📜 Инструкция по применению Глиятон юмшоқ капсулалар
💊 Состав препарата Глиятон юмшоқ капсулалар
✅ Применение препарата Глиятон юмшоқ капсулалар
📅 Условия хранения Глиятон юмшоқ капсулалар
⏳ Срок годности Глиятон юмшоқ капсулалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИЯТОН

GLIATON

 

Препаратнинг савдо номи: Глиятон

Таъсир этувчи модда (ХПН): холин альфосцерати

Дори шакли: юмшоқ капсулалар

Таркиби:

1 капсула  қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг холин альфосцерати;

ёрдамчи моддалар: глицерин;

капсула қобиғининг таркиби: желатин (160 bloom), қисман сувсизлантирилган суюқ сорбит, глицерин; темир II оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), натрий этилпарагид-роксибензоат,  натрий пропилпарагидроксибензоат (Е217), тозаланган сув.

Таърифи: овал шаклли, сариқ-жигарранг рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қовушқоқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин альфосцерати.

АТХ коди: N07A X02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Глиятон асосан марказий нерв тизимига таъсир этувчи марказий холиномиметиклар гуруҳига мансуб воситадир. Холин альфосцерати холинни ташувчи ва фосфодитилхолиннинг ўтмишдош моддаси сифатида психоорганик инволюцион синдромининг патоген омиллари ўртасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган тўқималардаги биокимёвий шикастланишларни бартараф этиш ва тузатиш юзасидан потенциал хусусиятга эга, яъни пасайган холинергик тонусни ва нерв ҳужайралари қобиғининг ўзгарган фосфолипид таркибига таъсир қилиши мумкин. Препаратнинг таркибига 40,5% метаболик ҳимояланган холин киради. Метаболик ҳимоя холинни бош мияда ажралиб чиқишини таъминлайди. Глиятон хотира ва билиш қобилиятига, шунингдек эмоционал ҳолат ва ҳулқ-атвор кўрсаткичларига уларни ёмонлашуви миянинг инволюцион патологиясини ривожланиши оқибатида юз берганида ижобий таъсир қилади.

Таъсир механизми холин альфосцерати организмга тушганида ферментлар иштирокида холинга ва глицерофосфатга парчаланишига асосланган: холин – нерв қўзғалишининг асосий медиаторларидан бири бўлган – ацетилхолин биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранасидаги фосфолипидларнинг ўтмишдоши (фосфодитилхолин) ҳисобланади. Шундай қилиб, Глиятон холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтказилишини яхшилайди; нейронал мембраналарни пластиклигига ва рецепторларнинг фаолиятига ижобий таъсир қилади. Глиятон церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни  тезлаштиради, бош миянинг ретикуляр формацияси структураларини фаоллаштиради ва бош мияни травматик шикастланишида эс-ҳушни тиклайди.

Фармакокинетикаси

Глиятон юборилганда, юборилган дозанинг ўртача тахминан 88% сўрилади. Препарат асосан мияда (препаратнинг қондаги концентрациясини 45%), ўпкада ва жигарда тўпланади. Препаратни элиминацияси асосан ўпка орқали углерод икки оксиди (СО2) кўринишида юз беради. Фақат препаратнинг 15% сийдик ва сафро билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Бош миянинг дегенератив-инволюцион психоорганик синдромлари ёки цереброваскуляр етишмовчиликнинг иккиламчи оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббускорликни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланадиган, ақлий фаолиятини бирламчи ва иккиламчи бузилишлари, эмоционал ва ҳулқ- атвордаги ўзгаришлар; эмоционал беқарорлик, жиззакилик, атроф-муҳитга бефарқлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда характерланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат катталарда қўлланади.

1 капсуладан кунига 2 ёки 3 марта қабул қилинади.

Даволаш давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда хатто узоқ қўлланганда ҳам яхши ўзлаштирилади.

Даволанишни биринчи кунлари ёки ҳафталари давомида хавотирланиш, ажитация, уйқусизлик каби ножўя реакцияларининг белгилари пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар вақтинчалик ва даволашни тўхтатишни талаб қилмайди, аммо дозани вақтинчалик пасайтириш мумкин. Кўнгил айниши (бу асосан иккиламчи допаминергик фаолликни натижаси ҳисобланади), артериал босимини пасайиши, бош оғриғи, жуда кам ҳолларда абдоминал оғриқ ва қисқа муддатли онгни чалкашуви бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат дозасини камайтириш керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, терини қизариши бўлиши мумин. Аллергик реакцияларни (эҳтимол, секин авж олувчи реакцияларни) чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ёки унинг компонентларига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик. Психотик синдроми бўлган пациентларда, оғир психомотор қўзғалишда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, бу дори воситасини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.

Болалар.

Глиятоннни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигиги таъсир этиш хусусияти

Препарат автотранспортни бошқаришга ва бошқа механизмалар билан ишлашга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кўнгил айниши, нотинчлик, қўзғалиш, уйқусизлик билан намоён бўлувчи, Глиятон дозасини ошириб юборилишида препаратнинг дозасини  камайтириш лозим. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.