ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАУФОН-SANITA
TAUPHONUM–SANITA
Препаратнинг савдо номи: Тауфон-Sanita
Таъсир этувчи модда (ХПН): Таурин
Дори шакли: Кўзга томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Таурин – 0,04 г.
Ёрдамчи моддалар: метилпарагидрооксибензоат, инъекциялар учун сув.
Таърифи: Рангсиз тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Кўз касалликларини даволаш учун препаратлар. Кўз касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.
АТХ коди: S01XА
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланилганида таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг спецефик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
Фармакодинамикаси
Тауфон Sanita аминокислота сақловчи препаратларга мансуб бўлиб, улар кўзнинг тўр пардаси дистрофик характерга эга касалликларида, кўз тўқималарининг травматик шикастланишларида, ушбу тўқималар метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерация жараёнларини рағбатлантиради.
Қўлланилиши
– кўзнинг шох пардасини жароҳати ва дистрофияси;
– катаракта (қарилик, диабетик, травматик ва нурланиш оқибатидаги)да қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат катталарга буюрилади.
Катарактада Тауфон Sanita 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан 2-4 марта томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади. Даволаш курслари бир ой танаффусдан кейин такрорланади.
Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади.
Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа жисмлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!
Ножўя таъсирлари
– аллергик конъюнктивит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
– 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кўз касалликларида қўлланиладиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа офтальмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даври: Тауфон Sanita ни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди.
Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари: транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
5 мл ёки 10 мл дан препарат биринчи марта очилиши назорат қилинган қалпоқчалар билан ёпилган пластик флакон-томчилатгичларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 80С дан 180С гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.