ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭКСИДЖАД
EXJADE®
Препаратнинг савдо номи: Эксиджад
Таъсир этувчи модда (ХПН): деферазирокс
Дори шакли: дисперсияланувчи таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг ёки 500 мг деферазирокс;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, кросповидон, микрокристаллик целлюлоза, повидон (К30), натрий лаурилсульфати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Таърифи:
Эксиджад 250 мг: деярли оқ, думалоқ, четлари кесилган ва бир томонида «J 250» (бўртган) ёзуви ҳамда бошқа томонида «NVR» ёзуви бўлган ясси таблеткалар.
Эксиджад 500 мг: оқ ёки бироз сариқ, думалоқ, четлари кесилган ва бир томонида «J 500» (бўртган) ёзуви ҳамда бошқа томонида «NVR» ёзуви бўлган ясси таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: темир билан хелат бирикмаларини ҳосил қилувчи воситалар
АТХ коди: V03AC.
Фармакологик хусусиятлари
Деферазирокс – темир (III) га нисбатан юқори селектив фаолликка эга бўлган перорал фаол хелат бирикма ҳосил қилувчи модда. Бу темирга юқори даражада яхшиликка эга темирга 2:1 нисбатда бирикадиган тридентант лиганддир. Деферазирокс темирни кўпроқ нажас билан чиқаришга ёрдам беради. Деферазирокс рух ва мисга паст даражада яқинликка эга ва қон зардобида ушбу металлар даражаси пасайишини келтириб чиқармайди.
Фармакодинамикаси
Талассемияли ва темир моддаси ортиқча бўлган катта ёшдаги пациентларда темир балансига доир метаболик тадқиқотлар давомида деферазирокс (дисперсияланувчи таблеткалар) 10, 20 ва 40 мг/кг суткалик дозаларда тоза темирни мувофиқ равишда суткада 0,119, 0,329 ва 0,445 мг/кг ўртача чиқарилишини келтириб чиқарган.
Деферазирокс қон трансфузияси оқибатида темир моддасининг сурункали ортиқчалиги бўлган катта ёшли пациентларда ва болаларда (2 ёш ва ундан катта ёшдаги) ўрганилган. Трансфузия зарур бўлган асосий ҳолатларга бета-талассемия, ўроқсимон-ҳужайра анемияси ва бошқа туғма ҳамда орттирилган анемиялар (миелодиспластик синдром, Даймонд-Блекфан синдроми, апластик анемия ва бошқа жуда кам учрайдиган анемиялар) киради.
Тез-тез қон қуйилиб турилган бета-талассемияли катталар ва болаларда бир йил давомида деферазирокс (дисперсияланувчи таблеткалар) билан 20 ва 30 мг/кг суткалик дозада даволаш организмда умумий темир миқдори кўрсаткичларини пасайишига олиб келган; жигарда темир концентрацияси мувофиқ равишда тахминан ўртача 0,4 ва 8,9 мг темир/г жигар (қуруқ вазнга биопсия) га пасайган. Қон зардобида ферритин даражаси мувофиқ равишда тахминан ўртача 36 ва 926 мкг/л га пасайган. Ушбу дозаларда темирни чиқарилиши ва сўрилиши мувофиқ равишда 1,02 ни (тоза темир баланси кўрсаткичи) ва 1,67 ни (тоза темир чиқарилиши кўрсаткичи) ташкил этган. Анемиянинг бошқа шакллари ва темир моддаси ортиқча бўлган пациентларда деферазирокс худди шундай жавобни келтириб чиқарган. Тана вазнининг ҳар кг га 10 мг бўлган суткалик доза бир йил давомида жигарда темир даражасини ва қон зардобида ферритин даражасини қўллаб-қувватлаб туриши ҳамда кам ҳолларда қон қуйишларни ёки алмаштириладиган қон қуйишларни қабул қилган пациентларда тоза темир балансини ушлаб туриши мумкин. Қон зардобида ҳар ойда баҳоланиб турган ферритин даражаси жигарда темир концентрацияси ўзгаришларини акс эттирган. Қон зардобида ферритин даражаси ўзгаришларидан даволашга бўлган жавобни кузатиш учун фойдаланиш мумкин.
Миокардда темир тўпланиши бўлган пациентларда (МРТ T2*<20 миллисекунд) деферазироксни қўлланилиши миокарддан темирни чиқарилишини намойиш қилган бўлиб, у 3 йиллик кузатув маълумотлари бўйича T2* кўрсаткичларини прогрессив яхшиланишида ифодаланган.
Миокардда темир тўпланиши ортиқча бўлмаган пациентларда деферазирокс миокардда клиник жиҳатдан аҳамиятли темир тўпланишини бартараф этишга (1 йиллик кузатув маълумотлари бўйича T2* кўрсаткичларини > 20 миллисекунд даражада ушлаб туришга) қодирлигини кўрсатган.
Нотрансфузион қарамлиги бўлган талассемик синдромли ва темир моддаси ортиқча бўлган пациентларда деферазирокс (дисперсияланувчи таблеткалар) билан бир йил давомида суткада 10 мг/кг дозада даволаш жигарда темирнинг ўртача концентрациясини дастлабкисига нисбатан 3,80 мг Fe/г қуруқ вазн миқдорга камайишига олиб келган, айни вақтда плацебо гуруҳидаги пациентларда мазкур натижа 0,38 мг Fe/г қуруқ вазн миқдорга кўпайган. Бундан ташқари, деферазирокс билан бир йил давомида суткада 10 мг/кг дозада даволаш зардобда ферритиннинг ўртача концентрациясини 222,0 мкг/л га камайишига олиб келган, айни вақтда плацебо гуруҳидаги пациентларда мазкур натижа 114,5 мкг/л га кўпайган.
Фармакокинетикаси
Абсорбцияси
Деферазирокс (дисперсияланувчи таблеткалар) перорал қўлланилганидан кейин плазмада максимал концентрацияга (Tmax) эришиш вақти медианаси 1,5–4 соатни ташкил этади. Деферазирокснинг мутлақ биокираолишлиги (AUC) вена ичига юбориладиган дозасига нисбатан деярли 70% ни ташкил этади.
Суммар экспозицияси (AUC) ёғ миқдори юқори бўлган (ёғ миқдори > 50% калориялар) нонушта билан бирга қабул қилинганида тахминан 2 марта кўп ва стандарт нонушта билан бирга қабул қилинганида тахминан 50% кўп бўлган. Ёғ миқдори нормал ёки юқори бўлган овқатни қабул қилишдан 30 минут олдин препарат қабул қилинганида деферазирокснинг биокираолишлиги (AUC) ўртача даражада (тахминан 13-25% га) юқорироқ бўлган. Дисперсланадиган таблеткалар апельсин ёки олма шарбатида эритилганида деферазирокснинг суммар экспозицияси (AUC) сувда эритилганидаги экспозицияга тенг (AUC нисбий қийматлари мувофиқ равишда 103% ва 90%) бўлган.
Тақсимланиши
Деферазирокс плазма оқсиллари билан кўпроқ даражада (99%), зардоб альбумини билан деярли тўлиқ боғланади; катталарда тақсимланиш ҳажми –тахминан 14 л.
Биотрансформацияси
Глюкуронидация – деферазирокснинг асосий метаболик йўли бўлиб, у кейинчалик сафро билан чиқарилади. Эҳтимол, ичакда глюкуронидларнинг деконъюгацияси ва кейинги реабсорбцияси (ичак-жигар циркуляцияси) юз беради. Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқот давомида деферазирокснинг бир марталик дозасидан кейин холестираминни қабул қилиниши деферазирокс экспозициясини (AUC) 45% пасайишига олиб келган.
Деферазирокс кўпроқ УДФ-глюкуронилтрансфераза 1A1 (УГТ1A1) воситасида ва камроқ даражада УДФ-глюкуронилтрансфераза 1A3 (УГТ1A3) воситасида
глюкуронидацияга учрайди. Одамларда деферазирокснинг катализацияланган CYP450 (оксидловчи) метаболизми сезиларли бўлмаган даражада (тахминан 8%) намоён бўлади. Деферазирокснинг метаболизмини гидроксимочевина билан in vitro ингибиция қилиш кузатилмаган.
Чиқарилиши
Деферазирокс ва унинг метаболитлари кўпроқ нажас билан (дозанинг 84%) чиқарилади. Деферазирокс ва унинг метаболитларини буйраклар орқали чиқарилиши минимал даражада (дозанинг 8%) бўлади. Ярим чиқарилиш ўртача даври (t1/2) 8 соатдан 16 соатгачани ташкил этади.
Чизиқлилиги/ночизиқлилиги
Деферазирокснинг Cmax ва AUC0-24соат қийматлари доза билан бирга мувозанат ҳолатига қадар деярли чизиқли ўсиб боради. Кўп марта дозаланганидан кейин экспозиция 1,3 дан 2,3 гача бўлган кумуляция коэффициенти билан ўсиб борган.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Болалар
Ўсмирларда (12 ёшдан 17 ёшгача) ва болаларда (2 ёшдан 12 ёшгача) деферазирокснинг умумий экспозицияси бир марта ва кўп марта қўлланилганидан кейин катта ёшда пациентларга нисбатан паст бўлган. 6 ёшгача бўлган болаларда экспозиция катта ёшдаги пациентларга нисбатан 50% га паст бўлган. Бу клиник оқибатларни келтириб чиқариши кутилмайди, чунки доза даволашга нисбатан жавобга боғлиқ равишда индивидуал белгиланади.
Жинс
Аёлларда деферазирокс клиренси эркакларга нисбатан ўртача (17,5% га) паст бўлиб, клиник оқибатларни келтириб чиқармайди, чунки доза даволашга нисбатан жавобга боғлиқ равишда индивидуал белгиланади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги (65 ёшдан катта бўлган) пациентларда деферазирокс фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши
Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган пациентларда деферазирокс фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Енгил даражада жигар фаолияти бузилишлари бўлган (Чайлд-Пью бўйича А синфидаги) 6 та пациентда деферазирокснинг AUC ўртача қиймати жигар фаолияти нормал бўлган 6 та шахсдаги мазкур кўрсаткичга нисбатан 16% га ошган, айни вақтда ўртача даражада жигар фаолияти бузилишлари бўлган (Чайлд-Пью бўйича В синфидаги) 6 та пациентда деферазирокснинг AUC ўртача қиймати жигар фаолияти нормал бўлган 6 та шахсдаги AUC қийматига нисбатан 76% га ошган. Енгил ва ўртача даражада жигар фаолияти бузилишлари бўлган пациентларда деферазирокснинг Сmax ўртача қиймати жигар фаолияти нормал бўлган шахслардаги Сmax ўртача қийматига нисбатан 22% га ошган. Оғир даражада жигар фаолияти бузилишининг таъсири (Чайлд-Пью бўйича С синфидаги) фақат битта пациентда баҳоланган.
Деферазирокс фармакокинетикаси нормал қийматларнинг юқори чегарасидан 5 марта ортиқ бўлган жигар трансаминазлари даражаларига боғлиқ бўлмаган.
Қўлланилиши
- Катта ёшдаги пациентларда ва 2 ёш ва ундан катта болаларда қонни кўп марта трансфузиялар оқибатида темир билан сурункали тўйинишини (трансфузион гемосидерозни) даволаш.
- Нотрансфузион-қарам талассемик синдромли 10 ёш ва ундан катта бўлган пациентларда темир билан сурункали тўйинишни даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Темир билан транфузион тўйиниш
Даволашни тахминан 20 бирлик (≈ 100 мл/кг) эритроцитар масса трансфузиясидан кейин ёки сурункали ортиқча темир моддаси мавжудлиги ҳақида далолат берадиган клиник назорат маълумотлари мавжуд (масалан, қон зардобида ферритин концентрацияси
>1000 мкг/л) бўлганида бошлаш тавсия этилади. Дозалар (мг/кг да) бутун таблетканинг энг яқин дозасига қадар ҳисобланиши ва шу ҳолга етказилиши керак.
Темир хелатория даволашнинг мақсади трансфузияларда юборилган темирни чиқариш ва зарурат бўлганида темирнинг мавжуд ортиқча концентрациясини пасайтиришдир. Тўпланиб қолган темирни чиқариш ҳақидаги қарор индивидуаллаштирилган бўлиши ва хелатор терапиясининг эҳтимол тутиладиган клиник афзалликлари ва хавфларига асосланган бўлиши керак.
Дозалаш
Бошланғич доза
Эксиджад препаратининг тавсия этиладиган бошланғич дозаси тана вазнининг ҳар кг га
20 мг ни ташкил этади.
Эритроцитар масса трансфузиясини ойига 14 мл/кг дан ортиқ (катта ёшдаги пациент учун бир ойда тахминан > 4 бирлик) қабул қилаётган пациентлар учун организмда темирнинг юқори даражасини камайтириш мақсадида 30 мг/кг бошланғич суткалик дозани қўллаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Эритроцитар масса трансфузиясини ойига 7 мл/кг дан ортиқ (катта ёшдаги пациент учун бир ойда тахминан > 2 бирлик) қабул қилаётган пациентлар учун организмда темирнинг нормал даражасини бир маромда сақлаш мақсадида 10 мг/кг бошланғич суткалик дозани қўллаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Дефероксамин билан даволаш фонида яхши клиник самарага эга пациентларда дефероксамин дозасини ярмини ташкил этувчи Эксиджад препаратининг бошланғич дозасини буюриш масаласини кўриб чиқиш мумкин (масалан, дефероксаминни 5 кун давомида суткада 40 мг/кг дозада қабул қилаётган пациент Эксиджад препаратининг суткада 20 мг/кг бўлган бошланғич дозасига ўтказилиши мумкин).
Бир маромда сақлаб турувчи даволаш
Қон зардобида ферритин даражасини ҳар ойда назорат қилиш ва зарурат бўлганида қон зардобида ферритин даражасидаги ўзгаришларга асосланган ҳолда Эксиджад препарати дозасига ҳар 3-6 ойда тузатиш киритиш тавсия этилади. Дозага тузатиш киритиш босқичма-босқич, 5-10 мг/кг дан амалга оширилиши керак, дозага тузатиш киритиш йўналиши пациентни даволашнинг индивидуал самарадорлиги ва даволаш мақсадлари (темир даражасини ушлаб туриш ёки пасайтириш) билан аниқланади. Мазкур препаратни 30 мг/кг дозада қўлланилиши зарур назоратни таъминланмайдиган пациентлар учун (масалан, қон зардобида ферритин даражаси доимий равишда 2500 мкг/л дан ошса ва вақт давомида пасайишни намоён қилмаса) 40 мг/кг гача бўлган дозани қўллаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Препаратни 40 мг/кг дан юқори бўлган дозада буюриш тавсия этилмайди, чунки бундай қўллаш тажрибаси чекланган.
Қон зардобида ферритин даражаси кутилган кўрсаткичга етган (одатда 500 мкг ва
1000 мкг/л оралиғида бўлади) пациентларда кутилган диапазон доирасида ферритинни зардобдаги даражаси қийматини ушлаб туриш учун дозани босқичма-босқич, 5-10 мг/кг дан пасайтириш зарур. Агар қон зардобида ферритин даражаси 500 мкг/л дан кам қийматгача босқичма-босқич пасайса, даволашни тўхтатиш лозим.
Темирнинг бошқа хелаторларини қўллашдаги каби темир ортиқчалиги сезиларли бўлмаган пациентларда ёки ферритин даражаси сезиларсиз ошган пациентларда асоссиз юқори дозаларда қабул қилинганида Эксиджад препаратининг токсиклиги хавфи ошиши мумкин.
Нотрансфузион-қарам талассемик синдром
Дозалаш
Хелатор даволашни фақат темир моддаси ортиқчалиги исботланган тақдирда (жигарда темир концентрацияси (КЖП/LIC) ≥ 5 мг Fe/г қуруқ вазни ёки қон зардобида ферритин даражаси > 800 мкг/л бўлса) бошлаш лозим.
Агар пациентларда жигарда темир концентрацияси баҳоланмаган бўлса, у ҳолда хелатор даволашни ортиқча хелация хавфини минималлаштириш учун эҳтиёткорлик билан олиб бориш зарур.
Бошланғич дозаси
Эксиджад препаратини тавсия этилган бошланғич дозаси тана вазнининг ҳар кг га 10 мг ни ташкил этади.
Бир маромда сақлаб турувчи доза
Қон зардобида ферритин даражасини ҳар ойда назорат қилиш тавсия этилади. Даволашнинг ҳар 3-6 ойида КЖП/LIC ≥ 7 мг Fe/г қуруқ вазни сақланган ҳолда ёки қон зардобида ферритин даражаси > 2000 мкг/л (пасайиш тамойилисиз) сақланиб қолганида ва препарат таъсири яхши ўтказилганида дозани 5-10 мг/кг га ошириш масаласини кўриб чиқиш мумкин. Препаратни нотрансфузион-қарам талассемик синдромли пациентларга препаратни қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли, 20 мг/кг дан юқори дозада буюриш тавсия этилмайди. КЖП/LIC ни баҳолаш ўтказилмаган ва зардобда ферритин концентрацияси ≤ 2000 мкг/л бўлган пациентларда доза 10 мг/кг дан ошмаслиги керак. Препарат дозаси 10 мг/кг дан юқори оширилган пациентларда КЖП/LIC ≥ 7 мг Fe/г қуруқ вазни ёки қон зардобида ферритин даражаси ≤ 2000 мкг/л бўлганида дозани 10 мг/кг гача камайтириш тавсия этилади.
Темир даражаси қониқарли кўрсаткичларга эришилганида (КЖП/LIC < 3 мг Fe/г қуруқ вазни ёки қон зардобида ферритин даражаси < 300 мкг/л бўлганида) даволашни тўхтатиш лозим. Даволаш клиник мониторинг маълумотлари бўйича темир моддаси ортиқчалиги исботланганида қайта бошланиши мумкин.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида қўлланилиши
Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) пациентлар
Кекса ёшдаги пациентлар учун дозалашга доир тавсиялар юқорида баён қилинганидек каби бўлади. Клиник тадқиқотлар давомида кекса ёшдаги пациентларда ёш пациентларга нисбатан ножўя реакцияларнинг юқори тез-тезлиги қайд этилган, шу сабабли ножўя таъсирлар пайдо бўлиши устидан синчковлик билан кузатиш лозим ва улар дозага тузатиш киритишни талаб қилиши мумкин.
Болалар
Болалар учун дозалашга доир тавсиялар катта ёшдаги пациентлар учун каби бўлади. Дозани ҳисоблаб топишда вақт ўтиши билан болалар тана вазнини ўзгаришини ҳисобга олиш лозим.
Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган пациентлар
Эксиджад препарати билан даволашда қон зардобида креатинин даражаси ёш нормасининг юқори чегарасидан (НЮЧ) юқори бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Креатинин клиренси 40 ва 60 мл/минутдан кам бўлган пациентларда, айниқса дори воситаларини бир вақтда қабул қилиниши, дегидратация ёки оғир инфекциялар каби буйрак фаолиятини ёмонлаштириши мумкин бўлган омиллар аниқланганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бошланғич дозасига алоҳида талаблар йўқ. Қон зардобида креатинин концентрацияси барча пациентларда ҳар ой назорат қилиниши керак ва зарурат бўлганида ҳар кунлик доза 10 мг/кг гача камайтирилиши мумкин.
Жигар фаолияти бузилишлари бўлган пациентлар
Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда (Чайлд-Пью бўйича C синфи) Эксиджад препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Ўртача даражада жигар фаолияти бузилишлари бўлган пациентлар (Чайлд-Пью бўйича B синфи) учун бошланғич дозани 50% га пасайтириш лозим. Барча пациентларда жигар фаолияти кўрсаткичларини даволашдан олдин биринчи ойда ҳар 2 ҳафтада ва кейинчалик ҳар ойда назорат қилиш зарур.
Қўллаш усули
Эксиджад препаратини суткада бир марта наҳорга, энг камида овқатланишдан 30 минут олдин, иложи борича ҳар куни айнан бир вақтда қабул қилиш лозим. Дисперсияланувчи таблеткалардан суспензия тайёрланади. Таблеткаларни сувли, апельсин ёки олма шарбатили (100-200 мл) стаканга солинади ва бир турли суспензия ҳосил қилингунга қадар аралаштирилади. Тайёрланган суспензияни ичга қабул қилинади, сўнгра унинг стакандаги қолдиқларига унча кўп бўлмаган миқдорда сув ёки шарбат қўшилади, аралаштирилади ва ундан кейин ушбу суюқлик шунингдек ичилади. Таблеткаларни чайнамаслик ёки бутунлигича ютмаслик лозим. Дисперсияланувчи таблеткаларни кўп миқдорда кўпик ҳосил қилиши ва мувофиқ равишда секин эриганлиги туфайли, газланган ичимликларда ёки сутда эритиш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Темир билан транфузион тўйиниш бўлган пациентларда клиник тадқиқотларда Эксиджад препаратининг дисперсияланувчи таблеткалари катталар ва болаларда узоқ муддат давомида қўлланилганида хабар берилган энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар: 26% пациентларда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлардан (асосан кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қоринда оғриқлар) ва 7% пациентларда тошмадан иборат бўлган. Мазкур реакциялар дозага боғлиқ бўлиб, умуман олганда кучсиз ёки ўртача ифодаланган, транзитор характерга эга ва кўпчилик ҳолларда даволаш давом эттирилганида йўқолади.
Қон зардобида креатинин концентрациясининг сезиларли бўлмаган миқдорда ўсиб борувчи ошиши кўпинча норма чегарасида бўлган ва деярли 36% пациентларда кузатилган. Ушбу ножўя самара препарат дозасига боғлиқ бўлиб, кўпинча ўзидан ўзи йўқолади ва гоҳида препарат дозаси пасайтирилганида унинг ифодаланганлиги камайиши мумкин.
Деферазирокснинг дисперсияланувчи таблеткаларини қабул қилган, темир билан транфузион тўйиниш бўлган пациентларда клиник тадқиқотларда 2% ҳолларда препарат дозасига боғлиқ бўлмаган ҳолда жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши қайд этилган. Пациентларнинг кўпчилигида трансаминазалар фаоллигини ошиши деферазироксни қабул қилишга қадар кузатилган. Гепатит ривожланишини тахмин қилишга имкон берган жигар трансаминазалари фаоллигини норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) 10 мартадан ортиқ ошиши кўп кузатилмаган (0,3%). Маркетингдан кейинги ҳисоботларда деферазироксни қабул қилган пациентларда жигар етишмовчилиги ҳоллари, гоҳида ўлим билан якун топувчи жигар етишмовчилиги ҳоллари ҳақида хабар берилган. Кўпчилик ҳолларда жигар етишмовчилиги жигар циррози ва мульти-орган етишмовчилиги каби биргаликда кечадиган жиддий касалликлари бўлган пациентларда ривожланган. Эксиджад препаратининг дисперсияланувчи таблеткаларини қўллаган ҳолда бир йиллик, рандомизация қилинган, икки ёқлама, яширин, плацебо-назорат қилинадиган клиник тадқиқотда нотрансфузион-қарам талассемик синдромли ва темир моддаси ортиқча бўлган пациентларда Эксиджад препаратини кунига 10 мг/кг дозада қабул қилаётган пациентларда қайд этилган энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар диарея (9,1%), тошма (9,1%) ва кўнгил айниши (7,3%) бўлган. Қон зардобида креатинин даражалари ва креатинин клиренсининг абнормал қийматлари мувофиқ равишда 5,5% ва 1,8% ҳолларда қайд этилган. Эксиджад препаратини кунига 10 мг/кг дозада қабул қилаётган 1,8% пациентларда жигар трансаминазаларини дастлабки кўрсаткичларга нисбатан 2 марта ошиши ва норманинг юқори чегарасидан 5 марта ошиши ҳақидаги хабарлар олинган.
Шунингдек, темирнинг бошқа хелаторлари билан даволашдаги каби деферазироксни қабул қилган пациентларда юқори частоталарда эшитиш қобилиятини йўқолиши ва кўз қорачиғининг хиралашиши (катаракта) кам кузатилган.
Деферазирокснинг дисперсияланувчи таблеткалари қўлланилишини ўрганишга доир клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича препаратга нисбатан ножўя реакциялар
Ножўя реакциялар тез-тезлигининг тоифаси қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлардан тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Тез-тезлиги бўйича ҳар бир гуруҳ доирасида ножўя реакциялар жиддийлиги камайиши тартибида тақдим этилган.
Қон ва лимфа тизими томонидан: номаълум – цитопениялар1, шу жумладан, тромбоцитопения1, нейтропения1 ва анемия1 кечишини ёмонлашуви (кўп ҳолларда цитопениялар суяк илигида қон ҳосил қилиниши етарлича бўлмаслигидан келиб чиқадиган дастлабки гематологик бузилишлари бўлган пациентларда кузатилган).
Иммун тизими томонидан: номаълум – юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан анафилаксия ва ангионевротик шиш)1.
Руҳият томонидан: тез-тез эмас – безовталик, уйқуни бузилиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, тез-тез эмас – бош айланиши.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – катаракта, макулопатия; кам ҳолларда – кўриш нервининг неврити.
Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарат томонидан – карлик.
Нафас олиш аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез эмас – ҳиқилдоқда оғриқлар.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез – диарея, қабзият, қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қориннинг дам бўлиши, диспепсия; тез-тез эмас – меъда-ичакдан қон кетиши, меъда яраси (жумладан кўплаб яралар), ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, ўткир панкреатит; кам ҳолларда – қизилўнгачни яллиғланиши; номаълум – меъда-ичак йўллари перфорацияси1.
Жигар ва сафро йўллари томонидан: тез-тез –трансаминазалар даражасини ошиши; тез-тез эмас – гепатит, сафро-тош касаллиги; номаълум – жигар етишмовчилиги1.
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: тез-тез – тошма, қичишиш; тез-тез эмас – пигментацияни бузилиши; кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми1, юқори сезувчан васкулит1, эшакеми1, алопеция1, токсик эпидермал некролиз (ТЭН)1
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда тез-тез – қонда креатинин даражасини ошиши; тез-тез – протеинурия; тез-тез эмас – буйрак тубулопатияси (Фанкони синдроми); номаълум – буйрак тубуляр некрози1, ўткир буйрак етишмовчилиги (кўп ҳолларда қон зардобида креатинин даражасини норманинг юқори чегарасидан 2 марта ва ундан ортиқ ошиши кузатилган, ва одатда, даволаш тўхтатилганида қайтувчан бўлган)1, тубулоинтерстициал нефрит1.
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш усулига боғлиқ бўлган бузилишлар: тез-тез эмас – тана ҳароратини кўтарилиши, шишиш, чарчоқ.
1 Ўзидан ўзи берилган хабарлардан олинган маркетингдан кейинги тадқиқотлар вақтида қайд этилган номақбул реакциялар, улар учун тез-тезлигини ёки дори воситасининг экспозицияси билан сабаб боғлиқлигини ҳар доим ҳам ишончли равишда аниқлаш мумкин эмас.
Айрим ножўя реакцияларнинг тавсифи
Цитопениялар
Маркетингдан кейинги тадқиқотлар вақтида (ўзидан ўзи хабар берилган ва клиник тадқиқотлардан олинган) деферазироксни қабул қилган пациентларда цитопениялар, жумладан нейтропения, тромбоцитопения ва оғирлаштирувчи анемия ҳақида хабар берилган. Ушбу пациентларнинг кўпчилиги суяк илиги етишмовчилиги билан боғлиқ гематологик бузилишларга эга бўлган. Ушбу ҳолатнинг деферазирокс қабул қилиниши билан боғлиқлиги номаълум.
Панкреатит
Ҳужжатлар билан тасдиқланган биргаликда келувчи билиар патология билан боғланган ҳам, боғланмаган ҳам ўткир панкреатитнинг жиддий ҳолатлари кузатилган.
Болалар
Эксиджад препаратини қабул қилган пациентларда буйрак тубулопатияси ҳақида хабар берилган. Ушбу пациентларнинг кўпчилигини бета-талассемияли ва зардоб ферритини концентрацияси <1500 микрограмм/л бўлган болалар ва ўсмирлар ташкил этган.
Трансфузион гемосидероз ташҳиси қўйилган 2 ёшдан 6 ёшгача (тўплам пайтида) бўлган 267 та бола деферазироксни қабул қилган беш йиллик кузатув тадқиқотида кўзда тутилмаган ножўя таъсирлар ёки лаборатория кўрсаткичларида оғишлар кузатилмаган. Кетма-кет ўтказилган аниқлашларда қон зардобида креатинин даражасини >33% га ва норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) ≥2 марта юқори ошиши 3,1% пациентларда қайд этилган ҳамда аланинаминотрансфераза (АЛАТ) даражасини НЮЧдан 5 марта кўп ошиши 4,3% пациентларда қайд этилган. Мазкур тадқиқотда АЛАТ даражасини ошиши (21,1%), АСАТ даражасини ошиши (11,9%), қусиш (5,4%), тошма (5,0%), зардоб креатини даражасини ошиши (3,8%), қоринда оғриқ (3,1%) ва диарея (1,9%) препаратни қабул қилиш билан тахминан боғлиқ бўлган энг тез-тез кузатиладиган ножўя таъсирлар бўлган. Препаратни қўлланилиши педиатрия популяциясида ўсишга ва умумий ривожланишга муҳим таъсир кўрсатмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанликда.
Креатинин клиренси < 40 мл/мин бўлган ёки қон зардобида креатинин даражаси ёшга мувофиқ келадиган норманинг юқори чегарасидан 2 марта ортиқ бўлган пациентларда.
Юқори хавфли миелодиспластик синдромли (МДС) пациентлар ва бошқа гематологик ҳамда ногематологик хавфли ўсмалари бўлган, касалликнинг тезда ривожланиши оқибатида хелатор даволаш кам самарали бўлган пациентларда препарат қўлланилиши мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Эксиджад препаратининг тизимли экспозициясини пасайтириши мумкин бўлган препаратлар
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар давомида деферазироксни (дисперсияланувчи таблеткалар, 30 мг/кг бўлган бир марталик доза) ва УДФ-глюкуронилтрансферазанинг (УГТ) кучли индуктори – рифампицинни (такрорий доза суткада 600 мг) бир вақтда қўлланилиши деферазирокс экспозициясини 44% га (90% ДИ: 37% – 51%) пасайишига олиб келган. Шундай қилиб, Эксиджад препаратини УГТ нинг кучли индукторлари (масалан, рифампицин, фенитоин, фенобарбитал, ритонавир) билан бир вақтда қўлланилиши Эксиджад препаратининг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Эксиджад препаратини УГТ нинг кучли индуктори билан бир вақтда қўлланилганида даволашга нисбатан клиник жавобга асосланган ҳолда Эксиджад препарати дозасини кўпайтиришни назарда тутиш зарур.
Овқатни таъсири
Деферазирокснинг биокираолишлиги овқат билан бирга қўлланилганида турли даражада ошган. Шунинг учун Эксиджад препаратини наҳорга, энг камида овқатланишдан 30 минут олдин, ҳар куни айнан бир вақтда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Мидазолам билан ва CYP3A4 ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар давомида деферазирокснинг дисперсияланувчи таблеткаларини ва мидазоламни (CYP3A4 изоферментининг субстратини) бир вақтда қўлланилиши мидазолам экспозициясини 17% га (90% ДИ: 8% – 26%) пасайишига олиб келган. Клиник шароитларда мазкур самара янада яққол кўринишга эга бўлиши мумкин. Шундай қилиб, самарадорликнинг пасайиши мумкинлиги туфайли, деферазироксни CYP3A4 воситасида метаболизмга учрайдиган моддалар (масалан, циклоспорин, симвастатин, ҳомиладорликка қарши гормонал воситалар) билан комбинацияда буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Репаглинид билан ва CYP2С8 ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар давомида деферазироксни (дисперсияланувчи таблеткалар, суткада 30 мг/кг бўлган такрорий доза) ва CYP2C8 изоферменти субстрати – репаглинид билан (суткада 0,5 мг бўлган бир марталик доза) бир вақтда қўлланилиши репаглинид AUC ва Cmax кўрсаткичларини мувофиқ равишда 131% га (90% ДИ: 103% – 164%) ва 62% (90% ДИ: 42% – 84%) ошишига олиб келган. Деферазирокс ва репаглинид бир вақтда буюрилганида қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Деферазирокс ва CYP2C8 нинг паклитаксел каби бошқа субстратлари ўртасида ўзаро таъсирни истисно этиб бўлмайди.
Теофиллин билан ва CYP1A2 ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар давомида деферазироксни (дисперсияланувчи таблеткалар, суткада 30 мг/кг бўлган такрорий доза) ва CYP1A2 изоферменти субстрати – теофиллин билан (суткада 120 мг бўлган бир марталик доза) бир вақтда қўлланилиши теофиллин AUC кўрсаткичини 84% га (90% ДИ: 73% – 95%) ошишига олиб келган. Cmax кўрсаткичи бир марталик доза қабул қилинганида ўзгармаган, аммо узоқ муддат дозаланганида теофиллиннинг Cmax кўрсаткичи ошиши кутилади. Деферазирокс ва теофиллин бир вақтда буюрилганида теофиллин концентрациясини назорат қилиш ва унинг дозасини пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Деферазирокс ва CYP1A2 нинг бошқа субстратлари ўртасида ўзаро таъсирни истисно этиб бўлмайди.
Ўзаро таъсирларнинг бошқа турлари
Соғлом катта ёшдаги кўнгиллиларда деферазирокс ва дигоксин ўртасида ўзаро таъсир кузатилмаган.
Деферазирокс ва C витаминини бир вақтда қўлланилиши расман ўрганилмаган. C витаминини суткада 200 мг гача дозада буюрилиши ножўя оқибатлар ривожланиши билан боғланмаган.
Клиник тадқиқотларда, маркетингдан кейинги тадқиқотларда ёки илмий адабиётларда (агар қўллаш мумкин бўлса) кузатилган деферазироксни темирнинг бошқа хелаторлари (дефероксамин, деферипрон) билан комбинациядаги хавфсизлик профили монотерапиядаги каби ўхшаш бўлган.
Деферазироксни ва таркибида алюминий сақлайдиган антацид препаратларини бир вақтда қўлланилиши расман ўрганилмаган. Деферазирокс темирга қараганда алюминийга нисбатан пастроқ ўхшашликка эга эканлигига қарамай, деферазироксни таркибида алюминий сақлайдиган антацид препаратлари билан биргаликда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Деферазироксни ва НЯҚВ, кортикостероидлар ёки перорал бисфосфонатлар каби маълум ульцероген потенциалига эга бўлган моддалар билан бир вақтда қўлланилиши, шунингдек деферазироксни антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларга буюрилиши меъда-ичак йўлларини безовта қилиш хавфини ошириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги юқорироқ бўлиши муносабати билан кекса ёшдаги пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Буйрак фаолияти бузилишларида қўлланилиши
Деферазироксни қабул қилган пациентларда қон зардобида креатинин даражасини одатда нормал диапазон чегарасида бўлган, ўсиб бормайдиган ошиши қайд этилган. Деферазироксни маркетингдан кейинги қўлланилишида ўткир буйрак етишмовчилиги ҳоллари рўйхатдан ўтказилган. Эксиджад препарати қўлланилганида сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаганлигига қарамай, диализ буюрилиши талаб қилинадиган ёки ўлим билан якунланадиган ўткир буйрак етишмовчилигининг кам ҳоллари қайд этилган.
Даволаш бошланишидан олдин икки марта зардоб креатинини даражасини ва/ёки креатинин клиренсини баҳолаш, кейинчалик эса ҳар ойда мониторинг ўтказиш тавсия этилади.
Анамнезда буйрак касалликлари бўлган пациентлар ёки буйрак фаолиятини ёмонлаштиришга қодир бўлган препаратларни қабул қилаётган пациентлар асоратлар ривожланиши хавфига мойил бўладилар. Ушбу ҳолда бундай тоифадаги пациентларга қон зардобида креатинин даражасини ва/ёки креатинин клиренсини назорат қилишни даволаш бошланишида ёки даволаш янгиланганида биринчи ой давомида ҳафтада бир марта, сўнгра эса бир ойда бир марта амалга ошириш тавсия этилади.
Креатинин клиренси 40 мл/минут чегарасида ва 60 мл/минутдан кам бўлган пациентларда, айниқса дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, дегидратация ёки оғир инфекциялар каби буйрак фаолиятини ёмонлаштириши мумкин бўлган қўшимча хавф омиллари мавжуд бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Деферазироксни қабул қилган пациентларда буйрак тубулопатияси ҳоллари ҳақида хабар берилган. Ушбу пациентларнинг кўпчилигини бета-талассемияли ва зардобда ферритин даражаси <1500 мкг/л бўлган болалар ва ўсмирлар ташкил этган.
Протеинурия даражасини аниқлаш учун таҳлилларни бир ойда бир марта ўтказиш лозим.
Даволаш фонида диарея ёки қусиш ривожланганида пациентларни мос келадиган гидратациясини қўллаб-қувватлаш лозим.
Катта ёшдаги пациентларда, агар иккита кетма-кет тадқиқотларда қон зардобида креатинин даражасини ўсиб бормайдиган, даволашга қадар бўлган ўртача кўрсаткичларидан юқори 33% дан ортиқ ошиши кузатилса ва уни бошқа сабаблар ҳисобига киритиб бўлмаса, Эксиджад препаратининг суткалик дозасини 10 мг/кг гача камайтириш керак. Болаларда, агар иккита кетма-кет тадқиқотларда қон зардобида креатинин даражасини тегишли ёш нормасининг юқори чегарасидан юқори ошиши кузатилса, дозани 10 мг/кг гача камайтириш лозим.
Қон зардобида креатинин даражасини норманинг юқори чегарасидан юқори, ўсиб борувчи кўтарилиши кузатилса, Эксиджад препаратини қўллаш бекор қилиниши лозим. Эксиджад препарати билан даволашни индивидуал клиник-лаборатория кўрсаткичларига боғлиқ равишда қайта бошлаш мумкин.
Жигар фаолиятини бузилишларида қўлланилиши
Эксиджад препарати жигар фаолиятини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича C синфи) бўлган пациентларга тавсия этилмайди. Деферазирокс билан даволаш фақат жигар трансаминазаларининг дастлабки даражаси норманинг юқори чегарасидан 5 мартагача ортиқ бўлган пациентларга буюрилган. Трансаминазаларнинг бундай даражаси деферазирокс фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган.
Деферазирокс асосан глюкуронидация воситасида ва минимал даражада (тахминан 8%) чиқарилади, Р450 цитохром ферментлари билан катализацияланадиган оксигеназ реакциялари воситасида метаболизмга учрайди.
Гепатит ривожланишини тахмин қилишга имкон берган жигар трансаминазалари фаоллигини норманинг юқори чегарасидан 10 мартадан ортиқ ошиши кўп кузатилмаган (0,3%). Маркетингдан кейинги ҳисоботларда деферазироксни қабул қилган пациентларда жигар етишмовчилиги ҳоллари, гоҳида ўлим билан якун топувчи жигар етишмовчилиги ҳоллари ҳақида хабар берилган. Кўпчилик ҳолларда жигар етишмовчилиги жигар циррози ва мульти-орган етишмовчилиги каби биргаликда кечадиган жиддий касалликлари бўлган пациентларда ривожланган. Даволаш бошланишига қадар трансаминазалар, билирубин ва ишқорий фосфатаза даражаларини биринчи ой давомида ҳар 2 ҳафтада ҳамда сўнгра бир ойда бир марта текшириш тавсия этилган. Қон зардобида трансаминазалар даражаси бошқа сабабларга киритиш мумкин бўлмаган турғун ва ривожланувчи кўтарилганида, Эксиджад препаратини қабул қилишни тўхтатиш лозим. Оғишлар сабаблари аниқланганидан кейин ва ушбу кўрсаткичлар нормага келганидан кейин Эксиджад препарати билан паст дозада ва кейинчалик дозани босқичма-босқич оширган ҳолда даволашни қайта бошлаш эҳтимолини эҳтиёткорлик билан кўриб чиқиш мумкин.
Меъда-ичак йўллари
Эксиджад препарати билан даволаш вақтида меъда-ичак йўлларида шикастланишлар юзага келиши мумкин. Деферазироксни қабул қилган пациентларда, жумладан болалар ва ўсмирларда меъда-ичак йўлларининг юқори қисмида яралар ҳосил бўлиши ва қон кетиши ҳоллари қайд этилган. Айрим пациентларда меъда ва ичакда кўплаб яралар кузатилган. Кам ҳолларда ўлим билан якун топадиган меъда-ичакдан, айниқса гематологик хавфли ўсмаларга эга ва/ёки тромбоцитлар сони паст бўлган кекса ёшдаги пациентларда, қон кетишлар ҳақида хабар берилган. Шифокорлар ва пациентлар Эксиджад препарати билан даволаш вақтида меъда-ичакда яралар ва қон кетишларнинг белгилари ва симптомларига нисбатан огоҳликка риоя қилишлари ҳамда меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя ҳолларга шубҳа қилинганида қўшимча текшириш ва даволашни ўз вақтида бошлашлари лозим. Меъда-ичак йўлларида тешилишлар билан асоратланган (шу жумладан ўлим билан якун топадиган) яралар ҳақида хабар берилган. Эксиджад препаратини маълум ульцероген потенциалга эга бўлган (НЯҚП, кортикостероидлар ёки перорал бисфосфонатлар каби) препаратлар билан бир вақтда қабул қилаётган пациентлар, антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентлар, шунингдек тромбоцитлар сони 50 х 109/л дан кам бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.
Тери томонидан бузилишлар
Маркетингдан кейинги даврда Стивенс-Джонсон синдроми (ССД) токсик эпидермал некролиз (ТЭН) ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Шунингдек тери томонидан бошқа реакциялар, жумладан DRESS (эозинофилияли ва тизимли симптомлар билан препаратга нисбатан реакциялар) ривожланиши хавфини истисно қилиб бўлмайди. Терида оғир аломатлар ривожланишига шубҳа бўлганида, Эксиджадни дарҳол тўхтатиш ва қайта бошламаслик лозим.
Эксиджад препарати билан даволаш вақтида кам учрайдиган полиморф эритема ҳоллари қайд этилган.
Эксиджад препарати билан даволашда терида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Енгил ёки ўртача даражадаги тери тошмасида Эксиджад препарати билан даволаш дозага тузатиш киритмаган ҳолда давом эттирилиши мумкин, чунки кўпинча тошмалар ўзидан ўзи йўқ бўлиб кетади. Оғир даражали тери тошмасида ва даволашни тўхтатиш зарурати бўлганида, тошма йўқолганидан кейин Эксиджад препарати билан даволашни пастроқ дозада, дозани кейинги босқичма-босқич ошириб борган ҳолда қайта бошлаш мумкин.
Юқори сезувчанлик реакциялари
Эксиджад препаратини қабул қилган пациентларда кўп ҳолларда даволашнинг биринчи ойи давомида юзага келадиган, кам учрайдиган хавфли юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилаксия ва ангионевротик шиш) қайд этилган. Оғир юқори сезувчанлик реакциялари юзага келганида Эксиджад препаратини қўллашни бекор қилиш ва дорилар билан тегишли даволашни буюриш лозим. Эксиджад препаратини анамнезда деферазирокс қўлланилиши оқибатида юқори сезувчанлик реакциялари юзага келиши ҳоллари бўлган пациентларга анафилактик шок ривожланиши хавфи туфайли такроран буюриш керак эмас.
Кўриш ва эшитиш аъзолари
Деферазирокс билан даволашда эшитиш бузилишлари (эшитишнинг пасайиши) ва кўришнинг бузилишлари (қорачиғнинг хиралашуви) кузатилган. Даволаш бошланишидан олдин ва тенг интерваллардан кейин (ҳар 12 ойда) эшитиш ва кўришга текширувдан (жумладан фундоскопиядан) ўтиш тавсия этилади. Даволаш вақтида бузилишлар аниқланганида дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш эҳтимолини кўриб чиқиш лозим.
Қон томонидан бузилишлар
Препаратни маркетингдан кейинги даврда қўлланилганида деферазироксни қабул қилаётган пациентларда цитопениялар ривожланиши ҳоллари (ўзидан ўзи берилган хабарлар ва клиник тадқиқотлардан олинган) қайд этилган. Кўпчилик ҳолларда цитопениялар суяк илиги томонидан қон ҳосил қилиниши етишмовчилигидан келиб чиқадиган дастлабки гематологик бузилишлари бўлган пациентларда кузатилган. Цитопенияларнинг ривожланиши мазкур ҳоллари ва деферазироксни қўллаш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланмаган. Қон таҳлилини мунтазам равишда, гематологик бузилишларни назорат қилиш бўйича стандарт клиник тавсияларга мувофиқ ўтказиш лозим. Номаълум этиологиядаги цитопения юзага келганида препаратни қабул қилишни тўхтатиб туриш лозим. Эксиджад препарати билан даволашни қайта бошлаш масаласи фақат цитопения ривожланиши сабабини аниқланган тақдирда, кўриб чиқилиши мумкин.
Бошқа омиллар
Темирнинг бошқа хелаторлари қўлланилишидаги каби темир миқдори сезилмас даражада ортиқча бўлган пациентларда ёки ферритин даражаси сезилмас даражада юқори бўлган пациентларда асосланмаган юқори дозаларда қабул қилинганида Эксиджад препаратининг токсиклиги хавфи ошиши мумкин.
Препаратдан дисперсияланувчи таблеткалар шаклида фойдаланган ҳолда ўтказилган клиник тадқиқотлар давомида, 5 йил давомида кузатиш олиб борилганида деферазироксни қўллаш болаларда ўсишни тўхтаб қолиши билан кечмаган. Шунга қарамай, умумий эҳтиёткорлик чораси сифатида болаларнинг тана вазни, бўйи ва ривожланишини тенг интерваллардан кейин (ҳар 12 ойда) назорат қилиш лозим.
Дисперсияланувчи таблеткалар лактозани (деферазирокснинг ҳар бир мг га 1,1 мг лактозани) сақлайди. Галактозани кўтара олмаслик ирсий касаллиги, глюкоза-галактоза сўрилиши бузилиши ёки лактазанинг оғир танқислиги бўлган пациентларга препаратнинг ушбу шаклини қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик даврида
Деферазироксни ҳомиладорлик кечишига таъсирига оид клиник маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда она организми учун токсик бўлган дозаларда препаратнинг репродуктив токсиклиги кўрсатилган. Одам учун потенциал хавфи номаълум. Эҳтиёткорлик чораси сифатида Эксиджад препаратини ҳомиладорлик даврида яққол заруратсиз қўллаш тавсия этилмайди.
Лактация даврида
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда деферазирокс тезда ва сезиларли миқдорда она сутига ўтиши аниқланган. Деферазирокснинг она организми учун токсик бўлмаган дозалари қўлланилганида наслга таъсири аниқланмаган. Деферазирокс инсоннинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Эксиджад препарати қабул қилинганида кўкрак билан эмизиш тавсия этилмаган.
Фертиллиги
Деферазирокс ҳатто токсик дозаларда ҳам каламушларда фертилликка ёки репродуктив фаолиятга таъсир кўрсатмайди.
Бола туғиш ёшидаги аёллар
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, деферазирокс каламушлар ёки қуёнлар наслига тератоген таъсир кўрсатмаган, бироқ каламушларда темир моддаси ортиқча бўлмаган ҳолда она организми учун юқори токсик бўлган юқори дозалар юборилганида болаларида склет ўзгаришлари ва болаларининг ўлик туғилиши ҳоллари тез-тезлиги ошишини келтириб чиқарган. Деферазирокс репродуктив ёки бола туғиш фаолиятига бирор-бир бошқа таъсир кўрсатмаган. Одам учун потенциал хавфи номаълум.
Деферазироксни CYP3A4 воситасида метаболизмга учрайдиган гормонал ҳомиладорликка қарши воситалар билан бир вақтда қўлланилганида гормонал ҳомиладорликка қарши восита самарадорлиги пасайиши мумкинлиги муносабати билан эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Эксиджад препаратини автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган. Бош айланишини ҳис қилаётган пациентлар автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан тийилишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат дозасини ошириб юборилиши ҳоллари (препаратни бир неча ҳафта давомида буюрилган дозадан 2-3 марта ортиқ дозаларда қабул қилиш) ҳақида хабар қилинган. Битта ҳолатда дозани ошириб юборилиши гепатитнинг субклиник шакли ривожланишига олиб келган, унинг намоён бўлиши препарат билан даволаш тўхтатилганидан сўнг кейинги даврда асоратлар ривожланмаган ҳолда сўндирилган. Препаратни 80 мг/кг дозада бир марта қабул қилинганида темир моддаси ортиқча бўлган бета-талассемияли пациентларда кучсиз ифодаланган кўнгил айниши ва диарея қайд этилган. Соғлом шахслар 40 мг/кг гача бўлган бир марталик дозани яхши қабул қилган. Дозани ошириб юборилишининг ўткир белгилари кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва диареяни ўз ичига олиши мумкин. Доза ошириб юборилганида қусишни келтириб чиқариш ёки меъдани ювиш, шунингдек симптоматик даволашни буюриш лозим.
Чиқарилиш шакли
28 таблеткадан ўрамда.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда намликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича