📜 Инструкция по применению Д-КАФФ
💊 Состав препарата Д-КАФФ
✅ Применение препарата Д-КАФФ
📅 Условия хранения Д-КАФФ
⏳ Срок годности Д-КАФФ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Д-КАФФ

DKAFF

 

Препаратнинг савдо номи: Д-КАФФ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): декстрометорфан гидробромиди. хлорфенирамин малеати

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун сироп

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

декстрометорфан гидробромиди …………..10 мг;

хлорфенирамин малеати…………………………4 мг;

ёрдамчи моддалар:

бўёвчи: Кармоизин ва Сансет Еллоу

Таърифи: ширин таъмли ва ёқимли ҳидли, тўқ сариқдан қизғиш-тўқ сариқ ранггача сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита

АТХ коди: R05DB

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат унинг таркибига кирувчи фаол моддалар билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, антигистамин, йўталга қарши ва шишга қарши хусусиятларга эга.

Декстрометорфан гидробромиди– йўталга қарши восита. Марказий таъсир кўрсатиб йўтал бўсағасини оширади. У оғриқ қолдирувчи ва бошқа қўшимча хусусиятларга эга эмас.

Хлорфенирамин малеати– қўлланганидан кейин меъда-ичак йўлларида секин ва тўлиқ сўрилади. Сmax га эришиш вақти 2,5 соатдан 6 соатгача.

Биокираолиш индекси тахминан 25% дан 50% гача. Препаратнинг катта қисми (70%) плазма оқсиллари билан боғланади. Хлорфенирамин малеати асосан юмшоқ тўқималарда, шу жумладан марказий нерв тизимида тақсимланади. Унинг ярим чиқарилиш даври – Т1/2 2 соатдан 43 соатгача ўзгариб туради ва таъсир давомийлиги 4 соатдан 6 соатгачани ташкил этади. Модданинг катта қисми метаболизмга учрайди. Ўзгармаган қисми ва метаболитлари сийдик билан, кам миқдорда ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергияга қарши сироп, балғамли йўтал ва аллергия ёки яллиғланиш билан боғлиқ томоқ, бурунни таъсирланиши ва кўз ёшини оқиши каби юқори нафас йўлларининг касаллик симптомларини симптоматик даволаш учун мўлжалланган.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Болалар учун тавсия этиладиган дозаси (2-6 ёш): 1,25 мл (1/4 чой қошиқ) кунига 4 марта.

Болалар (6 ёшдан ошган): 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) кунига 4 марта.

Катталар: 5 мл (1 чой қошиқ) кунига 4 марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя самаралар чақирмайди. Баъзида: уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, бурун шиллиқ қаватини зичлашиши (кўпинча дозани ошириб юборилганида), кўришни хиралашиши, хавотирлик, сийишни қийинлашиши ёки оғриқлилиги, кейинчалик простата гиперплазияси, бош айланиши, оғиз, бурун ва томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уриши, қулоқда шовқин, меъдада дискомфорт ёки оғриқ, тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Юқори дозада узоқ муддат қўлланганда жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, тромбоцитопеник пурпура ва агранулоцитоз юз бериши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлиги, шунингдек буйрак ва жигар касалликлари бўлган пациентларда сиропни қўллаш мумкин эмас. Шунингдек антигистамин препаратларини бронхиал астмани даволашда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Декстрометорфан гидробромиди биринчи навбатда цитохром Р450 CYP2D6 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайди; ушбу фермент ингибиторлари, шу жумладан, амиодорон, флуоксетин, галоперидол, пароксетин, пропафенон, хинидин ва тиоридазин билан ўзаро таъсирини эътиборга олиш керак.

Хлорфенирамин малеати. Седатив антигистамин препаратлар, алкогол, барбитуратлар, ухлатувчи воситалар, опиоид анальгетиклар, седатив ва анксиолитик антипсихотик препаратлар каби марказий нерв тизими депрессантларининг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Седатив антигистамин препаратлар, атропин ва баъзи антидепрессантлар каби бошқа антимускарин препаратлари билан аддитив антимускарин таъсирга эга.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат ўта зарур ҳолларда қўллаш керак.

Препаратни янги туғилган чақалоқлар, чала туғилган болалар ва эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдан олдин сиропни яхшилаб чайқатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қисқа вақт даврида 150 мг/кг доза қабул қилинганида тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, иштаҳани йўқолиши, кейинроқ жигар соҳасида оғриқ, ўртача даражадаги лоҳаслик, тахикардия ва/ёки ўртача даражали гипертензия бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш (қусишни чақириш керак), ацетилцистеин, симптоматик воситаларни юбориш.

Чиқарилиш шакли

100 мл ичга қабул қилиш учун эритма пастик флаконда

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин ва ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.