ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМОКСИКЛАВÒ
AMOXIKLAV
Препаратнинг савдо номи: Амоксиклав® 2х 1000 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амоксициллин, клавуланат кислотаси/amoxicillin, clavulanic acid
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: тригидрат шаклидаги 875 мг амоксициллин ва калийли тузи шаклидаги 125 мг клавуланат кислотаси (нисбати 7:1);
ёрдамчи моддалар:
ядро: сувсиз коллоид кремний диоксиди, кросповидон, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза; қобиқ: гидроксипропилцеллюлоза, этилцеллюлоза, полисорбат 80, триэтилцитрат, тальк, титан диоксиди Е 171.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, овал, четлари кесилган икки ёқлама қавариқ, бир томонида ўйиқ ва «875/125» ўйиб ёзилган, бошқа томонида «АМС» ўйиб ёзилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар; пенициллинлар мажмуаси, шу жумладан бета-лактамаза ингибиторлари.
АТХ коди: J01CR02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амоксициллин бактерияларнинг ҳужайра деворини интеграл структур компоненти ҳисобланган пептидогликан биосинтези жараёнида иштирок этувчи бир ёки ундан ортиқ ферментларни (кўпинча пенициллинни боғловчи деб номланувчи оқсилларни) ингибиция қилувчи ярим синтетик пенициллиндир (бета-лактам антибиотикдир). Пептидогликаннинг синтезини ингибиция қилиниши ҳужайра деворининг мустаҳкамлигини бузилишига олиб келади, бу одатда ҳужайрани лизиси ва нобуд бўлишига олиб келади.
Клавуланат кислотаси тузилиши жиҳатидан пенициллинларга ўхшаш бета-лактам ҳисобланади. У айрим бета-лактамазаларни фаолсизлантиради ва амоксициллинни фаолсизланишини олдини олади. Клавуланат кислотасининг ўзи клиник жиҳатдан фойдали антибактериал самара кўрсатмайди.
Минимал бостирувчи концентрация (МБК) дан юқори концентрацияда самарани бир маромда сақлаб туриш вақти (Т>МБК) амоксициллиннинг асосий детерминант самарадорлиги сифатида қабул қилинган.
Микроорганизмларнинг айрим турлари учун чидамлиликни тарқалиши географик ва вақт боғлиқлиги билан характерланади, шу сабабли даволашни бошлашдан олдин, айниқса оғир инфекцияларда антибиотикка чидамлилик бўйича маҳаллий маълумотларни олиш мақсадга мувофиқдир. Антибиотикларга чидамлилик хусусидаги маҳаллий кўрсаткичлар хеч бўлмаганда баъзи турдаги инфекцияларда препаратнинг фойдаси шубҳа остида бўлган ҳолларда ёрдам учун тегишли мутахассисларга мурожаат қилиш керак.
Одатдаги сезгир турлар
Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecalis, Gardnerella vaginalis, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари)£, Streptococcus agalactiсae, Streptococcus pneumonia1, Streptococcus pyogenes ва бошқа бета-гемолитик стрептококклар, Streptococcus viridans гуруҳи.
Грамманфий аэроблар: Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Haemophilus influenza2, Moraxella catarrhalis, Pasteurella multocida.
Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp.
Орттирилган чидамлилик ривожланиши мумкин бўлган турлар
Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecium$
Грамманфий аэроблар: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris
Табиий чидамлилиги бўлган турлар
Грамманфий аэроблар: Acinetobacter spp. Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Legionella pneumopnila, Morganella morganii, Providencia spp., Pseudomonas spp., Serratia spp., Stenotrophomas maltophilia
Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumonia, Chlamydia psittaci, Caxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniae.
$ Орттирилган чидамлилик механизми йўқлигида, табиий оралиқ сезувчанлик.
£ Метициллинга чидамли барча стафилококклар амоксициллин/клавуланат кислотасига ҳам чидамлидир.
- Бета-лактамазаларга боғлиқ бўлмаган, амоксициллинга чидамлилиги бўлган барча штаммлар амоксициллин/клавуланат кислотасига чидамлидир.
1 Streptococcus pneumonia нинг пенициллинга чидамли штаммлари чақирган инфекцияларни, препаратнинг ушбу дори шакли билан даволаш мумкин эмас.
2 Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларида 10% дан юқори тез-тезликда учрайдиган, сезувчанлиги паст штаммлари аниқланган.
Фармакокинетикаси
Амоксициллин ва клавуланат кислотаси рН нинг физиологик кўрсаткичида сувда тўлиқ эрийди. Препаратнинг иккала компоненти ҳам ичга қабул қилингандан кейин тез ва яхши сўрилади. Ичга қабул қилинганда амоксициллин ва клавуланат кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% га етади. Иккала компонентнинг ҳам плазмадаги концентрациясининг профили бир хил бўлиб, ҳар бир модда учун чўққи концентрациясига (Тmax) эришиш вақти тахминан бир соатни ташкил қилади.
Соғлом кўнгиллилар гуруҳи 875 мг/125 мг таблеткалари кўринишида мажмуавий препаратни оч қоринга кунига икки марта қабул қилганларида, зардобда максимал концентрациялар (Сmax) амоксициллин учун 11,64±2,78 мкг/мл ни ва клавуланат кислотаси учун 2,18±0,99 мкг/мл ни ташкил қилган. Зардобда максимал концентрацияларга эришиш вақти (Тmax) амоксициллин учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,5) ва клавуланат кислотаси учун 1,25 соатни (диапазон 1,0-2,0) ташкил қилган. Ярим чиқарилиш даври – T1/2 нинг ўртача кўрсаткичлари амоксициллин учун 1,19±0,21 соатни ва клавуланат кислотаси учун 0,96±0,12 соатни ташкил қилди.
Плазмадаги клавуланат кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади.
Вена ичига юборилганидан сўнг амоксициллин ва клавуланат кислотаси ўт пуфаги, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига жуда оз миқдорда киради холос. Амоксициллин кўкрак сутига ўтади. Клавуланат кислотасининг жуда оз миқдори кўкрак сутида аниқланади. Амоксициллин ҳам, клавулан кислотаси ҳам йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Амоксициллин фаол бўлмаган пенициллин кислотаси шаклида (дастлабки дозасининг кўпи билан 10-25%) сийдик билан қисман чиқарилади. Клавуланат кислотаси одам организмида жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан, шунингдек нафас йўллари орқали карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади.
Амоксициллинни асосий чиқарилиш йўли буйраклар орқали бўлса, айни пайтда клавуланат кислотаси организмдан буйрак ва буйракдан ташқари механизмлар ёрдамида чиқарилади.
Ёш
Уч ойликдан икки ёшгача бўлган болалар, каттароқ ёшдаги болалар ва катталарда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври бир хил. Жуда кичик ёшдаги болаларга (шу жумладан, чала туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи ҳафтасида буйраклар орқали чиқариш йўли етилмаганлиги сабабли, препаратни кунига икки мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас. Кекса ёшдаги шахсларда буйрак фаолиятини пасайиши мумкинлигини назарда тутиб, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танланади ва зарурат туғилганида буйрак фаолиятини мунтазам текшириб турилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг плазмадан умумий клиренси буйрак фаолиятини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Клиренсини пасайиши клавуланат кислотасига нисбатан амоксициллинда яққолроқ кузатилади, чунки амоксициллиннинг кўпроқ қисми буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида дозалар шундай танланадики, унда клавуланат кислотасининг адекват даражаларини тутиб туриш билан бирга, амоксициллинни ҳаддан ташқари кўп тўпланишига йўл қўймаслик керак (“Дозалари ва қўллаш усули” га қаранг).
Жигар етишмовчилиги
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади ва жигар фаолиятини мунтазам назорат қилинади.
Қўлланилиши
Амоксиклав катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- ўткир бактериал синусит (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);
- ўткир ўрта отит;
- сурункали бронхитни зўрайиши (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);
- касалхонадан ташқари пневмония;
- цистит;
- пиелонефрит;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, хусусан тери ости ёғ клетчаткасини яллиғланиши, ҳайвонларни тишлаши оқибатидаги жароҳатлар, тишларнинг тарқалган флегмонали оғир абсцесслари;
- суяк ва бўғимлар инфекциялари, хусусан остеомиелитда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалар амоксициллин/клавуланат кислотасининг миқдорини кўрсатади.
Алоҳида инфекцияларни даволаш учун дозани танлашда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш керак:
- тахмин қилинган қўзғатувчилар ва уларни антибактериал препаратларга сезувчанлиги;
- инфекциянинг оғирлиги ва локализацияси;
- пациентнинг ёши, оғирлиги ва буйраклар фаолияти, қуйида кўрсатилгани каби омилларни ҳисобга олиш керак.
Препаратнинг бошқа дори шаклларини (масалан, амоксициллиннинг юқорироқ дозалари ва/ёки амоксициллин/клавуланат кислотасининг бошқача нисбати) қўллаш мумкинлиги заруратга қараб кўриб чиқилади.
Катталар ва тана вазни ≥40 кг бўлган болалар ушбу препаратни қуйида келтирилган тавсияларга мувофиқ суткада икки марта қабул қилинганда 1750 мг амоксициллин/250 мг клавуланат кислотасига тенг бўлган умумий суткалик дозани қабул қиладилар, препаратни суткада уч марта қабул қилганларида эса – 2625 мг амоксициллин/375 мг клавуланат кислотасини қабул қиладилар. Тана вазни 40 кг дан кам бўлган болалар эса, ушбу препаратни қуйида келтирилган тавсияларга мувофиқ қабул қилинганда 1000-
2800 мг амоксициллин/143-400 мг клавуланат кислотасига тенг бўлган умумий суткалик дозани қабул қиладилар. Амоксициллиннинг юқори суткалик дозаларини қўллаш зарурати туғилганида, клавуланат кислотасининг кўзда тутилмаган юқори суткалик дозаларини юборишни олдини олиш мақсадида, препаратнинг бошқа дори шаклини ишлатиш тавсия қилинади.
Даволаш давомийлиги пациентнинг даволашга жавоб реакциясига қараб аниқланади. Айрим инфекциялар (масалан, остеомиелит) узоқроқ даволашни талаб этади. Даволаш давомийлиги препаратнинг дозасини қайта кўриб чиқмасдан 14 кундан ошмаслиги керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги узоқ муддатли даволаш ҳақидаги маълумотга қаранг).
Катталар
Тавсия қилинган дозалар:
- стандарт доза (барча кўрсатмалар учун) – бир таблеткадан суткада икки марта;
- юқорироқ доза (айниқса ўрта отит, синусит, қуйи нафас йўллари ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари каби инфекцияларни даволаш учун) – бир таблеткадан суткада уч марта буюрилади.
Тана вазни < 40 кг бўлган болалар
Болаларни даволаш учун таблеткалар ва препаратнинг бошқа дори шакллари, масалан суспензия ишлатилади. Олти ёшгача бўлган болаларни даволаш учун суспензияни ишлатган афзал.
Тавсия қилинган дозалар:
- суткада 25 мг/3,6 мг/кг дан 45 мг/6,4 мг/кг гача дозаларда, икки марта қабул қилишга буюрилади.
- айрим инфекцияларни даволашда (масалан, ўрта отитда, синуситда ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида) икки марта қабул қилишга бўлинган ҳолда суткада
70 мг/10 мг/кг гача дозаларни қабул қилиш мумкин.
Кекса ёшдаги беморлар
Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Креатинин клиренси кўрсаткичлари минутига 30 мл дан юқори бўлган пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
1000 мг дан Амоксиклав таблеткалари креатинин клиренси <30 мл/минут бўлган пациентларни даволаш учун қўлланмайди, чунки бу пациентлар учун препаратнинг дозасини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилмаган.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.
(“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Меъда-ичак йўллари томонидан ўзлаштираолмаслик кўринишларини минимумга етказиш ва амоксициллин/клавуланат кислотасини сўрилишини уйғунлаштириш учун бевосита овқатдан олдин қабул қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Нохуш самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам холларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам холларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).
Препарат қабул қилинганида энг кўп кузатиладиган ножўя ножўя реакциялари: диарея, кўнгил айниши ва қусиш.
Инфекцион ва паразитар касалликлар:
Тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози.
Тез-тезлиги номаълум: сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар:
Кам ҳолларда: қайтувчан лейкопения (шу жумладан нейтропения), тромбоцитопения.
Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз, гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини узайиши.
Иммун тизим томонидан бузилишлар.
Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилаксия, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи.
Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан гиперреактивлик, тиришишлар, асептик менингит.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Жуда тез-тез: диарея;
Тез-тез: кўнгил айниши (кўпинча бу юқори дозаларни ичга қабул қилиш билан боғлиқ; меъда-ичак йўллари томонидан реакцияларни, препаратни овқатни қабул қилишни бошида қабул қилиб минимумга етказиш мумкин), қусиш.
Тез-тез эмас: овқат ҳазм қилишни бузилиши.
Тез-тезлиги номаълум: антибиотикларни қўлланиши билан ассоциацияланган колит (шу жумладан, сохта мембраноз колит ва геморрагик колит, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг), “қора тукли” тил.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражаларини ошиши (ўртача ошиши бета-лактам синфи антибиотиклари билан даволанган пациентларда кузатилган, бироқ бу кузатишларнинг аҳамияти номаълум);
Тез-тезлиги номаълум: гепатит, холестатик сариқлик (бу нохуш кўринишлар бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг);
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Ҳар қандай тери аллергик реакциялари ривожланганида даволашни тўхтатиш керак
Тез-тез эмас: тери тошмалари, қичишиш, эшакеми.
Кам холларда: кўп шаклли эритема.
Тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллёз эксфолиатив дерматит, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: интерстициал нефрит, кристаллурия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига, шунингдек ҳар қандай пенициллинларга юқори сезувчанлик.
Бошқа бета-лактам препаратларига (масалан, цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамларга) зудлик билан кечувчи оғир юқори сезувчанлик реакциялари.
Сариқлик ёки анамнезида амоксициллин/клавуланат кислотасини қўллаш фонида жигарни бошқа шикастланишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Орал антикоагулянтлар
Амоксициллиннинг даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан самарани бир маромда сақлаб турувчи даволанаётган пациентларда халқаро меъёрлаштирилган нисбатни ошиш ҳоллари таърифланган. Препаратларни бир вақтда буюриш зарурати туғилганда, даволашни бошлаш вақтида ва амоксициллин билан даволаш тўхтатилганидан кейин протромбин вақти ёки халқаро меъёрлаштирилган нисбатни синчковлаб назорат қилинади. Орал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Метотрексат
Пенициллинлар метотрексатнинг чиқарилишини пасайтириши мумкин, бу токсикни кучайишига олиб келиши мумкин.
Пробенецид
Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. У буйрак каналчаларида амоксициллинни секрециясини пасайтиради. Пробенецидни Амоксиклав билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг даражасини ошишига (аммо клавуланат кислотасини эмас) ва уларни узоқ вақт ушланиб қолишига олиб келиши мумкин.
Микофенолат мофетил
Микофенолат мофетил қабул қилаётган пациентларда амоксициллин ва клавуланат кислотасининг перорал препаратини қўллаш бошланганидан кейин микофенолат мофетилнинг навбатдаги дозасини қабул қилишдан олдин фаол метаболит – микофенол кислотасининг (МФК) концентрациясини тахминан 50% га камайиши кузатилган. Навбатдаги дозадан олдин МФК нинг концентрациясини бундай ўзгариши МФК нинг умумий экспозициясини ўзгаришидан далолат бермаслиги мумкин. Шунинг учун трансплантат дисфункциясининг клиник белгилари бўлмаганида микофенолат мофетилнинг дозани ўзгартириш зарурати йўқ. Шунга қарамасдан, бундай мажмуавий даволаш вақтида ва антибиотикотерапия тугаганидан кейин бир қанча вақт синчковлик билан тиббий кузатув зарур.
Махсус кўрсатмалар
Антибактериал воситаларни тегишли қўллаш бўйича расмий тавсияларни ҳисобга олиш керак.
Препарат билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларини борлиги юзасидан анамнезни синчковлик билан йиғиш керак.
Пенициллинлар билан даволаш фонида жиддий ва баъзида ўлимга олиб келувчи юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилган. Улар кўпроқ анамнезида атопияси ва пенициллинларга юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганида Амоксиклав билан даволашни тўхтатиш ва бошқа мувофиқ келувчи антибактериал препаратлар буюрилиши керак.
Амоксициллинга инфекция қўзғатувчиларнинг сезувчанлиги исботланган ҳолларда расмий қўлланмаларга мувофиқ Амоксиклавдан амоксициллинга ўтишни кўриб чиқиш керак.
Агар тахмин қилинаётган қўзғатувчилар клавуланат кислотасининг ингибиция қилувчи таъсирига сезгир бўлган, бета-лактамазалар билан боғлиқ бўлмаган, бета-лактам препаратларга чидамлилик хавфи юқори бўлса, препаратнинг ушбу дори шакли қўллаш учун яроқсиздир. Ушбу дори шакли S.pneumoniae нинг пенициллинга чидамли штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлламаслик керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки препаратнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” га қаранг).
Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолларда, Амоксиклав билан даволашга йўл қўймаслик керак, чунки касалланиш вақтида амоксициллин қўллангандан сўнг қизамиққа ўхшаш тошмаларни пайдо бўлиши кузатилган.
Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни бир вақтда қўлланиши терида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини потенциал оширади.
Амоксиклавни узоқ вақт қўллаш баъзан сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ривожланишига олиб келиши мумкин.
Даволашни бошланишида пустулали инфекцион тарқоқ эритемани ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёзнинг потенциал симптоми ҳисобланади. Бундай реакция Амоксиклав билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва кейинчалик амоксициллинни юборишга қарши кўрсатма ҳисобланади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат билан даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Жигар томонидан кузатиладиган нохуш кўринишлар асосан эркаклар ва кекса ёшдаги пациентларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишлар болаларда жуда кам ҳолларда кузатилган. Барча гуруҳ пациентларда белгилар ва симптомлар одатда даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг қисқа муддатда кузатилади, бироқ айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафта давомида намоён бўлмайди. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳоллари кузатилган. Улар деярли ҳамиша жиддий асосий касалликлари бўлган ёки жигарни шикастлаш қобилиятига эга ёндош дори препаратларни қабул қилган пациентлар орасида кузатилган.
Деярли барча антибактериал препаратлар, жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотикни қўлланиши билан боғлиқ колит, оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф солувчи даражагача ўзгариши мумкин. Шунинг учун, бу ташхисни антибиотиклар билан даволаш вақтида ёки ҳар қандай даволаш курси тугаганидан сўнг диарея бўлган пациентларда бўлишига тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотикларни қўлланиши билан боғлиқ колит ривожланганда Амоксиклав билан даволашни зудлик билан тўхтатиш керак; шифокорнинг маслаҳати олинади ва тегишли даволаш чоралари буюрилади. Ушбу вазиятларда ичак перистальтикасини сусайтирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин эмас.
Узоқ муддат даволаш вақтида турли аъзолар тизимини, шу жумладан, буйраклар, жигар ва қон яратиш аъзолари фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаш тавсия қилинади.
Кам ҳолларда препаратни қабул қилиш фонида протромбин вақтини узайиши кузатилган. Антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилинганда қон ивиши кўрсаткичларини тегишли назорат қилиш шарт. Антикоагуляциянинг исталган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, етишмовчилик даражасига мувофиқ равишда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда, асосан парентерал даволаш фонида кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллинни қўлланиши билан боғлиқ кристаллурияни ривожланиш эҳтимолини пасайтириш мақсадида етарли миқдорда суюқлик ичиш ва диурезни назорат қилиш тавсия қилинган. Қовуғига катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак.
Амоксициллин билан даволаниш вақтида глюкозанинг сийдикдаги даражасини баҳолаш зарурати туғилганда, глюкозооксидаза билан ўтказилган ферментатив усуллардан фойдаланиш керак, чунки ферментатив бўлмаган усуллар баъзан сохта мусбат натижаларни бериши мумкин.
Амоксиклавда клавуланат кислотасини бўлиши IgG ва альбуминни эритроцитларнинг мембраналари билан носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг сохта мусбат натижаларига сабаб бўлиши мумкин.
Препаратни қабул қилган пациентларда Aspergillus ни аниқлашда иммунофермент анализ (ИФА) синамаларида мусбат натижалар кузатилган, кейинчалик пациентларда Aspergillus чақирган инфекцияни йўқлиги аниқланган. Aspergillus ни аниқлаш учун ИФА синамалари доирасида аспергилёз бўлмаган полисахаридлар ва полифуранозлар билан кесишган реакциялар кузатилган. Амоксиклав билан даволанаётган пациентларда мусбат натижалар эҳтиёткорлик билан таҳлил қилиниши ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар туғма нуқсонлар ривожланиш ҳавфи ошганини қайд этмаганлар. Ҳомила пардаларини муддатидан олдин ёрилиши қайд қилинган аёллар иштирокидаги ягона тадқиқот доирасида амоксициллин/клавуланат кислотаси билан профилактик даволаш янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколитнинг юқори хавфи билан потенциал боғлиқлик аниқланмаган. Агар шифокор ҳомиладорлик даврида препаратни қўллашни зарур деб ҳисобламаса, уни қўллашдан сақланиш керак.
Ҳар иккала фаол моддаси кўкрак сутига ажралади (эмизикли болаларга клавуланат кислотасининг таъсири бўйича маълумотлар йўқ). Эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватларни замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида шифокор томонидан фойда/хавф нисбатини баҳолангандан сўнгина препарат билан даволаш мумкин.
Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ушбу фаолиятни бажаришга потенциал таъсир қилувчи нохуш самаралар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, тиришишлар) ривожланиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Баъзан буйрак етишмовчилигига олиб келувчи, амоксициллин қўлланиши билан боғлиқ кристаллурия кузатилган.
Буйрак фаолияти бузилган ёки катта дозаларда даволанган пациентларда тиришишлар кузатилиши мумкин.
Асосан вена ичига катта дозаларда юборилганидан сўнг амоксициллин сийдик катетерларида чўкмалар ҳосил қилади. Катетерларнинг ўтказувчанлигини мунтазам назорат қилиш керак.
Меъда-ичак йўлларини бузилиш симптомлари юзасидан сув-электролит мувозанатини тиклаш билан бирга симптоматик даволаш ўтказиш мумкин.
Амоксициллин ва клавуланат кислотаси организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
10 (2 х 5) ёки 14 (2 х 7) таблеткадан блистерлар (алюминий/алюминий фольга) қутида.
Сақлаш шароити
Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.