ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СТРЕПТОЦИД СУРТМАСИ
UNGUENTUM STREPTOCIDI
Препаратнинг савдо номи: Стрептоцид суртмаси
Таъсир этувчи модда (ХПН): Сульфаниламид
Дори шакли: Суртма
Таркиби:
Стрептоцид – 5 г ёки 10 г, вазелин – 90 г ёки 95 г.
Таърифи: Оқ ёки оч-сариқ рангли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал восита (сульфаниламидлар).
АТХ коди: J01EB06
Фармакологик хусусиятлари
Препарат патоген кокклар (стрептококк, менингококк, гонококк), ичак таёқчалари ва бошқа микробларга қарши бактериостатик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Терининг, қулоқ ва бурун бўшлиғи шиллиқ қаватларининг инфекцион касалликларида, куйишда, яра ва бошқа йирингли-яллиғланиш жараёнларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Терининг ва шиллиқ қаватларнинг шикастланган жойларига суртилади.
Ножўя таъсирлари
Терида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Суртманинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
10, 15, 20, 25, 30, 40 ёки 50 г дан тубаларда ва 25, 30, 50, 100 г дан банкада.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.