

Аллергик реакциялар: тез-тез – тошма, терини қичишиши; тез-тез эмас – эшакеми; кам ҳолларда – ангионевротик шиш ва анафилактик шок.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: тез-тез – эозонофиллар сонини ошиши; тез-тез эмас – жигар трансаминазалари, билирубиннинг фаоллигини қайтувчан ошиши; бу кўрсаткичлар даволаш тугаганидан сўнг 2-3 ҳафтадан кейин нормал даражага қайтада. Жуда кам ҳолларда азитромицин билан даволаниш фонида нейтрофиллар сони қайтувчан пасайиши мумкин, бироқ сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – юракни уриб кетиш ҳисси, кўкрак қафасида оғриқ.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғириғи, парестезиялар; тез-тез эмас – уйқучанлик; кам ҳолларда – вертиго; тез-тезлиги номаълум – қўзғалувчанлик; болаларда: тез-тез – бош оғриғи (ўрта қулоқ отитини даволаш вақтида); тез-тез эмас – невроз, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – гиперкинезия; тез-тезлиги номаълум – таъсирчанлик, хавотирлик.

Сийдик таносил тизими томонидан: тез-тез эмас – вагинал кандидоз; тез-тезлиги номаълум – нефрит.

Бошқалар: тез-тез эмас – конъюнктивит, фотосенсибилизация, кучли толиқиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • азитромицинга, бошқа макролидларга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • жигар ва буйрак функциясини оғир даражадаги бузилишларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацид воситалар азитромициннинг биокираолишлигига таъсир қилмайдилар, аммо унинг Cmax 25% га камайтирадилар, шунинг учун азитромицинни юқоридаги препаратларни қабул қилишдан 1 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Бир вақтда қабул қилинганида флуконазол азитромицннинг Cmax 18% га камайтиради.

Циклоспорин билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон аҳамиятли даражада ошганлиги туфайли, қонда циклоспориннинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Дигоксин ва азитромицин бирга қабул қилинганида қонда дигоксиннинг даражасини назорат қилиш керак, чунки кўпчилик макролидлар ичакда дигоксинни сўрилишини кучайтириб, шу орқали унинг Cmax оширадилар.

Эрготизм ривожланиши мумкинлиги туфайли, эрготамин ва дигидроэрготаминнинг ҳосилалари билан бир вақтда ишлатилмайди.

Макролидлар эрготамин ва дигидроэрготамин билан бир вақтда қабул қилинганидан уларнинг токсик таъсири намоён бўлиши мумкин.

Бевосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар (кумарин қатори антикоагулянтлари, шу жумладан варфарин) билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади.

Терфенадин ёки цизаприд ва макролидлар синфига мансуб антибиотикларни бир вақтда қабул қилиш аритмия ва QT оралиғини узайишини чақириши аниқланган.

Азитромицин ва рифабутин бир вақтда қабул қилинганида кам ҳолларда нейропения ривожланиши мумкин. Ривожланиш механизми ва сабаб-оқибат боғлиқлиги маълум эмас.

Азитромицин ва зидовудин бирга қабул қилинганида, азитромицин зидовудиннинг қон плазмасидаги фармакокинетик кўрсаткичларига, уни ва унинг метаболити – глюкуронидни чиқарилишига таъсир қилмайди. Шундай бўлса ҳам, моноцитларда фаол метаболити – фосфор бириккан зидовудиннинг концентрацияси ошади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг бир дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилганида, ўтказиб юборилган дозани имкон борича эртароқ, навбатдагиларини – 24 соатлик танаффуслар билан қабул қилиш керак.

Зиромин препаратини жигар функцияси ўртача даражада бузилиши; буйрак функцияси ўртача даражада бузилиши (КК минутига > 40 мл) бўлганида; аритмияларда ёки аритмияларга ҳамда QT интервалини узайишига мойиллиги бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат қандли диабет бўлган пациентларга қўлланганида, шунингдек паст калорияли парҳезга риоя қилинганида, суспензиянинг таркибида сахароза (908,3547 мг/г суспензия тайёрлаш учун кукун) борлигини ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда Зиромин препаратини, она учун кутилган ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Зиромин суспензияси 6 ойликдан бошлаб болаларга қўлланади. 6 ойликкача бўлган болаларга препарат 100 мг/5 мл концентрациядаги ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун шаклида қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Нерв тизими ва кўриш аъзолари томонидан нохуш самаралар ривожланганида, автотранспортни ҳайдашда ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинчалик йўқолиши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, жигар функцияси бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш (фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш), ҳаётий муҳим аъзоларнинг функциясини назорат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун 200 мг/5 мл оқ рангли индукцион фольга билан жиҳозланган, полипропилен қопқоқли, 60 мл ҳажмли полиэтилен флаконларда.

1 флакон ўлчов шприци ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратида сақлансин.

Тайёрланган суспензия кўпи билан 5 кун сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.