📜 Инструкция по применению Энтерофурил®
💊 Состав препарата Энтерофурил®
✅ Применение препарата Энтерофурил®
📅 Условия хранения Энтерофурил®
⏳ Срок годности Энтерофурил®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНТЕРОФУРИЛ®

ENTEROFURIL®

 

Препаратнинг савдо номи: Энтерофурил®

Таъсир этувчи модда (ХПН): нифуроксазид

Дори шакли: капсулалар

100 мг ли дозасининг таркиби:

№2 бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100,0 мг нифуроксазид;

ёрдамчи моддалар: 41,12 мг маккажўхори крахмали, 36,00 мг сахароза, 5,10 мг кукунсимон целлюлоза, 3,78 мг магний стеарати;

капсула қобиғининг таркиби: титан диоксиди (E 171) – 1,3333%, хинолин сариғи бўёвчиси
(E 104) – 0,7664%, азорубин бўёвчиси (E 122) – 0,0022%, тўқ қизил бўёвчиси [Понсо 4R] (E 124) – 0,0077%, желатин – q.s 100% гача.

200 мг ли дозасининг таркиби:

№0 бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200,0 мг нифуроксазид;

ёрдамчи моддалар: 65,9 мг маккажўхори крахмали, 68,0 мг сахароза, 9,0 мг кукунсимон целлюлоза, 7,1 мг магний стеарати;

капсула қобиғининг таркиби: титан диоксиди (E 171) – 2,9500%, темир (II) оксиди (E 172) – 1,0000%, желатин – q.s 100% гача.

Таърифи: тиниқ бўлмаган қаттиқ желатинли сариқ (100 мг ли доза – №2) ва жигар рангли (200 мг ли доза – №0) капсулалар, улар сариқ рангли гранулятлар ёки енгилгина босилганида майдаланиб кетадиган сариқ рангли бироз прессланган гранулятлар билан тўлдирилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши препаратлар. Ичакда микробларга қарши ва яллиғланишга қарши препаратлар. Ичакда микробларга қарши бошқа препаратлар. Нифуроксазид.

АТХ коди: А07АХ03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нифуроксазид – микробларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита, 5-нитрофуран ҳосиласи.

Дегидрогеназалар фаоллигини блоклайди ва нафас олиш занжирларини сусайтиради, патоген бактерияларда оқсиллар синтезини, трикарбон кислоталар циклини ва қатор бошқа биокимёвий жараёнларни бузади. Микроб ҳужайраси мембранасини бузади, микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқилишини пасайтиради.

Граммусбат микроорганизмларга (Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Clostridium perfringens), грамманфий энтеробактерияларга (Escherihia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Vibrio cholerae, Campylobacter jejuni, Edwarsiella, Citrobacter, Yersinia enterocolitica) нисбатан фаолдир.

Нифуроксазид сапрофит флорага таъсир кўрсатмайди, нормал ичак микрофлора мувозанатини бузмайди. Ўткир бактериал диареяда ичакда эубиозни тиклайди. Энтеротроп вируслар билан инфекцияланганида бактериал суперинфекция ривожланишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Перорал қўлланилганидан кейин нифуроксазид ичак йўлларидан деярли сўрилмайди ва фақат ичак бўшлиғида ўзининг антибактериал таъсирини намоён қилади. Нифуроксазиднинг 20% ўзгармаган кўринишда, қолган миқдори кимёвий ўзгарган ҳолда меъда-ичак йўли орқали тўлиқ чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги препаратнинг дозасига ҳам, ичак йўлларининг моторикасига ҳам боғлиқ.

 

Қўлланилиши

Умумий ҳолат ёмонлашишисиз, тана ҳарорати ошишисиз ва интоксикациясиз кечувчи ўткир бактериал диареяда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади.

100 мг ли капсулалар:

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 200 мг нифуроксазид (2 капсула) суткада 3 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 8 соат). Умумий суткалик дозаси 600 мг нифуроксазидни ташкил этади.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар: 200 мг нифуроксазид (2 капсула) суткада 3-4 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 6-8 соат). Умумий суткалик дозаси 600-800 мг нифуроксазидни ташкил этади.

Катталар: 200 мг нифуроксазид (2 капсула) суткада 4 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 6 соат). Умумий суткалик дозаси 800 мг нифуроксазидни ташкил этади.

200 мг ли капсулалар:

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 200 мг нифуроксазид (1 капсула) суткада 3 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 8 соат). Умумий суткалик дозаси 600 мг нифуроксазидни ташкил этади.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар: 200 мг нифуроксазид (1 капсула) суткада 3-4 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 6-8 соат). Умумий суткалик дозаси 600-800 мг нифуроксазидни ташкил этади.

Катталар: 200 мг нифуроксазид (1 капсула) суткада 4 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 6 соат). Умумий суткалик дозаси 800 мг нифуроксазидни ташкил этади.

Даволаш курсининг давомийлиги 5-7 кун, аммо 7 кундан ортиқ эмас. Агар қабул қилишнинг биринчи 3 кунида ҳолатни яхшиланиши юз бермаса, у ҳолда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Препаратни фақат йўриқномада кўрсатилган қўллаш усулига ва дозаларга мувофиқ қўлланг. Зарурат бўлганида, препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок). Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болалар (мазкур фармацевтик шакл учун);
  • фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкозо-галактоз мальабсорбция синдромида, сахараза ва изомальтаза етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дисульфирамга ўхшаш реакцияларни келтириб чиқарадиган препаратлар, марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди. Агар Сиз Энтерофурил® капсулалари препаратини қўллашдан олдин бошқа дори препаратларини (шу жумладан рецептсиз дори препаратларини) қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Махсус кўрсатмалар

Диарея бир вақтда нифуроксазид билан даволаш амалга оширилган ҳолда даволанганида, регидратацион даволашни ўтказиш зарур. Тизимли шикастланишлар белгилари (умумий ҳолатнинг ёмонлашиши, тана ҳароратини ошиши, интоксикация ёки инфекция симптомлари) бўлган бактериал диареяда тизимли таъсир этувчи антибактериал препаратларни қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Юқори сезувчанлик симптомлари (ҳансираш, тошма, қичишиш) пайдо бўлганида препарат қўлланилишини тўхтатиш лозим. Нифуроксазид билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тақиқланади.

100 мг ли капсулалар:

Энтерофурил® препаратининг ҳар бир капсуласи 36 мг сахароза сақлайди, мувофиқ равишда бир марталик дозада (бир капсулада) 0,0030 «нон бирлиги» (НБ), иккита капсуладан иборат бўлган бир марталик дозада эса 0,0060 НБ сақланади. Сахарозанинг НБ да кунлик дозаси суткада 4 марта икки капсула қабул қилинганида катталар ва 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун 0,024 НБ ни ва суткада 3 марта икки капсула қабул қилинганида болалар учун 0,018 НБ ни ташкил этади.

200 мг ли капсулалар:

Энтерофурил® препаратининг ҳар бир капсуласи 68 мг сахарозани сақлайди, мувофиқ равишда бир марталик дозада (бир капсулада) 0,0056 «нон бирлиги» (НБ) сақланади.

Сахарозанинг НБ да кунлик дозаси суткада 4 марта битта капсула қабул қилинганида катталар ва 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун 0,0224 НБ ни ва суткада 3 марта бир капсула қабул қилинганида болалар учун 0,0168 НБ ни ташкил этади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самараси аниқланмаган. Ҳайвонларда ҳеч қандай тератоген самаралар ва ривожланиш нуқсонлари намоён бўлмаганлиги сабабли, одам организми учун бундай таъсир шунингдек кутилмайди.

Клиник тадқиқотларда ҳомиладорлик даврида Энтерофурил® капсула препарати қўлланилиши вақтида ривожланишнинг эҳтимол қилинган туғма нуқсонларини ёки нифуроксазиднинг эмбриотоксик таъсирини баҳолаш учун бирон-бир маълумотлар тақдим этилмаган.

Лекин, эҳтиёт чораси сифатида ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Лактация даврида препарат билан қисқа даволаш курси ўтказилганида эмизишни давом эттириш мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари номаълум. Симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқариш шакли

Энтерофурил®, 100 мг ли капсулалар.

10 капсуладан ПВХ плёнкали ва алюмин фольгали блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Энтерофурил®, 200 мг ли капсулалар.

8 капсуладан ПВХ плёнкали ва алюмин фольгали блистерда. 2 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.