📜 Инструкция по применению Магвит В6
💊 Состав препарата Магвит В6
✅ Применение препарата Магвит В6
📅 Условия хранения Магвит В6
⏳ Срок годности Магвит В6

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАГВИТ В6

MAGVIT B6

 

Препаратнинг савдо номи: Магвит В6

Таъсир этувчи модда (ХПН): магний лактати дигидрати/пиридоксин гидрохлориди

Дори шакли: ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: магний лактат дигидрати (Magnesii lactase) кўринишидаги 48 мг магний ионларини ва 5 мг пиридоксин гидрохлориди (Pyridoxini hydrochloridum)

Ёрдамчи моддалар: микрокристал целлюлоза, сахароза, поливинил спирти, кремний диоксиди, тальк, магний стеарати

Қобиғининг таркиби: метакрил кислотасининг сополимери (Eudragit L 100-55), тальк, титан диоксиди (Е 171), макрогол 6000, повидон К25, силикон эмульсияси SE2, натрий гидроксиди

Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препарат, микроэлемент.

АТХ коди: А12C С06

 

Фармакологик хусусиятлари

Магний одам организмида тўртинчи энг кўп тарқалган катион ҳисобланади. Катта одамларда унга эҳтиёж суткада 1 кг тана вазнига тахминан 5 мг/кг ни ташкил қилади. Сезиларли даражадаги етишмовчиликда, оғир жисмоний ва руҳий зўриқишда ёки болани тез ўсишида магнийга бўлган эҳтиёж икки баробар ошади. Бу элементнинг умумий миқдорини фақат 1% ҳужайрадан ташқари сувли бўшлиқда бўлади. 50% суякларда, қолган миқдори эса –тананинг бошқа ҳужайраларида учрайди. Магнийни қон зардобидаги нормал концентрацияси 0,8-1,05 ммоль/л (1.9-2,5мг%) ни ташкил қилади. Магний қон зардобида жуда яхши ўтувчан, ионлашаган ва оқсил билан боғланган шаклларда учрайди. Магнийнинг оқсил билан боғланган миқдори қоннинг рН қийматига боғлиқ. Магнийнинг қон зардобидаги нормал концентрацияси овқат рационидаги миқдорига ва меъда-ичак йўллари ва буйраклар орқали чиқарилишини юқори самарали камайишига боғлиқ. Парҳез таркибида кальций ва фосфатларни миқдори юқори бўлганида магнийни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши пасаяди. Организмда магний гомеостазини бошқарилишида паратгормон (ПТГ) ни иштироки бўлиши мумкин. Магний ҳужайрада ионлар оқимини бошқаради – мушакларни нерв қўзғалувчанлигини камайтиради, суякларнинг структурасини шаклланишида кальций ионлари билан ўзаро таъсирлашади ва юмшоқ тўқималарни кальцификацияланиш жараёнларига тўсқинлик қилади. Магний етишмовчилиги юқори таъсирчанлик, диққатни жамланиши ва уйқуни бузилишлари, стрессга нисбатан юқори сезувчанлик ва мушак фаолиятини бузилишлари кўринишида намоён бўлади. Магний танқислиги гипертония, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти ва аритмиялар хавфини оширади. В6 витаминининг магнийни меъда-ичак йўлларидан қонга сўрилишини тахминан 40% га ошириши исботланган, аммо чиқарилиш жараёнини ингибирлайди.

В6 витамини –пиридоксин ўз ичига пиридиннинг 3 та биологик эквивалент ҳосилаларини олади. Пиридоксиннинг организмдаги фаол шакли этопиридоксаль фосфат эфиридир. Аминокислоталар аминтрансферазаси ёки декарбоксилазанинг коферменти сифатида уларни қайта шаклланишида, шу жумладан марказий нерв тизими (МНТ) нейротрансмиттерлари – серотонинни, диоксифенилаланинни ва γ–аминомой кислотасини шаклланиш жараёнида иштирок этади.

Гликогенфосфорилаза коферменти каби, у мушакларда концентрацияни ошишига таъсир қилади ва δ–аминолевулин кислотасидан синтетазани коферменти сифатида гемоглобинни синтезида иштирок этади. Одамларда В6 авитаминози кўнгил айниши, қусиш, яллиғланиш ва тери ва шиллиқ қаватни шикастланиши, руҳий бузилишлар, тиришишлар, полинейропатия ва микроцитар анемия (δ-аминолевулен кислотасини апоферментини синтетазасини синтезида генетик нуқсон, пиридоксин унинг коферменти ҳисобланади) билан намоён бўлади. В6 витаминининг субклиник танқислиги тахминан 40% кекса одамларда (руҳий бузилишлар ва астения) аниқланган. В6 витамини перорал қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан осон сўрилади. У 4-пиридинкарбон (изоникотин) кислотасига қадар жигарда трансформациясига учрайди ва шу кўринишда чиқарилади. Пиридоксин тузлари, асосан гидрохлорид тиббий мақсадларда, яъни моддалар алмашинувини бузилишларида, тери ва шиллиқ қаватини ўзгаришларида, тузалиш даврида бу витаминга нисбатан сезувчанлик билан кечадиган анемияда ва депрессияда ишлатилади.

Организмда Magvit B6 дори воситасини физиологик самараси иккита фаол модданинг синергик таъсири кўринишида намоён бўлади. Уларни одам организмидаги турли биокимёвий фаолияти олдинги бўлимларда таърифланган.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди тадқиқотлар маълумотлари

Magvit B6 дори воситасини ташкил қилувчи компонентларини хавфсизлигига оид клиника олди тадқиқотидаги мавжуд бўлган адабиёт маълумотлари дори воситасини тавсия қилинган дозалари ва қўлланишига тегишли маълумотни сақламайди.

 

Қўлланилиши

Magvit B6 дори воситасини магний ва/ёки B6 витаминининг танқислиги билан боғлиқ асоратларни олдини олиш ва органиизмда уни танқислигини тўлдириш учун буюрилади.

Профилактика:

Magvit B6 сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, юқори таъсирчанликда, стресс ҳолатларда, депрессияда, уйқу бузилишида, миалгияларда, атеросклерозни ва миокард инфарктини олдини олишда тавсия қилинади.

Уни чекиш ва алкоголни истъемол қилиш оқибатидаги, сурги, контрацептив ва айрим диуретикларни узоқ қўлланилиши оқибатида юз берган гипомагниемияда, шунингдек доимий гипергликемияли қандли диабети бўлган беморларда қўшимча сифатида ишлатилади.

Magvit B6 гипертония, димланган юрак етишмовчилиги, аритмия, каби юрак ва қон яратиш тизими касалликларини комплекс даволашда, оёқ-қўл мушакларини атоник спазмида ва жимирлашида, депрессияда, шунингдек суякларни синишидан кейинги тикланиш вақтида ёки остеопорозни комплекс даволаш таркибида ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Профилактика: катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга:

2 таблеткадан кунига бир марта ёки 1 таблеткадан кунига икки марта.

Кичик ёшдаги болаларда дозани шифокор аниқлаши лозим.

Даволаш: шифокорни тавсиясига кўра.

Препаратни сув билан қабул қилиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Таклиф этилган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар одатда кузатилмайди. Қуйидаги ножўя самаралар: меъда-ичак йўллари бузилишлари, кўнгил айниши, қусиш, суюқ ич келиши ёки терини қизариши кам учраши мумкин. Пиридоксинни суткада 50 мг дозада узоқ ва мунтазам қўлланганда периферик сенсор нейропатияни чақириши мумкин, шу билан бир вақтда 200 мг дан катта суткалик доза фолат кислотасини танқислигини, респиратор касалликлар ва дерматозларнинг турли хилларини чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Magvit B6 ни таблетка таркибига кирадиган компонентларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюрилмайди.

Ўткир буйрак етишмовчилиги, гипермагниемия (магнийни қон плазмасидаги даражаси юқори), B6 гипервитаминоз, атриовентрикуляр блокада, оғир мастения (гравис миастенияси), паркинсонизм, декарбоксилазани периферик ингибитори леводопани ишлатмасдан L-дигидроксифенилаланинни билан даво олаётган, гипотензиянинг оғир шакли, меъда-ичак йўлларида сўрилишни бузилиши билан боғлиқ касалликлар, диарея билан оғриган пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Дориларни ўзаро таъсири

Магний теофиллинни, тетрациклинни, темир препаратларини, фтор ва варфарин гуруҳи перорал антикоагулянтларни сўрилишини пасайтиради.

Фосфатлар, кальцийнинг катта дозалари, липидлар ва фитатларни ҳаддан зиёд миқдори магнийни меъда-ичак йўлларидан сўрилиш даражасини пасайтиради. Диуретиклар, цисплатин, циклосерин, минералокортикоидлар магнийни сийдик билан чиқарилишини оширади. Аминогликозидларни, миорелаксантларни ва колистинни магний препаратлари билан бирга қўллаш мушакларни фалажига олиб келиши мумкин. Сийдикни ишқорийлаш иши сабабли, хинидинни буйрак орқали чиқарилишини пасайииши юз беради, бу унинг дозасини ошириб юборилиш хавфига олиб келиши мумкин. В6 витамини фенитионни қон плазмасидаги концентрациясини камайтириши мумкин. Циклосеринни, гидралазинни, изониазидни, пеницилламинни ва перорал контрацептивларни ишлатиш В6 витаминига бўлган эҳтиёжни ошишига олиб келади.

Номутаносиблик. Маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Тетрациклинларни перорал қўлланганда, уларни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайиши сабабли антибиотик ва Magvit B6 ни қабул қилиш ўртасида 3 соатлик интервалга риоя қилиш керак. Юрак ва буйрак касалликлари бўлган пациентлар ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин ўз даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашишлари керак.

Дори воситасини наҳорга қабул қилмаслик керак, чунки у диареяни чақириши мумкин.

Кам учрайдиган фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиши ёки сахароза-измальтозани танқислиги муаммолари бўлган пациентлар Magvit B6 дори воситасини қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳозирги вақтгача дори воситасини ҳомила учун хавф чақириши номаълум, чунки одамларда кенг қамровли ва яхши назорат қилинган тадқиқот ўтказилмаган. Шу боисдан қилиб, дори воситасини ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ишлатишни ҳар бир пациент учун шахсий тарзда кўриб чиқиш лозим.

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Дори препарати жисмоинй ва ақлий иш қобилиятини, автотранспортни ҳайдаш ёки ҳаракатдаги машиналарни бошқариш қобилиятини ёмонлаштирмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дори воситасини тавсия қилинганидан ошадиган дозада узоқ қўллаш ножўя самаралари бўлимида таърифланган симптомлар билан бирга кечиши мумкин. Алкалоз ёки сутли-ишқорий синдроми натижасида ҳам артериал босимини пасайиши, мушак ҳолсизлиги, сезувчанликни бузилиши, оёқ-қўлларда оғриқ, пай рефлексларини бўлмаслиги, қийинлашган нафас ва аритмия пайдо бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолларида перорал ёки вена ичига гидратацияни (оғир ҳолларда 0,9% натрий хлорид эритмасини) таъминлаш лозим. Фуросемид ёки бошқа диуретикларни бир вақтда ёки йўқотилган суюқлик тўлдирилгандан кейин дарҳол юбориш лозим. Яхшиланиш бўлмаган ҳолларда кальцитонинни юбориш лозим. Қонда фосфатларнинг концентрацияси паст ва буйраклари соғлом бўлган пациентларга фосфатларни перорал буюриш мумкин.

Чиқарилиш шакли

Полиэтилен қопқоқли, очилишдан ҳимояланган, ҳимоя ҳалқаси билан жиҳозланган полиэтилен флакон (HDPE).

50 таблетка (1 ўрамда 50 дона).

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан паст ҳароратда сақлансин.

Оригинал ўрамда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Утилизацияда ва ўзгача муомала вақтида ўзига хос эҳтиёткорлик чоралари

Специфик талаблар йўқ.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.