📜 Инструкция по применению Комплигам В®
💊 Состав препарата Комплигам В®
✅ Применение препарата Комплигам В®
📅 Условия хранения Комплигам В®
⏳ Срок годности Комплигам В®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОМПЛИГАМ В®

KOMPLIGAM B®

 

Препаратнинг савдо номи: Комплигам В®

Таъсир этувчи модда (ХПН): поливитаминлар 

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма.

Таркиби: 

1 ампула (2 мл) қуйдагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: тиамин гидрохлориди —100 мг, пиридоксин гидрохлориди —100 мг, цианокобаламин — 1 мг, лидокаин гидрохлориди — 20 мг. 

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий полифосфати, натрий триполифосфати, калий гексацианоферрати, 1М натрий гидроксиди эритмаси, инъекция учун сув. 

Таърифи: тиниқ, пуштироқ-қизил рангли ўзига хос ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита, бошқа препаратлар. 

АТХ коди: А11ЕХ.

 

Фармакологик хусусиятлари

В гуруҳи нейротроп витаминлари нервлар ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларига ижобий таъсир кўрсатади. Улар танқислик ҳолатларини йўқотиш учун қўлланадилар, юқори дозаларида эса анальгетик хусусиятларга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради, нерв тизимининг ишини ва қон яратиш жараёнларини (В12 витамин) нормаллаштиради. Тиамин (В1) нерв тўқимасидаги алмашинув жараёнларида, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган карбонсувларнинг алмашинуви жараёнларида, шунингдек Кребс циклида кейинги ТПФ (тиамин пирофосфат) ва АТФ (аденозин трифосфат) синтезида асосий роль ўйнайди. Пиридоксин (В6) оқсилларининг метаболизмида ва хусусан карбонсувлар ва ёғларнинг метаболизмида иштирок этади. Иккала витаминларнинг (В1, В6) физиологик функцияси нерв, нерв-мушак ва юрак-томир тизимларига ижобий таъсири билан намоён бўладиган бир бирига потенцияловчи таъсиридир.

Цианокобаламин (В12) миелин қобиғини синтезида иштирок этади, гемопоэзни рағбатлантиради, периферик нерв тизимининг шикастланиши билан боғлиқ бўлган оғриқ туйғуларини камайтиради, фолат кислотасини фаолланиши орқали нуклеин алмашинувини рағбатлантиради. 

Лидокаин анастезиянинг барча турларини чақирувчи маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. 

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан кейин тиамин инъекция жойидан тез сўрилади ва қонга тушади (50 мг доза биринчи куни юборилганида 15 минут ўтгач 484 нг/мл) ва организмда нотекис тақсимланади – унинг миқдори лейкоцитларда 15%, эритроцитлар 75% ва қон плазмасида 10%. Организмда витаминнинг аҳамиятли заҳиралари йўқлиги туфайли, у организмга ҳар куни кириши керак. Тиамин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, она сутида аниқланади. Тиамин сийдик билан альфа фазада – 0,15 соат ўтгач, бета фазада – 1 соат ўтгач ва терминал фазада – 2 кун давомида чиқарилади. Асосий метаболитлари тиамин карбон кислотаси, пирамин ва айрим номаълум метаболитларидир. Барча витаминлар ичида организмда энг кам миқдорларда тиамин сақланади. Катта одам организми тахминан 30 мг тиамин сақлайди. 80% тиамин пирофосфати, 10% тиамин трифосфати кўринишида ва қолган миқдори тиамин монофосфати кўринишида. Мушак ичига юборилганидан кейин пиридоксин тез қон хавзасига сўрилади ва СН2ОН гуруҳини 5-нчи ҳолатида фосфорланганидан кейин коэнзим ролини бажариб организмда тақсимланади. 

Витаминнинг тахминан 80% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин бутун организм бўйлаб тақсимланади, йўлдош орқали ўтади, она сутида аниқланади. Жигарда деполланади ва 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади, у сийдик билан, сўрилганидан кейин максимум 2-5 соат ўтгач чиқарилади. Одам организмида 40-159 мг В6 витамин сақланади, унинг ҳар кунги элиминациясини тезлиги 2,2-2,4% ўрнини тўлдирилиши тезлигида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил қилади. 

 

Қўлланилиши

Нерв тизимининг турли келиб чиқишларга эга бўлган касалликлари ва синдромларни даволашда патогенетик ва симптоматик восита сифатида:

– нейропатиялар ва полинейропатиялар (диабетик, алкоголли ва бошқалар);

– неврит ва полиневрит, шу жумладан ретробульбар неврит;

– периферик парезлар, шу жумладан юз нервини;

– невралгия, шу жумладан уч шохли нервни ва қовурғалараро нервларни;

– оғриқ синдромини (илдизли, миалгия);

– тунги мушак тиришишлари, айниқса катта ёш гуруҳи шахсларда;

– плекоспатиялар, ганглионитлар (ўраб олувчи герпесни ҳам қўшиб);

– умуртқа поғонаси остеохондрозининг неврологик кўринишлари (радикулопатия, люмбоишалгия, мушак-тоник синдромлар);

 

Қўллаш усули ва дозалари

Яққол оғриқ синдромида даволашни 2 мл препаратни ҳар куни 5-10 кун давомида мушак ичига юборишдан (чуқур қилиб) бошлаш, кейинчалик ичга қабул қилишга ёки камроқ инъекцияларга (ҳафтада 2-3 марта 2-3 ҳафта давомида) ўтиш мақсадга мувофиқдир. 

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Алоҳида ҳолларда кўп терлаш, тахикардия кузатилиши мумкин, тошма пайдо бўлади. Қичишиш, эшакеми кўринишидаги тери реакциялари таърифланган. Камдан-кам ҳолларда препаратга юқори сезувчанлик кўринишлари кузатилиши мумкин, масалан тошма, нафасни қийинлашиши, ангионевротик шиш, анафилактик шок. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларидан ҳар қандайига юқори сезувчанлик;

– декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари;

– болалик ёши (текширишларнинг йўқлиги туфайли).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиамин сульфитларни сақловчи эритмаларда бутунлай парчаланади. 

Тиамин ишқорий ва нейтрал эритмаларда барқарор эмас; карбонатлар, цитратлар, барбитуратлар, мис препаратлар билан буюриш тавсия қилинмайди. 

Пиридоксин леводопа билан бир вақтда буюрилмайди, чунки охиргисининг таъсири сусаяди. 

Препаратнинг таркибида лидокаиннинг борлигини эътиборга олиб, қўшимча адреналин ёки норадреналин ишлатилган ҳолда, юракка ножўя таъсирини кучайиши мумкин. Маҳаллий анестезияловчи воситаларнинг дозаси ошириб юборилган ҳолда қўшимча адреналин ва норадреналин қўллаш мумкин эмас. 

В12  витамини аскорбин кислотаси, оғир металл тузлари билан номутаносибдир. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Қўллаш тавсия қилинмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препарат жуда тез юборилган ҳолларда тизимли реакциялар пайдо бўлиши мумкин (бош айланиши, аритмия, тиришишлар), улар шунингдек дозани ошириб юборилишининг натижаси бўлиши мумкин. 

Даволаш: симптоматик терапия.

 

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма. 

Ёруғликдан ҳимояловчи шиша ампулаларда 2 мл дан. Поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга ёки фольгасиз контур уяли ўрамларга 5 ампуладан жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 8°С гача ҳароратда. 2°С дан паст ҳароратда сақланиш ва ташилишга йўл қўйилмайди. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.