ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭНТОБАН
ENTOBAN
Қайд этиш рақами: Б-250-95 № 24204
Препаратнинг савдо номи: Энтобан
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди: 50 мг Момиқ хлорахена, 200 мг Оддий мирт, 200 мг Серқилтиқ зирк, 100 мг Бенгал беҳиси, 50 мг Бўёвчи дуб, 20 мг кўркам Бутея.
Таърифи: жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли сироп.
Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши восита.
АТХ коди: А07АХ03.
Фармакологик хусусиятлари
Бу нодир препарат узоқ йиллар давомида ичак инфекцияларини ва гижжа инвазияларини даволаш учун ишлатиладиган сара ўтлар аралашмасидан тайёрланган.
Энтобан бугунги кундаги гижжа инвазияларини олдини олиш учун ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун энг яхши препарат бўлиб қолмоқда. Бу препарат овқат ҳазм қилиш йўлларини шиллиқ пардасини ҳимоя қилади ва соғломлантиради, юқори кислоталикни камайтиради ва перистальтикани бошқаради. Диарея ҳолатида препаратнинг тинчлантирувчи ва бактерицид таъсири пациентларга тез енгиллик келтиради.
Доривор ўтларнинг синергетик таъсири, ёрдамчи ўсимликлар билан биргаликда Энтобан препаратининг бацилляр дизентерияни, ичак амебиазини, аралаш ва носпецифик этиологияли дизентерияни, овқат билан заҳарланишдаги гастроэнтеритни даволашда танлов препарати қилади. Энтобаннинг микробларга қарши таъсири турли этиологияли диареяларда даволовчи самара кўрсатади. Тез таъсир қилувчи антипротозой таъсирга эга, бу препаратни амебиазда буюриш имкониятини беради.
Энтобан тез таъсир қилувчи спазмолитик самарага эга.
Қўлланилиши
- Ўткир ва сурункали амебиаз
- Гепатик амебиаз ва E.hystolytica мавжудлигидаги бошқа касалликлар
- Бацилляр дизентерия
- Бактериал ва носпецифик диарея
- Гастроэнтерит
- Овқат билан заҳарланишни даволашда ёрдамчи восита сифатида.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга: 3-4 чой қошиқдан ҳар 4 соатда.
Болаларга: 1-2 чой қошиқдан ҳар 4 соатда.
Чақалоқларга (6 ойликдан катта): ярим чой қошиқдан ҳар 4 соатда ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Даволаш курсининг давомийлиги:
Диарея билан касалланган кўпчилик пациентлар Энтобан билан даволанганда 24-48 соатда енгиллик сезадилар, бироқ инфекцияни тўлиқ назорат қилиш учун яхшиси даволашни 2-5 кунгача давом эттириш керак. Амёбиаз ҳолида даволашни тахминан 10 кун давом эттириш керак, клиник кўринишларидан қатъий назар, улар анча олдин йўқолишлари мумкин.
Айрим терапевтлар адекват регидратацион даволашга (перорал регидратацион эритмалар) қўшимча сифатида исфаколни (Ispaghol Husk) тавсия қиладилар, бу кўрсатгичлар бўйича ишлатилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аллергик касалликлар.
Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик.
Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабет билан касалланган, шунингдек паст калорияли пархезга амал қилувчи пациентлар эътиборга олишлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маълум эмас, эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Сироп флаконларда 90, 120 ва 150 мл дан.
Сақлаш шароити:
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.