ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(МУТАХАССИСЛАР УЧУН)
- ПРЕПАРАТНИНГ НОМИ
ПАНАНГИН, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
PANANGIN
- СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ
Қобиқ билан қопланган бир таблетка 158 мг калий аспарагинати (½ Н2О калий аспарагинати шаклида) ва 140 мг магний аспарагинати (4 Н2О магний аспарагинати шаклида) сақлайди.
Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйхати 6.1 бўлимда келтирилган.
- ДОРИ ШАКЛИ
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Оқ ёки деярли оқ рангли, диск шаклидаги, икки ёқлама қавариқ, бироз ялтироқ ва сезиларсиз даражада нотекис юзали, деярли ҳидсиз плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
- КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
4.1 Қўлланилиши
Препарат юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчилигида, инфарктдан кейинги даврда), юрак ритмини бузилишларида, энг аввало юрак қоринчалари аритмияларида қўшимча даволаш учун қўлланади.
Ангишвонагул препаратлари билан мажмуада қўшимча даволаш учун қўлланади.
Магний ва калийнинг қўшимча манбаи сифатида ҳам қўлланади.
4.2 Қўллаш усули ва дозалари
Одатдаги суткалик доза 1-2 таблеткадан суткада 3 мартани ташкил қилади. Суткалик дозани 3 таблеткадан суткада 3 мартага ошириш мумкин. Меъда шираси препаратнинг самарадорлигини пасайтириш хусусиятига эга, шунинг учун таблеткаларни овқатдан сўнг қабул қилиш тавсия қилинади.
4.3 Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи моддаларига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок (АБ<90 мм. сим. уст.) да қўллаш мумкин эмас.
4.4 Махсус кўрсатмалар ва препаратни қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Препаратни гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу тоифа пациентларда қон зардобида электролитлар концентрациясини мунтазам текшириш тавсия қилинади.
4.5 Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари
Ичга қабул қилинадиган тетрациклинлар, темир тузлари ва натрий фториди препаратни меъдаичак йўлларидан сўрилишини тормозлайди. Препаратни юқорида эслатиб ўтилган дори воситалари билан мажмуада қўллаганда қабул қилиш орасида камида 3 соатлик интервал бўлиши керак.
Препаратни калийни тежовчи диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.
4.6 Ҳомиладорлик ва лактация
Препарат бу тоифа пациентларда қўлланганида ҳозирги вақтгача унинг қандайдир зарарли таъсири тўғрисида хабар берилмаган.
4.7 Препаратни транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
4.8 Ножўя реакциялари
Меъдаичак йўллари томонидан:
Препаратнинг катта дозалари қўлланганда, ич келишини тезлашиши кузатилиши мумкин.
4.9 Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Доза ошириб юборилганда гиперкалиемия ва гипермагниемия симптомларини юз бериш хавфи ошади.
Доза ошириб юборилган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш (вена ичига кальций хлоридини минутига 100 мг дозада юбориш, зарурат бўлганида гемодиализни буюриш) керак.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
5.1 Фармакодинамик хусусиятлари
Фармакотерапевтик гуруҳи: Магний асосидаги воситалар
АТХ коди: А12СС30
Калий ва магний ионлари муҳим ҳужайра ичидаги катионлар сифатида қатор ферментларни фаолият кўрсатиши, макромолекулаларни ҳужайра ичи тузилмалари билан боғланиши учун, шунингдек мушак қисқаришининг молекуляр механизми учун хам зарурдир. Калий, кальций, натрий ва магний ионларининг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги концентрацияларининг нисбати миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. Аспартат – калий ва магний ионларининг ташувчиси бўлган эндоген моддадир; ҳужайраларга юқори аффинитетга эга. Шу билан бирга унинг тузлари кучсиз диссоциацияга учрайди. Бунинг оқибатида ионлар ҳужайра ичидаги бўшлиққа комплекс бирикмалар кўринишида киради. Магний ва натрий аспарагинати миокарднинг метаболизмини яхшилайди. Калий ва магнийни организмдаги етишмовчилиги артериал гипертензияни, коронар қон томирларини атеросклеротик шикастланишини, юрак ритмини бузилишларини, миокард патологиясини ривожланиш ҳавфини оширади.
5.2 Фармакокинетик хусусиятлари
Маълумотлар йўқ.
5.3 Клиника олди тадқиқотларнинг натижалари
Маълумотлар йўқ.
- ФАРМАЦЕВТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
6.1 Ёрдамчи моддаларнинг рўйхати
Таблетка ядроси: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, повидон, магний стеарати, тальк, маккажўхори крахмали,
Плёнка қобиғи: макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), эугидрат Е 100, тальк.
6.2 Номутаносиблик
Маълумотлар йўқ.
6.3 Яроқлилик муддати
5 йил.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
6.4 Махсус сақлаш шароитлари
+15оС дан +30оС гача ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
- Ўрами
50 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка бурма полиэтилен таглик билан таъминланган, кафолатли ёпилувчи қопқоқча билан ёпилган полипропилен флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
- Бериш тартиби
Шифокор рецептисиз.