ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОСПАН®
PROSPAN®
Препаратнинг савдо номи: Проспан®
Таъсир этувчи модда (ХПН): печак баргларининг қуруқ экстракти
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма.
Таркиби:
5 мл эритма (1 пакетча) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: печак баргларининг қуруқ экстракти, 35 мг печак қуруқ экстракти [(5-7,5):1], эстрагент: 30 ҳажм % этанол.
ёрдамчи моддалар: калий сорбат (консервант), сувсиз лимон кислотаси, 70% сорбит эритмаси (кристалл ҳосил қиладиган), ксантан камеди, Frescofort Permaseal ароматизатор, табиий апельсин ароматизатори, ментол, тозаланган сув.
Таърифи: оч жигарранг, мева ҳидли ва ментол таъмли хирароқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган йўталга қарши препарат. Балғам кўчирувчи, муколитик ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва унинг кўчишига ёрдам беради.
Қўлланилиши
Препарат юқори нафас йўллари ва ўпканинг йўтал ва қийин ажраладиган балғамни ажралиши билан кечувчи яллиғланиш касалликларини даволашда, балғамни кўчирувчи восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 1 пакетча (5 мл) дан кунига 3 марта қабул қилинади, 105 мг печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади, 6-11 ёш болаларга 1 пакетча (5 мл) дан кунига 2 марта, 70 мг печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади.
Пакетчани қўллашдан олдин бироз эзиш керак. Эритмани аралаштирмасдан эрталаб (тушликда) ва кечқурун қабул қилиш керак.
Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига ва оғирлик белгиларига боғлиқ, одатда бир ҳафтани ташкил қилади.
1 ҳафта давомида ҳолатининг яхшиланиши бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби меъда-ичак бузилишлари кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўтказилмаган. Ҳозирги вақтгача ўзаро таъсирлар маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Препарат сорбит сақлайди. Агар уни йўриқномага мувофиқ қўлласа, пациент ҳар қабулда 1,9 г гача сорбит қабул қилади.
Фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларга Проспан йўталга қарши эритмани қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ, препаратни бу вақтда қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кундалик буюрилган дозадан аҳамиятли даражада юқори (3 мартадан ортиқ) дозани қабул қилиш кўнгил айниши, қусиш ва диареяни чақириши мумкин. Доза ошириб юборилганда симптомтик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
5 мл дан ичга қабул қилиш учун эритма пакетчаларда; 21 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25˚С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.