ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПНЕВМО 23
(полисахаридли пневмококкли вакцина)
Препаратнинг савдо номи: Пневмо 23 (полисахаридли пневмококкли вакцина)
Дори шакли: инъекция учун эритма 1 доза (0,5 мл) дан тўлдирилган шприцда
Таркиби:
Вакцинанинг бир дозаси (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: Streptococcus pneumoniae нинг 23 серотипи: 1, 2, 3, 4, 5, 6В, 7F, 8, 9N, 9V, 10A, 11A, 12F, 14, 15B, 17F, 18C, 19A, 19F, 20, 22F, 23F, 33F ҳар биридан 25 мкг дан тозаланган капсулали полисахаридлари,
ёрдамчи моддалар: фенол сақловчи буферли эритмаси (рН 6,9 гача): фенол, натрий хлориди, натрий дигидрофосфати, натрий дигидрофосфат дигидрати, инъекция учун сув – 0,5 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бактериал инфекцияларни олдини олиш учун вакцина
АТХ коди: J07AL
Фармакологик хусусиятлари
Вакцина барча пневмококк и инфекцияларнинг тахминан 90% ни чақирувчи 23 серотиплари асосида пневмококк инфекциясининг капсуляр полисахаридларига тозаланган антигенлари асосида тайёрланади.
Иммунитет вакцинация қилингандан 2-3 ҳафтадан кейин намоён бўлади.
Қўлланилиши
Вакцинани 2 ёшдан ошган болаларга пневмонияни олдини олиш мақсадида юбориш мумкин. Вакцина шунингдек қуйидаги хавф гуруҳида бўлган шахсларга:
- 65 ёшдан катталарга
- ремиссия давридаги сурункали касалликлари бўлган шахсларга
- нафас ва юрак-қон томир тизимининг сурункали касалликлари, қандли диабет
- сурункали жигар касалликлари, шу жумладан алкоголни суиистеъмол қилиш чақирган (масалан, цирроз)
- сурункали буйрак етишмовчилиги ёки нефротик синдром
- функционал (масалан, ўроқ-хужайрали анемия, наслий сфероцитоз) ёки анатомик аспления
- иммуносупрессия (туғма иммун танқисликлари, ОИТВ-инфекция, лейкоз, лимфома, миелом касаллиги, лимфогранулематоз, тарқалган хавфли ўсмалар, аъзоларни кўчириб ўтказилгандан кейинги ҳолат, алкилизация қилувчи агентлар, антиметаболитлар, шунингдек тизимли кортикостероидлар билан химиотерапия)
- қариялар уйи ва бошқа ижтимоий муассасаларда доимий истиқомат қилувчиларга буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига ва тери остига юбориш учун инъекциялар кўринишида буюрилади.
Бирламчи эмлаш: бир марталик инъекция 0,5мл
Қайта вакцинация: бир марталик инъекция 0,5 мл (камида 3 йиллик интервал билан ўтказиш тавсия этилади).
Шифокорингизнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг.
Ножўя таъсирлари
Ҳар қандай биологик фаол препарат каби, ушбу вакцина айрим шахсларда турли даражадаги яққолликда ножўя реакцияларни чақириши мумкин:
- инъекция жойида оғриқ, қизариш, зичлашиш ёки шиш (1-10% эмланганларда кузатилади). Ушбу реакциялар ўртача характерга эга ва тезда ўтиб кетади.
- жуда кам ҳолларда қайтувчан характерга эга ва ҳеч қандай асоратсиз ўтадиган оғир маҳаллий реакциялари ривожланиши мумкин (Артюс феномени тури)
Одатда ушбу реакциялар пневмококка қарши антителалар даражаси юқори бўлган шахсларда ривожланади.
- эмланганларнинг 1-10% да кузатиладиган ва жуда кам ҳолларда 39°С дан ошувчи тана ҳароратини ўртача ошиши. Одатда ҳарорат эмлаш куни ошади ва вакцинациядан кейин 24 соатгача сақланади.
- жуда кам ҳолларда (эмланганларнинг 0,01% камроғи) бошқа умумий реакциялар – аденопатия, тошмалар, артралгия ва жуда кам ҳолларда (эмланганларнинг 0,0001% дан камроғида) аллергик реакциялар (эшакеми, Квинке шиши, анафилактик реакция) ривожланиши мумкин.
Ҳар қандай одатдаги бўлмаган, ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя реакциялар ҳақида шифокорга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- тана ҳароратини ошиши
- ўткир инфекцион ва инфекцион бўлмаган касалликлар, сурункали касалликнинг зўрайиш босқичи
Бундай ҳолларда вакцинацияни кечиктириш лозим.
- олдин юборилган пневмококк вакцинасига аллергик реакция
- ҳомиладорликнинг биринчи иккита уч ойлиги (шифокор вакцинация зарур деб ҳисоблаган ҳоллардан ташқари).
Ушбу вакцинани охирги 3 йил давомида пневмококга қарши вакцинацияни ўтган шахсларда ишлатиш (алоҳида кўрсатмалардан ташқари) тавсия қилинмайди. Ўтказилган пневмококкли инфекция (ташхисни ишончлилигидан қатъий назар) инфекцияланиш хавфида буюриладиган вакцинацияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пневмо 23 ни бошқа вакциналар (айниқса гриппга қарши вакцина) билан бир вақтда тананинг турли соҳаларига юбориш мумкин. Турли тиббий препаратлар орасида бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлардан сақланиш учун вакцинация билан бир вақтда ўтказилаётган ҳар қандай даволаниш ҳақида шифокорга хабар беринг.
Махсус кўрсатмалар
Вакцинани тери орасига юбориш мумкин эмас.
Пневмо 23 ни ҳеч қачон қон томир ичига юбориш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ушбу препаратни ҳомиладорликнинг фақат сўнгги уч ойлигида ва фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида вакцинация ўтказиш мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида вакцинациядан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Шубҳали ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашинг.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
Инъекция учун эритма 1 доза (0,5 мл) дан тўлдирилган шприцда.
Бирламчи ўрам:
Эритма 1 доза (0,5 мл) дан 1 мл сиғимли тиниқ шиша шприцда.
Иккиламчи ўрам:
1 шприцдан ПВХ блистерда; 1 доза (0,5 мл) ли 1 шприцдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
+2°С дан +8°С гача бўлган ҳароратда (совутгичда) сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.