📜 Инструкция по применению Ацикловир-Фармак
💊 Состав препарата Ацикловир-Фармак
✅ Применение препарата Ацикловир-Фармак
📅 Условия хранения Ацикловир-Фармак
⏳ Срок годности Ацикловир-Фармак

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦИКЛОВИР-ФАРМАК

ACICLOVIR-FARMAK

 

Препаратнинг савдо номи: Ацикловир-Фармак

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацикловир (aciclovir)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем.

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 50 мг ацикловир;

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин; суюқ парафин; эмульсияланган цитостеарил спирти (А тури); пропиленгликоль; полоксамер; диметикон, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши воситалар.

АТС коди: D06BB03.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

1 ва 2 типдаги Herpes simplex вирусларига, ҳамда Varicella zoster га танлаб таъсир қилади. Вирус тимидинкиназаси билан рақобатли ўзаро таъсир этади ва кетма-кет моно-, ди- ва трифосфатни ҳосил бўлиши билан фосфорланади; охиргиси ДНК-полимеразани ингибирлайди, вирусларнинг ДНК сида дезоксигуанозиннинг ўрнига кириб олади ва репликацияни сусайтиради.

Тошманинг янги элементларини ҳосил бўлишини олдини олади, тери диссеминацияси ва висцерал асоратларнинг эҳтимолини пасайтиради, пўстлоқлар ҳосил бўлишини тезлаштиради.

Фармакокинетикаси

Ацикловир крем кўринишида маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

Қўлланилиши

Оддий герпес вируси томонидан чақирилган лаблар ва юз инфекциялари.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат сиртга қўллаш учун ишлатилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга кремни зарарланган соҳага кунига 5 марта, тунги вақтдан ташқари, ҳар 4 соатда қўйиш керак. Даволашни инфекциянинг биринчи белгиларида – продромал даврда бошлаш муҳимдир.

Даволаш курси – 5 кун. Агар яхшиланиш кузатилмаса, даволашни 10 кунгача давом эттириш мумкин.

Агар касаллик симптомлари 10 кунлик даволашдан кейин йўқолмаса, бемор шифокорга мурожаат қилиши керак.

Кремни қўйишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш керак; зарарланган соҳаларни ишқаламаслик ва касалликни кечишини ёмонлашиши ёки инфекцияни юқишини олдини олиш учун унга сочиқ билан тегмаслик муҳимдир.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, бироқ крем қўйилган соҳада тез ўтиб кетувчи ачишиш, ўткир оғриқ сезилиши мумкин, бироз қипиқланиш (препарат узоқ вақт қўлланганида) пайдо бўлиши мумкин. Якка ҳолларда эритема ва қичишиш кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, жуда кам ҳолларда ангионевротик шиш бўлиши мумкин; бундай ҳолларда препарат бекор қилинади ва зарурати бўлганида тегишли чоралар кўрилади (десенсибилизацияловчи терапия ва бошқ.). Сезувчанликка тест ўтказилганида бундай ҳолларни ацикловир билан эмас, балки крем асосининг компонентлари билан боғлиқлиги аниқланган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ацикловирга ва препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек валацикловирга юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни катоинли маҳаллий анестетиклар билан бирга буюриш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Таъсирланиш пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли кремни шиллиқ қаватларга ишлатиш тавсия этилмайди.

Герпетик инфекциянинг, айниқса оғир кўринишлари бўлган пациентларга шифокорнинг маслаҳати керак: зарурати бўлганида крем билан бир вақтда ацикловирнинг тизимли таъсирга эга препаратлари (таблеткалар, инфузиялар) қўлланади.

Лабларида герпес бўлган пациентларга (айниқса очиқ шикастланишлари бўлса) инфекцияни бошқа одамларга юқишига йўл қўймаслик учун, эҳтиёткорлик қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида ацикловирнинг нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ, чунки маҳаллий қўлланганида ацикловир тизимли қон оқимига ва кўкрак сутига деярли ўтмайди. Бироқ препаратни фақат, агар шифокорнинг фикрига кўра, она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Болалар. 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни 12 ёшдан ошган болаларда қўллаш тавсия этилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препаратни реакция тезлигига таъсирини ўрганиш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Препарат фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши симптомларини ривожланиш эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

5 г дан тубаларда, қутиларга жойланган.

Сақлаш шароити

15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин; препаратни музлашига йўл қўйилмасин..

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.