ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЖАҒ-ЖАҒ ЎТИ
HERBA BURSAE PASTORIS
Препаратнинг савдо номи: Жағ-Жағ ўти
Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси
Таркиби: витамин К, ацетилхолин, холин, тиамин, калий тузлари, органик кислоталар, сапонинлар ва аскорбин кислотаси мавжуд.
Таърифи: тешик диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган турли шаклдаги барг, поя ва тўпгул бўлакчалари, алоҳида гул ва мевалари. Поя, барглари ва мевалари яшил рангда. Кучсиз хидли. Аччиқроқ таъмли.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Бачадонни қисқаришини кучайтирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Карамдошлар (Brassicaceae) оиласига мансуб, жағ-жағ ўтининг (capsella Bursa-pastoris (L) medik) гуллаш ва ҳосил бера бошлаган вақтида йиғилган, қуритилган ва майдаланган ўти.
Бачадон мушакгининг қисқаришини чақиради, қоннинг ивишини оширади.
Қўлланилиши
Бачадон атониясида ва бачадондан қон кетишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Ичга, дамлама кўринишида буюрилади. Уни тайёрлаш учун 10 г (2-5 ош қошиқ) ҳом-ашёни эмалланган идишга солинади, устидан 200 мл (1 стакан) қайнаб чиққан иссиқ сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Кейин 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади, қолган масса сиқилади.
Олинган дамлама ҳажмини, қайнаган сув билан 200 мл га етказилади.
Тайёрланган дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Дамламани 2 ош қошиқдан кунига 3 марта қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қонни ивиши ошганда, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Картон ўрамда, қоғоз ёки полиэтилен пакетларда 30 г, 50 г дан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.