📜 Инструкция по применению Эргокальцимин®
💊 Состав препарата Эргокальцимин®
✅ Применение препарата Эргокальцимин®
📅 Условия хранения Эргокальцимин®
⏳ Срок годности Эргокальцимин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭРГОКАЛЬЦИМИН®

ERGOCALCIMIN

Препаратнинг савдо номи: Эргокальцимин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): эргокальциферол

Дори шакли: эритма флакон-томчилагичда.

Таркиби:

Эргокальциферол (Д2 витамини) – 5 г, этил спирти 1 л гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.

АТХ коди: А11CC01

Фармакологик хусусиятлари

Эргокальциферол (Д2 витамини) организмда фосфор ва кальций алмашинувини бошқаради, ичакда уларнинг сўрилишига (унинг шиллиқ қаватини ўтказувчанлигини ошиши ҳисобига) ва суяк тўқимасида адекват тўпланишига ёрдам беради. Эргокальциферолнинг таъсири кальций ва фосфор бирикмаларини бир вақтда киришида кучаяди. Препаратнинг фаоллиги ҳалқаро бирликларда (ХБ) кўрсатилади. 1 ХБ 0,000025 мг (0,025 мкг) кимёвий тоза Д2 витамини сақлайди.

Қўлланилиши

Эргокальциферол рахитни олдини олиш ва даволаш учун, шунингдек кальций алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ бўлган суяк касалликларида (остеопорозни турли шакллари, остеомаляция), қалқонсимон бези олди безлари фаолиятини бузилишларида (тетания), туберкулёзни баъзи шаклларида, псориаз, югирикда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бир томчи препарат тахминан 4000 ХБ, 1 мл – 200000 ХБ сақлайди. Препарат ичга суткада 10000-100000 ХБ дан овқат вақтида қабул қилинади. Энг юқори суткалик доза – 100000 ХБ ташкил қилади. Янги туғилган чақалоқлар ва эмизикли болаларда рахитни олдини олиш учун D2 витамини ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликни 30-32 ҳафталигидан 400000-600000 ХБ дан бўлинган дозаларда 10 кун давомида ва эмизикли оналарга ҳар куни 500 ҲБ дан эмизишни биринчи кунидан бошлаб, то препаратни болага буюриш бошлангунича берилади. Профилактик восита сифатида болаларга бўлиб-бўлиб 500-1000 ХБ дан ҳар куни ҳаётининг 1-нчи йили давомида ёки 50000 ХБ дан ҳафтада 1 марта 8 ҳафта давомида ёки тезлаштирилган схема бўйича 300000-400000 ХБ 10-12 кун давомида берилади. Ўз вақтида туғилган болаларга 3 ҳафталигидан бошлаб профилактика мақсадида бир даволаш курсига 300000 ҲБ гача буюрилади. Чала туғилган чақалоқларга, эгизакларга ва сунъий озиқланишда бўлган болаларга ҳаётини 2 ҳафтасидан бошлаб бир курс давомида 600000 ХБ гача буюрилади. I даражадаги рахити бўлган болаларни даволаш учун кунига 10000-15000 ХБ дан 30-40 ёки 10 кун давомида, даволаш курси давомида 500000-600000 ХБ керак, II даражадаги рахитда – даволаш курси давомида 600000-800000 ХБ керак, 30-35 кун (ним ўткир кечишида) ёки 10-15 кун (ўткир кечишида); III даражадаги рахитда – 800000-1000000 ХБ, даволаш курси 40-60 кун (ним ўткир кечишида) ёки 10-15 кун (ўткир кечишида) ташкил қилади.

Остеопороз ва остеомаляцияда Д2 витаминини кунига 3000 ХБ дозада буюрилади. Тетания хуружларини олдини олиш учун кунига – 1000000 ХБ гача витамин буюрилади. Туберкулёзли югириги бўлган катта беморлар учун суткалик доза 100000 ХБ ни ташкил қилади; Туберкулёзли югирикли 16 ёшгача бўлган болаларга, ёшига қараб, бир кунда 25000 дан 75000 ХБ гача буюрилади. Суткалик доза иккига бўлиниб овқатланиш вақтида қабул қилинади. Даволаш курси 5-6 ойни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, аммо кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, холсизлик, таъсирчанлик, тана вазнини камайиши, сийишни тезлашиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, меъда-ичак йўлларининг бошқа касалликлари, жигар, буйракнинг ўткир ва сурункали касалликлари, юракни органик шикастланишлари, туберкулёзни фаол шакллари, гиперкальциемияда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эргокальциферол кальций тузлари билан бир вақтда қўлланилганда Д2 витаминининг токсиклиги ошади. Йод препаратлари билан бирга буюрилганда витамин оксидланади. Антибиотиклар (тетрациклин, неомицин) билан бирга қўлланилганида эргокальциферолни сўрилиши бузилади. Минерал кислоталари билан бирга қўллаш препаратни парчаланишига ва фаолсизланишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат кекса ёшдаги шахсларга (чунки организмда кальцийни тўпланишини кучайтириб, у атерокслеротик кўринишларни ривожланишига олиб келиши мумкин), гипертиреози бўлган беморларга, шунингдек 35 ёшдан ошган ҳомиладор аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Д2 витамини тўпланиш хусусиятга эга, шу сабабли у шифокор кузатуви остида қабул қилинади ва узоқ вақт қўлланганида қон ва сийдикда кальций миқдорини текширишни ўтказиш керак.

Гипервитаминоз белгилари пайдо («Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг) бўлган ҳолларда препарат бекор қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:2 гипервитаминози) иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, умумий холсизлик, чанқоқлик, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, таъсирчанлик, гипертермия, сийдик томонидан ўзгаришлар (лейкоцитлар, оқсил, гиалинли цилиндрлар), полиурия, Д гипервитаминози кузатилади.

Даволаш: қусишни чақириш ёки меъдани кўп миқдордаги фаоллаштирилган кўмирли суюқликда ювиш ва тузли сурги воситаларини бериш лозим. Организмга кальций киришини кескин чеклаш.

Чиқарилиш шакли

5, 10 мл дан флакон-томчилагичларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 100С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.