ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ацикловир-RNP
ACICLOVIRUM-RNP
Препаратнинг савдо номи: Ацикловир-RNP
Таъсир этувчи модда (ХПН): ацикловир
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ацикловир 200 мг.
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати, тальк, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, аэросил.
Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, четлари аниқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита
АТХ коди: J05AВ01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ацикловир пурин нуклеозидининг синтетик аналогидир. Уни олддори деб ҳисоблаш мумкин, чунки фаоллиги намоён бўлиши учун у тимидинкиназа таъсири остида фосфорланишга учраши лозим. Ацикловир – монофосфат гуанилаткиназанинг таъсири остида ацикловир-дифосфатга айланади, у ҳўжайин ҳужайраларини ферментлари таъсирида ацикловир-трифосфатга айланади. Ацикловир-трифосфат вирусли ДНК полимераза билан ўзаро таъсир қилади ва вирус ДНК си реализациясини блоклайди. Herpes simplex вирусининг 1 (HSV -1) ва 2 (HSV -2) турларига, Varicella zoster (VZV) вирусига, Эпштейн-Барра (EBV) вирусига ва цитомегаловирус (CMV) га нисбатан фаол. Вируслар уларнинг ацикловирга нисбатан сезгирлигини пасайиши тартибида келтирилган. Ацикловир инфекцияланмаган ҳужайралар учун кам захарли, чунки: 1) улар уни камроқ даражада ишлатадилар; 2) уни фаол шаклига камроқ айлантирадилар; 3) одамнинг ДНК-полимеразаси ацикловирнинг фаол шаклига камрок, сезгир.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 15-30% ни ташкил қилади. Тўқима ва биологик суюқликларга яхши киради. Плазма оқсиллари билан боғланиши 9-33% ни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинганида ярим чиқарилиш даври тахминан 3,3 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали, кўп бўлмаган миқдорда -ахлат массалари билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- Herpes simplex нинг 1 ва 2 турлари чақирган тери ва шиллиқ қаватларнинг бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини, шу жумладан генитал герпесни даволаш.
- Иммун ҳолати меъёрида бўлган пациентларда Herpes simplex нинг 1 ва 2 турлари чақирган қайталанишларини профилактика қилиш.
- Иммунтанқислиги бўлган беморларда Herpes simplex нинг 1 ва 2 турлари чақирган бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини профилактика қилиш.
- Varicella zoster, Herpes zoster чақирган инфекцияларини даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан сўнг дарҳол, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
Препаратнинг дозаси касалликнинг оғирлигига қараб танланади.
Herpes simplex нинг I ва II турлари чақирган тери ва шиллиқ қаватларнииг бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини даволашда катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан суткада 5 марта 5 кун давомида 4 соатлик интервал билан кундузи ва 8 соатлик интервал билан тунда буюрилади. Касалликни оғир кечишида даволаш курси шифокор кўрсатмаси бўйича узайтирилиши мумкин.
Иммун ҳолати нормада бўлган беморларда Herpes simplex нинг I ва II турлари чақирган қайталанишларини профилактика қилиш ва даволаш учун 200 мг дан суткада 4 марта, 6 соатлик интервал билан қабул қилинади.
Иммунтанқислиги бўлган беморларда Herpes simplex нинг I ва II турлари чақирган бирламчи ва қайталанувчи герпетик шикастланишларини профилактика қилиш учун, катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга препаратни 200 мг дан суткада 4 марта, 6 соатлик интервал билан, буюрилади, максимал доза – 400 мг гача суткада 5 марта, касалликнинг оғирлигига қара буюрилади тавсия қилинади.
Varicella zoster чақирган инфекцияларни даволаш учун катталарга – 800 мг дан суткада 5 марта, ҳар 4 соатда кундузи ва 8 соат интервал билан кечаси буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади. 2 ёшдан катта болаларга – 20 мг/кг дан суткада 4 марта 5 кун давомида, тана вазни 40 кг дан ортиқ бўлган болаларга эса-катталарга буюрилган дозада буюрилади.
Herpes zoster чақирган инфекцияларни даволаш учун катталарга – 800 мг дан суткада 4 марта, ҳар 6 соатда 5 кун давомида буюрилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган беморлардаги Herpes simplex чақирган инфекцияларни даволаш учун препарат дозасини 200 мг гача камайтириб, суткада 2 марта 12 соат оралиқ билан буюрилади.
Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган беморлардаги Varicella zoster чақирган инфекцияларни даволаш учун препарат дозасини 800 мг гача камайтириб суткада 2 марта 12 соат оралиқ билан буюрилади; креатинин клиренси минутига 25 мл дан кам бўлганида 800 мг дан суткада 3 марта 8 соат оралиқ билан буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Бош оғриғи, толиқиш, тана ҳароратини ошиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, ичак санчиқлари, тери тошмаси, кам ҳолларда – алопеция, жигар трансаминазалари фаоллигини ўткинчи ошиши, қон плазмасида билирубин ва креатининнинг даражасини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, неврологик бузилишлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пробенецид ацикловирнинг Т 1/2 оширади ва клиренсини пасайтиради, нефротоксик моддалар буйрак фаолиятини бузилишини ривожланиш хавфини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда асоратларни олдини олиш учун ичга шифокорнинг қатъий тавсиясига кўра қўлланади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ва катта ёшдаги пациентларда (T1/2 ни ошиши туфайли) эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Даволаш вақтида буйрак фаолиятини (қон плазмасида мочевина ва креатинин миқдори) мунтазам назорат қилиш лозим.
Кристаллурияни олдини олиш учун ацикловирнинг хар бир граммига 500 мл суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши
Ацикловирни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қон плазмасида креатинин даражасини ошиши, тубуляр аппаратни ацикловирнинг кристаллари билан обструкцияси туфайли юзага келган буйрак етишмовчилиги, летаргия, тиришишлар, кома.
Даволаш: гемодиализ. Перитонеал диализ кам самарали.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 200 мг № 10 контур уяли ўрамда.
1, 2 ёки 10 контур уяли ўрaм қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, 25°С дан паст ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.