ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИМЕКСИД – ЖФФ
DIMEXID – JFF
Препаратнинг савдо номи: ДИМЕКСИД-ЖФФ
Таъсир этувчи модда (ХПН): диметилсульфоксид
Дори шакли: сиртга қўллаш учун суюқлик.
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: диметилсульфоксид 50 мл
Таърифи: рангсиз суюқлик ёки рангсиз кристаллар. Гигроскопик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бўғим ва мушак оғриқларида маҳаллий қўллаш учун восита.
АТХ коди: М02AХ03.
Фармакологик хусусиятлари
Диметилсульфоксид биологик мембраналар орқали, шу жумладан тери тўсиқларидан ҳам ўтиб, ўзига хос: яллиғланишга қарши, антипиретик, оғриқни қолдирувчи, антисептик, ўртача фибринолитик самараларни намоён қилади. Препарат дори воситаларини шикастланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали ўтишини (ташиш хусусияти) кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Димексид (90%) эритмаси терига аппликация қилинганида 5 минутдан кейин қон зардобида аниқланади, максимал концентрациясига 4-6 соатдан кейин эришади ва 1,5-3 сутка давомида деярли ўзгармаган даражада сақланиб туради. Диметилсульфоксид ўзгармаган ҳолда ҳам, диметилсульфоксид кўринишида ҳам сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликларини: ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги, деформацияланувчи остеоартроз (периартикуляр тўқималарни шикастланиши борлигида); артропатияларда, боғламларни чўзилиши, лат ейишлар, жароҳатдан кейинги инфильтратлар, ўткир ва сурункали остеомиелитлар, стрептодермия, йирингли жароҳатлар ва абсцессларни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Шунингдек терининг пластик жарроҳлигида кщчириб щтказилган терини ауто- ва гомотрансплантатларини битиб кетиши учун, шунингдек гемотрансплантатларни консервация қилишучун ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Компресслар, тампонлар учун сувли эритмалар (30-50% концентрациялари) кўринишида қўлланади. Димексид эритмаси шимдирилган докали салфеткалар терининг шикастланган соҳаларига атрофдаги соғлом соҳаларни қамраб олиб, суткада 1 марта 20-30 минут давомида қўйилади. Салфетканинг юзасига полиэтилен пленка ва пахта ёки тўқима мато қўйилади.
Диффуз стрептодермияларда препаратнинг 40-90% Димексид-ЖФФ эритмаси билан компресс қилиш тавсия қилинади.
Терининг йирингли касалликларида 40% эритма қўлланади.
Терининг пластик жарроҳлигида ауто- ва гемотрансплантантларга, бевосита операциядан сўнг ва трансплантантни турғун битишининг навбатдаги кунларида препаратнинг 10-20% эритмаси билан боғлов қўйилади.
Тери гемотрансплантантларини сақлаш учун консервацияловчи восита сифатида Рингер эритмасидаги препаратнинг 5% эритмаси қўйилади.
Кўрсатилган концентрацияларда препаратнинг сувли эритмаларини тайёрлаш бўйича тавсиялар:
Эритманинг концентрацияси, % ларда | Препаратнинг миқдори, ҳажм қисмларида | Сувнинг миқдори,
ҳажм қисмларида |
20
25 30 40 50 90 |
2
2,5 3 4 1 9 |
8
7,5 7 6 1 1 |
Ножўя таъсирлари
Диметилсульфоксид одатда яхши ўзлаштирилади, лекин айрим беморларда қуйидагилар:
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан дерматитлар, терида тошмалар, ангионевротик шиш, қичишиш, тери гиперемияси, эритема, терини қуриши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, адинамия.
Нафас аъзолари томанидан: бронхоспазм кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик. Юрак-қон томир етишмовчилиги, яққол атеросклероз, стенокардия, жигар ва буйрак функциясини бузилишлари, инсульт, миокард инфаркти, кома ҳолати, глаукома, катарактада қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Диметилсульфоксид этанол (алкоголь препаратнинг чиқарилишини секинлаштиради) ва инсулин, ацетилсалицил кислотаси, бутадионнинг таъсирини кучайтиради; дигиталис препаратлари, хинидин, нитроглицерин, антибиотиклар (стрептомицин, мономицин) хлоромфеникол, рифампицин, гризеофульвиннинг таъсирини кучайтиради, организмни наркоз учун воситаларга нисбатан сенсибилизация қилади. Препарат томонидан дори воситаларнинг специфик фаоллигини ҳам, токсиклигини ҳам кучайтирилишини ҳисобга олиш керак.
Деформацияланувчи остеоартроз ва ревматоид артритни мажмуавий даволашда ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин; стрептодермияни даволаш учун – маҳаллий таъсирга эга микробларга қарши воситалар билан мажмуада (синтомицин линименти) қўллаш мумкин.
Агарда Сиз қандайдир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни шикастланган терига ва аллергик реакциялари кўринишлари бўлган терига қўйиш мумкин эмас. Юз терисига қўйилмасин.
Препаратни қўллашдан олдин сезувчанликка синама ўтказиш тавсия қилинади. Бунинг учун Димексид-ЖФФ препарат билан хўлланган пахтали тампон терига қўйилади. Терини кучли қизариши ва қичишиши препаратга бўлган индивидуал юқори сезувчанлиги хақида далолат беради.
Кекса ёшли пациентлар олдиндан шифокор маслаҳатидан кейин қўллашлари мумкин.
Препаратни шиллиқ қаватларга ва кўзга тушишига йўл қўйилмасин. Препарат тасодифан кўзларга тушганида, уларни оқадиган сувда ювиш керак.
18ºС дан паст ҳароратда диметилсульфоксид кристалланиши мумкин, бу препаратнинг сифатига таъсир қилмайди. Кристалларни эритиш учун, препаратли флаконни сув ҳаммомида (сувнинг ҳарорати деярли 60ºС) эҳтиёткорлик билан иситиш керак. Қайнатилмасин!
Дори воситасини қўллаш қоидасини бузиш мумкин эмас, бу соғлиқга зарар етказиши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Диметилсульфоксид билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар. Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлиги қобилиятига таъсири
Бош айланиши ривожланиши мумкинлиги сабабли, марказий нерв тизимига таъсирини инобатга олиб эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши аллергик реакциялар (эшакеми, шиш) чақириши ва ножўя самараларнинг намоён бўлишини кучайтириши мумкин, бу препаратни бекор қилишни ва симптоматик даволашни ўтказишни талаб қилади.
Чиқарилиш шакли
50 мл дан флаконларда ёки 50 мл дан флаконларда қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15–25ºС ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.