📜 Инструкция по применению ЛЕТИРАМ
💊 Состав препарата ЛЕТИРАМ
✅ Применение препарата ЛЕТИРАМ
📅 Условия хранения ЛЕТИРАМ
⏳ Срок годности ЛЕТИРАМ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

ЛЕТИРАМ®

қобиқ билан қопланган таблеткалар

250 мг; 500 мг;750 мг; 1000мг

Леветирацетам

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси Сизга буюрилган. Уни бошқаларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агар уларда касалликнинг ўша симптомлари бўлса ҳам.
  • Оғир ножўя самаралари аниқланганида ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлганида, илтимос, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Йўриқноманинг мазмуни:

  1. ЛЕТИРАМ® ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. ЛЕТИРАМ®ни қабул қилишни бошлашдан олдин
  3. ЛЕТИРАМ® ни қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. ЛЕТИРАМ® ни қандай сақлаш керак
  6. Қўшимча маълумотлар

  1. ЛЕТИРАМ® ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

ЛЕТИРАМ® – бу тутқаноққа қарши восита (тутқаноқда хуружларни даволаш учун қўлланадиган восита).

ЛЕТИРАМ® 16 ёшдан бошлаб пациентларда алоҳида парциал хуружларни даволаш учун қўлланади.

ЛЕТИРАМ® бошқа тутқаноққа қарши воситани қўлланаётган пациентлар учун қуйидаги ҳолларда қўлланади:

  • катталар, болалар ва 1 ойликдан бошлаб чақалоқларда парциал хуружларни даволашда;
  • ўсмирлар миоклоник тутқаноғи бўлган 12 ёшдан катта пациентларда миоклоник хуружларни даволашда;
  • катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларда бирламчи-ёйилган тонико-клоник хуружларни даволашда.

  1. ЛЕТИРАМ®НИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН

ЛЕТИРАМ®НИ қўллаш мумкин эмас:

  • Агар Сизда леветирацетам ёки ЛЕТИРАМ® препаратининг ҳар қандай бошқа ингредиентларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлганда.

Қуйидаги ҳолларда  ЛЕТИРАМ® препарати билан жуда эҳтиёткор бўлиш керак:

  • Агар Сизда буйраклар билан муаммолар бўлса, шифокорингизнинг кўрсатмаларига риоя қилиш керак. Сизга дозага тузатиш киритиш кераклигини шифокор ҳал қилиши мумкин.
  • Леветирацетам қабул қилган болалардаги ўсиш ва жинсий етилишига таъсири аниқланмаган. Бироқ, болаларда узоқ муддатли таъсирини кузатиш тажрибаси чекланган.
  • Агар Сиз хуружларнинг оғирлигини ўсишини сезган бўлсангиз (масалан, уларнинг сонини ошиши), бу ҳақида шифокорингизга хабар бериш керак.
  • Летирам® каби тутқаноққа қарши препаратлар билан даволанган сони кўп бўлмаган одамларда, ўзига зарар етказиш ёки ўз-ўзини ўлдириш фикрлари пайдо бўлган. Агар Сизда депрессиянинг бирон-бир симптомлари ва/ёки ўз жонига қасд қилиш фикрлар бўлса, бу ҳақида шифокорингизга хабар бериш керак.

Бошқа дори препаратларини  қабул қилиш

Агар Сиз бирон-бир бошқа дориларни, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз албатта шифокорингизга ёки фармацевтга хабар бериш керак.

ЛЕТИРАМ® препаратини овқат ёки ичимликлар билан қабул қилиш.

ЛЕТИРАМ® препаратини овқат билан бирга ёки ўзини қабул қилиш мумкин.

Эҳтиёткорлик чораси сифатида ЛЕТИРАМ® препаратини алкоголь сақловчи ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорман деб ўйлаётган бўлсангиз, дарҳол бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик вақтида аниқ заруратсиз ЛЕТИРАМ® ни қўллаш мумкин эмас. Сизнинг келажакдаги болангиз учун мумкин бўлган ҳавф номаълум. Леветирацетам хуружларни назорат қилиш учун Сизга керак бўлган дозаларга қараганда юқори дозаларда хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив фаолиятга нохуш таъсир кўрсатган.

Даволаш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди.

Хар қандай дорини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилияти

ЛЕТИРАМ® Сизнинг машина ёки бирон-бир механизмлар ва ускуналарни бошқариш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин, чунки ЛЕТИРАМ® препарати уйқучанликни чақириши мумкин. Бунинг эҳтимоли даволашнинг бошида ёки дозаси оширилганидан кейин кўпроқ. Препарат Сизнинг бундай харакатларни бажариш қобилиятингизга таъсир қилмаслиги аниқланмагунича Сизга машинани бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.

ЛЕТИРАМ®таблеткаларининг баъзи ингредиентлари ҳақида муҳим маълумот:

750 мг ли таблеткалар: Е 110 бўёвчиси аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

  1. ЛЕТИРАМ®НИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

250 мг: Тана вазни 50 кг ёки ундан ортиқ бўлган ўсмирлар (12 ёшдан 17 ёшгача) ва катталар учун дозалаш:

Шифокорингиз буюрган миқдордаги таблеткаларни қабул қилинг.

  • Одатдаги доза: 1000 мг (4 таблетка) дан 3000 мг (12 таблетка) гача хар куни
  • ЛЕТИРАМ®ни кунига 2 марта қабул қилиш керак: бир марта эрталаб, бир марта кечқурун, хар куни тахминан бир хил вақтда.

Масалан: агар Сизнинг хар кунлик дозангиз 1000 мг га тенг бўлса, Сиз эрталаб 2 таблетка ва кечқурун 2 таблетка қабул қилишингиз керак.

500 мг: Тана вазни 50 кг ёки ундан ортиқ бўлган ўсмирлар (12 ёшдан 17 ёшгача) ва катталар учун дозалаш:

Шифокорингиз буюрган миқдордаги таблеткаларни қабул қилинг.

  • Одатдаги доза: 1000 мг (2 таблетка) дан 3000 мг (6 таблетка) гача хар куни
  • ЛЕТИРАМ®ни кунига 2 марта қабул қилиш керак: бир марта эрталаб, бир марта кечқурун, хар куни тахминан бир хил вақтда.

Масалан: агар Сизнинг хар кунлик дозангиз 1000 мг га тенг бўлса, Сиз эрталаб                       1 таблетка ва кечқурун 1 таблетка қабул қилишингиз керак

750 мг: Тана вазни 50 кг ёки ундан ортиқ бўлган ўсмирлар (12 ёшдан 17 ёшгача) ва катталар учун дозалаш:

Шифокорингиз буюрган миқдордаги таблеткаларни қабул қилинг.

  • Одатдаги доза: 1000 мг дан 3000 мг гача хар куни
  • ЛЕТИРАМ®ни кунига икки марта қабул қилиш керак: бир марта эрталаб, бир марта кечқурун, хар куни тахминан бир хил вақтда.

Масалан: агар Сизнинг хар кунлик дозангиз 1500 мг га тенг бўлса, Сиз эрталаб 1 таблетка ва кечқурун 1 таблетка қабул қилишингиз керак

1000 мг: Тана вазни 50 кг ёки ундан ортиқ бўлган ўсмирлар (12 ёшдан 17 ёшгача) ва катталар учун дозалаш:

Шифокорингиз буюрган миқдордаги таблеткаларни қабул қилинг.

  • Одатдаги доза: 1000 мг дан 3000 мг гача хар куни
  • ЛЕТИРАМ®ни кунига икки марта қабул қилиш керак: бир марта эрталаб, бир марта кечқурун, хар куни тахминан бир хил вақтда.

Масалан: агар Сизнинг хар кунлик дозангиз 2000 мг га тенг бўлса, Сиз эрталаб  1 таблетка ва кечқурун 1 таблетка қабул қилишингиз керак

Чақалоқлар (6 ойликдан 23 ойликкача), болалар (2 ёшдан 11 ёшгача) ва тана вазни 50 кг дан кам бўлган ўсмирлар (12 ёшдан 17 ёшгача) учун дозалаш:

Болангизга шифокорингиз ёзиб берган дозани беринг.

  • Одатдаги доза: 20 мг/кг дан 60 мг/кг гача хар куни. Бу дозани ичга қабул қилиш учун эритма шаклида, дозага қараб берилган сиғими 3 мл ёки 10 мл бўлган шприцларда қабул қилиш афзал.
  • ЛЕТИРАМ®ни кунига 2 марта қабул қилиш керак: бир марта эрталаб ва бир марта кечқурун, хар куни тахминан бир хил вақтда.

500 мг, 750 мг, 1000 мг:

ЛЕТИРАМ® 100 мг/мл ичга қабул қилиш учун эритма ва ЛЕТИРАМ® 250 мг таблеткалар – чиқарилган шакллари, чақалоқлар ва кичик ёшли болалар учун тўғри келади.

Чақалоқлар (1 ойликдан 6 ойликкача) учун дозалаш:

Болангизга шифокорингиз буюрган миқдордаги ичга қабул қилиши учун эритма беринг.

  • Одатдаги доза: 14 мг/кг дан 42 мг/кг гача хар куни. Бу дозани берилган сиғими 1 мл шприцда ичга қабул қилиш учун эритма шаклида қабул қилиш керак.
  • ЛЕТИРАМ® ни кунига 2 марта қабул қилиш керак: бир марта эрталаб ва бир марта кечқурун, хар куни тахминан бир хил вақтда.

Масалан: 14 мг/кг одатдаги хар кунлик дозада тана вазни 4 кг бўлган болангизга 28 мг (0,3 мл га тўғри келади) эрталаб ва 28 мг (0,3 мл га тўғри келади) кечқурун бериш керак.

Қабул қилиш усули:

ЛЕТИРАМ® таблеткаларини етарли миқдордаги суюқлик билан (масалан, бир стакан сув) ютиш керак

Даволаш давомийлиги:

  • ЛЕТИРАМ® узоқ вақт даволаниш учун қўлланади. Сиз шифокорингиз белгилаган вақт давомида ЛЕТИРАМ® препаратини қабул қилишини давом эттиришингиз керак.
  • Шифокорнинг маслаҳатисиз даволашни тўхтатиш мумкин эмас, чунки бунинг оқибатида хуружларингиз кўпайиши мумкин. Агар шифокор ЛЕТИРАМ® препарати билан даволашни тўхтатишга қарор қилган бўлса, у Сизга ЛЕТИРАМ® препаратини қабул қилишни аста-секин тўхтатиш бўйича кўрсатма бериш керак.

Агар Сиз ЛЕТИРАМ® таблеткаларини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз ЛЕТИРАМ® таблеткаларини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу хақида хабар беринг.

Агар Сиз ЛЕТИРАМ® қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз бир ёки ундан ортиқ қабулни ўтказиб юборган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг.

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозада қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз ЛЕТИРАМ® қабул қилишни тўхтатаётган бўлсангиз

ЛЕТИРАМ® препаратини қабул қилишни тўхтатишда бошқа тутқаноққа қарши препаратлардаги каби, хуружлар сонини ошишидан сақланиш учун, аста-секин тўхтатиш керак.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори воситалари каби, ЛЕТИРАМ® ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар хар бир пациентда ҳам ривожланмайди. Агар Сизда қуйида санаб ўтилган кўринишлардан бири ривожланган бўлса, ва у Сизни безовта қилса, шифокорингизга хабар беринг

Жуда тез-тез:

  • ринофарингит;
  • уйқучанлик, бош оғриғи;

Тез-тез:

  • анорексия (иштаҳани йўқолиши);
  • депрессия, душманлик ёки агрессия, хавотирлик, уйқусизлик, асабийлик ёки таъсирчанлик, тиришишлар, мувозанатни бузилиши, бош айланиши (беқарорлик хисси), ҳолсизлик, тремор (беихтиёр титраш);
  • умумий бош айланиши (атрофда жисмларни айланаётгани хисси);
  • йўтал;
  • қорин оғриғи, диарея, диспепсия (меъдани хазм қилмаслиги), қусиш, кўнгил айниши;
  • тери тошмаси;
  • астения/чарчоқлик.

Тез-тез эмас:

  • тромбоцитларнинг даражасини пасайиши, лейкоцитларнинг даражасини пасайиши;
  • тана вазнини камайиши, тана вазнини ошиши;
  • ўз жонига қасд қилишга уринишлар ва ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар, руҳий бузилишлар, ўзини тартибсиз тутиш, голлюцинациялар, ғазаб, онгни чалкашиши, эмоционал беқарорлик/кайфиятни ўзгариши, асабий қўзғалиш;
  • амнезия (хотирани йўқолиши), хотирани бузилиши (унутувчанлик), координацияни бузилиши атаксия (харакатлар координациясини бузилиши), парестезия (санчилиш), диққатни бузилиши (диққат жамланишини йўқолиши);
  • диплопия (кўзларда иккиланиш), кўришнинг ноаниқлиги;
  • жигар фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларини силжиши;
  • сочларни тўкилиши, экзема, терини қичишиши;
  • мушаклар кучсизлиги, миалгия (мушакларда оғриқ);
  • жароҳат.

Кам ҳолларда:

  • инфекция;
  • эритроцитлар ва/ёки лейкоцитларнинг даражасини пасайиши;
  • ўз жонига қасд қилиш, шахс бузилишлари (ҳулқ билан муаммолар), фикрлашни бузилиши (секин фикрлаш, фикрни жамлайолмаслик);
  • бош, тана ва қўл-оёқларнинг мушакларини назорат қилиб бўлмайдиган спазмлари, харакатларни назорат қилишни қийинлашиши, гиперкинезия (ўта юқори фаоллик);
  • панкреатит;
  • жигар етишмовчилиги, гепатит;
  • тери, оғиз бўшлиғи, кўзларнинг шиллиғида, ташқи жинсий аъзолар соҳасида пуфакли тошмалар, тери тошмалари.

Агар ножўя самаралардан биронтаси жиддийлашса ёки агарда ушбу илова-варақада кўрсатилган бирон-бир ножўя самаралар кузатилса, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. ЛЕТИРАМ®НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Урамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин. Яроқлилик муддатининг ўтган санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

 

  1. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

ЛЕТИРАМ® нима сақлайди

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси леветирацетамдир.

Ёрдамчи моддалар:

ядроси: кросповидон (Б тури), повидон К30, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

250 мг ли таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, макрогол/ПЭГ 400, титан диоксиди (Е171), тозаланган тальк, индигокарминли алюминли лак (Е132).

500 мг ли таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, макрогол/ПЭГ 400, титан диоксиди (Е171), тозаланган тальк, темир II оксиди (Е172).

750 мг ли таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, макрогол/ПЭГ 400, титан диоксиди (Е171), тозаланган тальк, сансет сариқ лак бўёвчиси (Е110), темир III оксиди (Е172)

1000 мг ли таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, макрогол/ПЭГ 400, титан диоксиди (Е171), тозаланган тальк.

ЛЕТИРАМ® препаратининг ташқи кўриниши ва

250 мг ли таблеткалар: овал шаклли, бир томонида бўлувчи рискали, қобиқ билан қопланган зангори таблеткалар.

500 мг ли таблеткалар: овал шаклли, бир томонида бўлувчи рискали, қобиқ билан қопланган сариқ таблеткалар.

750 мг ли таблеткалар: овал шаклли, бир томонида бўлувчи рискали, қобиқ билан қопланган тўқ сариқ таблеткалар.

1000 мг таблеткалар: овал шаклли, бир томонида бўлувчи рискали, қобиқ билан қопланган оқ таблеткалар.

 

Ўрам ичидагиси

10 таблеткадан блистерда, 3 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ

Шифокор рецепти билан берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.