📜 Инструкция по применению Климаксан гомеопатический гомеопатик таблеткалар
💊 Состав препарата Климаксан гомеопатический гомеопатик таблеткалар
✅ Применение препарата Климаксан гомеопатический гомеопатик таблеткалар
📅 Условия хранения Климаксан гомеопатический гомеопатик таблеткалар
⏳ Срок годности Климаксан гомеопатический гомеопатик таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛИМАКСАН ГОМЕОПАТИЧЕСКИЙ

CLIMAXAN HOMEOPATICI

 

Препаратнинг савдо номи: Климаксан гомеопатический

Дори шакли: гомеопатик таблеткалар

Таркиби (1 таблеткага):

Фаол моддалар: Cimicifuga racemosa (Cimicifuga) С200; Lachesis mutus (Lachesis) С50; Apis mellifica (Apis) С200.

Ёрдамчи моддалари: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган, яссицилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик восита.

 

Қўлланилиши

Климактерик синдромининг кўринишларини (таъсирчанлик, эмоционал лабиллик, уйқуни бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши, терлаш, «қизиш» ҳисси) симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бир қабул қилишга – 1 таблетка (оғизда тўлиқ эриб кетгунича ушаб турилади, фақат овқатланиш вақтида эмас). Кунига 2 марта қабул қилинади: эрталаб ва кечқурун.

Симптомларнинг оғирлигига қараб препарат қабул қилишни кунига 3-4 мартагача ошириш мумкин.

Препаратни қўллашни тавсия қилинган давомийлиги 6 ойни ташкил қилади. Шифокорнинг тавсияси бўйича такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳоллари қайд этилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземияси, глюкоза ёки галактозани кам сўрилиши синдроми ёки туғма лактоза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш тавсия этилмайди.

Препарат билан даволаш курсини ўтказиш даврида 2 ойда камида 1 марта даволашни тўғрилаш мумкинлиги мақсадида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза тасодифан ошириб юборилганида препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилари билан боғлиқ бўлган диспептик кўринишлар бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Гомеопатик таблеткалар.

20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.